OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БОЖАЛАР” ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВДАН КАЙФИЯТНИ ЭНГ ЮҚОРИ ДАРАЖАГА КЎТАРУВЧИ ШОУ КОНЦЕРТ! ТАНАФФУСДАН СЎНГ, ИЖОДИЙ “ПОРТЛАШ”! БАТАФСИЛ! 14.05.2015 01:09

IMG_9107

Божалар” Жаҳонгир Позилжоновнинг концертида, кутилмаган янгиликлар кўп бўлди! 2 кун давомидаги концерт томошабинларга манзур бўлди.

IMG_8954

Авваламбор, концертнинг бошланишининг ўзиёқ комедик ҳолатда эди. Концерт бошланишида, гўёки Жаҳонгир Позилжоновнинг “тепадан йиқилиб тушиши” ҳамда, ижодий гуруҳнинг саҳнага “отилиб чиқиб”, пардани тез ёпишни “талаб қилишлари” росмана ишончли чиқди ва томошабинларни ишонтира олди. Сўнг, кутилмаганда йиқилган аслида қўғирчоқ экани маълум бўлдию, Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи “Дилором” деганча, шўх қўшиқ куйлаб чиқиб келди! Боягина саросимани намойиш қилган ижодий гуруҳ эса, рақсга туша бошлашди! Шу тарзда шоу концерт бошланди!

IMG_8965

Қўшиқдан сўнг, Жаҳонгир Позилжонов “Ассалому алайкум” деб, томошабинлар билан саломлашиб, бир йиллик танаффусдан сўнг, ҳурмат қилиб келганликлари учун барчага чин дилдан миннатдорчилик билдирди. Ҳаттоки, янги кўприк очилганлигини ҳам айтиб, барчани табриклаб, хушкайфиятда концертни давом эттирди. Концертда бекорга бошида қўғирчоқ кўрсатилмаганлигини ҳам айтиб, бу концерт номига ишора эканлигини билдирди ва “Қўғирчоқ” қўшиғини ижро этди.

IMG_8953

Шунингдек, концерт дастуридаги янги қўшиқлардан бири хоразмча йўналишда “Нимагадир юрагим югурар сен томон-ей” қўшиғи билан концерт давом этди.

IMG_9027

Сўнг, “Бақалоқ” қўшиғи ва унга мос саҳна кўриниши, актриса Ҳалима Ибрагимованинг чиқиши, барчани кайфиятини янада кўтарди.

IMG_8888

Улуғбек Раҳматуллаев билан “Ёрим-ей” дуэти куйлангач,

IMG_9069

ҳазиломуз тарзда икки хонанда бир-бирининг қўшиқлари, қўшиқларнинг мазмуни ҳақида, “ҳаққоний фикрлар” билдириб ўтишди!))))

IMG_9099

Жиддий мавзудаги “Зубайда, не бор шу Дубайда?” қўшиғи, томошабинлар учун кутилмаган бўлди. Қўшиқдан сўнг, Жаҳонгир Позилжонов “бу айрим сабабларга кўра ёзилган қўшиқ, шундай айрим бир ҳолатларни эшитганмиз, кўрганмиз, ёлғон орзу-ҳавасларга учиб, чет давлатларга бориб, ёлғончиларнинг қўлига тушиб, қийналаётганлар қанча? Балки, шу қўшиқдан кейин, баъзилар ақлини йиғиштириб, ёлғон ҳавасларга учишнинг олди олинса, биз жуда хурсанд бўламиз” деб, изоҳ ҳам бериб ўтди.

IMG_9104

Пирамида қуриш баҳонасида саҳнага чиқиб келган “қурувчилар” кутилмаганда Жаҳонгир Позилжонов билан “уришиб” кетишди. Жаҳонгир Позилжонов ҳам “асабийлашиб” ғиштлардан бирини залга, томошабинларга отиб юборди-ку! Ҳамма ҳайрон бўлиб қолди, ғишт томошабин қизлардан бирига тегди! Ана шунда, ғиштни аслида резинаданлиги маълум бўлди!

