OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН АРТИСТ ТОҲИР СОДИҚОВ: ИНСОН ЎЗ ЮРТИДА КЕРАК БЎЛМАСА, БОШҚА ЖОЙДА ҲАМ КЕРАК БЎЛМАЙДИ! 09.06.2015 00:44

photo (2)

“Болалар” гуруҳи солисти Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Содиқов ҳамиша тингловчилар, мухлислар диққат-эътиборида! Бу йил хонанда 7-8 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтган концерт дастурини Россия эстрада юлдузи Юрий Шатунов билан бирга тақдим қилди.

 photo (6)

- Дастурнинг “Лучшие и новые” деб номланиши сабаби?

-Бу йил “Болалар” гуруҳининг ташкил топганлигига 25 йил тўлди. Шу 25 йилликни мухлислар олдида ҳам байрамона руҳда ўтказиш, ҳам дастурнинг номи ҳам, Россия эстрада юлдузи Юрий Шатунов билан бирга бўлганлиги учун, ҳамкорликда “Лучшие и новые” деб номланди. Бу “янги ва энг яхши” дастур, демак. Қолаверса, “Болалар” гуруҳи билан “Ласковый май” гуруҳининг ўхшашлиги, ҳамда мухлисларининг бир хил ёшдалиги, 90 йиллар дискотекаси, ҳамма нарса жуда ҳам тўғри келганлиги ва мос келганлиги учун ҳам, ҳамда у билан дўстона муносабатда бўлганлигимиз учун, бирга концерт дастури намойиш этилди! “Болалар” гуруҳини эшитган мухлис, албатта “Ласковый май” гуруҳини ҳам эшитади. “Ласковый май” гуруҳини ҳам эшитган одам эса, албатта Болалар” гуруҳини ҳам эшитади.  Шунинг учун ҳам, дўстона, ҳамкорликда, Ўзбекистон кўп миллатли давлат, шуни ҳам ҳисобга олган ҳолда, байрамона юбилей 25 йиллик ҳисобот концертини биргаликда ўтказишга қарор қилдик.

 

- Юрий Шатунов билан ҳамкорлигингиз ҳақида, ҳамма жойда ҳар хил берилган. Ўзи танишиш қандай бўлган, ҳамкорлик қандай юзага келган?

- Энди машҳур, оммабоп инсон ҳақида ҳар хил гаплар кўп. Бир нарсани айтишим мумкин, у билан 90 йилдан буён муносабатларни ушлаб турамиз. Орада, 93-94 йилларда муносабатлар узилиб кетган. Чунки, у Германияга кўчиб кетган эди. Интернет ривожлангач, бир-биримизни топдик. Жуда сиз айтган даражада яқин дўст эмасмиз, аммо яхши таниш, ижодга яқин жуда яхши ҳамкасбмиз!

 

- Концертингизда иштирок этиш учун таклиф ким томонидан бўлди?

- Биз тарафдан! Албатта, уларнинг иши, гастроль сафарлари кўп. Лекин, шунга қарамай, 7-8 март байрам кунлари бизга йўқ, демагани учун уларга катта раҳмат! Чунки, шу куни бошқа жойда эмас, айнан Тошкентда, Ўзбекистонда ўз мухлисларига, ҳамкасбларига концерт ҳадя қилди. Концерт режиссёри ҳам, ўзимиз, яъни Юрий Шатунов ва Тоҳир Содиқов. Охирги марта Юрий Шатунов 2009 йил Тошкентга келганди.

 photo (16)

- Ҳар йили ўз концертларингизни тақдим этасиз ва бу анъанани бузмайсиз!

- Мен ҳар доим концерт уюштирганимизда, томошабинлар олган билетларига рағбатланиб, чиройли концерт кўриб кетишларини ҳоҳлайман! Ниятим фақат шу! Харажат қандай бўлса, бўлсин! Мақсад, бу пул ишлаш эмас! Чунки, биз ўзимизнинг мухлислар учун ишлаймиз! Концертлар бўлгандан кейин, шоу бўлиши керак, шоу деган номни лицензиялаштириш керак! Агар шоу бўлмаса, шоу, деб ёзишга ҳаққи бўлиши мумкин эмас! Шунинг учун, ўша лазерларни, мейпингларни ҳам биз олиб келдик, ундан кейин бошқалар ҳам бу нарсаларни секин-секин сотиб олиб, томошабинларга тақдим этяпти. Буни нимаси ёмон? Секин-секин ўсиб боришяпти.

 

- Ўтган йилги концертингизда mapping бироз ишламай қолгандек бўлди.

- Чунки, уларники, жуда ҳам янги чиқиб қолди. Бу ҳам муаммо, “Истиқлол” санъат саройида электрикларни, асбоб-ускуналарни, керакли аппаратурани йўқлигидан бўлди! Чунки, уланадиган “вход, выход”ларнинг эскилиги, улар эса, янгисини олиб келиб қўйган! Уларни улаб, тўғрилаб, бир-бирига мослагунча анча вақт ўтиб кетди. Ишлаб кетдию, барибир қандайдир муаммолар бўлди. 

 

- Баъзи томошабинлар "mapping" ни тушунишмади...

- "Мapping" ни тушуниш, бу жуда ҳам осон нарса! Аслида бу нарса бизда бор экан! Унга қарайдиганлар, лекин уни ишлатишни билишмас экан! Бизда ундан ҳам кучлиси бор экан! Бунга эса, ижодий ёндошиш керак. Улар эса, буни кинопроектордек ишлатишар экан. Москвадан олиб келганимдан 5 баравар кучли асбоб-ускуна турган жойида, биз буни билмай, Москвадан  буюртма қилибмиз. Чунки, бизда унда ишлайдиган одам йўқ. Шунинг учун ҳам бунга болаларни ўқитиб, имкониятларни очиб бериш керак. Давлатимиз олиб берган, булар эса ишлатишни билишмайди. Бизнинг ишимиздан кейин эса, mapping компаниялар ҳам очилиб кетди.

 

- Йил давомида янги қўшиқ тақдим қилмайсиз?

- Ҳаммасини концертга олиб қўямиз!

 

- Нима учун? Бу анъанами?

-Йўқ. Радиолардан ҳам айримлари пул сўрашмоқда! Ҳамма нарса бозор иқтисодиётига ўтиб кетган. Мен ҳам, сайтимни очиб, янги қўшиқларни ўша ёққа қўяман! Радио ҳам мендан сотиб олади. Агар мухлислар сўрашса, марҳамат пул тўлаб қўяверишсин. Нимага? Чунки мен “янги қўшиқ ёздим, шуни қўйинглар” десам, ҳаммаси эмас, бир-иккита радиолар мендан пул сўрашяпти!

 photo (10)

- Сиз концерт олди баъзилар каби янги хит қўшиқ чиқариб, айлантирмайсиз? Радиода эмас, ТВ да  ёки интернетда масалан? Бу билан “Тоҳир Содиқов” деган номнинг ўзи етарли, демоқчимисиз?

- Бу билан ҳеч нарса етарли, демоқчи эмасман! Бизни ўзимизга яраша мухлисларимиз бор! Қолаверса, концертларимиз ҳам нормал руҳда ўтгани учун, одамлар билишади. Энди янги қўшиқни айлантиришга келсак, у ҳам “расход”га киради, айрим радиолар пул сўраб тургандан кейин, қўшиқни сунъий равишда оммалаштиришнинг нима кераги бор, деб ўйлайман. Мен ундай кўп қўшиқ ёза олмайман. Мен бир-икки қўшиқ ёзаман, яхши бўлсин, сифатига қарайман! Шунинг учун, ўйлайманки, Тоҳир Содиқовнинг ўзи етади эмас, “Болалар” гуруҳининг ўзи етади, деган гап.

 

- Кўринишингиздан анча димоғдордек кўринасиз, лекин, характерингизда Тошкентча чапанилик бор. Ижодни ҳам ёш бошлагансиз, шоу бизнесни ҳам ўзига яраша анча қийинчиликларини кўргансиз…

- Қийинчилик? Аввалги Мустақилликдан аввалги вақтларда қийин эди, ҳозир кўп нарсалар осон бўлиб кетган. Ҳозирги айрим санъаткорларнинг ҳамма нарса қўлида тайёр, улар эса ишламайди. Эртадан кечгача фақат пул топишни ўйлайди, санъатни ўйламайди. Битта турк қўшиқ айтади, шоирлар ҳам тиқилиб ётибди, сўзларни ўғирлаб қўяди, маъносиз қўшиқлар миллионта! Бу деган ўзбекча ритм қилади ва тўйга олға! 2 та зўр чиройли қиз ва 2 та сочи тепага таралган йигит, кетди, бу ҳам гуруҳ! Бир кун тўйга кирсам, “Модерн Токинг”, “Виагра” гуруҳи қўшиқларини уларнинг овозига айтяпти! “Бониэм”ни қўшиғини ҳам уларнинг овозига айтяпти. Ёки булар ўта супер профессионал ёки, мен билмайман, овозини шунчалик ўзгартириб, айта оладиганлар бўлса керак! Жуда қобилиятлими? Одамларга ҳам фарқи йўқ, эшитаверади.

 

- Ўзингизни қанчалик ўзгартирди ўтган вақт? Қийинчилик эмас!

- Ҳозир қийинчилик йўқ! Ҳамма нарса очиқ-ойдин, қўлингиздан келса, қиласиз, марду майдон! Зўр қўшиғингиз борми, марҳамат, чиқинг! Нимаси муаммо? Ҳозир маҳсулот тури кўпдек. Масалан, илгари супермаркетлар йўқ эди, бозорга тушардингиз. Ҳозир эса, супермаркетга кирасиз, минг хил сариёғ, минг хил нарса. Эстрадада ҳам шундай, минг хил гуруҳ! Олдин эса, 5-6 та бўларди. Ҳаммаси чалишни, нотани биларди. Ҳозир эса, “мусиқачимисан?” десангиз, “ҳа” дейди. “Нима чаласан?” десангиз, мини диск!

 photo (18)

-Ўзингизни шоу бизнес нималарга ўргатди?

