OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image

KYVP2965

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2015” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ ТАҚДИРЛАШ ТАНТАНАЛИ МАРОСИМИДАН! 27.05.2015 05:56

IMG_9033

Юртимиз келажаги бўлган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларининг асосий ва муҳим воситаларидан бири, шубҳасиз, спорт ҳисобланади.  Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов ташаббуси билан ташкил этилиб, юртимизда спортни ривожлантириш, ёшларимизни спортга жалб этиб, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини янада ривожлантириш, буюк аждодларимизнинг мардлик ва жасурлик анъаналарини давом эттириш мақсадида ўтказилиб келинаётган анъанавий, уч бўғинли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари, юртимиз ёшларини Ватанимизга муносиб инсонлар бўлиб вояга етишларида муҳим аҳамият эга!

IMG_9064

Мазкур спорт мусобақаларида иштирок этаётган ёшларимиздан келажакда тажрибали спортчилар етишиб чиқмоқда!

Уч бўғинли тизимнинг биринчи бўғини – “Умид ниҳоллари” спорт ўйинларининг бу йилги финал босқичи, ўзгача – ёшлик ва спорт байрами сифатида ҳудудларда ташкил этилди.

Мусобақалар бу гал спортнинг ўн етти тури – бадиий гимнастика, бадминтон, баскетбол, бокс, волейбол, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквондо, футбол, шахмат, эркин ва юнон-рум кураши, қўл тўпи бўйича ўтказилди. Шундан 16 таси олимпия ўйинлари дастурига киритилган бўлиб, ҳамда шахмат бўйича ҳам беллашилди.

“Умид ниҳоллари – 2015” мусобақаларида ўз иқтидори ва қобилиятини намоён этган энг иқтидорли спортчилар иштирок этдилар. Мусобақаларда қайд этилаётган натижалар йилдан-йилга ўсиб бораётганлиги сир эмас! Бу йил спорт мусобақалари шижоатли ва ҳар жиҳатдан етук, соғлом ва баркамол ёшларни ўзида жамлади.

“Умид ниҳоллари – 2015” спорт мусобақаларининг Тошкент шаҳар финал босқичи тантаналари, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ҳақиқий байрамга айланиб кетди!

IMG_9155

Биринчи ўрин эгаси Тошкент шаҳар Чилонзор тумани жамоаси бўлди ва Муҳатарам Президентимизнинг совғаси – “Дамас” автомобили билан тақдирланди!

Иккинчи ўринни Юнусобод тумани вакиллари, Учинчи ўринни эса, Учтепа тумани спортчи ёшлари эгаллашди!

Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди!

IMG_9067

Спортчилар, болалар ижодий жамоалари, ҳамда юртимиз байроғини фахр ва ғурур билан кўтарган ёшларнинг майдонга кириб келишлари билан бошланган концерт дастури, барча ёшларни янада руҳлантирди!

IMG_90614 копия

IMG_9129

IMG_9110

Дастур давомида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, “Шуҳрат” медали совриндори Жаҳонгир Позилжонов, хонандалар Шохруххон, Фаррух Комилов, “Эътироф” мукофоти совриндори “Элдидо” гуруҳи,  хонандалар Лола, Илҳом Йўлчиев, Муниса Ризаева, “Афруз” гуруҳи, “Дурдона” гуруҳи ва бошқалар иштирок этишди.

IMG_9050

IMG_9045

Дастур режиссёри Ўзбекистон санъат арбоби режиссёр Рустам Шамсутдинов.

IMG_9067 копия

Ёшлар санъаткорларнинг қўшиқларини бирга куйлаб, рақсга тушишди.

IMG_901264 копия

Тантананинг байрамона мусиқий қисми ҳам ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди!

 IMG_9136

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков: - Ҳар йили мазкур тадбирда иштирок этамиз. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларининг асосий эзгу мақсади, юртимиз келажаги бўлган ёшларни спортга жалб этиш! Умуман, “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” спорт мусобақалари, ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, Истиқлол ғояларига садоқат, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади ва Республика миқёсида бўлиб ўтади. Бугунги кунда спортчиларимиз жаҳон миқёсида қўлга киритаётган катта-катта марраларнинг илк қадамлари, мана шу “Умид ниҳоллари” каби спорт мусобақаларидан бошланади! Табиийки, мана шу спорт мусобақаларида ғолиб бўлиш, ёш спортчиларнинг кўнглида янгидан-янги ютуқларни қўлга киритиш учун умид беради! Нафақат умид беради, балки олдинда янада катта марраларни эгаллашига сабаб бўлади ва ҳар қандай спортчининг ҳам кўнглида ёрқин умидлар билан олдинга интилишига ундайди, деб ўйлайман. Бугунги ўзбек спортчиларининг жаҳон миқёсида қўлга киритаётган ютуқлари, мана шу лойиҳалар туфайли бўляпти, десам хато бўлмайди! Мана шу лойиҳалар бизда ривожланиб борган сари ўйлайманки, ёшларимиз ўртасида спорт янада юқори даражада ривожланади, ҳамда ёшларимиз бундан ҳам юқори натижаларни қўлга киритадилар!

 IMG_9129

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова: - Мазкур спорт мусобақалари, ёшларимизни маънан етук ва соғлом бўлишга ундайдиган тадбирларимиздан! Деярли ҳар йили, “Умид ниҳоллари”, “Универсиада”, “Баркамол авлод” спорт мусобақалари ўтказилади ва энг қувонарли ҳол, бу мусобақалар жуда ҳам кўп ёшларни қамраб олади, стадионлар ёшлар билан тўлиб-тошади. Талабалар, ўқувчилар, умуман ёшлар бу мусобақаларга ўзлари ҳавас қилиб, қизиқиб, иштирок этиб, Ватан равнақига озгина бўлса ҳам, ўз ҳиссаларини қўшаётганликлари, кейинчалик халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этиб, юртимиз номини оламга ёяётганликлари қувонарли ҳол! Шундай спорт мусобақаларни бизнинг юртимизда бўлаётганлиги энг катта бахт, чунки, тинч ва фаровон давлатда мана шундай тадбирлар бўлади! Умуман, шундай байрамларимиз кўп бўлсин! Ёшларимизга тилагим, тинчлигимизнинг қадрига етишсин! Ўз олдиларига қўйган вазифаларни вақтида бажариб, яратиб берилаётган имконият, шароитлардан унумли фойдаланишсин! Шунда юртимиз келажаги учун ўз ҳиссаларини қўшиб, келажакда ўзлари ҳоҳлаган ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсон бўлиб вояга етишади! Барча Ўзбекистон ёшларига омад тилайман!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_9150

IMG_9092

IMG_9040

 IMG_9067