OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШЕРБЕК ШОДИЕВ: ОИЛА МАСЪУЛИЯТИ! МЕН ЖАНЖАЛ УЧУН САБАБ ҚИДИРМАЙМАН! 17.11.2013 19:03

Foto (7)

Ўзининг “Мажнунингман” қўшиғи биланоқ ўз ижодини ярқ этиб намойиш қила олган Шербек Шодиев, ҳозир айни тинимсиз ижод билан банд. Бундан ташқари, хонанда бу йил янги ҳаётга қадам қўйди, уйланиб оилали бўлди.

 Foto (15)

- Яқинда янги ҳаётга қадам қўйдингиз. Кечинмалар қандай?

- (самимий кулиб) Ҳа, янги ҳаётга қадам қўйдик. Тўғриси, ҳаммаси ўйлаганимдан бошқачароқ кечди. Масъулият кучли, шунинг учун ҳам қийинроқ, бошқачароқ бўлса керак, деб бошқачароқ кўп фикрлар бўлганди. Лекин, ўйлаганимдан бошқача бўлди! Ҳаммаси жуда ҳам яхши. Масалан, ҳозирги жуфтимдан розиман, рафиқам жуда яхши. Қийинчиликлар йўқ. Бир хиллар: “оила қийин бўлади, хотинга ҳар куни ҳисоб беришинг керак, кўчага чиқиб, қайтганингдан кейин рашк қилади” дейишарди. Худога шукур, бизнинг оилада ундай гаплар йўқ! Рафиқам ҳурматимни жойига қўяди, муомаласи ширин.

 

- “Ҳозирги” деб айтиб ўтдингиз! Олдин оилангиз бўлганмиди?

- (кулади) Ҳозирча, демоқчи эдим! (жиддийлашиб) Йўқ, битта хотиним бор! Биринчи марта уйландим, аввал уйланмаганман.

 

- Лекин, турмуш қуришингиздан олдин шундай гаплар ҳам тарқалди. Сиз ҳақингизда “олдинги турмуши ҳам бор эди", дейишди!

- Тўғри шундай гаплар жуда кўп тарқалди! Бундай гапларни ҳаттоки ўзимга ҳам келиб айтишди! Ҳатто, концертларда ҳам хат ёзишди, “иккинчи хотингиз яхшими? Икки ўртада рашк бўлмаяптими?” деган гаплар ҳам бўлди! Мен уларга жавобан, “агар иккита хотиним бўлганида, иккита узук тақиб юрган бўлардим” дедим. Энди шоубизнесдамиз, балки, у бу жойда, иш юзасидан бирор қиз билан бирга кўришган бўлса, йигит кишимиз, ўшанга, ўзларича баъзилар “хотини бўлса керак” деб гап тарқатишгандир? Шундан шунақа миш- миш пайдо бўлгандир? Лекин, яна айтаман қонуний битта хотиним бор! Биринчи марта уйландим!

  Foto (10)

- Рафиқангиз билан қандай танишдингизлар? Биринчи бўлиб, рафиқангизнинг қайси хислати, сизнинг эътиборингизни тортди?

- Рафиқам Зиёдахон билан Тасвирий санъат галериясида танишганмиз! Олдин Театр ва Рассомчилик институти бўларди, шу институтда  ўқийдиган бир йигит ўша ерда ишларди. Мен расм кўргани ўша ерга борганимда, Зиёдахонга кўзим тушиб қолган. Зиёдахоннинг касби санъатшунос. У ҳам институтнинг топшириғи билан у ерга келган экан. Бўй-басти, ўзини тутиши, ўғил бола гап отса, бирдан қизиқиб жавоб қайтармаслиги, ибо-ҳаёси ёққан. Кейин озгина гаплашдик. Қарасак, дунё қарашимиз, фикрлашимиз бир–биримизга тўғри келмоқда. Мен яна бир хурсанд қилган тарафи, у ҳам санъатга бегона эмас, яқинроқ. Шу инсон мени тушунса керак, деб ўйладим. Инсон барибир ким билан тақдири боғланишини билмас экан. Бу нарса, бир зумда бўлиб кетар экан.

 

- Қанчада совчи юбордингиз? Улар қанча вақт ўйлаб рози бўлишди?

- Тахминан, 6 ойларча учрашиб юрдик. Кейин совчи юбордим. Сўнг оналари билан учрашиб, гаплашдик. Ҳаммаси маъқул келди. Ортиқча қаршиликлар бўлмади!

 

- Оила бошлиғи бўлиш маъсулияти ўзингизга қандай бўлди?

- Олдин ҳам айтардим, оила бу жиддий қадам! Инсон ўйлаб қадамини босмаса қийинлашиб қолиши мумкин. Чунки, мен ҳам ҳозир янги оила қурганлар сафидаман! Шунинг учун, ҳар бир қадамимизни ўйлаб босишимиз керак! Масалан, турмуш ўртоғингизга муносабатингиз, муомалангиз, уйда қандайдир арзимаган нарсалардан зиддиятлар келиб чиқадиган бўлса, уни катта жанжалга айлантирмасдан яхши муроса билан ҳал қилиш керак. Оилага бошидан яхши қарасангиз, кейинги қадамлар ҳам яхши бўлади. Бошидан қизишиб кетсангиз бўлмас экан. Масалан, уйланган аёлим ҳали ёш, эндигина 19 ёшга кирган. Мени ёшимга нисбатан ёш, чунки мен 33 ёшдаман. Рафиқамни бирор камчиликлари бўлиши мумкин. Мисол, овқат пиширишда, кийимларни дазмоллашда, ёки уй йиғиштиришда, менга ёқмайдиган қандайдир камчиликлар бўлиши мумкин. Лекин, мен аҳамият қилмайман. Чунки, мен жанжал учун сабаб қидирмайман! (кулади) Қандайдир сабаб бўлса ҳам, шуни осонлик билан муроса қилиб тушунтираман. Буни ундай қилмай, бундай қилган яхши бўлади, деб тушунтирмоқдаман. Кўз тегмасин, мана 2 ой бўлди турмуш қурганимизга, турмушимиз яхши!

  Foto (9)

- Оилада уй ишларида рафиқангизга ёрдам берасизми?

- Албатта, ёрдам бераман. Керак бўлса, таом учун сабзавотларини ҳам тўғрашга вақт топишга ҳаракат қиламан. Рафиқам институтда ўқийди. Масалан, ўқишдан чарчаб келишини ҳисобга олиб, кўп ишларга ҳам уринтирмаймиз. Мисол учун, “ухлаб дам олиб олгин, кўп ишларга ўзингни уринтирмагин” дейман. Овқат пиширишларига ҳам ёрдам бераман. Энди келажакда, яна ёрдам бераман. Буни ҳеч қандай айби йўқ!

 

- Қайси овқатларни ўзингиз пишира оласиз?

- Хамирли овқатлардан ташқари, ҳамма овқатларни биламан. Ошни яхши пишираман.

 

- Сизнинг-ча, севишиб турмуш қурган яхшими, ёки совчи орқали? Нима деб ўйлайсиз?

- Масалан, ота-боболаримиздан қолган урф-одат совчига ҳам қарши эмасман! Чунки, фарзанднинг дунёқарашини, тарбиясини онаси жуда ҳам яхши билади. Шунга қараб, қандай қиз унга мос келишини ҳам билади. Шу сабаб, мен унга ҳам қарши эмасман. Лекин, севишиб турмуш қурганда ҳам, ҳозирги ёшларимиз кўпроқ ўзаро бир–бирларини тушунишга ҳам аҳамият беришлари керак. Чунки, уларнинг фақат яхши томонларини кўриб туриб, эртага турмушда ҳар ҳил нюанслар келиб чиқади-да. Сабаби, инсон бир–бирини яхши кўриб қолса, фақат яхши томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади. Шу сабаб, ҳеч шошилмасдан севса ҳам, бир–бирини синаб, ўйлаб, сўнг оила қурса яхши бўлади, деб ўйлайман.

  Foto (12)

- Турмуш ўртоғингизга энг кўп айтадиган сўзингиз?

- (ўйланиб) Эркалайдиган сўзларим-де... (кулади) Энг кўп айтадиган сўзларим, шу эркалайдиган сўзларим. Кўпинча “тузукмисан” дейман. Ўзи ҳам билиб қолди, фақат “тузукмисан” дейсиз, дейди (кулади) Чунки, телефон қилсам, биринчи “тузукмисан” дейман-де.

 

- Оилавий турмуш қуриш арафасида бир–бирингизга қандай талаблар қўйдингизлар? Чунки, барибир санъаткорнинг рафиқаси бўлиш осон эмас.

