OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ КОНЦЕРТ КУНЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ! 27.05.2015 08:33

7T7A1466

Озодбек Назарбеков: - Вилоятлардаги концертларимизнинг кунлари бироз ўзгарди! Шу кунгача бўлган концертларнинг кўплари муваффақиятли ўтди! Концертларимиз Бухорода, Каттақўрғон, Сурхондарё, Термиз ва бошқа жойларда бўлиб ўтди. Энди олдиндаги Самарқанд, Навоий ва Зарафшонда бўладиган концертларимизнинг кунлари ўзгарди! Ҳозирда Республикамиз бўйлаб “Умид ниҳоллари 2015” фестивали ўтказилмоқда ва концертларимиз кунлари мана шу фестиваль кунлари билан баравар, тўғри келиб қолганлиги учун ҳам, концерт кунлари ўзгарди! Эндиликда, мазкур тадбирлар ўтказилиб бўлингач, Самарқанд, Навоий ва Зарафшондаги концертларимиз ҳам бўлиб ўтади! Концерт кунлари “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси билан келишилган ҳолда, бошқа кунларга кўчирилди!

photo (13)

photo (6) 

photo (18)

- Вилоятлардаги концертларнинг қайси бири ўзингизда кўпроқ таассурот қолдирди?

- Термиз шаҳридаги концертдан бироз чўчигандим. Сабаби, ўтган йили Термиз шаҳридаги концертимиз айрим бир сабабларга кўра бўлмаган эди. Бу йил эса, ўзим Ўзбекистонда бўлмаганлигим сабабли етиб кела олмай қолдим ва концерт кунлари яна ўзгарди. 2 марта бекор қилинган концертга ишончсизлик бўлиб, томошабин келмаса керак, деб ўйлагандим. Лекин, борганимдан кейин кўрдимки, ўйингоҳ тўла одамлар, концерт жуда чиройли, кўтаринки кайфиятда ўтди. Ҳаттоки, концертнинг охирги ярим соати қоронғида ўтса ҳам, стадионда қоронғи, ҳеч ким ҳеч нарсани кўрмаётган бўлса ҳам, лекин ҳайрон бўлганим, ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади. “Концерт тугади, раҳмат” деганимдан кейингина томошабинлар фонарлар ёруғида ўрнидан қўзғалишди. Шу концерт ўзимга жуда ҳам ёқди!  

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова

Термиздаги концертдан фотолар учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз