OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР! 

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВДАН ПОЗИТИВ РУҲДАГИ КЛИП CУРАТГА ОЛИШ ЖАРАЁНИДАН! “ҚАЛЕЙ-ҚАЛЕЙ?” 07.06.2015 21:37

IMG_2670

Хонанда Отабек Муталхўжаевнинг “Қалей-қалей?”  қўшиғига клип суратга олинди. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмовга, аранжеровкаси эса Ботир Алиевга тегишли.

IMG_0112

Клипда бош қаҳрамон Отабек Муталхўжаевнинг ўзи, унинг севгилиси ролида эса актриса Зарина Низомутдинова суратга тушишди.

IMG_2654

Лекин, бу ҳаммаси эмас, чунки бу клип Отабек Муталхўжаевнинг аввалги клипларидан фарқ қилади!

IMG_2478

Юқори кайфиятдаги клип ғояси клипмейкер Шуҳрат Мавлоновга тегишли.

 IMG_2704

Отабек Муталхўжаев: - Бу ҳазиломуз қўшиқ бўлиб, қўшиқ ҳам бир йил давомида 3-4 марта қайтадан қилинди, 2 қайталаб бошқатдан куйланди! Охири бир қарорга келинди ва бир йил деганда тайёр бўлди! Сабаби, вақт масаласи, ижодкорлар бир-бирининг вақтини кутишларига тўғри келди ва қолаверса, ўзим ҳам кўп сафарда бўлдим. Энди бу қўшиққа клип суратга олинмоқда. Унга кўплаб кино актёрлар ва актрисалар таклиф этилган! Жумладан, Зарина Низомутдинова, Феруза Собитова, хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов, хонанда ва актёр Азиз Раметов ва бошқалар...  Клип ҳам ҳазиломуз, ранг-баранг ва қизиқарли. Клип учун декорация қурилди. Бу клипни суратга олишдан мақсад, мухлислар учун байрамона кўтаринки кайфият тақдим этиш! Клипда ранг-баранглик, юқори кайфият акс этади! Шуҳрат Мавлонов билан клип ғояси устида “нима қилсак бўлади?” деб кўп ўйладик. Тўғрисини айтсам, ғоя офисда ўтирган жойимизда келди! Чунки, офис, ранглар билан рассомлар томонидан чизилган, бойитилган эди! (кулиб)Сирни очмайману, аммо девордаги рангларга қараб, бир яхши фикр келди! Ҳаммасини клип тайёр бўлгандан кейин мухлисларнинг ўзлари кўришади ва баҳо беришади!

 IMG_2476

-Шу ўринда шундай савол туғилмоқда. Мана 3-4 клипларда гувоҳ бўлиб турибмиз, хонандалар бир-бирларини ўз клипларига таклиф этиб, бир-бирларининг клипларида суратга тушишлари, одатга айланаётгандек... Бу клипда бу фикр, яъни клипга ҳамкасбларни таклиф этиш фикри қаердан келиб чиқди?

Продюсер, журналист Феруза Нодирова: - Балки, бу урф бўлаётгандир? Лекин, бизнинг клип, айнан шундай йўналишдаги клип! Биз бундан олдин ҳам, “Самодаман” деган қўшиғимизда ҳамма хонанда, актёрларни йиққанмиз. Бу тахминан 5 йил аввал эди. Унда Отабекнинг тенгдошлари келишган, Янги йилга бағишлаб шундай қилинган эди. Бу қўшиққа келсак, бу янги қўшиқ ўзи ёшларбоп бўлганлиги учун ҳам, Отабекнинг ҳамкасблари ва дўстларини йиғишга қарор қилдик! Энди бошқа ижодкорларда бундай клипларнинг бўлаётганлиги ҳам яхши, деб ўйлайман! Чунки, бундай клиплар ижодкорларни яна ҳам бир-бирларига яқинлаштиради, ижодкорлар бир-бирлари билан дийдорлашиш имконига эга бўлади ва ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади! Биз ҳам, бу сафар ҳамкасблар, дўстларни дийдорлашиш мақсадида ҳам, бу клипга таклиф этдик. Ўйлайманки, бу ижодкорларнинг ўзларига ҳам позитив эмоцияларни беради, чунки қўшиқнинг ўзи ҳам, жуда позитив руҳда! Ижодкорлар ана шундай бир-бирларини қўллаб-қувватлашса, фақат ва фақат яхшиликка, деб ўйлайман! Бу асло бир-бирларидан кўчириш маъносида эмас! Бу ижодкорларни янада аҳиллаштириш, улардаги меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш, ҳамда ижодий ҳамкорликка қўйилган қадам, деб биламан! Ахир, меҳр кўзда, деб бежиз айтишмайди!

 IMG_2745

Клипни суратга олиш жараёнлари чиндан ҳам жуда қизиқарли ва юқори кайфиятда давом этди!

IMG_2717

Клипда хонандалар Ёдгор Мирзажонов,

IMG_0107

Ботир Яминов,

IMG_2587

ҳамда актёр ва юрист Отабек Маҳкамовлар билан боғлиқ лавҳалар суратга олинди! Шунингдек, яна бошқалар ҳам кутилаётган эди...

IMG_2457

Феруза Нодированинг таклифига биноан, клипда

IMG_2623

IMG_2604

мен

IMG_0061

ва фотограф Сардор Азимов ҳам ўз ролларимизни ижро этдик!))))

IMG_2787

IMG_2661

Қандай  чиққанини эса, клип тайёр бўлгач, билиб оламиз!

IMG_0035

Хуллас, тез орада Отабек Муталхўжаевдан ўта позитив клип кутилмоқда!

Феруза Фаттохова

IMG_0103

Фотолар учун фотограф Сардор Азимовга

миннатдорчилик билдирамиз

IMG_2621

IMG_2663

IMG_0099

IMG_0051

IMG_0030

IMG_2583