- Мен рафиқамга “менинг олдинги ҳаётим билан қизиқмай қўявер” деганман, чунки ўғил боламиз, ҳар хил гап сўзлар бўлган бўлиши мумкин. Бу энди асосий талаб эмас. Асосий талаб, мен кеч келсам ҳам, у сабр қилишни яхши билади. Кейин ҳадеб рашк қилавермаслигини талаб қилганман. Чунки, кўп қизлар телефон қилишади. Яна ҳам телефонимни тўйдан сўнг ўзгартирдим. Лекин, барибир топиб олишяпти. Кечқурунлари бир, иккиларда телефон қилишади. Вацапни-ку, умуман ўчириб ташладим. Энди, рафиқамнинг қўйган талабларини айтмайман.

  Foto (13)

- Ким кўпроқ рашкчироқ оилада?

- Оилада аёлим! Лекин, мен ҳам рашкчиман. Энди рафиқамни мени рашк қилишига арзийдиган сабаблар ҳам бор-да. Мисол, “Одноклассники” тармоғида қизлар бир нарсалар ёзишади, ҳатто эркалаб ҳам ёзилган хатлар бўлади. Қолаверса, телефон қўнғироқлари. Энди бу нарсалар ҳар бир санъаткорнинг бошида бор, чунки эркак санъаткорнинг мухлислари кўпинча, қизлар, аёллар бўлади. Лекин, шуни ҳам айтишим керакки, мен самимий, софдил мухлисларимни жуда ҳам ҳурмат қиламан.

 

- Муҳаббатга қандай таъриф берган бўлардингиз?

- Муҳаббат бу илоҳий туйғу! Юракка буйруқ бериб бўлмайди дейишади-ку. Инсон севиб қолганини ҳам билмайди.

 

 

- Севги-романтика оилавий ҳаётда қанча вақтгача бўлиши мумкин, деб ўйлайсиз?

 

- Бу инсоннинг ўзига боғлиқ. Ҳоҳласа 40, 50 ёки 60 ёшида ҳам, романтика билан яшаса бўлади. Романтика инсонга керак! Романтика бўлмаса, инсон ёвузлашиб кетади. Шунинг учун, инсон романтика ўйлаб, сюрпризлар қилиб туриши керак.

  Foto (6)

- Ўзингиз нимани энг яхши романтика, деб биласиз?

- Мен энг яхши романтика, деб, олдин ҳам мен шу нарсани ўйлардим. Масалан, саёҳатни яхши кўраман. Мисол, янги йил кечаси 31 декабрь, ёки 1 январь энг яхши кўрган инсонингиз билан Парижда, Эйфел минорасининг ёнида кафетерийлар бўлади. Тасаввур қилинг, қор ёғяпти. Ана ўша ерда ўтириб битта кофе билан Янги йилни кутиб олса, зўр романтика!

 

- Турмуш ўртоғингизга қилган романтикангиз-чи, яқин орада? 

- Тўйдан олдин романтикалар бўлган. (ўйланиб) Тўйдан кейин жиддий романтика қилмадим. Бу хатони тўғрилаймиз.

  

- Ҳаётда ўз ўрнингизни топишингизда кимнинг ўрни катта, деб ўйлайсиз?

- Ҳали яна ҳам ҳаётда ўз ўрнимни топишга кўп харакат қилишим керак, деб ўйлайман. Энди кимнинг ўрни катталигига келсак, албатта онамларни! Чунки,  онамлар Мавлуда опа ҳар доим “ўғлим ёлғон гапирмагин”, “бировнинг ҳаққинни емагин, ҳеч кимга хиёнат қилмагин” дейдилар. Онам кўчага чиқаётганимда буни кўп тайинлайдилар. Энг кўп айтадиган сўзлари, “ёлғон гапирмагин”. Шу сабаб, мен ёлғон гапирмайман. Бировнинг ҳаққини емайман. Ҳеч кимга хиёнат қилмайман. Шунинг учун, мана шу қилган яхши амалларим мени ўсишимга катта ёрдам беради, деб ўйлайман.

 

- Қайси қўшиғингизни тингловчилар кўп сўрашади?

