OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

БОУЛИНГ БЎЙИЧА “ПАРАЛИМПИЯ КУБОГИ” ТУРНИРИДАН! МУҲИМИ ҒАЛАБА ЭМАС! 03.05.2015 02:00

 IMG_7115

“GALAXY BOWLING” клубида Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси, Ўзбекистон Кегли спорти Федерацияси ва Usell Компанияси вакиллари билан биргаликда Боулинг бўйича “Паралимпия Кубоги” турнирини ўтказди.

IMG_7074

IMG_7084

Унда иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, шоу бизнес вакиллари, хонандалар ҳам иштирок этишди.

IMG_7023

Муҳими ғалаба эмас, иштирок бўлди!

Турнир ғолибларига Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси томонидан Кубок ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоциацияси жисмоний имконияти чекланган ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, улар орасида паралимпия ҳаракатини ривожлантириш орқали, имконияти чекланганларнинг жамиятга фаол интеграциялашувини таъминлаш, ҳаётга қизиқишини ошириш, иқтидор ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасиа инсонпарварлик фаолиятини амалга оширмоқда!

Президентимизнинг 2013 йил  25 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси спортчиларини 2016 йил Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да бўлиб ўтадиган ХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш”га оид қарори бунга муҳим омил бўлмоқда. Бунинг самарасида жисмоний имконияти чекланган ёшлар халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда, Паралимпия ва Пара Осиё ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб қилмоқдалар.

 

IMG_7031

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон: - Биз Паралимпиячи спортчиларимизни мусобақаларда янада фаол иштирок этишлари учун қўллаб-қувватлашимиз керак! Улар келажакда бундан ҳам катта ютуқларга эришишларига ишонамиз! Қолаверса, спорт, соғлом турмуш тарзи биз санъаткорлар учун ҳам соғлигимиз учун фойдали, ҳамда бошқа ёшларга ҳам чиройли ўрнак бўлади.

 IMG_7578

“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев: - Бугунги тадбирда иштирок этиб, спортчиларимизни руҳан қўллаб-қувватладик. Улардаги қувонч, шижоат, интилишни кўриб, қувондим. Уларнинг матонатига тан берамиз! Мусобақаларда Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишмоқда! Келажакда янада улкан ютуқларни қўлга киритишларига тилакдошмиз!

 IMG_7025

Телебошловчи, «Миллион» жамоасидан Даврон Кабулов: - Бугунги тадбир ҳақида гапирганда, унинг уюшқоқ тарзда ўтказилганлиги алоҳида таҳсинга сазовор! Бугун спортчилар алоҳида, шоу бизнес вакиллари алоҳида эмас, биргаликда боулинг йўлакчасига чиқишди! Ташкилотчиларнинг ҳам, бизнинг мақсадимиз, биринчи навбатда, имконияти чекланган спортчиларимизга, шоу бизнес вакиллари билан ўзларининг ҳамнафас ҳис этишлари, ҳамда бир жамоа сифатида иштирок этишлари учун имконияти яратиб бериш! Умид қиламанки, бу вазифани уддаладик. Бугун спортчиларимизнинг кўзларида кўраётган қувончни ҳеч нарсага алишиб бўлмайди! Бугун бунда иштирок этаётган шоу бизнес вакилларига ҳам катта миннатдорчилик билдирамиз! Энг катта миннатдорчилик сўзларини эса, ҳаёти давомида энг кучли фантастик иродани намойиш этаётган ва Ўзбекистон шарафини ҳар қандай шароитда муносиб ҳимоя қилаётган спортчиларимизга билдиришимиз керак! Ўйлайманки, бу турнир бошланиши ва бу турнир кейинчалик анъанага айланади, нафақат боулинг балки бошқа спорт турлари бўйича ҳам, мана шундай хайрия, ўртоқлик учрашувлари ўтказилади.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_7065

IMG_7003

IMG_7117

IMG_7052

IMG_7069

IMG_7108

IMG_7105

IMG_7087

IMG_7083

IMG_7081

IMG_7078

IMG_7077

IMG_7059

IMG_7046

IMG_7043

IMG_7037

IMG_7023

IMG_7014