OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШЕРЗОДБЕК: ТАНҚИДНИ ЖУДА ЯХШИ ҚАБУЛ ҚИЛАМАН, ДЕБ АЙТИШИМ МУМКИН, ЛЕКИН БУ ҲАҚИҚАТГА ТЎҒРИ КЕЛМАЙДИ! 27.11.2013 06:23

в_новый размер

Ёш хонанда Шерзодбек учун бу йил жуда ҳам омадли бўлди. У Мустақиллик айёми арафасида “Ниҳол” мукофотига сазовор бўлди. Сўнг, 10 сентябрь куни “Истиқлол” санъат саройида ўзининг тўлиқ жонли ижродаги илк яккахон концерт дастурини ҳам тақдим қилди.

   IMG-20130822-WA0000_новый размер

Шерзодбек ўзи ҳақида:  -  19 октябрь куни Тошкент шаҳрида туғилганман. Глиэр номли мусиқа мактабида Халқ чолғулари бўлимида, ғижжак сози бўйича 9 синфгача, таҳсил олганман. Сўнг, 9 синфни тугатгач, Ўзбекистон Давлат Консерваторияси қошидаги Иқтидорли болалар академик лицейига Анъанавий ижрочилик йўналиши бўйича ўқишга кирдим. 3 таҳсил олиб, лицейнинг 3 курсида ўқиётганимда, устозлар овозимда опера йўналишига мойиллик сезишган, ҳамда менга операдан факультатив дарс беришган. Лицейни тугатгач, Ўзбекистон Давлат Консерваториясига Академик хонандалик яъни опера бўйича ўқишга топширдим. Биринчи йилим омадим кулмади, аммо иккинчи йили, грант асосида ўқига қабул қилиндим. Академик вокал йўналиши бўйича яқинда 4 курсни тамомладим.

Оилам жуда кичкина. Кичик бўлса ҳам жуда катта меҳрга тўла. Онам, синглим ва мендан иборат. Отам вафот этганлар. Онамлар Туҳфанисо Ортиқова журналист, у кишининг ҳам яхши овози бор. Синглим аввал скрипка чалиш бўйича таҳсил олган. Аммо, ҳозирги кунда Камолиддин Беҳзод номли, Рассомчилик ва дизайн институтида ўқияпти.

 

- “Ниҳол” мукофотига эга бўлдингиз. Мазкур мукофотни қўлга киритганда нималарни ҳис қилдингиз?

- Жуда ҳам хурсандман. Биз ёшларга, санъатимизга бўлган шундай катта эътибордан хурсандмиз. Бу ҳар бир “Ниҳол” мукофотига эга бўлган ёшларнинг кўнглидан ўтган ҳиссиёт. Тасвирлаб бўлмайдиган даражадаги қувонч! Шу билан бирга бу бизга жуда катта  масъулият ҳам юклайди. Биз янада кучлироқ меҳнат қилишимиз зарур. Бизга ишонч билдиришди ва бизнинг ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортди. Мана шу ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. Юртимиз равнақи учун яхши маънода қўлимиздан келган барча ишларни қилишга ваъда берамиз. “Ниҳол” мукофотини қўлга киритишни менимча, ҳамма ёш хонандалар кутсалар керак, менимча. Бу умид, маъносида. Мен ҳам умид қилганман. Лекин, рақобат ҳам яхши бўлди ва бу қувонтирди. Чунки, ўзбек ёшлари, мана шундай интилувчан эканлигини яна бир бор кўрсата олдик, деб ўйлайман.

  IMG_9358_новый размер

- Ўзингизга энг меҳнати сингган устозингиз, деб кимни биласиз?

