OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР! 

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ КОНЦЕРТИ ҲАҚИДА САНЪАТКОРЛАР ФИКРИ: ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ БИЛАН ЗАМОНДОШ ЭКАНЛИГИМДАН ФАХРЛАНАМАН! 27.04.2015 02:56

7T7A1463

Ўзбекистон Халқ артисти Фаррух Зокиров: - Озодбек Назарбеков билан замондош бўлганимдан фахрланаман, ғурурланаман! Ижодий умри узоқ бўлсин! Унинг овози, тембрини халқ жуда ҳам яхши кўради! Қўшиқлари ҳам мазмунли! Офарин! Самимий инсон, менга ҳурмат билан “устоз” деб, мурожаат қилади! Унда, ижодида ҳақиқий ўзбеконалик бор!

7T7A0997 

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов: - Концерт ҳар тарафлама, яъни, кайфиятни кўтарадиган, ўйлантирадиган, Юртимизнинг, Юртимиздаги тинчликнинг қадрига етиш, шу юртда туғилганлигимиз учун шукрона қиладиган жиҳатларга эга! Айниқса, “Айтиб бер” қўшиғини тинглаб, шу Юртда туғилганимга шукрона қилдим! Концертда саҳна, қўшиқлар, рақслар, ҳаммаси ажойиб! Айниқса, жонли ижро юракдан бўлди! Шу қадар самимий, халқона дастур бўлди! “Лола” қўшиғини аввал тинглаганимда ҳам манзур бўлганди. Янгилардан Огаҳий ғазалидан куйлагани ўзгача бўлди. Ҳар бир қўшиқ ўзига хос, ўз маъносига эга. Орада халқнинг юрагидан жой олган қўшиқлар ҳам ижро қилинди! Кўтаринки руҳдаги, чиройли, мукаммал концерт бўлди! Чин дилдан табриклаймиз! Яна шундай дастурларни 20-30 йиллаб тақдим этиб, чарчамай, доим соғ бўлсин!

2W4A8737

Баҳодир Мағдиев журналист “Ориат доно” радиосидан: - Концерт ҳақида, агар декорациядан бошласак, ноанъанавий декорация, чироқлар ҳам ўзгача, яъни ҳамма концертлардаги каби эмас! Чироқлар ёғдусида тутунлар ҳам рангли бўлиб кўринаётгандек, томошабинларни завқлантирди. Озодбек Назарбековнинг гап-сўзлари, қўшиқлар ҳаммаси мазмунли, томошабинларга манзур бўлди. Қўшиқлардан масалан, Огаҳийдан куйлагани мен учун янгилик бўлди! Қолаверса, қўшиқдан сўнг, томошабинларни олқишларини “бу олқишлар Огаҳий учун” деб, самимий гапириши, қолаверса, “агар бундай ғазалларни биз куйласак, ёшларга ҳам етиб боради, бошқа хонандалар ҳам шундай ғазалларга мурожаат қилишса, халқимизнинг адабий мероси келгуси авлодларга етиб боради” деган сўзлари жуда мазмунли бўлди. Қўшиқларни ҳар бири ўзгача. Лекин, “Дўмбирам” Сурхонча қўшиғи, қўшиқни чиройли ижро қилиниши, жўшқинлик, қўшиққа йигитларнинг рақси, менга жуда манзур бўлди. Қолаверса, менга манзур яна бир жиҳати, бу концерт якунида саҳна пардасининг очиқ қолганлиги! Балки, бу режиссёрнинг топилмасидир? Лекин, билмадим, менимча, балки бу санъаткорни “ҳамиша сизлар, мухлислар, томошабинлар учун очиқман, қалбим, кўнглим очиқ” деганидир? Кўп концертларда хонандалар шартта пардани ёпиб, тезгина ичкарига кириб кетишни ҳоҳлайди. Озодбек Назарбековни эса, парда ёпмай очиқ қолдиргани, охиригача томошабинлар билан мулоқоти, улардан гулларни охиригача қабул қилиб олганлиги, самимийлиги, ҳар бир томошабинга эътибор беришга ҳаракат қилиши, зални у бошидан бу бошига юриб, қанча вақт керак бўлса, шунча томошабинларни гапига қулоқ тутиб, уларни гулларини қабул қилиб олиб, қўли кўксида, уларга “раҳмат” айтиб, яна таъзим қилиб, кириб кетгани ҳайратлантирди! Ҳаттоки, шундан кейин ҳам, томошабинлар зални тарк этишга шошилишмади, парда очиқлигича қолган бўлса ҳам, лекин бошқа баъзи концертлардаги каби томошабинлар томонидан саҳнага чиқиб, ичкарига киришга уринишлар ҳам бўлмади! Концертни яна бир қойил қолдирган жиҳати, Озодбек жонли ижрода куйласа ҳам, бошловчиликни ҳам ўзи зиммасига олгани бўлди! Масалан, баъзи ҳолларда, бошловчи чиқиб, кейин хонанда чиқиб, яна бошловчи чиқиб, яна хонанда чиқиши, томошабинларни чарчатиши мумкин, назаримда. Лекин, Озодбек Назарбеков ўзи жонли ижрода куйлади, яна ўзи концерт олиб бориб, томошабинлар билан самимий мулоқотни ҳам амалга ошира олди! Қолаверса, бэк-вокалдагиларни сони ҳам унча кўп эмас! Санъаткорнинг ўзи жонли ижрода чиройли куйлади! Концерт менга жуда ҳам манзур бўлди!  

  7T7A0979

Сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов: - “Озодбек Назарбеков концертини қандай бўлди?”, дейиш, менимча нотоўғри! Менинг концерт ҳақидаги фикрларим, концерт зўр, ажойиб, олий даражада! Ҳамма қўшиқлари яхши, лекин менга энг ёққан, таъсирлантирган қўшиқ “Айтиб бер”! Нафақат мени, балки барча тингловчиларнинг юрагининг туб-тубидан жой олди, бу қўшиқ! Ўйлайманки, Озодбекнинг ҳар йилги концерти йилдан йилга чиройли, мукаммал ва ўзгача тарзда ўтади! Омад тилайман, соғ-саломат бўлсин!  

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo_(13)_21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз