OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«УМИД НИҲОЛЛАРИ - 2015» ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА! 28.05.2015 05:19

Муҳтарам  Президентимиз И.А. Каримов ташаббуси болалар спортини ривожлантириш борасидаги ғамхўрликлар, ҳамда яратилаётган катта имкониятлар, юртимиз келажаги бўлган ҳар жиҳатдан соғлом, маънан етук баркамол авлодни вояга етказишда  муҳим аҳамият касб этмоқда! Айниқса, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган уч босқичли – “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” мусобақаларидан иборат спорт тизими, ёшларимизни эзгу мақсадларга ундамоқда! Мазкур спорт мусобақалари, Ўзбекистон фарзандларининг ҳеч кимдан кам эмаслигини, тинч, фаровон, озод ва обод юртимизнинг жаҳондаги обрў-эътиборини янада юксалтирмоқда. Спорт мусобақаларида иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаётган ёшларимиз, спортда янала олға интилиб, жаҳондаги халқаро спорт мусобақаларида ҳам фаол иштирок этишга ҳаракат қилишмоқда. Келажакда улардан Ватанимиз довруғини янада оламга ёядиган спорт усталари етишиб чиқиши шубҳасиз.

photo (1)

Ҳозирда ёшлар орасида ўзига хос спорт байрамига айланиб улгурган, ҳамда куни кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари якунларига бағишланган тантанали тадбир, 27 май куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳам бўлиб ўтди!

photo (2)

Тадбирнинг мусиқий қисмида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Махсет Утемуратов, Женисбек Пиязов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура, хонанда Шоира Отабекова  иштирок этишди.

photo (4)

photo (3)

Ёшларнинг спорт байрами ниҳоятда кўтаринки руҳда ўтди!

IMG_3107

Фотолар учун Эркин Файзиевга миннатдорчилик билдирамиз