OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262

баннер туй_2

ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

МАНЗУРАНИНГ ЯНГИ АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДАН! 07.05.2015 01:47

 IMG_8553

6 май куни Discovery магазинида “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзуранинг янги альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур тақдимотда нафақат унинг мухлислари, балки шоу бизнес оламидаги дўстлари, ҳамда ОАВ вакиллари ҳам иштирок этишди.

IMG_8450

Жумладан, “Эътироф” ва “Ниҳол” мукофотлари совриндори Улуғбек Раҳматуллаев,

IMG_8528

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов,

IMG_8505

хонанда Ирода Дилроз,

IMG_8342

хонанда Ойбек (Ойбек ва Нигора дуэти),

IMG_8483

актёр ва режиссёр Дилшодбек Каттабеков, актриса Феруза Собитова,

IMG_8542

стилист Февзи,

IMG_8574

хореограф Наримон ва бошқалар...

IMG_8572

Альбом тақдимоти давомида Манзура шу йил бошида бўлиб ўтган илк яккахон концерти, қўшиқлари ва клиплари ҳақида, ҳам шу кунлардаги ижодий янгиликлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

IMG_8406

Шу куни Манзуранинг 3 та диски сотувга чиқарилганлиги маълум қилинди. Яъни, унинг тўлиқ клиплар DVD тўплами, унинг қўшиқларидан иборат МР3 тўплами, ҳамда бўлиб ўтган яккахон концерт дастурининг DVD диски.

IMG_8469

Мазкур тақдимотда Манзуранинг фан-клуби аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.

IMG_8378

Тақдимотда Манзура барча дўстлари ва ОАВ вакилларини номма-ном ёнига чорлаб, уларга алоҳида миннатдорчилик билдирди.

IMG_8554

Ўз навбатида улар ҳам Манзурани самимий табриклаб, унинг келгуси ижодий фаолиятига омад тилашди.

IMG_8530

Тақдимотдан сўнг ҳам, Манзура журналистларнинг айрим саволларига алоҳида жавоб бериб ўтди. Шунингдек, махсус таклифнома билан таклиф этилган ОАВ вакиллари ва бошқаларга Манзуранинг янги альбомларидан тақдим қилинди. Тақдимот кўтаринки руҳда ўтди.

 IMG_8500

-Янги концерт дастурингизни DVD диски сотувга чиқди. Ҳозирда концерт дастурини экран орқали кузата туриб, ўзингиз қайси жиҳатларидан қониқмадингизу, қай жиҳатларидан кўнглингиз тўлди?

 

Манзура: - Мен ҳеч қачон ўзимдан қониқмайман! Концерт ҳақида айтишим мумкин, биринчи навбатда чиройли дуэтлар бўлди! Бу Мавлуда Асалхўжаева, Улуғбек Раҳматуллаев, “Божалар” ва “Элдидо” гуруҳлари билан куйлаган дуэтларим, ҳамда улар билан ўша номерлар менга жуда ҳам ёқди. Чунки, уларда нафақат менинг меҳнатим, балки уларнинг ҳам меҳнати сингган. Бундан ташқари, хореограф Наримоннинг рақс гуруҳи жуда ҳам чиройли ишлади. Қолаверса, менга ўзимни “Ўнгимда кўрай” қўшиғим бошқача ёқади, балки бу қўшиқни мен яхши кўрсам керак? Энди концертни мени қониқтирмаган жиҳатларига келсак, менимча, буни минус, деб бўлмайди. Ҳар бир йўл ўзича тўғри, муҳими интилиш, ҳаракат ва гўзалликни тақдим эта олиш! Лекин, келгуси концертимда экранлар билан кўпроқ ишлашни ҳоҳлардим. Чунки, бу ҳозирги кунда замон талаби. Қолаверса, ҳамкасбларим Шахзода, Шохруххоннинг концертларида бўлдим ва бу нарса менга жуда ҳам ёқди.

 IMG_8369

-Бир йўла 3 та диск чиқариш ғояси қаердан келди?

 -Клиплар тўпламини 2-3 йилдан буён чиқармаётган эдим. МР3 тўпламимни эса, аввал чиқарганимда бир студия билан ишлаган эдим. Аммо, менга сифати умуман ёқмади! Ўйлайманки, бизнинг ўзбек мухлисларимиз сифатли маҳсулот олишга ҳақли, чунки улар бунинг учун пул тўлашади. Диск чиқараётган компания эса, авваламбор ўзини ҳурмат қилиши керак. Чунки, чиқарилаётган маҳсулот, диск, бу уларнинг юзи! Аввалги чиқарган аудиоальбомимда эса, масалан, машинада эшитмоқчи бўлишса, нечанчидир трек ўқилмаяпти, диск “сакраяпти”. Дисклар машина танлади! “Лицензион диск машина танлайди”, деган баҳона. Нормал диск, машина танламайди! Шунинг учун ҳам, мен қарор қилдим ва аудиоальбомимни ҳам бошқатдан чиқардим ва дискларни “сакраш-сакрамаслигини” текшириб ҳам кўрдим. Ҳаммаси жойида! Жуда ҳам сифатли диск!

 IMG_8367

 - Клиплар тўпламингиздаги энг кўнглингизга яқин клип?

- “Ўнгимда кўрай” қўшиғимга суратга олинган клип. Клип режиссёри Мансур Васатига раҳмат айтаман. “Севги синов” қўшиғига ва Бунёдбек билан куйлаган “Дастингдан” дуэтига суратга олинган клиплар, “Борсан” клипи ҳам ўзимга ёқади. Санжар Маткаримов суратга олган, уларга ҳам алоҳида раҳмат!

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

 IMG_8549

IMG_8542

IMG_8381

IMG_8555

IMG_8524

IMG_8523

IMG_8513

IMG_8521

IMG_8429

IMG_8437

IMG_8340

IMG_8478

IMG_8416

IMG_8598

IMG_8495