OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЖАҲОНГИР ПОЗИЛЖОНОВДАН: “ОЙ ЮЗЛИ ҚЎҒИРЧОҚ” ЁКИ “ДИЛОРОМИМ”! БИР ИНСОН ТАҚДИРИ! 18.11.2013 12:03

IMG_0160_новый размер

Инсон агар ўз тақдирини олдиндан билса, барибир ўша тақдирни ўз ҳоҳиши билан қабул қилиши мумкинми? Ёки бошқача фикрлайдими?

IMG_0306_новый размер

Бу саволга хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжоновнинг мазкур янги клипини кўриб, жавоб топиш мумкин!

IMG_0278_новый размер

Клип сюжет ва трек йўналишида бўлиб, унда  бир инсоннинг ҳаёти бошидан охиригача тасвирланган!

  IMG_0182

Қўшиқ ғояси ва сўзлари Камола Султоновага тегишли.

Мусиқа ва аранжеровка Ботир Алиевники.

IMG_0329_новый размер

Клип режиссёри Рустам Мелиев ва клип ғояси ҳам унга тегишли.

Оператор Диёр Адашов

Рассом Жамолиддин Жалолов

  IMG_0274_новый размер

Клипни суратга олиш ишлари павильонда соат 17.00 да бошланиб, тонгга қадар давом этиши мўлжалланганди.

  image-6 image-2IMG_0173

Жаҳонгир Позилжонов хонанда, актёр ва режиссёр: - Бундай клип ижодий фаолиятим давомида биринчи марта суратга олиниши! Бундай дейишимга сабаб, клип ғояси, тайёргарликлар ҳаммаси тўлиқ режиссёр Рустам Мелиев ва унинг гуруҳига тегишли! Улар қўшиқни олиб кетиб, ўзлари ғоя ўйлаб, тайёргарликлар қилиб, профессионал даражада суратга олишмоқда! Бу клипда бош ролда ўзим, шунингдек, режиссёр ва актёрлар Жавлон Шодмонов, Отабек Мирзахолов, ҳамда Камола Мирходиева (бош ролда) ҳамда, қўшиқ сўзларининг муаллифи бўлган қиз Камола Султонова, трекда эса Билолхўжа Орипов суратга тушишмоқда! Режиссёр келиб ғояни айтганида менга, биринчи эшитганимдаёқ ёқди! Қолаверса, биринчи марта, ҳамма нарса тўлиқ тайёрланган суратга олиш майдонига келиб, суратга тушяпман! Кўпинча, ўзимиз ўзгартириб, тайёргарлик қилиб, декорацияларигача ўзимиз тайёрлатиб, кейин суратга тушардик. Рустам Мелиев ва унинг ижодий гуруҳи эса, “бир марта ҳар тарафлама тайёр суратга олиш майдонига келиб, ишлаб кўринг”, дейишди. Биз ҳеч нарсага аралашмадик, ҳамма нарсани уларнинг ўзлари қилишди.  Бу клипни олдинги клипларимдан фарқи ҳам, шунда! Ҳеч нарсага ортиқча уринмадик! Тайёр суратга олиш майдонига келиб, суратга тушяпмиз! Бундан олдин эса, 2 кун давомида репетиция қилишга келдик! Шуни ҳам айтиб ўтмоқчиман, бу қўшиқнинг номи бошида “Кўзмунчоғим” эди! Охирида, студияда қўшиқ тайёр бўлиш арафасида, номи “Дилоромим”га ўзгарди! Лекин, шундай сўзлари ҳам бор, “Кўзмунчоғим... Ой юзли қўғирчоқ!” Номини “қўғирчоқ” қўйса ҳам бўлади. Энг аниқ ном, бу “Ой юзли қўғирчоқ”! Режиссёр Рустам Мелиев билан биринчи марта бирга ишлашимиз! Профессионал даражада ишланмоқда! Раскадровка, кетма-кетлик, ҳаммаси аниқ! Ортиқча кадрлар суратга олинмаяпти. Бизда, олдин суратга олишга чиққанимизда, ноаниқликлар ҳам бўлиб кетарди. Буларда бундай ҳолат йўқ! Ҳар битта майда деталларгача аҳамият берилмоқда. Клип худди профессионал фильмлар суратга олингандек олинмоқда. Барчаси менга маъқул бўлмоқда! Клипга келсак, 3 минутлик қўшиқ ичида бутун ҳаёт тасвирланган! Қаҳрамонимнинг энг мураккаб саҳналаридан бири, бу унинг кексайиш ҳолати билан боғлиқ! Мени кексайишимни ўхшатиш учун, жуда мураккаб гримдан фойдаланишга тўғри келмоқда! Бу клипда бир инсоннинг ўзига бўлган қатъий ишончи, орзуси, бахти ва армони кўрсатиб ўтилади! Ҳар бир ҳолатга мос декорациялар ҳам қурилган!