IMG_8907

Ўша томошабин қиздан резина ғиштни саҳнага олиб чиқилиши сўралди ҳамда, Артел компаниясининг махсус совғаси микротўлқинли печни ҳадя қилиш учун, ғолиб аслида шу тарзда аниқланган эди! Томошабинлар ишонишлари учун совғани Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи саҳнада очиб кўрсатди!

IMG_9118

Шўх ва байрамона “Тўйлар муборак” қўшиғига келин либосидаги раққосалар рақсга тушишди!

IMG_9136

Иккинчи блокда Жаҳонгир Позилжонов 2 та гитарист ҳамроҳлигида чиқиб келди ва “Жийда гуллаганда” қўшиғини сокин тарзда, жонли ижрода куйлади.

IMG_8924

Бу қўшиққа хонанданинг таклифи билан ҳамма томошабинлар қўл телефонларини ёқиб, романтик муҳит ҳосил қилишди!

IMG_9139

Хонанда эса, қўшиқдан сўнг,  “кўпчилик қўшиқларингиз шўх, сал маъносиз, бачканароқ” дейишади. Лекин, сал руҳиятни ўзгартириб куйладик, ўша мусиқа, ўша сўз, чиройли, муҳаббат ҳақидаги романтик қўшиқ” деган эди, ҳамма қарсак чалиб, кулиб, олқишлашди!

IMG_9144

“Фақатгина биз қўшиқларимизни шўх, табассум улашадиган руҳиятда куйлаймиз” дея, хонанда “Сени ёр” шўх қўшиғи билан концертни давом эттирди.

IMG_9170

Зиёда билан  ҳазил дуэт томошабинлар кайфиятини янада кўтарди!

IMG_9196

Сўнг, навбат “Гап йўқ” триосига берилди. Улар сўз устаси Мирзабек Холмедов репертуарига мурожаат қилиб, уни хонандалар қўшиқлари билан уйғунлаштириб, тайёрлашган номери билан томошабинларни роса кулдиришди.

IMG_9227

Кейинги блокда раққоса қизлар “ухлаб ётган” Жаҳонгир Позилжоновни ғилдиракли кроватда саҳнага олиб чиқишди.

IMG_9239

Сўнг, пижама кийган Жаҳонгир Позилжонов шу ҳолатга жуда мос бўлган “Кўрдим туш, ҳали ҳам ухламоқдаман” янги қўшиғини куйлади ва рақсга ҳам тушди. Кроват эса, қўшиқ давомида машинага айланиб қолди!

IMG_9246

Қўшиқ якунида эса, раққосалар унинг эгнидаги пижамани йиртиб, “ечиб” олишди!

IMG_9434

Хонанда эса, кулиб “ие, ана, мен ҳар доим айтаман, ухлаб ётганингда пижамани ичидан ҳам бошқа кийим кийиб олиш керак, ишонч йўқ, ҳозир” деб, ҳазиллашиб, концертни давом эттирди. 

IMG_9300

Сўнг, хонанда “охирги пайт кўп танқидларга учраяпмиз, шу 4 актёрни чалишни билмаса ҳам, клипга олиб чиқиб, қўлига рубоб олдириб, алдашяпти. Бу яхшими?” деган гаплар жуда кўп бўлди! Шунинг учун ҳозир уларни қанчалик чалишни билишларини кўрсатиш учун даврага таклиф қиламан!” деб, “Божалар” гуруҳи вакилларини саҳнага таклиф этди. Булар, Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, Дилшод Мирзамуротов, ҳамда “состав”га энди кирмоқчи бўлган бошловчи Даврон Кабулов эди!

IMG_9290

Сўнг, Жаҳонгир Позилжонов уларнинг ҳар бирини алоҳида инструмент чалдириб кўрди. Улар томошабинларни ҳайрон қолдириб, бу ишни уддалашди!Сўнг, Жаҳонгир Позилжонов “даврада “Божалар” ансамбли” деб эълон қилди ва бу ансамбль ижросида жонли мусиқа янгради, ҳамма биргаликда “Мени ёримнинг” қўшиғини жонли ижрода куйлашди! Зал ҳам бирга куйлаб, кулиб олқишлашди!

Даврон Кабулов “Божалар” гуруҳида созанда борасида “муаммо” йўқлигини айтиб ўтди! Шундан сўнг, Даврон Кабулов ва Жаҳонгир Позилжонов ўртасида ўзаро қисқа диалог ҳам бўлиб ўтди!))))