- Тингловчилар босқичма–босқич сўрашади. Масалан, “Мажнунингман” қўшиғимизни кўп сўрайдиган мухлисларимиз ҳам бор. Кейин, “Қани энди” деган, дўст тўғрисида айтган қўшиғимизни, ундан ташқари, “Уйқудаги гўзал” деб номланган миллий қўшиғимизни ёши катталар сўрайди. Ҳозир яқинда янги қўшиқ ёздик, Аҳмад Яссавий ғазалларига “ Ҳар не қилсанг, ошиқ қилғил Парвардигор” деган. Нима қилсанг ҳам, ошиқ қилгин, деган маънода, уни ёши катталарга ҳам ёқади, деган умиддамиз. Ёшларимиз ҳозир кўпинча тўйларда “Кўзлари Чўлпон”, “Дарёман-эй”  қўшиқларимни кўп сўрашади.

  Foto (14)

- “Мажнунингман” қўшиғингиз билан ярқ этиб чиқиб, томошабинлар эътиборига тушгансиз. Кўпчиликнинг билдирган фикрига кўра, негадир бошқа қўшиқларингиз у даражага етмагандек. Бунинг сабаби нимада, деб ўйлайсиз?

- Бунинг сабабини биламан. Чунки, “Мажнунингман” телевидения орқали кўп айланган. 6 ойлар давомида, узлуксиз эфир юзини кўрган.  Бошқа қўшиқларим эса ундай эмас! Эътибор қилган бўлсангиз, мен кўп клип ҳам олмайман. Телевиденияга ҳам кўп қўшиқларимни бермайман.

 

- Нима учун?

- Қўшиқ ёзаман. Вилоятларда мухлисларимиз ўзлари топиб эшитаверади. Масалан, яқинда “Кўзлари Чўлпон” қўшиғимизга клип олдик. Жасур Шаметов билан биргаликда. У ҳам зўр қўшиқ. Уни ҳам тўйларда, “Мажнунингман” қўшиғимиздан кўра, кўпроқ талаб қилишади! Ҳатто, “Дарёман” қўшиғимизни  5 марта талаб қиладиган кўплаб инсонлар бор. Лекин, у қўшиқларим реклама кўрмаган.

  

- Нима учун унда рекламага ҳам эътибор қаратмайсиз?

- Энди... Олдин озгина муаммолар бор эди ҳаётда. Энди айни дамда шу реклама билан шуғулланмоқдамиз.

 

- Маълум вақт танаффус қилиб, яна ижодга қайтдингиз. Бунга сабаб нима бўлди?

- Ҳамма сабаб ўзимда! Ишонувчанлигим, соддалигим менга барибир панд беради! Яқин кўрган инсонингиз, кейин шу соддалигингиздан, ишонувчанлигингиздан фойдаланиб сизни ўша жарга қулатиб ҳам кетади-да! Лекин, уларнинг кимлигини айтиб ўтирмайман! Чунки, номини айтсам, бу ҳам уларга манфаат келтириши мумкин.

Foto (8)  

- Ҳаётингизда бундай воқеалар кўп бўлдими?

- Ҳа, 2-3 марталаб шундай бўлди! Энди у қадар ишонувчан ва содда бўлмасликка қатъий аҳд қилдим!

  

- У инсонлар шоу бизнесдагиларми ёки ташқаридагилар?

- Йўқ, шоу бизнесдаги ҳамма инсонлардан жуда ҳам миннатдорман ва розиман ҳаммасидан! Мисол камтарона ижодимизни юқори баҳолаб, улар ҳам қўлидан келган ёрдамларини аяшмайди. Масалан, радио соҳасини оламизми, ёки матбуот соҳасини оламизми, телевидениядагиларми, ҳаммаси қўлидан келганича ёрдам қилишади. Ҳаммасига чин дилдан раҳмат, дейман.

 

- Кинода ҳам роль ижро қилгансиз, дарс олганмисиз?

- Албатта! Тошкент Давлат Санъат институтини тугатганман, соҳам актёрлик. Аброр Ҳидоятов номли театрда, 1999 ёки, 2001 йиллар, шу оралиқда 3 ёки 4 ойча муддат фаолият юритганман.

  Foto (5)

- Нима учун актёрлик соҳасида театрдан кетдингиз?

- У ерда иш жуда қийин! Мен актёрларни, айниқса театр актёрларини жуда ҳам яхши тушунаман. Уларга осон эмас, жуда ҳам катта куч талаб қилинади. Ундан ташқари, театрнинг фидоийси бўлмасангиз, театрда ишлай олмайсиз. Театрда фидоий инсонларгина ишлайди. Шунинг учун, ишлаётган актёрларга гап йўқ. Мен уларнинг касбини жуда ҳам ҳурмат қиламан.

