OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

9 МАЙ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН... 10.05.2015 22:55

 Ватан тинчлиги, фаровонлиги, озодлиги йўлида ўз жонини фидо этган инсонлар, ёд этилиб, қадрланиши, кексалар ҳолидан хабар олиниши, миллий ва бардавом анъаналаримиздандир!

7T7A9992

Мазкур анъанага содиқ қолган ҳолда, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” ҳамда, “9 май-Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан маданият ва спорт соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган 450 нафардан ортиқ катта ёшлилар иштирокида

7T7A9920

7T7A9989

“Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмайди” мавзусида, “Наврўз” қабуллар уйида маданий тадбир ташкил этилди.

7T7A9884

7T7A9900

7T7A9931

Унга Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти меҳнат фахрийлари, маданият, санъат ва спорт соҳасида узоқ йиллар хизмат қилган фидоий отахон ва онахонлар таклиф этилиб,

7T7A9998

уларга байрам дастурхони ёзилди.

7T7A9946

Тадбирга ташриф буюрган ҳар бир нуроний отахону онахонлар ҳурмат билан кутиб олиниб,

7T7A9940

уларга гуллар ва

7T7A9915

совғалар тақдим қилинди.

7T7A9952

Тадбир бошида сўзга чиққан Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б. Баҳодир Мажидович Аҳмедов, 2015 йил Муҳтарам Юртбошимизнинг таклифларига асосан, “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланганлиги юртимизда катта авлод вакилларига кўрсатилган алоҳида ҳурмат ва эътибордан далолат эканлигини таъкидлаб ўтди.

7T7A9958

Маданият ва спорт ишлари вазири в.в.б. Баҳодир Мажидович Аҳмедов, Маданият ва  спорт ишлари вазирлиги номидан ҳамда, тадбирдаги барча инсонлар номидан Улуғ байрам ҳамда, Иккинчи жаҳон урушида қўлга киритилган Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан, чин юракдан табриклади:- “Сизларнинг қилган меҳнатингиз ҳар доим эъзозда, сизларнинг санъат ва спорт йўналишида яратган ва қилган ишларингизнинг давоми сифатида биз ҳам қамишдан бел боғлаб, барча эзгу ишларни амалга ошириш мақсадидамиз! Бугун Сизларни мана шу маданий тадбирга, бир дастурхон атрофига таклиф этган эканмиз, ҳаммангиз дийдорлашиб, маданий ҳордиқ чиқарасизлар, деган ниятдамиз. Доим соғ-саломат бўлинглар!”

7T7A9950

7T7A9922

Табрикдан сўнг, маданий тадбирнинг мусиқий қисмига ўтилиб, кўплаб санъаткорлар ўз қўшиқлари билан меҳмонларни хушнуд эта бошлашди.

7T7A9960

Мусиқий қисмни Ўзбекистон Халқ артисти Замира Суюнова бошлаб берди.

7T7A9984

Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Равшан Комилов,

7T7A0095

Азим Муллахонов,

7T7A0077

Абдурашид Йўлдошев,

7T7A0086

Алишер Файз,

7T7A0091

Женисбек Пиязов,

7T7A0040

ҳамда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов,

7T7A0034

"Ниҳол" мукофоти совриндори Ширин Маматова, ўз қўшиқлари билан меҳмонларни самимий табрикладилар!

7T7A0117

Тадбир жуда ҳам файзли ўтди!

Маданият ва спорт вазирлиги масъул ходимлари томонидан тадбирга кела олмаган фахрийларнинг уйларига борилиб, байрам совғалари топширилди.

7T7A0112

Ҳеч бир юртда бизнинг юртдаги каби кексалар эъзозланмаса керак, назаримизда. Ватан равнақи йўлида жонини аямаган инсонларни хотирлаб, уларнинг руҳларини шод этиб, қария-кексаларни ҳурмат-эъзоз қилаётган юртнинг ёшлари ҳам, ўз Ватанига содиқ, ҳамда баркамол инсонлар бўлиб воя етишларига асло шубҳа йўқ!

 7T7A0030

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов: - Бу улуғ кун! Инсонларни хотирлаш, қадрлаш, бизнинг бугунги тинч кунимиз учун ўзини фидо этган ота-боболаримиз, ўз жонини аямай, бизга мана шу гўзал, обод, фаровон ҳаётни ҳадя этишган! Уларнинг руҳлари шод бўлсин! Улардан ўтганларини эслаб, борларини эса қадрлаб, бугунги маданий тадбир ташкил этилган! Бу тадбирга кўриб турганимиздек 80-90 ёшдан ошган отахон-онахонларимиз келишган! Уларнинг юзларида табассум, ҳаётдан мамнунлик акс этиб турибди! Буни кўриб, биз ҳам хурсандмиз, бахтиёрмиз! Чунки, биз уларнинг авлодимиз, биздан кейин эса, фарзандларимиз, набираларимиз, янги авлод! Биз ҳам, улар ҳам, шу кунларнинг, шу инсонларнинг қадрига етиб, унутмай, уларни ҳурмат-эъзоз қилишларини ҳоҳлаймиз! Шу бизларнинг ёшлардан илтимосимиз бўлади! Ҳозир бу ердаги кўп санъаткорларнинг ҳам ёшлари улуғ! Уларни қадрлаб, ҳурмат қилиш керак! Фақатгина байрамларда эмас, бошқа кунларда ҳам, самимий бориб, ҳол сўраб, табрикланса, ҳурмат-эъзоз қилинса, нур устига аъло нур! Кексаларни ҳурмат-эъзоз қилиш, бизнинг миллатимизга хос анъана! Миллатимиз ҳар доим кексаларнинг ҳурмат қилиб, эъзозлаган, бундан кейин ҳам шундай бўлади! Бу урф-одатларимизни сақлаб келяпмиз! Мана шу даврадагиларнинг ёшларига ёш қўшилсин, умрлари узоқ бўлсин! Бутун халқимизни байрам билан чин қалбимдан табриклайман!

 7T7A0079

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов: - Бугунги кексаларимизни, Улуғ Ватан уруши қатнашчиларини табриклаб, қадрлаб ўтказилаётган бу тадбир жуда ҳам керакли, негаки бу тадбирда фидоий фахрийлар ҳамда, устоз санъаткорлар билан кўришиш насиб қилди! Бу биз санъаткорлар учун жуда катта бахт! Доим устозларимизга соғлик-саломатлик тилайман! Байрам билан чин дилдан табриклайман! Ҳамиша бахтимизга соғ-омон бўлишсин!

 7T7A9973

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев: - 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” энг ажойиб байрамларимиздан бири! Тинчлик йўлида ўз жонини фидо этган қаҳрамонларимизни, бизнинг бугунги фаровон кунимиз учун меҳнат қилган фахрийларимизни ҳар қанча қадрласак ҳам кам! Бугун уларни эъзозлаб уштирилган тадбирда қатнашиб турганлигимдан жуда ҳам хурсандман! Санъат соҳасида, маданият соҳасида анчадан буён хизмат қилаётган устозларни кўриб, қувондим. Уларни табриклаш, улар билан бир дастурхонда ўтириш насиб қилган экан, хурсанд бўлдим. Бахтимизга соғ бўлишсин! Кексаларимизни, фахрийларимизнинг барчаларини яна бир бор мазкур байрам билан табриклайман!

 7T7A9951

Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан “Кексаларни эъзозлаш йили” муносабати билан ҳар бир кекса инсонга ҳар тарафлама эътибор қаратиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, кексаларнинг ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида, ҳар қайси кекса инсоннинг юрагига етиб бориш, кўнглини кўтариш, шу билан бирга, уларнинг ҳаёти фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Жумладан, Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кексаларнинг тўлақонли ҳордиғини ташкил этиш мақсадида, ҳудудларда санъаткорлар ва хонандалар иштирокида мингдан ортиқ маданий тадбирлар ташкил этилиб, уларга 180 мингдан зиёд катта ёшлилар таклиф этилди.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 photo__(13)__21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

 7T7A0065

7T7A9988

7T7A9994

7T7A9921

7T7A9909

7T7A9888

7T7A9907

7T7A0018

7T7A0015

7T7A0004

7T7A0002

7T7A0001

7T7A0010

7T7A0096

7T7A0076

7T7A0084

7T7A0043

7T7A0071

7T7A0027

7T7A0032

7T7A0009