OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЙИЛ АЁЛИ” МИЛЛИЙ ТАНЛОВИ, БУ ЮКСАК ЭЪТИРОФ!  10.11.2013 18:30

P1380409_новый размер

Навбатдаги “Йил аёли” миллий танлови, “Аёллар кенгаши” Республика жамоат бирлашмаси томонидан шу йилнинг август ойида эълон қилинган бўлиб, 2 ноябрдан 19 ноябргача Республикамизнинг барча вилоятларида ўтказилиши мўлжалланган. “Йил аёли” танлови ўзини оиласига бағишлаган, шу билан бирга ўз кучи, билими ва маҳорати билан касбий чўққиларга эришаётган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилади.

Куни кеча, мазкур тадбир Тошкент шаҳар босқичи бўйича, “Ўзбекистон” меҳмонхонасида, “Тантаналар зали”да бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри бўйича 10 нафар номзод иштирок этдилар.

P1380497_новый размер

Булар:

1. Миробод туманидан Маҳмудова Сурайё Аҳмедовна – “Оқ уй” маҳалла хизматчиси

2. Мирзо Улуғбек туманидан Иноятова Машкура Усмоновна – 456 сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси

3. Олмазор туманидан Рустамова Раъно Парпиевна – Ўзбекистон Миллий университети Ҳарбий кафедра тиббий тайёрлов бўлими бошлиғи

4. Сергели туманидан Музаффарова Шоҳида Темировна – 305 сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси

5. Учтепа туманидан Боймуратова Шаҳло Курашевна – 9 сонли туғруқ комплексида бош шифокор муовини

6. Ҳамза туманидан Сатторова Гулноза Холбоевна – Ҳамза темир йўл касб–ҳунар коллежида рус тили ва адабиёти ўқитувчиси

7. Чилонзор туманидан Турғунова Мавжуда Усмоновна – Чилонзор тумани “Баркамол авлод” болалар маркази раҳбари

8. Шайҳонтоҳур туманидан Саидвалиева Сурайё Комилжоновна – 34 сонли мактабда рус тили ўқитувчиси

9. Юнусобод туманидан Юлдашева Саида Анваровна – 1 сонли шаҳар клиник болалар шифохонасида жадал жонлантириш анестизиология интенсив бўлими мудираси

10. Яккасарой туманидан Муталова Дилором Маҳамаджоновна – Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси

  P1380393_новый размер

P1380389_новый размер

Тадбирни журналист, телебошловчи Ойбек Рихсибеков олиб борди.

Танлов иштирокчиларига Ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та шарт белгиланди.

IMG_2791_новый размер

Биринчиси, таништирув шарти, яъни номзод чиқишидан аввал намойиш қилинган видеоролик ёки слайд шоунинг регламенти 3 дақиқадан иборат вақт давомида.

Иккинчи шарт, ҳайъат аъзолари томонидан иштирокчи номзод билан савол-жавоб ўтказилади. Савол-жавоблар турли мавзуларда бўлиши мумкин.

Учинчи шарт, эркин мавзу бўлиб, унга кўра, иштирокчи номзод, шеър ёки монологлар ўқиши, қўшиқ куйлаши ёки касбига оид саҳна кўринишлари тақдим қилиши мумкин.

P1380396_новый размер

Иштирокчилар 3 та шартни ҳам қизиқарли тарзда бажардилар. Айниқса, учинчи шарт эркин мавзу жуда ҳам ранг-баранг бўлди.

IMG_2830_новый размер

Тадбир давомида хонандалар Алишер Файз,

P1380472_новый размер

Нилуфар Усмонова дилтортар қўшиқлар билан, барчани хушнуд этдилар.

P1380528_новый размер

P1380535_новый размер

Тадбир якунида ғолиблар эълон қилинди. “Йил аёли 2013” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолибаси деб, Юнусобод туманидан Юлдашева Саида Анваровна топилди. Эндиликда, мазкур номзод, “Йил аёли 2013” танлови Республика босқичида Тошкент шаҳри шарафини ҳимоя қилади.

  P1380536_новый размер

 Саида Анваровна Юлдашева “Йил аёли 2013” танлови Тошкент шаҳар босқичи ғолибаси: - “Йил аёли” миллий танловининг Тошкент шаҳар босқичида ғолиб бўлдим! Бундан жуда ҳам бахтиёрман! Танлов давомида ҳамма иштирокчилар, жуда ҳам ҳаяжонда бўлдик. Танловнинг ҳайъат аъзоларига миннатдорчилик билдираман! Бизни объектив баҳолашди, самимий муносабатда бўлишди! Қолаверса, мазкур тадбир Ташкилотчилари бўлмиш “Аёллар кенгаши” РЖБ ва Фонд Форумга чексиз миннатдорчилик билдираман! Бу танлов, аёлларимизга жуда катта имкониятлар яратмоқда!

  P1380459_новый размер

Шоҳида Исмоилова актриса, ҳайъат аъзоси: -  Бугунги иштирокчиларимиз, ҳақиқатдан бир-биридан лобар, гўзал аёллар! Улар нафақат, оилада, балки жамоат ишларида ҳам фаол! Ўз касбларини севиб бажараётган аёллар! Албатта, ҳар бир иштирокчи бу танловдан яхши умидлар, муваффақиятлар кутади. Ўйлайманки, ҳар бир иштирокчи аёл, юксак номга муносиб. Бундай аёлларнинг сони кўп бўлишини, намойиш қилинаётган ишлар саҳнада қолиб кетмаслигини, аёлларимиз ўз фаолиятларини янада муваффақиятли давом эттиришларини ҳоҳлардим. Уларга баҳо қўйишда, уларнинг анкетасидан тортиб, оилавий сурат альбомлари, саволларга мукаммал тайёргарлик кўриб келганликлари, ҳамда ижодий ишларигача эътиборга олинади. Барчаларига омад ва муваффақият ёр бўлсин!

  IMG_2902_новый размер

Дилбар Икромова актриса, ҳайъат аъзоси: - Аёллар ўртасидаги баҳс қизғин кечди. Менга қолса, шу 10 та аёлни ҳам ғолиб сифатида чиқарган бўлардим. Барча аёллар билимли, барчалари берилган саволларга яхши жавоб қайтардилар. Кўплаб ижодий ишлар тайёрлаб келишган, танловга яхши тайёргарлик кўришган. Ҳаммаларидан хурсандман. Онги, дунёқараши кенг, билимлар аёллар!

IMG_2895_новый размер  

Ойбек Рихсибеков журналист: - “Йил аёли” танловида, 2012 йил ҳам бошловчилик қилгандим. Бу миллий танлов аёлларни ҳар тарафлама ўзларини кўрсатишларига ёрдам беради. Яъни, ўзларининг соҳалари, соҳаларидан ташқари, маданият, маърифат борасида, она ва бола муҳофазаси, соғлом онадан соғлом бола туғилади. Ақлли, зиёли, маърифатли онадан, тарбияли, зиёли инсонлар вояга етади. Бу танловда ҳар битта аёлнинг чиқиши менга манзур бўлди. Чунки, уларнинг ҳар бири, мана шу чиқишларга алоҳида тайёргарликлар кўришган. Тайёргарлик учун эса, вақт керак бўлади. Вақт учун, озгина ҳаракат керак бўлади. Ҳаракат бўлиши учун эса, интилиш юракда бўлиши керак! Ўнта иштирокчи ҳам, ўз ҳаракати ва интилишлари билан иштирок этишди! Ҳар бир шартни муваффақиятли уддалашди! Бу шартлар, уларнинг дунёқараши, билим даражасини кўрсатиб беради. Эркин мавзу борасида ҳам, спектакллардан парчалар, этюдлар тайёрлаб келишган. Ўзлари шеърлар ёзиб келишган. Қайси соҳада ишлашса ҳам, улар санъатдан йироқ эмас! Санъат билан кўп нарсани боғлаганликлари қувонарли ҳолдир. Ҳар бир аёлнинг кўзидан танловга бўлган иштиёқ ва қизиқиш сезилиб туради. Барча танлов иштирокчиларини ва танловда иштирок этиш ниятида бўлган аёлларни самимий табриклайман!

IMG_2944_новый размер

 

Эслатиб ўтамиз, Илк бор, лойиҳа 2007 йилда ташкил қилинган бўлиб, танловнинг биринчи босқичи анкета асосида ўтказилади. Анкетада иштирокчининг ички дунёси ва ҳаётнинг ижтимоий жиҳатларига қарашлари имкон қадар кенгроқ ёритиб берилиши кўзда тутилган. Танловда қатнашмоқчи бўлган аёллар, анкетани танловнинг расмий сайтида тўлдирадилар, ёки анкетани кўчириб олиб, тўлдириб, “Аёллар кенгаши”нинг ҳудудий бўлинмаларига топширадилар. Вилоят босқичи натижаларига кўра, танловнинг Республика босқичига умумий 14 нафар иштирокчи, яъни ҳар бир вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан бир нафардан иштирокчи танлаб олинади. Мазкур босқичнинг асосий шартида аёллар ўзларининг мили муаллифлик лойиҳалари билан чиқиш қиладилар ва бу қисқача тақдимот ижтимоий соҳага ижобий ўгаришлар кирита олиши керак. Маданият ва санъат арбобларидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари ушбу босқични баҳолаш учун иштирокчиларнинг ҳисобот тариқасида “Аёллар кенгаши”га топширган видеолавҳа ва бошқа керакли маълумотларни кўриб чиқадилар. Танлов Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда ўтказилиб, ғолиблар финал босқичига йўлланма оладилар.

Беш йил ичида “Йил аёли” миллий танловида иштирок этиш истагида бўлган аёллар сони 125 мингдан ортиб кетди. 2007 йил ўтказилган танлов натижаларига кўра, самарқандлик Дилдора Ниёзова ғолибликни қўлга киритган бўлса, “Йил аёли-2009” номинациясига Жиззахлик Мамлакат Эрматова сазовор бўлди. 2010 йилда эса, Тошкентлик Саида Мирзараҳимовага омад кулиб боқди, 2011 йилда Қорақалпоғистон Республикасидан Тамара Калакиличова ғолиба бўлди. “Йил аёли 2012” танловида эса, Қашқадарё вилоятидан Насиба Нурова муносиб номга сазовор бўлди. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!

 Саида Вахобова

P1380446_новый размер

IMG_2786_новый размер

IMG_2913_новый размер

P1380553_новый размер

P1380543_новый размер

P1380541_новый размер

P1380531_новый размер

P1380487_новый размер

P1380486_новый размер