  

- Бундоқ олиб қараганда хонандалик касби ҳам осон эмас, ўзига яраша фидойи касб!

- Тўғриси, хонандалик ҳам оғир, машаққатли касб. Лекин, театр актёри бўлиш бундан ҳам оғир!  Ишлаб ёки кўриб юрган инсон мени гапимга қўшилади.

 

- Биринчи қайси кинодан ўз актёрлик фаолиятингизни бошладингиз?

-  Кинода “Мерсквич” фильмидан бошладим. Институт пайтларида массовка, эпизодларда суратга тушган вақтларим бўлган. Лекин, “Мерсквич” фильмидаги ролим, илк бош ролдим. Сўнг, “Кутилмаган қўнғироқ” фильмида суратга тушдим. Режиссёр Саид Мухторовнинг “Кўча” фильмида ҳам бир образ яратдим. Лекин, ҳали у фильм чиқмади. Шуни ҳам айтиб ўтишим керак, “Мерсквич” фильмидан сўнг, баъзи борган жойларимизда мени қўшиқчи сифатида танимаган инсонлар ҳам, ”Вой, ана Мерсквич келди!” дейишади (кулади). Масалан, қўшиғимни эшитмаган инсонлар бўлади, улар мени актёр сифатида билишади. Талаб ва яхши роллар бўлса, актёрликни ҳам давом эттиравераман!

   

- Ўзингиз ҳам мухлис бўлиб, кимдандир дасхат олганмисиз?

- Мен Тоҳир Содиқовнинг қаттиқ мухлиси бўлганман. Даврон Ғойипов ва Рустам Ғоиповларнинг ҳам мухлиси эдим. Шу даражада мухлис бўлганманки, Тоҳир Содиқов бизнинг юртимиз Самарқандга борганда, ҳар бир концертига қўймасдан кирар эдим. У кишининг ижодини жуда ҳам яхши кўрар эдим. Лекин, ҳеч қайси санъаткордан дасхат олмаганман. Ҳаётимда фақат бир инсондан дасхат олганман, у ҳам бўлса, ёзувчи Чингиз Айтматовдан! Чунки, уларнинг романларни жуда кўп ўқирдим. Абдулла Ориповнинг Ҳужжатли фильми премьерасига келганда, ўша инсонни кўриб, хурсанд бўлиб кетганман, сўнг дасхат олганман. Бошқа ҳеч кимдан дасхат олмаганман.

  Foto (4)

- Қўшиқларингиз ичида рафиқангизга атаб куйлаганингиз ҳам борми, ёки энди куйламоқчимисиз?

- Ҳозирча йўқ, лекин кўп қўшиқларим севги тўғрисида. Энди насиб қилса, албатта рафиқамга атаб ҳам қўшиқ куйлайман.

  

- Оила мустаҳкамлиги кўпроқ кимга боғлиқ, деб ўйлайсиз?

- Оила мустаҳкамлиги, ўзи 50 га 50 деса ҳам бўлади. Лекин, бу мени фикрим, кўпроқ  аёл кишига ҳам боғлиқ. Ота-боболаримиз бекорга “Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин” дейишади. Шунинг учун, кўп нарса аёл кишига боғлиқ, фикримча. Эр энди инжиқ бўлади. Масалан, мен инжиқман, тўғриси. Сал нарсага ҳам жаҳлим чиқади. Фикримни айтадиган бўлсам, аёл кишига кўп нарса боғлиқ.

 

- Ҳаётингизда нотўғри қарор қабул қилган пайтларингиз ҳам бўлганми?

-Ҳа.  Дўст танлашда хато қилганман бир–икки марта. “Хатосиз дўст қидирган инсон дўстсиз қолади” деган Жалолиддин Румий. Ҳамма инсонда ҳам хато бор. Билиб-билмай қилган ҳолатлар, ҳар бир инсонда бўлади. Ҳаётнинг ўзи инсонни тарбия қилар экан. Энди ундай хатоларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз.

 

- Хонанда томошабинларнинг меъдасига тегиб қолмаслик учун нималардан сақланиши керак, деб ўйлайсиз?

- Бачканаликдан, манманликдан сақланиши керак, менимча энг асосийлари шу. Бачкана бўлмаслиги керак, камроқ гапириши керак.

  Foto (6)

- Ўзингиз шуларга амал қиласизми?

