OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЛТИН ГЕПАРД” ХАЛҚАРО КИНОФОРУМИ “ҲИНДИСТОН” ФИЛЬМЛАРИ ДАСТУРИДА УМЕШ МЕҲРА! 16.10.2013 13:46

 foto(4)_81.jpg

Умеш Меҳра шу йилнинг  май ойида, ҳинд кино юлдузи Митхун Чакраборти билан юртимизга ташрифни амалга оширишганди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

Эндиликда эса, Умеш Меҳра “III Олтин Гепард” Тошкент Халқаро Кинофорумида “Ҳиндистон” кино дастури билан иштирок этади.

  foto(16)_37.jpg

Умеш Меҳра Ҳинд кино оламида ўз ўрнига эга режиссёр, сценарист ва продюсерлардан бўлиб, айнан ҳамкорликдаги фильмлар борасида омади чопган. Унинг Ўзбекистонлик киноижодкорлар билан ҳамкорликдаги “Али бобо ва 40  қароқчи” ҳамда, “Севги афсонаси” фильмларни эслашнинг ўзи кифоя. Шунингдек, айнан шу режиссёр ҳинд кино оламининг мега юлдузлари Анил Капур, ҳамда Акшай Кумарни ҳам машҳур актёрлар сифатида кашф эта олган.

Умеш Меҳра 1953 йили Кино ишлаб чиқарувчи тадбиркор Ф.С. Меҳра оиласида дунёга келган. Худди шу йили унинг отаси “Eagle Films” кинокомпаниясига асос солган.

Режиссёр бўлиш учун Умеш Меҳра Жагананд Жагирдарнинг курсида таҳсил олди ва шунингдек, маълум бир муддат режиссёр Шамми Капурнинг бир неча фильмларида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ҳам ишлади.

Ниҳоят, 1977 йили у ўзининг Санжив Кумар ва Ракхи бош ролларни ижро этган “Hamare Tumhare” фильмини суратга олди!

1324643834_00000375d25x4ajv_poster.jpg

Шундан сўнг, у йирик ҳамкорлик лойиҳасига қўл урди! Бу “Али бобо ва 40 қароқчи” фильми эди. 1980 йилда бу фильм Чехословакия кинофестивалида ва Тошкент кинофестивалларида “энг яхши фильм” сифатида тан олинди, Ҳиндистонда эса, ўзининг “кумуш юбилей”ини ҳам нишонлади. Яъни, 25 ҳафта давомида, Ҳиндистоннинг энг нуфузли кинотеатрларида, энг кассабоп фильм сифатида намойиш қилинди!

Шундан сўнг, Умеш Меҳра ҳар йили кино мухлисларини янги фильмлар билан қувонтира бошлади.

1003.jpg

1984 йили эса, у яна бир ҳамкорликдаги фильм “Севги афсонаси”ни суратга олди. Бу фильмнинг муваффақияти ҳам, “Али бобо ва 40 қароқчи”дан кам бўлмади!

0832f23979c9429300c1996a198d394b.jpg

Аммо, афсуски, 1991 йил ҳамкорликдаги Митхун Чакраборти иштирокидаги “Shikari” фильми муваффақиятсиз чиқди.

12450-500x500.jpg

2002 йилда эса, Умеш Меҳра Ўзбекистон билан ҳамкорликда, Хива шаҳрида, севги ҳақидаги “Yeh Mohabbat Hai” фильмини суратга олди. Бу фильмда у дебютант актёрлар Рахул Бхатт ва Аканша билан ишлади. Аммо, бу фильм ҳам, “Алибобо ва 40 қароқчи” ҳамда, “Севги афсонаси”нинг муваффақиятини такрорлай олмади.

Аммо, кино олами ҳамиша муваффақиятсизлик ва муваффақият, баъзи мағлубият ва баъзида ютуқлардан иборат! Кўплаб машҳур кино ижодкорларнинг ҳам муваффақиятли лойиҳалари билан биргаликда муваффақиятсиз лойиҳалари ҳам учраши табиий ҳол. Юқоридаги икки ҳолат, Умеш Меҳранинг фильмлар суратга олишга янада катта куч билан киришишига сабаб бўлди!

7394620.jpg

Умеш Меҳра 90 йилларда, экшн жанрига қўл уриб, “Sabse Bada Khiladi” ва Khiladiyon_Ka_Khiladi.jpg “Khiladion Ka Khiladi” фильмларини суратга олди. Бу фильмлар, энг хит фильмлар қаторидан ўрин эгаллади. Ҳар икки фильмда бош ролларни актёр Акшай Кумар ижро қилди ва айнан шу фильмлар уни экшн жанридаги мегаюлдузлик каръерасини бошлаб берди. “Khiladion Ka Khiladi” эса, машҳур актриса Рекхани яна катта кинога қайтарди ва у мазкур фильм учун, “иккинчи даражали энг яхши актриса” совринини қўлга ҳам киритди.

Умеш Меҳра фильмлари:  “Али бобо ва 40 қароқчи” (1979 й), “Хавотир” (1982 й), “Севги афсонаси” (1984 й), “Сенинг” (1984 й),  “Севги тармоғи” (1986 й), “Енгиб бўлмас” (1986 й), “Қасам” (1988 й), “Гуру” (1989 й), “Полициячи формаси” (1989 й) , “Ҳукм қилинган” (1989 й), “Жунгли қонунларига кўра” (1991 й), “Девона ошиқ” (1994 й), “Садоқат ва хиёнат” (1994 й), “Энг яхши ўйинчи” (1996 й), “Форт” (1998 й), “Ўйинчилар қироли” (1996 й), “Бу муҳаббат” (2002 й) ва бошқалар...

Феруза Фаттохова тайёрлади