  IMG_0290_новый размер

Рустам Мелиев клип режиссёри: - “Божалар” гуруҳи билан биринчи марта биргаликда ишлашимиз. Бундан олдин ўзим бошқа клип ва  рекламалар суратга олганман. Биз гуруҳимиз билан ҳамжиҳатликда ишлаймиз! Масалан, ҳаммамиз, мен, оператор, монтажчи ва рассомимиз биргаликда ўтириб, клип суратга олиниши керак бўлган қўшиқни тинглаймиз! Ғояни ўртага ташлаб, биргаликда муҳокама қиламиз! Менинг услубим эса, мен асосан еврокадрлар билан миллий кадрларни уйғунлаштиришни ҳоҳлайман! Шундай, уйғунлашган ҳолда, ўзига хос янгилик яратилади, деб ўйлайман. Ўз ишим билан янгилик қилмоқчиман! Бунинг учун, менинг ижодий гуруҳим бор, улар операторим Диёр, монтаж устаси Элёр ва рассом Жамол. Албатта, фақат бир ўзимнинг меҳнатим эмас! Одатда ижодий гуруҳ, биргаликда меҳнат қилганида, ғоя ҳам муваффақиятли чиқади. Ижодий гуруҳимиз билан биргаликда, Жаҳонгир Позилжоновнинг бу янги қўшиғини тинглаганимизда, жуда кўплаб ғоя вариантлари туғилди. Лекин, дарҳол, биринчи туғилган ғоя, мана шу клип суратга олаётган вариантимиз эди. Ўзи, ҳаммасини бошида, бироз бошқача қилмоқчи эдик. Яъни, 4 та хонадан иборат, декорация қилмоқчи эдик. Лекин, ўйлаб қаралса, бундай қилиш учун, клипнинг йўналиши бироз мос келмас экан. Яъни, клипда ҳаммаси воқеалар, бир аниқ линия бўйича, бир текисда, бир чизиқда кетиши керак! Яъни, 100 метрли павильон, қаҳрамон эса, кадрма кадр кетиши керак, камера ҳам ўша ҳаракатни бир маромда суратга олиши керак. Қолаверса, бу ерда графика ва махсус эффектлардан ҳам кўп фойдаланамиз. Камера узлуксиз суратга олиш, кадрдан кадрга ўтиш аниқ бўлиши керак. Йигитни армиядан қайтган ҳолатини суратга олиш учун, ҳарбий формаларгача тайёрладик. Бу ерда тўй кадрларигача аниқ ва ўзгача ўйланган! Бу клип билан нима демоқчимиз? Инсон йиқилаётганда, ёки қайсидир бир лаҳзада бутун ҳаёти кўз олдидан ўтади! Инсон бир лаҳзада бутун ҳаётини ўз олдидан ўтказиши мумкин! Бирор воқеа, ёки кимдир ҳақида ўйлаганда, “агар шундай бўлганида, қандай бўларди”, деган фикр ҳар қандай инсоннинг хаёлидан ўтади. Жаҳонгир Позилжонов билан ишлаш мароқли бўлди. Жуда ҳам адекват инсон, ғояни яхши тушуниб, клипда бажариши керак бўлган барча топшириқларни аъло даражада бажармоқда! У билан ишлаш қийин бўлмади! Тажрибали ижодкор эканлиги билиниб турибди!

  IMG_0184

Камола Султонова қўшиқ муаллифи: - Қўшиқ ғояси менда аввалдан бўлган эди. Менга Жаҳонгир Позилжонов шундай йўналиш бўйича қўшиқ айтмоқчи эканликларини айтиб, “шу қўшиқ сўзларини ёзишга ҳаракат қилиб кўринг”, деб таклиф қилдилар. Қўшиқ сўзларини ёздим, у кишига маъқул бўлди. Шу тарзда бу қўшиқ яратилди.

IMG_0329_новый размер

 Режиссёр Рустам Мелиев бошчилигидаги гуруҳ, профессионал тарзда ишлаб, клипнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ очиб беришга ҳаракат қилмоқда эди. Жаҳонгир Позилжонов ҳам ўзи суратга тушиши керак бўлган кадрларда, фаоллик билан, ҳар бир ҳаракатни аниқ ва ишончли амалга оширди!

IMG_0239_новый размер IMG_0223_новый размер

Суратга олиш ишлари жуда қизғин кечаётган эди. Павильон совуқ бўлсада Отабек Мирзахолов ва Жавлон Шодмоновларнинг ҳазиллари ўзига хос илиқлик боғишлаб турди.

IMG_0353_новый размер

Суратга олиш майдонида хонанда Сирожиддин Ҳожиевни ҳам учратиш мумкин эди.

IMG_0340_новый размер IMG_0324_новый размер

Клипда турли образлар ва ҳолатларга гувоҳ бўлиш мумкин! Барчаси Жаҳонгир Позилжонов ва унинг дўстлари ижросида! Таниш чеҳралар, лекин ўзгача образлар!

Демак, яқин кунларда “Божалар” гуруҳидан янги “Ой юзли қўғирчоқ” клипи!

Феруза Фаттохова

20131025_002308 копия_новый размер

 

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

 

  IMG_0149_новый размер

  IMG_0357_новый размер

IMG_0267_новый размер

IMG_0257_новый размер IMG_0166_новый размер

IMG_0251_новый размер

IMG_0263

IMG_0237_новый размер

IMG_0229_новый размер

IMG_0204_новый размер

IMG_0203_новый размер

IMG_0158_новый размер