OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

"ОЛТИН ГЕПАРД"ГА НОМЗОД: ТЎЛИҚ МЕТРАЖЛИ БАДИИЙ ФИЛЬМЛАР!+ВИДЕОТРЕЙЛЕРЛАР! 17.10.2013 01:10

1000х355.jpg

1.  “Қалбларимиз ғубори”

Йил

2012

Мамлакат

Германия

Режиссер

Анна Доозе

 

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 Кати актриса бўлмоқчи. Лекин унинг ўзига хос ажабтовур феъли бундай фаолиятга зид. Муваффақиятли “мураббий” она - қизининг мустақил ҳаёт кечиришига йўл қўймайди. Қиз эса зулмкор онасининг бутунлай акси. Кати тумонат ичида тўрт яшар ўғилчасини йўқотиб қўйгач, фурсатдан фойдаланган Крис набирасини қизидан тортиб олади. Вольфганг- Катининг отаси, у оиласига қайтмоқчи бўлса-да, Крис собиқ эрининг барча уринишларини инкор этади. Кати икки олов ўртасида ўртанади. Она ва қиз ўртасида жиддий келишмовчиликлар юзага келади.

 

2. «Лейла билан танишув»

Йил

2012

Мамлакат

Эрон

Режиссер

Адел Яраги

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 Ашаддий кашанда олдига атирлар синови билан шуғулланувчи қаллиғи ягона шарт қўяди: бўлғуси куёв чекишни ташлаган холдагина тўй бўлиши мумкин. Мазкур шартни бажариш эса, ўз навбатида, айнан чекиш эвазига ижодда илхомланувчи реклама агентлиги ходими учун ўта мураккабдир.

 

3. «Ҳеч нарса»

Йил

2013

Мамлакат

Швейцария

Режиссер

Джешуа Дрейфус

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Бешта дўст олис Швейцария адирларига саёҳат қилишади. Хилват гўшаларнинг бирида улар бир- бирларига фақат рост гапириш шартига кўра ўйин бошлайдилар. Оқибатда эски аразлар янгиланиб, аввалги ҳамжихатлик ва ёру-биродарлик муҳитидан асар ҳам қолмайди. Бир неча кун ўтгач, вазият бутунлай ўзгаради...

 

4. «Айланалар»

Йил

2013

Мамлакат

Сербия, Франция, Германия, Словения, Хорватия

Режиссер

Срдан Голубович

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Босния, 1993 йил. Урушнинг авж палласида. Марко исмли серб аскари уч нафар жангарининг Харис исмли баққоллик дўкони сотувчисига тажовуз қилаётганларига гувоҳ бўлади. Марко ҳарбий жангариларга қаршилик кўрсатиб, Хариснинг ҳаётини сақлаб қолади. Натижада, у жангарилар томонидан ўлдирилади. 2008 йил.Уруш якунига етган бўлсада, можаро ҳануз давом этади. Ибодатхона таъмирлаш билан машғул Марконинг отасига ўғлининг қотилларидан бирининг фарзанди ўз ёрдамини таклиф этади. Ота бундай ёрдамни қабул қилиш-қилмаслик танлови олдида иккиланмоқда... Марконинг дўсти, машҳур жаррох ҳам – машаққатли танлов олдида: ҳозирда унинг операциясига муҳтож ўлим тўшагида ётган бемор - дўстининг қотилларидан бири...Германияда яшаётган Харисга эса тақдир бехосдан ўз ҳалоскорига қарзини қайтариш имконини беради ...

 

5. «Отамнинг велосипеди»

Йил

2012

Мамлакат

Польша

Режиссер

Петр Тжаскальски

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 70 ёшли Владек саҳарда рафиқасининг уни ташлаб кетганлиги ҳақидаги мактубини топади. Мазкур хабардан қаттиқ таъсирланган қария ҳушидан кетиб, шифохонага тушади. Эртасига уни кўргани ўғли ва набираси келади. Маълум бўлишича, иккови ҳам анчадан бери бир бири билан гаплашмай қўйган. Шу ерда улар оналари ўзга эркакка кўнгил қўйиб, қария оталарини ташлаб кетганидан воқиф бўладилар.

Кўп ўтмай, улар авваллари бир-бирларидан топмаган ўхшашликни кўра бошлайдилар, бегона туюлган хусусиятларнинг самимий эканига иқрор бўладилар.