IMG_9324

IMG_9322

IMG_9317

Шундан сўнг, хонанда “қаторингизда менинг ҳам онажоним ўтирибдилар! Бахтимга соғ бўлинг, онам!” деб, онасига гуллар тақдим қилди: “Онам сизга катта раҳмат! Ҳеч кимга ишонмай, шунчалик бошингизга кўтариб, парваришлаб, катта қилганингиз учун! Ҳозирги кунда менга ҳам ота, ҳам онасиз! Сизга каттакон раҳмат!”

Концертнинг биринчи куни эса, Жаҳонгир Позилжонов “Божалар” гуруҳи вакили марҳум хонанда Мўмин Ориповнинг онасига чексиз ҳурмат билан гуллар тақдим қилган эди.

IMG_9347

Хонанда концертни “Ёримга нашвати узум узиб берай” қўшиғи билан давом эттирди. Қўшиқ вақтида миллий либосдаги қизлар, томошабинларга патир нонлар устига қўйилган майиз, ҳолва каби ширинликлар улашиб чиқишди.

IMG_8949

Сўнг, Шохруххон билан “Таксидаман” дуэти янгради!

IMG_9359

Жаҳонгир Позилжонов билан Шохруххон бирга қўшиққа мос рақс ҳаракатлар билан рақсга ҳам тушишди!

IMG_8954

Шундан сўнг, Жаҳонгир Позилжонов ҳозирда баъзи ёш оилалар арзимаган сабаб билан бузилиб кетаётганлигини, натижада гулдек фарзандлар, ёки отасиз, ёки онасиз яшашига тўғри келишини айтиб, шундай бўлмаслигини истаб, шу мазмунда фарзандини ташлаб кетган она ва фарзанд соғинчи ҳақида, навбатдаги янги қўшиқни тақдим қилди. Бу жиддий мавзудаги қўшиқ ҳам томошабинлар учун кутилмаган бўлди!

IMG_9426

IMG_9428

Ундан сўнг, кайфиятни яна юқори кўтариб, Жаҳонгир Позилжонов устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқовнинг “Белые розы”-“Оппоқ атиргул” қўшиғини куйлади. Қўшиққа “Асал” болалар гуруҳи билан бирга Жаҳонгир Позилжоновнинг қизи Райҳон Позилжонова ҳам рақсга тушди!

IMG_9446

Сўнг, концертнинг махсус меҳмони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов “Божалар”нинг “Жийда гуллаганда” қўшиғини ўз талқинида куйлаб чиқди ва

IMG_9456

бу ҳам томошабинлар учун кутилмаган сюприз бўлди!

IMG_9465

Шундан кейин Даврон Кабулов “Энг яхши халққа байрамлар, мана шундай концертлар ярашади. Бежизга бу сўзлар билан бошламадим, чунки чиндан ҳам биз энг яхши халқмиз” деб, ўз чиқишини бошлади. У ихтирочилар ҳақида сўз бошлаб, биздаги баъзи “ихтиролар” ҳақида ҳам айтиб ўтди! Шунингдек, тўйлардаги ортиқча харажат ва натижада йиллаб қарз тўлашларни ҳам ҳазиломуз тарзда эътибордан четда қолдирмади. Шунингдек, юртимиздаги ҳеч қайси юртда йўқ бўлмаган яхши одатларни ҳам айтиб ўтди.

 

Сўнг, кутилмаган имиджда “Жамшид” қўшиғи билан “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов дўстлари ҳамроҳлигида саҳнага чиқиб келишди.

IMG_9520

Қўшиққа мос театрлаштирилган саҳна кўриниши намойиш этилди ва қўшиқни бўлганча кекса отахон қиёфасида “Менга фарқи йўқ” деб куйлаб, Шохруххон ҳам пайдо бўлди)))) Уни қўшиқ қаҳрамони “Жамшид”, саҳнадан чиқариб юборди, Шохруххон “асабийлашиб” саҳнани тарк этди!))))

