OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

1-ҚИСМ! ХАЛҚ ҚАЙСИ САНЪАТКОРНИ НИМА УЧУН ЭЪЗОЗЛАШНИ ЯХШИ БИЛАДИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ КОНЦЕРТИНИНГ ЯКУНИЙ КУНИ, 19 КУНЛИК ЖОНЛИ ИЖРОДАГИ КОНЦЕРТ ТАФСИЛОТЛАРИ! 26.04.2015 06:48

 7T7A3822

“Истиқлол” санъат саройида, куни кеча 7 апрелдан 25 апрелга қадар, (рекламада 24 гача эди, талабларга биноан яна 1 кун қўшилди, аммо шунда ҳам охирги 2 кун ичида концертга кириш учун билет қидириб юрган томошабинлар кўп эди...) бўлиб ўтган, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг концерт кунлари ўз ниҳоясига етди.

7T7A7142

Йилнинг энг кутиладиган ва узоқ давом этадиган бу концертига нафақат бутун Республика, ҳаттоки бошқа юртлардаги ҳамюртларимиз ҳам етиб келишга ҳаракат қилишлари сир эмас.

7T7A5925

Санъаткор томонидан тўлиқ жонли ижрода 19 кун давомида бўлиб ўтган концерт дастури, унинг ўтган йилги жонли ижродаги рекордини янгилади!

7T7A5420

Концерт режиссёри “Замин” студияси раҳбари Саъдулла Абдуллаев. РЕЖИССЁРНИНГ КОНЦЕРТ ҲАҚИДАГИ ФИКРЛАРИГА ЎТИШ!

7T7A3813

Концертнинг 14 кунида, яна бошқа кунларида ҳам, Озодбек Назарбековнинг санъаткор, хонанда ҳамкасблари концерт меҳмони бўлишди!

1)  МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!                 2) МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

7T7A5882

Озодбек Назарбеков либослари устида дизайнер Дилдора Қосимова ишлади.

7T7A5454

Жонли ижрода бўлганлиги учун ҳам, концертнинг ҳар бир куни ўзгача ўтганлиги сир эмас! КОНЦЕРТДАН ФОТОЛАҲЗАЛАРГА ЎТИШ!

7T7A5862

Ҳар куни, қандайдир ўзгаришлар бўлди. Концерт репертуарида фақат янги қўшиқлар ўзгармади, аммо томошабинлар сўраган қўшиқлар дастурдан ташқари равишда ижро қилиб борилди.

 7T7A5423

7T7A3640

Концертнинг 1 кунидан то 19 кунига қадар, ҳар куни кўтаринки руҳда ўтди, залда бирорта бўш ўриндиқ қолмади!

7T7A3714

Ҳар бир шўх қўшиққа томошабинлар рақс тушишдан тўхташмади, деярли ҳар бир сокин қўшиқ ҳам эътибордан четда қолмади!

7T7A5429

Залга кириб келишдан томошабинларни концертнинг ўзгача декорациясию, чироқлар эътиборини тортган бўлса,

7T7A3630

яна бир ўзгача жиҳат, бу концерт олдидан сарой саҳнасига тутилган оқ парда бўлди! Жаҳон опера юлдузлари концерти каби саҳнага оқ парда тутилганди, концерт бошланишида санъаткорнинг парда ортидан жонли ижродаги Бобур ғазали билан куйланган “Тишинг дур” таронаси янгради, парда ортидан унинг сояси кўринди.

7T7A3632

Сўнг, парда очилиб, олқишлар остида Озодбек Назарбековнинг ўзи намоён бўлди!

7T7A3633

7T7A3634

Шу тарзда концерт дастури бошланди.

7T7A6818

 Қўшиқдан сўнг, санъаткор саҳнада томошабинлар билан шу қадар самимий сўрашдики, “Ассалому алайкум, яхшимисизлар? Яхши келдингизми? Уйдагилар тинчми?” каби яқинлар билан сўрашганда эшитиладиган сўзларни, ҳол-аҳвол сўрашни эшитиб, томошабинларда худди яқин одамини кўргандек таассурот пайдо бўлди. Шунингдек, санъаткор концертнинг илк кунида бу кунларга шукур сўзларини айтишни ҳам унутмади.

7T7A3646

“Сизлар учун, сизларнинг кўнглингизни олиш учун, кучимиз етганича ҳаракат қиламиз! Ҳамиша менинг ардоғимдасизлар! Хуш келибсизлар! Раҳмат!” деб, барчага миннатдорчилик билдиргач, концертни давом эттирди.

7T7A3654

 Концерт репертуаридан жой олган энг янги қўшиқлар томошабинларга тақдим қилинди. Жумладан, “Гулғунчасан”, “Лайли”, “Гулюз”, “Мени ул бевафо қотил, бу оқшом телбаю қилди” (Огаҳий ғазали), “Қорли-қорли”, “Жонинг соғ бўлсин”, “Девонаман”, “Оллоҳимга айтиб бер”,  “Атиргул”, “Дўмбирам” (Сурхонча), “Қалдирғоч” қўшиқлари.

7T7A3734

Махсус интернет орқали ўтказилган (санъаткорнинг веб-сайти, ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали) сўровнома асосида энг кўп овоз тўплаган, ҳамда томошабинлар томонидан талаб қилинган қўшиқлар, жумладан, “Дилором”, “Кечир”, “Бағдодда нима гаплар?” (эртак шоу учун тайёрланган қўшиқ), “Оёғингни қучиб йиғлагим келди”, “Онам бор-ку”, “Дил бўлди”, “Кўнглимнинг кўчасида”, “Анжанчасига”.