- Ҳа, қўлдан келганича амал қиламан. Лекин, қанчалик амал қилишим ўхшаётганини ўзим билмайман. Буни фақат, атрофимдаги инсонлар билишади. Лекин, ҳозирча “бачканалашма, ёки манмансан” деган, жиддий бир танқид бўлмади.

 

- Ўзи танқидларни эшитиб, унга амал қиласизми? Тўғри қабул қиласизми, ёки жаҳлингиз чиқадими?

- Энди қандай инсон танқид қилишига боғлиқ. Масалан, хаёли жойида, яхши фикрлайдиган, ақлли инсон танқид қиладиган бўлса, ҳар қандай инсон уни анализ қилади. Агар жуда ёмонлаб ташласа ҳам, танқид тўғри бўлса, уни инсон қабул қилади.

 

- Танқидни кўнглингизга тез оласизми? Яъни, тез хафа бўлиб қоладиган инсонларданмисиз?

- Энди мен хафа бўлсам ҳам, биринчи навбатда, “наҳотки мен шу ишни қилдим”, деб ўзимдан биринчи хафа бўламан. Мисол учун, ёнимдагилар “ака, мана бу ерда нима деб қўйдингиз ёки, клипингизнинг мана бу ери, мана бундай бўлиб қолибди” дейишади. Шунда биринчи навбатда, у инсондан эмас, ўзимдан хафа бўламан, “нега шу ишни қилдим” дейман. Буни айтган инсондан аксинча миннатдор бўламан. Яхши ҳам, шу инсон айтди, дейман.

  Foto (11)

- Энг биринчи танқидчингиз ким?

- Онамлар Мавлуда опа.

 

- Ижро этган қўшиқларингизга ўзингиз четдан танқидий назар билан қараб турасизми?

- Қарайман... Баъзи қўшиқларимда ижро маҳорати камлиги билинади. Қайтадан ёзгим келади. Кейин шу қўшиқ устида ўтираман. Ўзимча ишлайвераман. Яқинларим “нима қиласан пишган маҳсулотни, яна қайта маҳсулот қилишга уриниб” дейишади. Баъзи маҳсулотлар сифатли бўлади. Бир хилларида барибир камчилик бўлади. Ҳадеб, бир нарсага боғланиб қолсанг, иккинчи яхши нарсани қилишга вақтинг қолмайди. Майли, бир нарсада сал камчилик бўлиб қолдими, уни ташла, янгисига интилавер, ҳадеб биттасига боғланиб қолмагин, дейишади.

 

- Шербек Шодиевни бир мухлис сифатида ўзингиз четдан танқид қилиб беринг!

- Ўзимни танқид қиладиган бўлсам, “вақтлироқ тур, камроқ ухла” деган бўлардим. Кейин “ҳозир сал семиряпсан, спорт залга боргин”, деган бўлардим. “Олдин борардинг-ку, нега уйлангандан кейин боргинг келмай қолдими”, дердим. “Сал сочингни ўстирсанг, сенга ярашади” дердим. “Тезроқ эфирларга ҳаракат қилгин, нега клип бермайсан? Зўр клипларингни айлантириш учун бергин” дердим.

  Foto (1)

- Нега шуларни билиб туриб, амал қилмайсиз?

-Энди амал қиламан (кулади). Ҳозир энди ўзимни танқид қиляпман.

 

- Хонанда сифатида энг катта ютуғим нимада, деб ўйлайсиз?

- Бу энди инсон ўзини мақташга кириб қолмасин. Энг катта ютуғим, мана шу ўтиб кетган улуғ шоирларимизнинг яъни дунёга фахрлансак бўладиган шоирларимизнинг ижодларига бефарқ эмаслигим, деб биламан. Шундан хурсанд бўламан. Шундай санъаткорлар қаторидаман, дейман. Масалан, Машраб, Ҳофиз Шерозий, Аҳмад Яссавий бобомизни,  яқинда Алишер Навоий бобомизнинг ғазалларига қўл урмоқдамиз, бефарқ эмасмиз. Шу ижодимиздаги ғазалларга басталанган қўшиқларимиз ёшларимизга ҳам ёқмоқда. Унга ёшларимиз бефарқ бўлмаётганига хурсандмиз. Уларга ёқадиган ижод намуналари чиқаётганидан ҳам хурсанд бўламиз.

 

- Демак, ғазал ўқишни ёқтирасиз? Кимнинг ижоди кўпроқ ёқади?

