OzodbekNazarbekov

 

 

FZSL5502

 

IMG_0262

 

 

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ БУ ЙИЛГИ ЮБИЛЕЙ КОНЦЕРТИ ҒОЯСИ... 07.05.2015 09:14

IMG_7677

Шахзода ижодининг 15 йиллик юбилей концерти кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганлиги сир эмас!

IMG_7752

IMG_7753

Концертнинг яна бир фишкаларидан бири, бу Шахзоданинг “Ҳаёт айт” таронасини, қўшиқ саундтрек бўлган ва Шахзоданинг ўзи бош ролни ижро қилган “Фотима ва Зуҳра” фильми қаҳрамонлари иштирокида дуэт тарзида куйланганлиги бўлди!

IMG_7655

Ҳар бир қўшиққа ўзгача ёндошилганлиги, ўзгача саҳна кўринишлари намойиш қилинганлиги сир эмас! Жумладан, “Тўрт қадам” таронасининг гитара жўрлигида, жонли ижрода куйланлиги ҳам, тингловчилар томонидан олқишлар билан кутиб олинди!

 IMG_8588

“Тарона” студияси директори Даврон Муқимов: - Бу йилги концерт дастурининг 90 фоиздан ортиғи, нимаки кўриб турган бўлсангиз, барчаси Шахзоданинг ғоясига асосланган! Чунки, бу 15 йиллик юбилей концерт! Шахзода 15 йил ичида кимлар билан ижодий ҳамкорликда ишлаган, қандай қўшиқлар куйлаган, қайси фильмларда суратга тушган? Ҳаммасини бирма-бир эслаб ўтишга ҳаракат қилинди! Концертга тайёргарлик эса, ярим йил аввал бошланган! Саҳна декорациясидан тортиб, свет, товуш, раққос ва раққосалар костюмлари, Шахзоданинг саҳна либослари, бир неча марталаб ўйланиб, такомиллаштирилиб, охири бир тўхтамга келинди. Унгача, жуда кўп баҳслар бўлган. Ҳамма ўз фикрини билдирган. Барибир, охирги қарорни Шахзода қабул қилди. Режиссёр Сарвар Исаев бизга катта ёрдам қилди, чунки ғоялар кўплигидан уларнинг ҳаммасини битта қилиб, йиғиб, амалга тадбиқ этиш керак эди! Мен учун ҳар бир номер ўзига яраша қийинчиликка эга, масалан, “Чикко” қўшиғига ишланган номерни олсак, бунинг учун Ўзбекистон Давлат Циркига мурожаат қилиб, масхарабозларни жалб этдик. Қолаверса, фан-клуб тарафлама ҳам янгилик киритдик. Илгари фан-клуб саҳнанинг икки тарафида турарди. Бу йил эса, биз уларга “агар ҳоҳласангиз, нафақат концертда қўллаб-қувватлашингиз, балки концерт иштирокчиси ҳам бўлишингиз мумкин” деб, таклиф киритдик. Яъни, “Чикко” қўшиғида улар ҳам, залга чиқиб, махсус костюмларда иштирок этишди! Шахзоданинг ҳамма қўшиқлари ажойиб, лекин олдинги қўшиқларидан “Бор экан” ва “Нозик қушча” қўшиқлари менга жуда ҳам ёқади! Балки, 10 йилдан кейин, балки мен унинг бугунги кундаги қўшиқлари ёқишини айтарман. Чунки, қўшиқни қанча кўп тингласак, у шунчалик кўп қалбимизга ўрнашади. Концертга тайёргарлик бошланганида, мен “Бор экан” қўшиғини қайта жонлантиришни таклиф этдим. Чунки, бу Шахзоданинг куйлаган энг биринчи қўшиқларидан ва бу қўшиқ жуда ҳам машҳур, жуда ҳам оммалашган. Шу тарзда қўшиқни қайта жонлантирдик. Қолаверса, “Нозик қушча” ҳам бошқача кўринишда янгради! Шахзоданинг ҳар бир қўшиғи мен учун ўзига хос, ҳар бир қўшиқ билан боғлиқ бўлган ўзига хос хотиралар ёдга тушади. Ҳар бир қўшиқнинг ўзига яраша тарихи бор. Шахзода 15 йилдан буён саҳнада бўлса, 12 йилдан буён биз бирга ишлаб келмоқдамиз. Мана шу 12 йил ичида жуда ҳам, ҳар хил вазиятлар бўлган. Жуда ҳам оғир кунлар ҳам бўлган, осон ўтган кунлар ҳам, қувноқ кунлар, ғамгин ўтган кунлар ҳам. Мана шу ўтган йиллар давомида, Шахзода ижодда қанчалик ўсиб борган бўлса, мен ҳам у билан бирга ўсиб бордим, десам хато бўлмайди. “Тарона” компанияси ва Сарвар акага миннатдорчилик билдираман. Бугунги кунда улар туфайли катта иш тажрибасига эгаман. Лекин, мабодо бир кун ишга чиқмасам, ишимни жуда ҳам соғиниб қоламан! (самимий кулади)

 7T7A93831

Концерт режиссёри Сарвар Исаев: -  Шахзода билан ишлаш жуда ҳам мароқли бўлди, қийинчилик туғдирмади! Ўз ишига жуда ҳам масъулият билан ёндошади! Ижодий тарафлама ҳам, нима керак бўлса, ҳаммаси жойида, ҳамма иш ўз вақтида амалга оширилади. Нимадир борасида қўшимча фикрлар бўлса қабул қилади, фикр тўғри бўлса, ортиқча баҳслашмайди. Масалан, агар фикр нотўғри бўлса, нотўғрилигини кўрсатиб беради. Қолаверса, жуда ҳам позитив инсон! Кўтаринки руҳда ишлайди! Иш борасида инжиқлик қилмайди! “Буни қила олмайман” деган ҳолат йўқ, масъулият билан ёндошади ва амалга оширади! Балки, шунинг учунми, концерт устида ишлаш, менга қийинчилик туғдирмади. Қўшиқларида залда томошабинлар олқишлаб, кўтарилганида, уни қўллаб-қувватлаб қарсак чалган сари, ишимизнинг натижаси кўринмоқда. Томошабинлар концертдан хурсанд бўлиб чиқиб кетишмоқда! Қўшиқларига келсак, агар концерт репертуаридан олсак, “Лайли ва Мажнун”, француз тилидаги қўшиғи, янги қўшиқларидан “Раҳмат ҳаёт”, “Божалар” билан куйлаган қувноқ дуэти, жуда ҳам манзур бўлди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

7T7A9383

IMG_8593

7T7A9395

IMG_8613

IMG_8645

IMG_8622

IMG_8643

IMG_8630

IMG_8620

IMG_8617

IMG_8603

IMG_8595