OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАДАН “ҲУШТАК”! МУТЛАҚО КУТИЛМАГАН СЮЖЕТ! ОЧИЛМАГАН СИР! 01.05.2015 22:02

 IMG_7540

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўзининг шўх қўшиғи “Ҳуштак”ка видеоклип суратга олдирди. Унда санъаткорнинг кўплаб ҳамкасблари турли образларда намоён бўлишди!

IMG_7512

Суратга олиш жараёни жуда ҳам қувноқ, кўтаринки руҳда бўлди!

IMG_7495

1 кун давомида суратга олинган клипда Гулсанам Мамазоитова ҳамкасблари билан турли ҳазилларни ҳам амалга оширишди.

IMG_6932

Клип “Минг ўрик” тарихий музей комплексида  суратга олинди.

Клип режиссёри Умид Машрабжонов

Либос устаси Дилдора Қосимова

IMG_7370

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - «Ҳуштак» қўшиғим Хоразмча йўналишда бўлиб, Гавҳар Матчонова сўзи ва мусиқаси, Мақсудбек Бекмуродов аранжеровкаси. Унга клипни комедия жанрида суратга оляпмиз. Санъатимизнинг энг ўзим яхши кўрган вакиллари клипда иштирок этишяпти. Бошқа клиплардан фарқи шуки, улар клипда хонанда сифатида эмас, актриса сифатида чиқишяпти! Ҳаммаларига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Ҳаммамизнинг кайфиятимиз зўр! Зўр ишлаяпмиз! “Наврўз” рақс театри ҳам иштирок этмоқда. Клип ҳоҳлаганимиздек, яхши натижа беради, деб ўйлайман. Ҳамма нарса вақтида бўляпти. Бир кун давомида суратга олишни режалаштирганмиз, ишлар тез кетяпти. Клипда сюжет ҳам, трек ҳам бор. Лекин, асосий эътибор сюжетга қаратилган. Аммо, ҳамма сирни очиб қўя олмайман, мухлислар учун кутилмаган бўлишини ҳоҳлаймиз! Ҳаммасига клип тайёр бўлганда гувоҳ бўласиз! Фақат бир сирни очишим мумкин, клипдаги воқеа яхшилик билан тугайди. Клип ғояси, санъаткорлар билан ҳазиломуз бир воқеа ўйлаш ғояси, ўзимдан чиққанди. Воқеаларини эса, клип режиссёри Умид ака Машрабжонов ўйлади. Режиссёрнинг айтишича, клип 10 кунларда тайёр бўлади.

 IMG_7357

Умида Мирҳамидова: - Клипда мен иложи борича қизларни йўлга соладиган, яхшиликка йўналтирадиган, ёшларни бир-биридан гумон қилмасликка ундайдиган кайвони, маслаҳатчи опа сифатида чиқаман. Ҳамма муаммоларни ёшларнинг ўзига ташлаб қўймасликка ҳаракат қиламан. Клипда жуда қувноқ ҳолат, қизлар қўлларига ҳар хил мусиқа созларини кўтариб олишган, аммо клип сюжети бўйича, улар созларни чалишни билишмайди. Мен эса, уларга мусиқий созларни чалишни кўрсатиб бериб, уларни худди чалишни биладигандек кўрсатишга ундайман. Клип бўйича ёши каттароқ аёл образидаман, ёшлар югурганида, улар билан баравар ҳаракатда бўла олмайман! (самимий кулади)  Шунда сал қоқилиб қолишларим, ўзимга ёқяпти. Клипда мусиқа созларини бемалол чаламан, аммо ҳаётда фақат фортопиано чалишни биламан!

 IMG_7399

Зиёда: - Бундай клипларимиз кўп бўлишини ҳоҳлардим. Чунки, шундай санъаткорларимиз йиғилсак, дилдан суҳбатлашиб, ҳазиллашиб, маза қиламиз. (самимий кулади) Клип зўр чиқади, деб ўйлайман. Чунки, ҳазилларимиз ҳам табиий чиқмоқда! Клипда “шўх” қизлардан бирини ўйнаяпман! Гулсанам опани жуда ҳурмат қиламан, ижодларини яхши кўраман! Келгуси ижодларида ҳам омад тилайман!

 IMG_7536

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева: -Бу клипда созандалардан бириман. Доира чаламан. Ҳозир Умида опамни ҳазилларини кўриб, ҳаммамиз жуда яхши кайфиятда, хурсандчиликдамиз. Ўйлайманки, бу клип йилнинг энг шўх клипи бўлади!

 IMG_7554

IMG_7379

Клип суратга олиш жараёнида жуда кўплаб қизиқарли ҳолатлар ҳам юз берди!

IMG_7547

Хонандаларнинг ўзаро ҳазилларининг баъзилари клипдан ҳам жой олди!

IMG_7502

Қолаверса, чиндан ҳам суратга олиш жараёнида санъаткорларнинг ўзаро аҳил-иноқлиги, клипдаги ҳолатларнинг табиий чиқишига ёрдам бераётган эди!

IMG_6912

IMG_7454

IMG_7453Ўзаро яқин қариндошлардек аҳил санъаткорлар, бир-бирлари билан ҳазиллашиб, кулишиб, иноқликда ишлашди.

IMG_7516

Демак, тез кунларда Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитовадан ҳазиломуз йўналишда, энг шўх клипни кутиб қоламиз.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Клип жараёнидан видеолар (клипга кирмаган) инстаграмдаги Saida_Vahobova_Fattohhoncom профилида

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_7530

IMG_7513

IMG_7463

IMG_7386

IMG_7368

IMG_7508