- Умар Ҳайёмнинг! Лекин, ҳали уларнинг ижодиган мурожаат қилиб, бирорта қўшиқ ярата олмадим. Басталашга ҳаракат қилмоқдаман, негадир кўнглимдагидек чиқмаяпти. Ўзимни алдаб, шунчаки ёзиб, қўшиқ чиқара олмайман. Юрак, қалб, у қўшиқни тасдиқлаши керак. Унгача мен қўшиқ ёза олмайман. Минг кимдир мажбурласа ҳам. Шунинг учун ҳам, қўшиқларим сони камдир балки?

 

- Мусиқий альбом чиқарганмисиз?

-“Тарона Рекордс” билан 2009 йил номи “Уйқудаги гўзал” мусиқий альбомимизни чиқарганмиз. Эндиликда “Пантерра” студияси билан шартнома тузишни ўйламоқдамиз.

  Foto

- Ўз хатойингизни ўзингиз тушунган вақтларингиз ҳам бўладими?

- “Севгилим” деган қўшиғимизга меҳмонхонада туркча жанрда клип суратга олгандик. Сал очиқроқ кийимларда, бизни мителитетга сал зидроқ бўлган. Ўша пайтда “нега бунақа клип олдинг” деб айтишган. Аммо, телевиденияда ҳамма жой қабул қилган. Масалан, у клипда замонавийлик, ҳаммаси қоғозга ўралган. Ўша даврда, у клипим, ҳозирги клиплардан анча ёпиқ эди! Замонавий клипни биринчилардан бўлиб, бизлар олгандик. Лекин, бу қоғозга ўралган муҳаббат эди. Треклар ётоқхонада айтилганди.

 

- У клип адашмасам кўп айланмаган эди?

-Ҳа. Бир-иккита дўстларимиз, “Шербек бу клип сизга тўғри келмайди, сизни бунақада кўра олмаймиз” дейишган. Мен шунда ўз хатойимни тушуниб, ўзим телевидение эфирлардан клипни олиб қўйганман!

 

- Нимани кечира олмаган бўлардингиз?

- Ёлғонни ёмон кўраман. Ҳаётда инсон кечиримли бўлиши керак. Лекин, олдиндан ҳеч нарса дея олмайман. Чунки, ҳаёт инсонни ўзи кутмаган сўқмоқларга олиб бориб қўйиши мумкин экан. Буни олдиндан билмас экансиз. Шунинг учун, энди хиёнатни ёмон кўраман. Ўша хиёнатни кечира олмасам керак. Худо асрасин.

  Foto (2)

- Ёлғонни ёмон кўраман, деб айтдингиз. Ўзингиз яхшиликка бўлса ҳам ёлғон ишлатганмисиз?

- Яхшиликка ишлатамиз. Бир хилги пайт ёмонликка ҳам билмасдан, ёлғон гапириб қўйишимиз мумкин. Бу нарса инсон ҳаётида бўлади. Лекин, бир жиддий инсонни дилига, ҳаётига ёки бошқа инсоннинг фойдасига, турмуш тарзига таъсир қиладиган ёлғон ишлатмаганман. Бундан жуда қўрқаман.

 

- Дуэтлар борасизда нима дея оласиз?

- Дуэтлар борасида куйлаган бўлардим. Куйлаш керак экан, деб бориб, “илтимос мен билан дуэт куйланг” дейиш ниятим йўқ. Ижодини ҳурмат қиладиган бир-иккита санъаткорларим бор. Агар таклифимга рози бўлишса, қўшиқ ёзган бўлардим ва улар билан дуэт куйлаган бўлардим. Масалан, кимлар улар, деган саволга Севара Назархон билан, Нилуфар Усмонова билан дуэт куйлаган бўлардим. Ҳатто, Нилуфар Усмонова учун битта қўшиғим ҳам бор ўзим басталаган.

 

- Лекин, ҳали уларга таклиф билан чиқмадингиз?

- Ҳали уларга таклиф билан чиқмадик. Нилуфар Усмоновага ёқса керак, яхши басталанган қўшиқ бор. Кўрамиз, балки чиқиб қолармиз. Мен ўзимни бошланғич, ёки энди ижодини бошлаган санъаткор, деб ҳисобламайман. Менимча санъатда керакли нуқтагача ниманидир билсам керак, деб ўйлайман. Жуда профессионал бўлмасам ҳам, энди бошлаган хонанда ҳам эмасман. Шунинг учун, кимгадир “илтимос сиз билан дуэт куйлайлик” десам, у йўқ деса, бу нарса менга оғир ботади. Шунга мен ҳали чиққаним йўқ. Ҳозир матбуот  орқали балки етиб борар, балки етиб бормас, мен айтяпман агар қизиқтирса, ҳамкорлик қилишимиз мумкин.

