OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ АВЛОД” БОЛАЛАР ИЖОДИЁТИ ФЕСТИВАЛИ! БОЛАЛАР УЧУН ИМКОНИЯТ ЭШИКЛАРИНИ ОЧАДИ! 13.11.2013 12:41

P1380567_новый размер

Фонд Форум ташаббуси билан юртимизда иқтидорли болаларнинг истеъдодларини руёбга чиқариш учун имкониятлар яратиш, болалар маънавий оламини бойитиш, санъат ва гўзалликка интилишини кучайтириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, бир қатор анъанавий тадбирлар амалга оширилмоқда. Булардан энг болажонлар кўнглидан жой олганларидан бири, Фонд Форум ва “Камалак” болалар ташкилоти ҳамкорлигида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги кўмагида, 2004 йилдан буён ўтказилиб келинаётган  “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалидир. Мазкур Фестиваль бу йил ўзининг 10 йиллигини нишонлайди! 10 йилдирки, мазкур фестиваль туфайли, ўз орзуларига эришган болажонларнинг саноғи йўқ.

P1380582_новый размер

12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Давлат Консерваториясида, “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди.  Унда 634 нафар яккахон ва гуруҳ иштирокидаги болалар қатнашдилар. “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида иштирок этиш учун аризалар қабули 2013 йилнинг 1 сентябридан 1 октябрига қадар давом этди. Саралаш босқичлари шу йилнинг 30 октябридан, 8 ноябрига қадар барча туманларда бўлиб ўтди. Саралаш босқичлари мусиқа мактаблари, академик-лицей ёки касб-ҳунар коллежларида ташкил қилинди.

IMG_3296_новый размер

Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган Тошкент шаҳар босқичида, фестивалда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли болалар мумтоз ва миллий чолғулар, қўшиқ, рақс, тасвирий ва амалий санъат, шеърият ва адабиёт йўналишлари бўйича, ўз маҳоратларини намойиш қилдилар.

P1380574_новый размер

Фестиваль адолатли ўтишини таъминлаш мақсадида, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, таниқли маданият ва санъат вакиллари ҳамда ташкилотчилар, саралаш жараёнларида бевосита иштирок этишиб, юртимизнинг чекка-чекка ҳудудларидаги ёш истеъдод эгалари иқтидорини баҳоладилар. Барча асарлар ёддан, фонограммадан фойдаланилмаган ҳолда ижро этилди. Намойиш ва баҳолаш жараёнлари ҳам, жамоатчилик учун очиқ тарзда бўлди.

  IMG_3268_новый размер

Болалар, “А” классик мусиқа асбобларини чалиш (фортопиано, скрипка ва ҳоказо...), “Б” (вокал бўйича) , “С” (миллий чолғулар бўйича), “Д” (Рақс), “Е” (тасвирий ва амалий санъат), “Ф” (назм) гуруҳларига бўлинган эдилар. Ҳар бир болада ўзига яраша иқтидор, ўзига яраша истеъдод мужассам.

P1380594_новый размер

Жонли ижрода баралла куйлаётган, турли чолғу асбобларини маҳорат билан чалаётган болажонларни кўриб кўнглинг яйрайди.

IMG_3313_новый размер

IMG_3301_новый размер

IMG_3315_новый размер

Болажонларнинг меҳр ва ҳавас билан билан ясаган юмшоқ ўйинчоқлари, бежирим ҳайкалчалари, тиккан кашталари, чизган суратлари уларнинг келгусида, яна ҳам баланд чўққиларни зарб этишидан дарак беради. Болаларнинг истеъдоди болалигиданоқ рўёбга чиқарилса, келажакда улардан ўз кабининг маҳоратли эгалари етишиб чиқиши, Ватан равнақига ўз ҳиссасини қўшиши муқаррар.

P1380587_новый размер

Ёш авлоднинг маданий савиясини, санъатга бўлган меҳрини ошириш, ижодини ривожлантириш йўлида ўтказилаётган “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, барча иштирокчилар қалбини забт этиб, аллақачон болажонлар учун севимли байрамга айланиб улгурган.

