OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҚИЗАЛОҒИМ” ФИЛЬМИ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ХАТОНИНГ ЖАБРИ... 25.04.2015 01:49

 7T7A3489

24 апрель куни «Ғунча» кинотеатри, “Киночилар уйи” ва “Алишер Навоий” киносаройида хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжоновнинг “Қизалоғим” фильмининг премьераси бўлиб ўтди! Фильм трагик комедия жанрида суратга олинган.

7T7A3438

Премьерада кўплаб ижодкорлар меҳмон томошабин бўлишди.

7T7A3488

Премьерани Дилшод Мусабеков олиб борди.

7T7A3494

Фильм ижодкорлари саҳнага таклиф қилиндилар.

7T7A3509

Фильм режиссёри Жаҳонгир Позилжонов

7T7A3537

Асосий ролларда: Райҳон Позилжонова,

7T7A3510

Жаҳонгир Позилжонов, шунингдек,

7T7A3561

Наргиза Салмонова, Феруза Норматова,

7T7A3529

Жавлон Шодмонов

7T7A3520

Ролларда: Маъруф Отажонов, Отабек Мирзахолов, Робия Позилжонова ва бошқалар...

7T7A3558

Фильм ижодкорлари таништирилгач, актёр Маъруф Отажонов сўзга чиқиб, фильм ҳақида ўз фикрларини билдириб, ижодкорларга ва томошабинларга миннатдорчилик билдирди.

Фильм намойиши бошланди.

7T7A3500

Фильмда ҳозирги кундаги долзарб мавзуга қўл урилган. Унда ҳаётга енгил қарайдиган, фарзанднинг қадрига етмайдиган, хато қилиб, ундан осонгина қутилмоқчи бўлган масъулиятсиз инсонлар танқид остига олинган.

7T7A3553

Илк роли бўлишига қарамай, Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон ўз ролини ишонарли ижро қилишга ҳаракат қилган. Қолаверса, Жаҳонгир Позилжоновнинг айтишича, у бу ролга унинг қизи бўлгани учун танланмаган! Фильмдаги бош ролдаги қизча учун кастинг қилинган, аммо кўп қизчалар ўзларини камера олдида эркин тута олишмаган. Райҳон эса, маълумки рақс гуруҳига қатнашади ва анчадан буён концертларда иштирок этиб келмоқда.

7T7A3566

Жавлон Шодмоновнинг бу роли унинг бошқа ролларидан фарқ қилади, лекин афсуски ҳаётда бундай турдаги қаҳрамонлар ҳам учраб туради.

7T7A3570

Жаҳонгир Позилжоновнинг қаҳрамони комик характерга эга ва фильм бошида масъулиятсизлик қилса ҳам, аммо ҳаётнинг ўзи уни тарбиялайди. Ундаги энг катта инсонийлик жиҳати, у қизалоқни ташлаб кетмайди ва унинг учун ҳамма қийинчиликларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, режиссура тарафлама ҳам, Жаҳонгир Позилжоновнинг тажрибаси ошганлиги ва мавзуга масъулият билан ёндошганлиги сезилди.

Фильм бироз ҳинд фильмларига ўхшашдек туюлса ҳам, камчиликлардан ҳоли бўлмаса ҳам, ундаги кўтарилган мавзу жиддий, ҳамда ёшларни сабоқ чиқаришга, ҳаётда қоқилмасликка ундайди, назаримизда. Бундай ҳолатлар эса, фильмда комедик тарзда чиқариб берилган.

Фильмда кадр ортидан, актёр Акбархўжа Расулов ўзи ёзган ва ўқиган шеъри ҳам томошабинларни таъсирлантирди.

7T7A3546

“Қизалоғим” фильми 25 апрелдан кинотеатрларда намойиш қилинмоқда!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф  Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

7T7A3474

7T7A3456

7T7A3452

7T7A3463

7T7A3469

7T7A3472

7T7A3477

7T7A3485

7T7A3504

7T7A3506

7T7A3507

7T7A3504

 7T7A3512

7T7A3528

7T7A3531

7T7A3536

7T7A3538

7T7A3539

7T7A3540

7T7A3544

7T7A3546

7T7A3536

7T7A3548

7T7A3552

7T7A3562

7T7A3585

7T7A3589 (2)