OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФОНД ФОРУМ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТДИ! 23.11.2013 13:10

Fond

Тошкент, 2013 йил 21 ноябрь - «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси (Фонд Форум) Тошкент шаҳридаги марказий идорасининг фаолияти тўхтатилиши ҳақида эълон қилди.

Жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар мамлакатимиз ҳаётида ўзига хос янгилик бўлиб, уларнинг саъй-ҳаракати билан фуқаролик жамиятини барпо этишнинг аҳамияти беқиёс. Бироқ бундай ташкилотларнинг тўлақонли фаолияти учун асослар ҳамда ижтимоий кафолатларнинг мукаммал эмаслиги боис улар қатор қийинчиликларга дуч келмоқда.

Фонд Форум самарали фаолият юрита олади, аммо Гулнора Каримова таъкидлаганидек: “Бир нарсага аминмаки, сен ўзингни хавф остига қўйишинг мумкин, аммо сен учун азиз бўлган инсонларни эмас!”

Ўзининг 10 йиллик фаолияти мобайнида Фонд Форум 3000 дан ортиқ лойиҳа ва тадбирлар ўтказди, уларнинг 300 дан ортиғи хорижда ташкил этилди. 7,5 млн.дан зиёд киши ўтган давр мобайнида жамғарма лойиҳаларининг бенефициарларига айланди.

Ушбу тенги йўқ йирик жамоат ташкилоти фаолиятининг ўзига хос ғояси шундан иборатки, у жамиятнинг турфа сегментлари ва турли ёш категорияларини кенг қамраган ҳолда кўплаб йўналишларда фаолият олиб борди. Жамғармани асосий ҳаракатга келтирувчи куч эса ҳар доим волонтёрлар ва ёшлар бўлган. Деярли барча маҳаллий ва хорижий кўзга кўринган жамоат арбобларини маданий тадбирлар, санъат, таълим, спорт, дизайн соҳаларида, грант кўмаги ҳамда ижтимоий аҳамиятли лойиҳалари атрофида бирлаштирган Фонд Форум мамлакатимизнинг энг керакли ва эътироф қозонган жамоат ташкилотига айланиб улгурди.

Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова таъкидлаганидек, жамғарманинг барча мажбуриятлари бажарилади. Жумладан, режалаштирилган асосий йирик тадбирлар - 35 мингдан зиёд болалар иштирокидаги “Янги авлод” болалар ижодиёти фестивали, 84 мингдан ортиқ ёш истеъдод эгаларни бирлаштирган “Келажак овози” республика иқтидорли ёшлар танлови, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 30 мингдан кўпроқ аёллар қатнашадиган “Йил аёли” республика танлови, юзлаб уста-ҳунармандлар ва сулолалар иштирокидаги “Базар-Арт” кўргазма-ярмаркаси, MTVA миллий мукофотини топшириш маросими (эстрада, кино ва театр юлдузлари), “Мехр нури” жамғармаси ҳамда Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) грант дастурлари, шунингдек, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг республикамиз бўйлаб ўтказиладиган бепул тиббий кўриклари амалга оширилади.

Жамғарма томонидан улкан ишлар қилинди, айниқса, ёшларнинг ўз-ўзини англаши ва таълим олишини ривожлантириш борасида. "Фонд Форум инсонлар қалбида кундан-кун янада ардоқ топиб боради", - таъкидлади Гулнора Каримова.

Фонд Форум ўн йиллик фаолияти мобайнида турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали миллий санъатимиз, маданиятимиз, таълим, спорт ва хайрия соҳаларини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келганларнинг барчасига чуқур миннатдорлик изҳор этади.

“Ирода, иқтидор ва фидокорона меҳнатингиз учун барча-барчангизга миннатдорлик билдираман!”, - деди Гулнора Каримова ўзининг расмий хабарида.