OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“РУСТАМ” СПЕКТАКЛИ! АКА ВА СИНГИЛНИНГ ФОЖЕАВИЙ ТАҚДИРИ! 26.11.2013 15:19

 

IMG_4352_новый размер

Ўзбек Миллий Академик драма театрининг томошабинларга тақдим этиб келаётган таъсирли спектаклларидан бири “Рустам” фожеавий драмаси бўлиб, мазкур асар Ўзбекистон Халқ артисти Турғун Азизов ва режиссёр Замира Аҳмедова томонидан саҳналаштирилган.

IMG_4305_новый размер

Спектаклда бош ролни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов ижро қилган.

IMG_4308_новый размер

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ артисти Теша Мўминов,

IMG_4335_новый размер

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ҳожиакбар Комилов,

IMG_4313_новый размер

Рихситилла Абдуллаев,

IMG_4317_новый размер

актриса Ҳосият Ҳусанова ва бошқаларнинг таъсирли ижросига гувоҳ бўлиш мумкин.

IMG_4327_новый размер

Спектаклда ҳар бир қаҳрамон характерига алоҳида урғу берилган. Рустам ҳалол, мард ва меҳнаткаш инсон сифатида тасвирланган бўлса, унинг севгилиси Қумри ижобий, лекин тақдир йўлларида бировларнинг таъсири туфайли адашган қиз тимсолида гавдаланади. Фақат ўз манфаатини ўйлайдиган Бойтўра, мунофиқ домла, Зайнаб каби салбий қаҳрамонлар, Рустамнинг ҳаётини барбод қилишга уринадилар. Спектаклдаги энг фожеавий тақдир эса, Рустам ва унинг синглисиники бўлиб, улар ўзлари сезмаган ҳолда, бировларни ўз тақдирларини бошқаришига йўл қўйиб берадилар.

Рустамни аввалига Ватанидан, сўнг, ёридан, кейин эса, ғуруридан айирадилар. Ўз эркига эга бўлолмай, аввалига ўзга юртларда мажбуран мардикорлик қилган, кейин эса, юртга қайтгач, севгисидан жудо бўлган, туну кун меҳнат қилиб, роҳат кўрмаган, сўнг, ўзи сезмаган ҳолда, алдовларга учиб, ўз синглиси билан бирга бўлиб, гуноҳга қўл урган ака фожеаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бевақт вафот этган ота-онаси, ғам туфайли ақлдан озган синглиси Қиммат учун, ўч олган Рустамни томошабин ҳам қўллаб-қувватлайди. Айниқса, Рустамнинг пул ҳақидаги монологи жуда таъсирли чиққан.

Нима учун, Бойтўра, мунофиқ домла, Зайнаб кабилар Рустамга бунчалик ёмонлик қиладилар? Бунинг ягона сабаби, Рустамни эрк учун курашгани эди! Яъни, у инсон эрки ўзида бўлишини талаб қилади.

Спектаклда кулгили саҳналар ҳам бўлиб, улар орқали, мунофиқ ва иккиюзламачи инсонлар акс эттирилган. Эл кўзига ўзини тақводор ва покиза қилиб кўрсатиб, аслида маънан бузуқ ҳаёт кечирувчи кимсаларнинг юзларига кўзгу тутилгандек, назаримизда. 

IMG_4343_новый размер

Спектакль воқеалари ўтган асрда бўлиб ўтади. Спектакль учун либослар, ҳамда саҳна декорациялари жуда мос тайёрланган. Таъсирли мусиқалар эса, спектаклдаги воқеаларнинг таъсир кучини янада оширган.

IMG_4336_новый размер

Рустам тақдирига, фалакнинг барча жабр-аламлари битилгандек! Лекин, шу билан бирга ҳаётидаги сўнгги фожеа, синглиси билан боғлиқ ҳолатга Рустамнинг ўзи ҳам қисман айбдордек, назаримизда. Чунки, ҳаддан ташқари, ишонувчанлик ва соддалик ҳам яхшиликка олиб келмаслигига шу ҳолат орқали ишора қилингандек. Спектакль бу жиҳатлари билан инсонни ҳушёрликка чақиради! Инсон бу оламда ҳамиша ҳушёр бўлиши керак, ҳар бир қадамини ўйлаб босиши керак, деган фикр илгари сурилган, назаримизда.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_4351_новый размер


IMG_4354_новый размер

IMG_4359_новый размер

IMG_4301_новый размер

IMG_4280_новый размер

IMG_4284_новый размер

IMG_4304_новый размер