- Мен Академик лицейга борганимда, қўлимга мусиқий соз, ғижжакни ушлатган инсон, Мурод Тошмуҳамедов бўладилар. У киши биринчи устозим. Устоз отангдек улуғ, деган гапга қўшиламан. Ҳақиқатда устоз отадек улуғ. Отамдек ҳурмат қилган яна бир устозим Ўткир Қодиров, “Сато” гуруҳида ғижжак чаладилар. У киши менга нафақат ғижжак сози бўйича, балки ҳаётий қандайдир, ўзлари босиб ўтган тажрибадан келиб чиққан маслаҳатларини аямай, жуда кўп дарслар ўтадилар. Улардан сўнг, ҳақиқатдан овозимдан эркин фойдаланишимга жуда катта туртки берган инсон, тўғри йўл кўрсатган устозим, Эгамберди Турсунов.

 

- Ўзингизни томошабинлар қайси қўшиғингиздан эслаб қолишган, деб ўйлайсиз?

- Менимча, мен ўзим танитди, деган қўшиқларим, бу “Дармон”, “Мен сенинг кўйингда маст” қўшиқларим. Кўпинча, буларни 2 та инсон ижро қилган, деб ҳам ўйлашади. Чунки, бир-бирига зид бўлган йўналишлар бўлганлиги учун. Шундай ҳолатлар ҳам кўп бўлади.

 

- Телеканаллардан бирида, телебошловчи сифатида чиқишингиз мумкин эди... Рекламасига кўзим тушганди...

- “Доғда қолдирдим” кўрсатувида иштирок этгандим. Лекин, сиз айтган кўрсатув эса бошқа, албатта, у мусиқий кўрсатув эди, аммо, айрим сабабларга кўра, кўрсатувнинг ўзи эфир юзини кўрмади, амалга ошмади. Лекин, яна бир телеканалда кинога бағишланган кўрсатувда бошловчилик қилдим. Аммо, бармоғим синиб, охирги 2 та съёмкага бора олмадим.

  IMG_9018_новый размер

- Йўналишингизни ким танлаб берган?

- Менимча, кўнглимга ёққан қўшиқни ижро қиламан. Йўналишимни ҳеч ким танламаган.

 

- Концерт бериш учун етарли даражада тажрибага эга эдим, деб ўйлайсизми?

- Энди тажрибага эга эмасман, деб тажриба йиғса ҳам, вақт ўтиб кетиши мумкин, деб ўйлайман. Концерт мен учун жуда бир катта ва муҳим қадам бўлди. Тўғрисини айтиш керак, бошида бироз қўрқдим. Кейин ёнимдаги яхши инсонлар туртки беришди. Концерт ўзи ҳазил-ҳузул билан бошланиб кетган. Бундан бир-икки йил аввал, хореограф Олимжон ака      Тошкентга келганларида, бирга ижодий ҳамкорликда бир ишни амалга оширгандик. Ўшанда ҳазиллашиб, “балки, худо ҳоҳласа “NOMAD DANCERS” гуруҳи билан бирга Тошкентда концерт берармиз” деб айтиб, ният қилгандик. Кейин, ярим йилдан сўнг, Олимжон акадан телефон қўнғироғи бўлди. Концерт-концерт деб, ҳазил билан концерт бўлиб кетиб қолди!

 

Шерзодбекнинг продюсери: - Катта саҳна, бу катта саҳна. Лекин, Шерзодбек катта саҳнада биринчи марта эмас! У чет давлатларда, масалан, Озарбайжонда, жонли ижрода куйлаб, танилган.

  IMG_8927_новый размер

- Шу кунгача нечта клип суратга олдирдингиз?

- “Куйида маст”, “Тилло узук”, “Гўзал Фарғона” (мусиқали номер), “Жонон пари”, “Дармоним”, “Соғинч”.

 

- Кунига неча соат ижод билан банд бўласиз?

- (самимий кулиб) Кунига неча соат ухлайсиз, десангиз тўғрироқ бўлса керак. Баъзи вақтлар уйга эрталаб соат тонгги 05.00 да кириб бораман.

 

- Овозингизни асраш учун қандайдир бир усуллардан фойдаланасизми?

- (самимий кулади) Бу борада ҳар доим устозим ва продюсеримдан гап эшитаман! Чунки, муздек нарса ичишни яхши кўраман! Лекин, устозим ҳам, “овозни сал чиниқтиришни ҳам билиш керак. Жуда ҳам ошириб юбориш керак эмас” дейдилар. Аммо, кўчада юрган вақтларимда, муздек нарсаларни меъёрга қараб истеъмол қиламан.

  IMG_9415_новый размер

- Вокал билан кунига неча соат шуғулланасиз?

- Биринчи навбатда устозимнинг айтганлари бўйича, “распевка” қилинади, чунки “распевка” биринчи овозни очади. 10-15 дақиқа “распевка” етарли, деб ўйлайман. Қолган базани инсон ўзи эшитиб, ўзига олади.  

 

- Ҳозирги кунда ёшларда устоз санъаткорларнинг қўшиқларини қайта аранжеровкада куйлаш анъанага айаланмоқда. Сиз жон ижрода куйлайсиз. Сизда ҳам шундай ният борми? Масалан, мақом қўшиқларини...

- Ҳали бундай фикр бўлмаган. Аммо, ўзим учун ижро қилиб тураман. Мақом қўшиқларига келсак, мен мақомдан Аброр Зуфаровдан (Турғун Алиматовнинг набираси) дарс олганман. Биз барибир ўзбекмиз, мақом бизнинг қонимизга сингган нарса, инсон меҳнат қилса эришади. Чунки, инсон қила олмайдиган ишнинг ўзи йўқ назаримда. Миллий қўшиқлар ижро қиламан, лекин уларни мақом деб бўлмайди. Мақом куйлаб кўрганман, масалан, “На қилдим” қўшиғини ижро қилиб кўрганман.

 

- Ҳаётда қандайдир бир тамойилларга амал қиласизми?

- (самимий) Масалан, ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиламану, барибир баъзида яхшилик йўлида гапириб қўяман. Лекин, доим ҳақиқатни гапиришга ҳаракат қиламан! Инсоннинг юзига гапираман. Ўзимни кўп тарбия қилишга ҳаракат қилдим. Лекин, жаҳлим чиқса, барибир гапиришга қарор қиламан. Ўзини ва дўстини ҳурмат қилган инсон, камчилигини юзига айтиши керак, деб ўйлайман. Камчилигимни айтишса, ўзим ҳам қабул қилишга ҳаракат қиламан! Танқидни жуда яхши қабул қиламан, деб айтишим мумкин, лекин бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Танқидни қабул қиламан, лекин барибир жаҳлим чиқади. Аммо, буни  кўрсатмасликка ҳаракат қиламан. Менимча, ҳар бир инсонни бундан жаҳли чиқса керак.

  IMG_9062_новый размер

- Унда ўзингизни ўзингиз четдан қандай танқид қилишингиз мумкин? Ўз камчиликларингизни ўзингиз сезасизми?

- Ўзимни ўзим танқид қилишга ва камчиликларимни йўқотишга ҳаракат қиламан. Масалан, мени ҳаяжон босиб қолади. Шуни ҳис қиламан.

 

- Пиарга муносабатингиз? Ёш хонандалар учун пиар зарур, дейишади.

- Тўғри пиарга яхши муносабатдаман. Аммо, йигит кишини қиз бола билан муносабати орқали қилинадиган пиарга мутлақо қаршиман! Бу нарса, бизнинг миллатимизга тўғри келмайди, деб ўйлайман.

 

- Ҳаётингизда севгининг ўрни қандай?

- Ҳаётимда севгининг ўз ўрни бор ва бу мени шахсий ҳаётимга киради. Менимча, бу шундай чегара жойки, у ерга ўтишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, деб ўйлайман. Ижод ўз йўлида, шахсий ҳаёт ўз йўлида.

  IMG_9226_новый размер

- Бу кунларингизни ким кўпроқ орзу қилган, ўзингиз, онангиз ёки кутилмаган ва ўйланмаган кунлармиди?

- Бу борада онам, ҳамда раҳматли отамнинг меҳнатлари жуда ҳам катта! Улар менимча, буни олдиндан кўришган бўлсалар керак. Шундай вақтлар ҳам бўлганки, кечқурунлари, фортопианони йиғлаб чалардим. Менимча, ҳар бир соҳада шундай ўз қийинчиликлари бўлса керак. Мажбурлик бўлган, лекин, бу нарса тўғри экан. Аммо, бир тарафдан ўша нарсадан бездириб ҳам қўйиш керак эмас. Мени уйдагилар ғижжакчи бўлади, деб ўйлашган. Аммо, мен хонанда бўлиб кетдим.

 

- Сизда ўзингизни актёр сифатида ҳам синаб кўриш нияти борми?

- Мен ўзи актёр бўлишни орзу қилганман. (самимий) Мактабда ўқиб юрган вақтларимда бирор фильм кўрсам, ундаги образга кириб кетиб қолардим ва ўша образда яшаб юрардим. Шундай одатим бор эди. (кулади) Аммо ўзимни жуда ҳам ёмон актёрман, деб ўйлайман. Лекин, ҳали ўзимни синаб кўрмадиму, аммо, синаб кўриш ниятим бор. Фақат, бу соҳадан дарс олган ҳолда. Лекин, актёр бўлиш ниятида эмасман. Бир вақтлар бир фильмда кичик бир ролда суратга тушганман, аммо у фильм баъзи бир сабабларга кўра, экранга чиқмаган.

 

- Ижодда кимларга ҳавас қиласиз?

- Майкл Жексонга!

  IMG_9015_новый размер

- Ижодни бошиданоқ жонли ижрода бошлашдан мақсадингиз? Кўплар, аввал фонограммада бошлаб олиб, кейин жонли ижрога ўтади.

- (самимий) Жонли ижро қаҳрамонлик эмас-ку. Жонли ижрони, мен мажбурий нарса, деб ўйлайман. Буни санъаткор ўзига мажбурий қилиб қўйиши керак. Чунки, санъаткормиз, шу соҳадаги нонимизни ҳаллоллаб ейиш керак, деб ўйлайман.

 

- Баъзилар жонли ижрони эътиборни тортади, дейишади.

- (самимий) Йўқ, жонли ижродан жонли ижронинг фарқи бор, деб ўйлайман. Мен ўзимнинг ижройимни зўр демоқчи эмасман. Мен ҳали ёшман. Худо ҳоҳласа, яна тажриба оширмоқчиман. Фақат ҳозирги кунда қўлимдан келганини кўрсатишга ҳаракат қиляпман.

 

- Реклама эътиборлимисиз?

- Реклама эътиборимни 5 баҳога баҳоламайман, аммо шунга олиб чиқишга ҳаракат қилаан. Рекламага эътибор қаратишга ҳаракат қиламан.

 Foto

- Асосий омадим, нимада деб ўйлайсиз?

- Авваламбор, мана шу юртда ва мана шу оиламда туғилганимда, деб ўйлайман.

 

- Қўшиқ яратганда биринчи мусиқа танлайсизми, ёки шеър?

- Ҳар хил. Лекин, менимча, шеърга мусиқа танлаган тўғри, деб ўйлайман! Чунки, профессионал шоир яратган шеърга қўшиқ ёзасиз. Баъзилар эса, мусиқани яратиб қўйиб, кейин сўзни тушира олмай ўтиради. Нола бошқача чиқиб қолиши мумкин. шунинг учун ҳам, шеърга мусиқа ёзган афзалроқ.

  IMG_9644_новый размер

- Санъат сиз учун нима?

- Санъат мен учун ҳамма нарса! Мен учун ҳаёт!

Саида Ваҳобова

Феруза Фаттохова

IMG_9638_новый размер

  IMG_9589_новый размер