 

- Ижодингизда дуэт қўшиқ бўлганми?

- Ҳа, бир ёш хонанда билан куйлаганман. Дуэт даҳшат чиққан. 2009 йиллар эди. Аммо, у қиз турмушга чиқиб кетди ва суратга олинган клипимиз ҳам айланмай қолиб кетди. Қўшиқни ҳам, ҳеч қаерга унча тарқатмадик.

  Foto (3)

- Ҳозирги санъатимизнинг қайси тарафлари сизга ёқмоқда-ю, қайси тарафлари ёқмаяпти?

-Санъат олдингига нисбатан жуда ривожланди. Жуда рақобат ҳам кучли, бу албатта яхши. Истеъдодлар жуда кўп. Аммо негадир кимдир битта зўр қўшиғи билан уриб чиқа олмаяпти. Охиргиси ҳаммамиз “Уммон” гуруҳини биламиз! Шу гуруҳда тўхтаб қолдик. Уларнинг чиққанига 2 йилча бўлди, тахминан, адашмасам. Шу 2 йил давомида ярқ этиб чиққан шлагер бўлмади. Масалан, Ёдгор Мирзажоновни биламиз, “Гўзалим яна сен учун” деган қўшиғи билан ўша даврда ярқ этиб, уриб чиқа олган. Ёки Жўрабекни биламиз, яна Улуғбек Рахматуллаевни! Сардор Рахимхонни ҳам биламиз, бир қўшиғи билан уриб чиққан. Ёки, мени “Мажнунингман” қўшиғим ҳам уриб чиқа олган. Майли, ўзимни қўшмайман, мақтанчоқликка кириб қолмасин. Шу 2 йилдан бери кимдир чиққани йўқ-де. Аммо, ҳамма санъаткорлар изланишда. Бир ўғирлашга берилиб қолгандик ҳамма санъаткорлар. Ҳозир энди ҳамма ишламоқда. Бастакорлар шаклланди. Эсласангиз, бундан 6-7 йил олдин бастакорлар қолмаганди. Ҳамма ўғирларди. Ҳозир ҳамма ўзи янгилик яратиш билан банд!

 

- Ўзингизни ҳам ижодингизда ўғирланган қўшиқларингиз борми?

- Бор. Масалан, ўғирланган қўшиқлардан “Сендан садо” қўшиғи. Эронча қўшиқдан олинган. “Ёмғир” деган қўшиғимиз, русча қўшиқдан. Лекин, унинг ижроси ҳаммага ёқдими, билмадим. Оригиналини қидиришмади.

 

- Балки, сиз айнан ўғирламагандирсиз?

- Менга таклиф бўлган, бир акамиз “Шербек сизни ижодингизни жуда ҳурмат қиламиз, мана шу қўшиқни айтсангиз, ҳамма ҳаражатларини бизлар кўтарамиз, шу қўшиқни сизни овозингизда эшитишни ҳоҳлардик” деган. Шунда Тоҳир Муҳаммадга ўзлари шеърни буюртма қилганлар, ҳаттоки қўшиқнинг ортидан мен югурмаганман! Аранжировкачи Шуҳрат Зокировга ўзлари буюртма қилишган. Мени қилган ишим фақат студияга бориб уни айтиб берганман. У аслида бир инсонни ёқтирган инсонига совға тарзида буюртма қилинган қўшиқ бўлган. Мен айтганман, у киши бўлса, ўша ёқтирган инсонига “Шербек Шодиев ижросида сенга қўшиқ эшитиб кўр”, деб олиб борган. Шундан у қўшиқ тарқаб кетган.

 

- Тўғридан –тўғри кўчирилганмиди, ёки қанақадир оҳанглари олинганми?

- “Сендан садо” қўшиғим тўғридан тўғри кўчирилган.  Фақат оҳанглари олинди, “Кўзлари Чўлпон” қўшиғимда, фақат бошидаги солоси олинган. “Кўзлари Чўлпон” басталанган қўшиқ. Бошидаги солоси Эрон қўшиғидан олинган. Уни ўғирланган деб, ҳисобламайман. Лекин, ўғирлаганларимни айтиб ўтдим.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова