OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛ АЁЛИ... ҒОЛИБА БУ НОМГА МУНОСИБМИ?  19.11.2013 02:32

Foto (2)

Ўтган йили ўтказилган  Йил аёли  танловида 14 нафар бир-биридан зукко аёллар  орасидан  Қашқадарёлик Насиба Нуровага омад кулиб  боққан эди. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)

Бу опамизни “Йил аёли” десак, арзигулик қандай жиҳатлари бор экан?

  Foto (1)

Маълумот учун: Нурова Насиба Раҳматуллаевна 1963 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида таваллуд топган. Оилали 6 нафар фарзанди ва 2 нафар набираси бор. Маълумоти олий. “Элдорбек, Аброржон Луқмонович”  фермер хўжалиги раҳбари.

 

Насиба опа табиатан камтар ва камсуқум  инсон эканлар. Улардан бир гап олиш ҳам анча мушкул бўлди. Ниҳоят, икки соатлик суҳбатдан олган таассуротларимни сиз билан бўлишмоқчиман.

Foto  

Насиба Нурова   “Йил аёли-2012” миллий танлови ғолибаси.

 -Асли деҳқон оиласида туғилганман. Отам ҳам,  онам ҳам илгари  колхоз дейиларди, ана шу колхозда  бригада бошлиғи бўлишган. Онам 30 йилдан ортиқ  пахтачилик бригадасини бошқарган. Ер мен учун онамдай азиз! Унга худди фарзандларимга қарагандай мехр бераман. Чунки, умримнинг деярли  ярми  далалар бағрида ўтади. Турмуш ўртоғим Луқмон ака  кўп йиллар Ички ишлар идораларида фаолият юритдилар, хозир нафақадалар. Бугунги  кунда, улар ҳам фермер хўжалигимизда иш юритувчи бўлиб ишлаб келяптилар.  Тўғриси, Луқмон ака дехқончиликдан анча узоқда эдилар. Мен уларни ҳам, ер билан  тиллашишга ўргатдим. Ҳозир дехқончилик сирларини мендан ҳам  яхши билиб олдилар.

 

Қаловини  топсанг қор ёғар деб беъжиз айтишмаган. Турмуш ўртоғини  ўз йўриғига  солган аёлни “Йил аёли” демай бўладими?! Ҳамжихатликда  қилинган ишда  эса, албатта барака бор.

 

     - 2006 йили мен ҳам фермерчилик ҳаракатига қўшилдим. 3,7 гектар ер олиб узумнинг “тоифи”  навини экиб, кўзлаганимдан ҳам ортиқроқ натижага эришдим.

 Секин-секин хўжалигимиз  80 гектар ер майдонига эга бўлди. 30 нафар  доимий ва 110 нафар мавсумий ишчилар, бугунги кунда хўжалигимизда меҳнат қилишмоқда. Қашқадарё вилоятида кўп йиллар аччиқ картошка уруғи тарқаб, деҳқонларга  бу  навни ўзгартириш жуда  катта қийинчилик туғдирди.  Ҳар доим мана шу навни ширин, тез пишар навга айлантириш ҳакида ўйладим ва ниятимга етдим! 2010 йили  туманимизга Голландиядан “суперэлита”  картошка  уруғини олиб келдим.  Бунинг учун, Микрокредит банкдан 18 000 000 сўм кредит олдим. Картошкани экдик ва ҳар гектаридан 26 тонна ҳосил олдим. Шу йили 56 000 000 сўм даромад қилдим. 2012 йили картошкадан 280 центнер, узумдан 145 центнер хосил олдик.

Ўтган йил ҳам мен учун энг омадли йил бўлди. Қишлоғимизда қурилган янги уйлардан менга ҳам насиб этди. Янги уйда янги тўйлар қилдим. Бу йилги ҳосилдорликдан тушган  фойдамиз ҳисобидан  оиламиз  учун  “Дамас” автомобили олдик. Ҳаммасидан  энг завқлиси, энг ҳаяжонлиси бу-менинг “Йил аёли” бўлганим бўлди! Финалга чиқдиму, лекин ғолиб  бўламан деб, хаёлимга ҳам келтирмадим.  Аммо, бир Тошкентни айланиб  келаман- деган хаёл ўтганини аниқ биламан (кулади).  Танловда  14  нафар аёллар иштирок этдик. Мусобақадошларим бир-биридан чиройли, бир-биридан келишган, олима, тадбиркор, шифокор... Мен бўлса,  мода, охирги русум деган нарсалардан анча йироқ бўлган, қизиган далада тобланиб юрадиган бир дехқон аёл бўлсам.  Хуллас, “менга йўл бўлсин” деган гап  яна тилимга келди. Ниҳоят, “Йил аёли 2012” ғолиби Қашқадарё вилояти... деганда,  бир ўзимни  чимчилаб юборсаммикан,- дейман. Туш деб ўйладим-да. Гулнорахон синглимиз менга бош соврин Матиз автомобили калитини топшираётганда ҳаяжонланганимдан  нима дейишни билмай қолдим. Агар ҳозир ижозат берсанглар шу танлов хақида икки оғиз гарпирмоқчиман. “Йил аёли” танлови, энг хаққоний танлов экан! Бу танлов аёлга куч, шижоат берадиган, аёлнинг қилган меҳнатларини рўёбга чиқарадиган танлов экан!  

           Аёллар Кенгаши хақида кўп эшитганман. Аммо, унинг лойиҳаларида биринчи бор иштирок этишим. Худди эртаклар оламига тушиб қолгандайман. Матиз автомобилининг калитини беришганда, трактор миниб юрган пайтларим дарров кўз олдимга келди. Энди далаларимга қийналмай енгил  машинада бораман. Мен “Аёллар Кенгаши”га чексиз миннатдорчилигимни билдираман. 

 

     “Аёллар кенгаши”  нинг “Йил аёли” миллий танлови,  бешинчи  ғолибни  аниқлади ва у ташкилот тарихига зарҳал харфлар билан ёзиб қўйилди. Яна тез кунларда  танлов ўз ғолибини аниқлайди.  2013 йил  - “Обод турмуш йили”да ҳамма аёлларнинг ҳаёти кўркам, бахти бекам бўлсин!