P1380577_новый размер

“Янги авлод” болалар ижодиёти фестивал лауреатлари дипломлар, грантлар, эсдалик совғалари билан тақдирланиш баробарида, ўз йўналишлари бўйича ўқув юртларига имтиёзли асосда ўқишга кириш имкониятига ҳам эга бўладилар. Фонд Форум лойиҳа ғолибларини кейинчалик ҳам қўллаб-қувватлайди, халқаро тадбирларда иштирок этиш имкониятини ҳам яратиб беради.

  Елизавета Ягудаева 11 ёшда _новый размер

Елизавета Ягудаева 11 ёшда Ҳамза туманидан 145 мактаб ўқувчиси: - 3 йилдан буён фотопиано чалиш ва қўшиқ айтиш билан шуғулланаман. Санъат ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган. Келажакда шифокор бўлмоқчиман, лекин санъат мен учун ҳамиша қадрли бўлиб қолади. Бугун “Янги авлод” фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этиш учун жуда ҳам шарафли! Танловда “Жёлтая корзина” қўшиғини ижро этдим. Ўзбек тилида ҳам кўплаб қўшиқлар куйлаганман! Масалан, “Келмайсан”, “Улуғимсан”, “Майда-майда”, “Дўмбоқ”, “Баригал”, “Қиз бола” ва бошқалар...  Менга хорижий қўшиқларни ҳам, ўзбек қўшиқларни ҳам куйлаш бирдек ёқади. Инглиз тилидаги акцент борасида, менга акам ёрдам беради.

  Юлдуз Шомансурова 12 ёшда_новый размер

Юлдуз Шомансурова 12 ёшда: - 6 йилдан буён вокал билан шуғулланаман. Бугунги “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалнинг Тошкент шаҳар босқичида, “Молитва” қўшиғини куйлайман! Бу қўшиқ серб тилида, мен турли тилларда қўшиқлар куйлашни ёқтираман. Ахир, мусиқанинг тили битта! Инсон мусиқа орқали ҳамма нарсани баён этиши мумкин. Мен санъатсиз ҳаётимни тасаввур ҳам қила олмайман. Катта бўлганимда, актриса ва хонанда бўлмоқчиман. Мактаб саҳнасидаги спектаклларда ҳам кўплаб роллар ижро қилганман. Ўйлайманки, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали биз каби, санъатга қизиққан ёшларнинг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бизга катта имкониятлар беради.

  Гулнора Абдурахмоновна Мухторова Успенский номидаги мусика мактаби ва лицей укитувчиси_новый размер

Гулнора Абдурахмоновна Мухторова Успенский номидаги мусиқа мактаби ва лицей ўқитувчиси: - Мен болалар билан шуғулланишни, уларга мусиқадан сабоқ беришни жуда ҳам яхши кўраман. Мусиқада тилнинг фарқи йўқ, деб ўйлайман. Ҳамма халқларда мусиқанинг тили бир! Мени ўқувчиларимнинг 82 таси халқаро танловлар совриндорлари! Уларнинг ҳар бирини исми-шарифигача ёдда сақлайман! Уларнинг кўплари Консерваторияни тугатишган. Бунинг учун, мен албатта, Фонд Форумга чексиз миннатдорчилик билдираман! Чунки, ана шу шогирдларимнинг кўплари, ўзларининг илк муваффақиятли қадамларини, айнан “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалидан бошлашган! Фестиваль илк марта ўтказилганиданоқ, унда менинг шогирдлариим иштирок эта бошлашгани, уларнинг ҳаяжонлари, ҳануз ёдимда! Айнан, мана шу фестивалдаги иштирок, улардаги салоҳиятнинг янада ривожланишига, улардаги кучли интилишга, кейинчалик эса, ўзлари танлаган йўналиш бўйича ўқув юртларида бюджет асосида таҳсил олиш имкониятини берган! Бундай имконият ҳеч бир юртда яратилмаган! Ҳеч бир юртда, болаларга шу қадар катта эътибор кўрсатилмайди! Бунинг учун мен, Давлатимиз раҳбариятига ва Фонд Форумга чексиз миннатдорчилик билдираман. Ўйлайманки, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали сабаб, иқтидорли болалар сафи янада кенгаяди! Болалар, бу фестиваль сабаб ўсиб борадилар, кейинчалик халқаро танловларда иштирок этадилар, ўқишларини ўзлари истаган йўналиш бўйича давом эттириш имкониятига эга бўладилар, муҳими уларда келажак учун пойдевор бўлади! Келажакда ўз орзуларига эришадилар! Мана бугун ҳам, “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида иштирок этиш учун бир неча ўқувчиларим келишган, уларнинг муваффақиятли иштирокларидан фахрланиб, бошим осмонга етяпти! Уларнинг ҳар бирини ўзгача меҳр билан тайёрлаганман, ҳар бири алоҳида ижро этадиган қўшиғига мос либосларда. Мен уларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракатига, саҳнада ўзини тутишидан актёрлик маҳоратигача катта эътибор қаратаман, қўшиқлар ҳам болаларнинг ёшига мос келиши керак. Бола бамисоли, “Ниҳол” уни қанчалик яхши парвариш қилсангиз, шунчалик муҳим аҳамиятга эга.

  (1)_новый размер

Мирсаид Миряҳъёев 8 ёшда Юнусобод тумани 26 мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси: - 3 йилдан буён мусиқа мактабида, фортопиано синфида ўқийман. Бугун “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалнинг Тошкент шаҳар босқичида, Дилором Омонуллаеванинг “Яккадир Тошкент” қўшиғини ижро этаман. Бу фестиваль менга ва мен каби санъатга қизиққан тенгдошларимга катта имкониятлар беради. Келажакда ҳам санъат йўлини танлаш ниятим бор! Актёр ва хонанда бўлмоқчиман.

  Ясмина Муратова 6 ёшда_новый размер

Ясмина Муратова 6 ёшда: - Вокал ва рақс билан шуғулланаётганимга унчалик кўп бўлгани йўқ, бир неча ойдан буён шуғулланяпман. Лекин, қизиқишим жуда катта ва шунинг учун ҳам, бугун “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этяпман. Бугун танловда, “Малика ” қўшиғига рақс тушаман! Вокал бўйича тажрибам бироз  камроқ бўлгани учун, яккахон қўшиқ айтишга бироз чўчидим. Лекин, келгуси йил фестивалда, албатта ўзимнинг яккахон қўшиғим билан иштирок этиш ниятидаман!

   Марина Николаевна Третьякова Юнусобод тумани “Куёш нури” гурухи хореограф_новый размер

Марина Николаевна Третьякова Юнусобод тумани “Қуёш нури” гуруҳи хореограф: - “Қуёш нури” гуруҳи менинг энг кичик ёшдаги ўқувчиларим. “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалнинг Тошкент шаҳар босқичида илк марта чиқишмоқда! Бунга улар 2 ой тайёргарлик кўришган. Бугунги чиқишга махсус гимнастик рақс тайёрлаганмиз. Рақсда лента, шпагат ҳаммаси рақс билан уйғунлашган. Ўқувчиларим ҳамма ҳаяжонда, қизиқишлари катта! “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалида ижро этаётганликларидан жуда ҳам хурсанд бўлишмоқда! Уларнинг қувончини, қизиқиш, интилишларини кўриб, мен ҳам хурсандман. Шундай ажойиб танлов учун, Фонд Форумга миннатдорчилик билдираман!

  Фарида Рахмонова хамшира, иштирокчи Рисоланинг онаси-Рисола Дехrонова 48 мактаб укувчиси 13 ёшда Яккасарой туманидан_новый размер

Фарида Раҳмонова ҳамшира, иштирокчи Рисоланинг онаси: - “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали болалар учун жуда ҳам катта имкониятлар эшикларини очиб бермоқда! Қизим Рисола туман босқичида ғолиб бўлиб, шаҳар босқичига йўлланма олганида жуда ҳам қувондим! Тўғрисини айтсам, раққосалик менга армон бўлиб қолган эди. Чунки, бизнинг вақтимизда, санъат бу қадар ривожланмаган, болалар ижодиёти марказлари, бунчалик эътибор ва кўплаб имкониятлар берувчи бундай ажойиб фестиваллар, танловлар бўлмаган! Ўша вақтларда қаттиқ ҳавас қилганман. Орзуйим бор эди, қизли бўлсам, рақсга қизиқса, дегандим. Ниятларим амалга ошмоқда! Қизим Рисола илк қадамларини “Қизалоқ” гуруҳида бошлаган, ҳозир “Темир йўлчилар” маданият саройида устози Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулнора Низомова билан шуғулланиб келмоқда. Қизимдан умидим катта! “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали каби, фарзандларимизга кенг имкониятлар бергувчи, уларнинг ижодий салоҳиятларини янада оширувчи танловлар учун, Фонд Форумга катта миннатдорчиликлар билдираман.

 

Рисола Деҳқонова 48 мактаб ўқувчиси 13 ёшда Яккасарой туманидан: - Рақс билан 3 йилдан буён шуғулланаман, “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалида илк бор иштирок этишим! Ўзи кўпдан иштирок этишни орзу қилардим. Лекин, тажрибам камроқ, деб чўчиётгандим. Бу йил журъат қилиб, астойдил тайёрландим, туман босқичида ҳам иштирок этдим. Бугунги Тошкент шаҳар босқичига, миллий рақс “Муножот”ни тайёрлаб келганман!

  Галия Рустамовна Шванова [акамлар [айъати аъзоси, Успенский номидаги мусиrа мактаби, бўлим бошлиuи_новый размер

Галия Рустамовна Шванова ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Успенский номидаги мусиқа мактаби, бўлим бошлиғи:- “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида, кўплаб иштирокчилар қатнашмоқдалар. Уларни баҳолаш, жуда ҳам мураккаб, чунки кўплаб болажонлар жуда ҳам иқтидорли! Ҳар бирида ўзгача қизиқиш ва интилиш мужассам. Уларни баҳолашда биз эса, ҳар тарафлама эътибор қаратишимиз лозим. Масалан, ташқи кўриниш, актёрлик маҳорати, мусиқий билим, албатта ҳисобга олинади. Айниқса, мусиқий билим катта аҳамиятга эга. “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, болалар ҳаёти ва ижодида муҳим ўрин тутадиган танловлардан бири. Айнан, мана шу танлов туфайли, ҳаётда ўз касбий йўлини топиб, муваффақиятларга эришаётган болаларни кўриб қувонасан, албатта.

  Аброр Харратов 14 ёшда, 3 сонли мусика мактаби укувчиси, Шайхонтохур туманидан_новый размер

Аброр Ҳарратов 14 ёшда, 3 сонли мусиқа мактаби ўқувчиси, Шайҳонтоҳур туманидан: - 4 йилдан буён чанг созини чалиш бўйича таҳсил оламан. Мусиқага қизиқишим баланд. Бугун Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивали Тошкент шаҳар босқичида мумтоз мусиқа чолғу асбобларини чалиш бўйича, чанг чалиб қатнашмоқдаман! Келажакда ўз йўналишим бўйича, ансамблда ишлаш ниятим бор. Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали ташкилотчиларидан, бизга шундай имкониятлар яратиб бераётганликларидан миннатдорман.

  Адиба Абдушукурова 11 мактаб укувчиси Шайхонтохур туманидан_новый размер

Адиба Абдушукурова 11 мактаб ўқувчиси Шайҳонтохур туманидан: - “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида, дуторда “Нағма” куйини чалиб бермоқчиман. 3 йилдан буён дутор чалиш билан шуғулланаман. “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали биз ёшлар учун катта байрам! Бу байрамни ҳар йили интизорлик билан кутамиз.

  Юрий Гаврилин 7 ёшда_новый размер

Юрий Гаврилин 7 ёшда: - Бир ярим йилдан буён амалий санъат, яъни кулолчилик билан шуғулланаман. Бир ярим йилдан буён шуғулланиб, турли буюмлар ясайман. Илк ясаган нарсам, бу чиройли сичқонча бўлган. Кўплаб танловларда иштирок этишга ҳам улгурдим. “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивалининг Тошкент шаҳар босқичида илк бор иштирок этишим! Тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича иштирок этяпман. Жуда ҳам хурсандман, бу фестиваль мен учун катта байрам!

Юрий Гаврилин ишларидан (1)_новый размер

IMG_3304_новый размер

Юрий Гаврилин ишларидан (2)_новый размер

  Даниэл Хабаров 12 ёшда, 12 болалар мактаби укувчиси Миробод туманидан_новый размер

Даниэл Хабаров 12 ёшда, 12 болалар мактаби ўқувчиси Миробод туманидан:- 2 йилдан буён тасвирий санъат  билан шуғулланаман. “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивали Тошкент шаҳар босқичида тасвирий санъат йўналиши бўйича иштирок этяпман. Турли йўналишда суратлар чизаман. Менга кўпроқ жониворларнинг суратларини чизиш ёқади.

  Валерия Ким-Даниэл Хабаров -Амаль Акрамов_новый размер

Валерия Ким 11 ёшда Миробод туманидан: - “Янги авлод 2013” болалар ижодиёти фестивали Тошкент шаҳар босқичидаги иштироким, мени янада олдинга интилишга ундайди. Келажакда ҳам, рассом бўлиш ниятидаман!

 

Амаль Акрамов 11 ёшда 12 болалар мактаби ўқувчиси: - 2 йилдан буён тасвирий санъат билан шуғулланаман. “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида этиш менга катта қувонч бағишлаяпти. Менинг фикримча, муҳими ғолиблик эмас, иштирок. Чунки, бу ерда тенгдошларим билан тажриба алмашиб, уларнинг ижодий ишларидан ҳам баҳраманд бўлдим. Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали каби, танловларнинг кўплаб ўткалишига тилакдошман! 

 

Виктория Канн 13 ёшда Миробод туманидан: - 4 йилдан буён рассомлик ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланган. “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивалида ўтган йили ҳам иштирок этганман. Ғолиб бўлмасам ҳам, бу фестиваль менга бир олам тааасуротларни тақдим қилган. Ўзим танлаган йўналиш бўйича ўзимга ишонч, ҳамда янада интилиш берган. Бугун, фестивалнинг Тошкент шаҳар босқичида иштирок этар эканман, барча тенгдошларимга омад тилайман!

 

Эслатиб ўтамиз, жами Республика бўйича фестивалда иштирок этиш учун бу йил 35 835 нафар ўғил-қиз ариза топширган бўлиб, Тошкент шаҳри бўйича ариза топширганлар 4100 дан зиёд эди. Ўтган 10 йил ичида эса, лойиҳада иштирок этиш учун, 163 510 та ариза топширилган.

Эндиликда, анъанага кўра, таниқли эстрада юлдузлари иштирокидаги финал концерти Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади ва унда вилоят ва шаҳар саралаш босқичларидан муваффақиятли ўтган иштирокчилар таклиф қилинади.

“Янги авлод” лойиҳасининг муваффақияти, худди шундай ном билан Тошкент ва Самарқанддаги Болалар ижодиёти марказларининг очилишига ҳам туртки бўлди. Бугунги кунда бу марказларда 2000 га яқин болалар компьютер саводхонлиги, актёрлик маҳорати, мусаввирлик, каштачилик, қўшиқ санъати, рақс, шахмат каби йўналишлар бўйича шуғулланмоқдалар.

Саида Вахобова

IMG_3312_новый размер

IMG_3306_новый размер

IMG_3303_новый размер

IMG_3302_новый размер

IMG_3300_новый размер IMG_3316_новый размер

IMG_3277_новый размер

P1380617_новый размер