 

6. «Ибодат»

Йил

2013

Мамлакат

Хитой

Режиссер

Нуоминг Хуари

Фильм Сана исмли аёл ва унинг тақдирида из қолдирган уч эркак ҳақида ҳикоя қилади. Аёл бир неча кўринишда идрок этилиб - она, маҳбуба ва ниҳоят кузатувчи сифатида гавдаланади. Севгилиси Джа Мусу мушкул танлов қаршисида: унинг инсоний муҳаббатданда Буддага эътиқоди устун келар экан, Санани тарк этади. Бироқ кўп вақт ўтмай, у яна туясини етаклаб Сананинг эшигида пайдо бўлади...

 

7. «Кузатув минораси»

Йил

2012

Мамлакат

Турция, Германия, Франция

Режиссер

Пелин Эсмер

Борлиқнинг важоҳату муаммоларидан эркак ва аёл ўзига турлича бошпана топади: Ниҳат – олисдаги кузатув минорасида, Сехер – қишлоқ автобус станцияси хужрасида. Барчадан яшириниб, ботиний исённи танҳоликда кечираётган бу икки инсоннинг яқин вақт оралиғида учрашуви муқаррар. Энди улар қалб талпинишларини бир-бирларига намоён эта оладилар.

 

8. «Уйқусиз тунлар»

Йил

2012

Мамлакат

Жанубий Корея

Режиссер

Джанг Кун-Джае

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

Хюнсува Джохиларнинг турмуш қурганига 2 йил бўлади. Хюнсу анчоусларни қайта ишловчи корхонада ишлайди. Джохи эса йога мураббийси. Икковининг ҳам ёши ўттизда. Тўйлари бўлган санани нишонлашга оз муддат қолди...

 

9. «Кококо»

Йил

2012

Мамлакат

Россия

Режиссер

Авдотья Смирнова

ТРЕЙЛЕР КЎРИШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 Лиза – Питерлик зиёлиларнинг яққол намояндаси. Эрталабдан этнография музейидаги иши, оқшомда –Рен-ТВ янгиликлари, дам олиш кунлари эса – митинглар ва ўрта бўғин илмий тадқиқотчиси бўлган собиқ эри билан мулоқот. Вика – оддий қишлоқ аёли. Таътилда Петербургга келиш унинг учун –ичкилик, базму жамшид ва олди қочди ишлардан иборат. Уларнинг ўртасида ҳеч айният йўқдек туюлади.Зотан, тақдир тақозосига кўра улар ҳудди икки тафовут: сув ва олов, хос ва авом учрашгандек учрашиб, муштараклик хосил қиладилар.Лиза ва Вика –гўё Россия номли бир танганинг икки томони.

 

10. «Армонли дунё»

Йил

2013

Мамлакат

Ўзбекистон

Режиссер

Сабир Назармухамедов

 

"АРМОНЛИ ДУНЁ" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН РЕПОРТАЖГА ЎТИШ УЧУН!

 

Асосий қаҳрамон Абдураҳим қирқ йил мактабда тарихдан дарс берган. Нафақахўр юртимизда рўй берган барча тарихий ўзгаришларни кузатар экан, инсонлар, хусусан собиқ ўқувчилари олдида ўзини айбдор эканини ҳис этади. Ёру дўстлари, оиласи, фарзандларининг қаршилигига қарамай, қишлоғи яқинидаги қақроқ, тошлоқ тепаликдан уч гектар ер олиб, бир неча йил давомида пешона терини тўкиб, катта боғ барпо қилади.

 

 

11. «Тубанлик»

Йил

2013

Мамлакат

Ўзбекистон

Режиссер

Ҳилол Насимов

 

"ТУБАНЛИК" ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН РЕПОРТАЖГА ЎТИШ!

 

Тўққизинчи синф ўқувчилари Бехзод билан Дилроз бир-бирларига бефарқ эмас. Лекин диний ақидапарастлар таъсирига тушиб қолган Дилрознинг отаси балоғат ёшига етмаган қизини ўзидан катта кимсага турмушга беради. Уларнинг оиласини аллақачон ташлаб кетган отасининг хузурига кўмак сўраб борган Беҳзод, отаси Дилрозга уйланаётганидан воқиф бўлади...

Муҳими, фильмда инсонпарварлик ва бағрикенгликни ўзида мужассам этган анъанавий исломий қадриятлар ва ақидапарастларнинг жаҳолат олами қарама-қарши ифодасини топган. Фильм диний радикализмнинг яширин илдизлари ва асоратларидан огоҳ этади.