OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШАХЗОДАНИНГ “РАҲМАТ ҲАЁТ” ЯНГИ АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДАН! УНУТИЛМАС КУН ҲАҚИДА! БАТАФСИЛ!  12.05.2015 07:13

 7T7A0771

 11 май куни Discovery магазинида Шахзоданинг янги “Раҳмат ҳаёт” аудиоальбоми тақдимоти бўлиб ўтди!

7T7A0636

7T7A0633

7T7A0640

Шахзодани мухлислари ва ОАВ вакиллари хурсандчилик билан кутиб олишди!

7T7A0700

Бир неча кун аввал ўзининг 7 кунлик концерт дастурини ўтказган Шахзодага ОАВ вакиллари томонидан, асосан концерт дастурига оид саволлар берилди.

7T7A0649

Тақдимот давомида Шахзода журналистларнинг саволларига жавоб бериб, келажакдаги режалар ҳақида кўпгина сирларни ошкор қилди.

7T7A0768

 -Янги мусиқий альбомнинг яралиши ҳақида!

 

Шахзода: -Бу мусиқий альбом мен учун жуда ҳам қадрли, негаки у алоҳида меҳр билан яралди! Бу альбом учун биринчи навбатда, чиндан ҳам ҳаётга “раҳмат” дейман. Чунки, мени ҳаётимда жуда кўп ажойиб қўшиқларим, жуда кўп ажойиб мухлисларим бор! Шунинг учун ҳам, бу йилги мусиқий альбомимни “Раҳмат ҳаёт” деб, номлагим келди! Чиндан ҳам “Раҳмат ҳаёт”! Анча вақт “Сени севаман ҳаёт” деб номласакмикан, ёки “Раҳмат ҳаёт” деб, ўйландим ҳам. “Раҳмат ҳаёт” альбомини яратишда ҳисса қўшган ижодкорларга миннатдорчилик билдираман. Бу аудиоальбомда жуда ҳам позитив дуэтлар, Улуғбек Раҳматуллаев, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Шохруххон, DJ Пилигрим билан куйлаган дуэтларим бор. Олдинда Улуғбек Раҳматуллаев билан куйлаган дуэтимизга клип суратга оляпмиз, кейин “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов билан, сўнг эса “Самолёт” қўшиғимга ҳам клип суратга оламиз! Бу альбомдан концертимда куйлаган энг янги ва ажойиб қўшиқлар ўрин олган! Шунингдек, концерт кунлари давомида мени қўллаб-қувватлаган барча ОАВ вакиллари ва фан-клубимга раҳматлар айтаман!

7T7A0645

- Концертнинг илк куни Сиз учун қандай бўлдию, охирги куни-чи?

Шахзода: - Концертда биринчи кунданоқ мен залдаги томошабинлар, мухлисларнинг жуда ҳам ижобий энергиясини, меҳрини, қўллаб-қувватлашларини ҳис қилдим! Томошабинлар шунчалик қувноқ, фаол, яхши кайфиятда эдиларки, мен концерт бошланишида, ўша декорация колбаси остида турганимда, томошабинларни кўрмаётган бўлсам ҳам, саҳнага ҳали тўлиқ чиқмай туриб, уларнинг олқишларини, қўллаб-қувватлашларини эшитдим! Шунинг учун ҳам, концертнинг биринчи куниёқ мен учун жуда бир позитив, жуда ўзгача ва ажойиб бўлди! Концертнинг энг охирги куни эса, (кулади) мен шунчалик бахтли эдимки! Оллоҳга шукурки, мени жуда кўп дўстларим бор, ҳамда бизда бир одат бор, дўстларим концертимни 7 кунига келишади! Улар албатта, баъзида (кулиб) бундан асабийлашишади, менга ҳаттоки, “нима учун бундай? Ҳамма концертингга келиб бўлди, нега биз 7 кунни кутишимиз керак?” ҳам дейишади. Лекин, бизда анъана шундай! Шунинг учун ҳам, 7 кун бутунлай бошқача  бўлди! Мен нафақат зални, балки ўз яқинларим ва дўстларимнинг қўллаб-қувватлашларини ҳам ҳис қилдим! Шунинг учун ҳам, бу мен учун унутилмас кун бўлди!

7T7A0699

- Олдиндаги режалар ҳақида?

Шахзода:- Олдинда бизни Америкадаги концерт кутмоқда! (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) Лекин, у концертгача, мени  концертимга меҳмон томошабин сифатида келган “Муз Тв” телеканалининг Бош директори Арман Давлетяров, мени Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган PRE-PARTY “ПРЕМИЯ МУЗ-ТВ 2015. Гравитация” - "OPEN AIR" гала концертида иштирок учун таклиф этди. Мен у ерга DJ Пилигрим билан бирга бормоқчиман, чунки у ерда биз бирга янги қўшиғимизни ижро этамиз! Кейин эса, Москва, Питер, Истанбул бўйлаб тур бошланади. Бундан ташқари, яна 2 та дуэт ҳам режада бор, аммо дуэтдошларим Россиялик ҳам, Ўзбекистонлик ҳам эмаслар, тез орада уларнинг кимлигини билиб оласизлар!

7T7A0765

Альбом тақдимоти давомида Шахзода мухлислари билан суратларга тушди,

7T7A0738

7T7A0778

ҳамда махсус таклифнома билан келганларга, Шахзоданинг янги “Раҳмат ҳаёт” аудиоальбоми тақдим этилди!

7T7A0698
 

Аудиоальбомдан 12 та қўшиқ ўрин олган.

 

 

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

photo__(13)__21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

7T7A0770

 

 7T7A0784

7T7A0752 

 7T7A0699

 7T7A0647

 7T7A0643

 7T7A0639

7T7A0638

7T7A0635

 7T7A0633

7T7A0632

7T7A0631

7T7A0794