IMG_9516

Қўшиқдан сўнг, Даврон Кабулов кекса Шохруххоннинг қаёқда эканлиги билан қизиқди ва уни кўчада қизлар “танимаганликлари” учун машинага ўтказишмаганига, “инстаграмга кирсанглар, кимлигимни биласизлар” деганча, четда турган бировнинг велосипедини миниб кетгани, экран орқали томошабинларга намойиш этилди!

IMG_9573

Жаҳонгир Позилжонов ва “Божалар”нинг “Лол бўламан” қўшиғи вақтида эса, Шохруххон ўша велосипедда саҳнани кесиб ўтди!)))) Бу қўшиқ саҳна кўринишида гўёки ёш келинчак Зулфия аразлаб уйига кетиб қолганлиги кўрсатилди.

IMG_9567

Кейин эса, навбатдаги “Ботир бола” қўшиғида “Божалар” ва Жаҳонгир Позилжоновни испанча кийимларда, мўйлов қўйган ҳолда кўриб, томошабинлар кулги ва қарсакдан тўхташмади! Бу қўшиқ бўйича, ўша Зулфия қайтаришга ҳаракат қилинди.

IMG_9595

Сўнг, кутилмаганда Шахзода ўша Зулфияни қўлидан ушлаб, “куёви Жамшид” ёнига олиб келди!Шахзода ва Жаҳонгир Позилжонов “Мақтанчоқ” дуэтини ижро қилишди!

IMG_9012

“Божалар”Жаҳонгир Позилжонов концерт якунида, Ватанпарлик руҳиятидаги “Ватаним” қўшиғини куйлади! Қўшиқ ижроси вақтида Ўзбекистон байроғи ғурур ва фахр билан саҳнага олиб чиқилди,

IMG_9606

шунингдек Ўзбекистон байроғини томошабинлар устидан юргазиб, ўзига хос кўриниш намойиш этилди!

IMG_8993

Жаҳонгир Позилжонов концертни “Тинчлигимизга кўз тегмасин! Тинчлигимиз абадий бўлсин!” деган самимий сўзлар билан якунлади!

IMG_9467

Концерт якунида Даврон Кабулов “Божалар” гуруҳи номидан эътибор ва ташриф учун томошабинларга миннатдорчилик билдириб ўтди.

Концерт давомида хонанда Аброр Азизов ҳам иштирок этди. 

Концертни “Кabulov Groop” ташкил этди.

Рақсларда “Санам” гуруҳи.

IMG_9020

 “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, маълум бир танаффусдан сўнг, янги концерти орқали ҳақиқий ижодий “портлаш” қила олди!

IMG_9024

Концерт давомида томошабинларнинг асосий эътибори, Жаҳонгир Позилжонов ва “Божалар” командасида бўлди!

IMG_9025

Дастур жуда юқори кайфиятда ўтди!

IMG_9087

Жаҳонгир Позилжонов: - Концерт асосан табассумга бағишланган! Концертдан асосий мақсадимиз, инсонлар юзига табассум улашиш! Концертдаги қўшиқлардан 8 таси янги қўшиқлар, ҳали ҳеч қаерда янграмаган, мухлислар биринчи марта концертда тинглашди.  Концертда бу гал сал миллий руҳиятга яқинроқ ўзгариш, шундай номерларимиз кўпроқ бўлди. Концерт режиссёри ўзимиз!

IMG_9212

IMG_9472

Концерт кунлари кўплаб ижодкорлар, хонандалар концертда томошабин меҳмон бўлишди! Жумладан, концертнинг биринчи куни “Сарбон” Фарҳод Саидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган кўрсатган артист Райҳон, “Миллион” гуруҳи, меҳмон томошабин бўлишган бўлса, иккинчи кунида эса, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев, хонанда Муниса Ризаева, “Сomedy Uz” резидентлари ва бошқалар.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

IMG_9054

IMG_8956

IMG_9189

IMG_9085

IMG_9420

IMG_9425

IMG_9573

IMG_8990

IMG_8932

IMG_9098

IMG_9194

IMG_9196

IMG_8888

IMG_8966

IMG_9094

IMG_9053

IMG_9044

IMG_9054

IMG_9000

IMG_8959

IMG_8856

IMG_8840

IMG_8846

IMG_9332

IMG_9209