7T7A3722

 

Ваъдага кўра, янги “Буюклар бисотидан: Заҳириддин Муҳаммад Бобур” мусиқий альбомидан: “Тишинг дур”, “Шайдо қилибсен”, “Лола”.

7T7A3709

 

Устоз санъаткор Муҳриддин Холиқов репертуаридан “Ёнимда қол”.

7T7A3819

 

Дастурдан ташқари, залдаги мухлисларнинг талабларига кўра, бонус сифатида “Хафа бўламан”, “Ўн беш кун бўлди, сени кўрмаганимга”, “Мажнунтол”, “Жоним асир” (Хоразмча) қўшиқлари.

7T7A3712

 

Концерт давомида санъаткор турли ҳазиллари билан томошабинлар кайфиятини янада кўтарди, ҳамда бошловчиликни ҳам ўзи амалга оширди!

7T7A3660

Дастур давомида санъаткор жонли ижрода куйлаши учун, созандалар меҳнати алоҳида ўрин тутишини ҳам айтиб ўтди!

7T7A5540

Концерт давомида пешона терини артар экан: - Пешона терим оқиб кўзимга тушди. Пешона тери ҳам шунчалик шўр бўладими? Ия, нима деяпсизлар, пешонаси шўр одамни шунча мухлиси бўладими?)))) Борингларга шукур!

7T7A6950

Огаҳий ғазалидан сўнг: - Бу олқишлар мен учун эмас, Огаҳий учун!

7T7A6900

“Дилором” қўшиғидан сўнг: - Кассеталарда устозларнинг қўшиқларини тинглаганимизда, томошабинларнинг олқишларини эшитиб қоламиз, қўшиқнинг биринчи қаториданоқ олқиш бўларди... Қани битта шўхидан бўлсин!))))

7T7A3736

Ҳаттоки, концертда бўладиган танаффус олдидан ҳам, ҳазил сўзлар билан томошабинларнинг кайфиятини янада кўтариб юборди: - Яқинда бир хонанданинг концертига тушгандим, 7-8 қўшиқни куйлаб бўлганди, орқа қаторда ўтирганлардан бири “вой, битта кийим билан бутун бошли концертни ўтказиб юборадими?” деб гапириб қолишди. Ҳозир қоидаси шунақа эканми? Шунга яна бир янги костюм тиктиргандим. Кийиб чиқиб кўрсатай бўлмаса)))))))

7T7A3766

Концерт давомида сўз устаси Аваз Охун ҳам ўз чиқиши билан иштирок этди.

7T7A5661

Уни саҳнага чақиришни Озодбек Назарбеков қойиллатди: - Аваз Охун деган қизиқчи чиқибди, эшитдингларми? Мендан ҳам яхши кулдирармиш)))

Шундан сўнг, Санъаткор билан Аваз Охун ўртасида ўзига хос ҳазил диалог ҳам бўлиб ўтди.

Аваз Охун:-Мен ҳам костюмларингиздан биттасини кийиб олдим.

Озодбек Назарбеков: - Ахир бу эски-ку, ўтган йилги.

Аваз Охун:- Лекин, бу костюмда сир бор!

Озодбек Назарбеков: - Мен кийган вақтда сир бор эди, ҳозир кир бор...

Аваз Охун:- Лекин, шу костюмни кийиб мени ҳам қўшиқ куйлагим келди! “Оёғингни қучиб ухлагим келди...”))))))

Озодбек Назарбеков: - Ухлагиммас, йиғлагим келди!

Аваз Охун:- Сизни йиғлагингиз келди, мени ухлагим келди!))))

Озодбек Назарбеков: -Унда шу костюм билан расчёт!))))

Аваз Охун:- Ака состав шу қўшиққа жонли чалиб берсин!

Озодбек Назарбеков: -Қайси нотадан?

Аваз Охун:- Ия, нота ҳам борми?))))

Озодбек Назарбеков: -Ҳа, нота, парда, қават, дегандек...)))

Аваз Охун:- 3 қават, 59 уй))) Юнусобод 15 квартал))))

Озодбек Назарбеков (составга): - Йигитлар адресни билиб олдинглар, кетдик...))))

Аваз Охун:- Ия... Ҳа, майли, шу қўшиққа овоз беринг!

Озодбек Назарбеков: -Бу қўшиққа овоз бериб бўлинган! Майли, мен сизга энг катта бойлигимни бераман!

Аваз Охун:- Қани, қаерда?, деб излашга тушади.

Озодбек Назарбеков  (томошабинларга ишора қилиб): - Мана, шулар томошабинлар, мухлисларим менинг энг катта бойлигим! Уларни сизга ишониб топшираман, зериктириб қўймайсиз, деб ўйлайман.

Шундан сўнг, Аваз Охун чиндан ҳам ҳазиллар билан томошабинларни зериктирмади.

7T7A5773 

“Оллоҳимга айтиб бер” ва “Қалдирғоч” қўшиқлари концертнинг 2 кунидан репертуарга киритилди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

 

 

 

 

 давоми бор!

 

2-ҚИСМГА ЎТИШ!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз

Концертдан видеолар Инстаграм тармоғидаги Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида, ҳамда Fattohhoncom профилида

7T7A3890

7T7A3860

7T7A3799

7T7A3786

7T7A3783

7T7A3693

7T7A3689