- Айёр бўлишга! (кулади)

 

- Юлдузлик касали ҳақида фикрингиз?

- Мен ўзини “юлдуз” деб биладиганлар билан ўзимни “мегасуперюлдуз” деб ҳис қилиб гаплашаман! Оддий инсонлар билан оддий гаплашаман. Ҳаммамиз ҳам одаммиз, тўғрими? Хўп омад бўлгандир, одамларга танилгандир, ўша ҳам сунъий промоушн, пулни кўп тикиб, ҳосилини ҳозир олишяпти. Рекламанинг шарофати.

 

- Ўзингизни ижодий муваффақиятларингизни қандай баҳолайсиз?

- Меҳнат! Агар истасангиз текшириб кўришингиз мумкин, ҳар куни соат 09.00 да офисдаман, 10.00 да чиқиб кетаман. Ёки интернетда, ёки мусиқали студиямда ёки мусиқа ёзиб, ёки шеър ёзиб, ижод билан бандман. Мусиқа, менинг ҳаётим! Бу хобби эмас, бу профессионал! Ҳар куни соат 14.00 да бизнинг болалар йиғилишади. Албатта, кунига бирор янги қўшиқларни хиргойи қилиб, ёки эскини янгилаб, мусиқа билан яшаймиз. Шундан кейин қандайдир муваффақиятларга эришиш мумкин, деб ўйлайман. Меҳнат қилса, қачондир ҳосили бўлади, деб ўйлайман. Мавзулар ҳам ўғил болаларга хос бўлиши керак. Кийимга ҳам эътибор бериш керак. Ғалати-ғалати кийимларни ҳам кийиб чиқаверишади. Модами, мода... Ахир ўзбекмиз, кўчада юриш бор.

 photo (17)

- Ўзингизни қай даражада намунали умр йўлдоши, деб биласиз?

- Мен ҳамма тарафлама намуналиман, деб ўйлайман. Чунки, менинг оғайниларим ҳам, муҳит шундай. Чунки, мен ҳамма билан ҳам гаплашавермайман, дўстлашмайман. Шунинг учун ҳам, мен ўзимга ёққан, дунёқарашим бўйича ўзимга тўғри келган инсонлар билан дўстман. Ўша фикрлар ҳам, ҳамма идеология ҳам шунга қараб! Ўзимга намунали инсонлар қандай бўлишини биламан. Шуларга ўхшаб, фақат олға интилиб, ҳаётий тажрибаларга қараб, ақлли инсон, бировларнинг хатосидан ўрганади. Аҳмоқ эса, ўз хатоларидан ўрганади, назаримда. Чунки, ўйлаб қаралса тарихимиз қандай? Шуларга ҳам, ортга ҳам қараб, ёнга қараб юрилса, ҳеч қандай авария ҳам бўлмайди.

 

- Оилада кимда рашк кучли?

- Икковимизда ҳам бир хил бўлса керак! Ўхшатмаса учратмас! Шундай бўлса керак.

 

- Фарзандларингиз ҳам улғайиб қолишди. Қизларингизга совчилар ҳам келаётган бўлса керак. Куёвни шахсан ўзингиз синовдан ўтказасизми?

- (самимий кулиб) Энди, ҳозир куёвларни қўрқитиб нима қиламиз? Ҳаммаси жойида, ҳаммаёқда эл қатори, қанақа бўлса, шунақа бўлади. Яхши бўлсин, энг муҳими инсон бўлсин. Уни отаси қаерда ишлайди, ёки бошқа нарсани фарқи йўқ. Ёшларнинг ўзи менга ўхшаб, шу нарсани ҳал қилиши керак, аҳд қилиши керак.

 photo (1)

- Ўзингизни қандай ота, деб биласиз?

- (самимий кулиб) Зўр, намунали!

 

- Ўғлингизга қаттиққўлмисиз?

- Ўғил сал катта бўлгандан кейин, сал қаттиқ ушлаш керак. Эркатой бўлса, яна битта ўғил бўлса, бизни ҳам эркалатишардию, лекин ўғлимда бор нарсалар, менда бу ёшимда йўқ эди. Шунинг учун, яна тарихга қараб, биз ёмон бўлмадик-ку, масалан, бизга ҳам ўша пайтда шундай нарсалар олиб берса бўларди, лекин, ота-онамиз бир нарсани уқтиришган. Инсон меҳнат қилиши керак ва ўша нарсани ўзи топиши керак. Ҳамма нарса тайёр бўлаверса ҳам, бўлмайди. Баъзи инсонларни биламан, ота-она намунадан ҳам баланд, фарзандлар эса, бир тийинга қиммат. Шундайлар ҳам бор, йўқ дея олмаймиз. Ота-она абадий эмас, улар ўтгач, ким бўлиб қолади? Шунинг учун ҳам ёшлигидан меҳнатга ўргатиш керак, ўқитувчиларимиз ҳам, меҳнат қилсанг, инсон бўласан, дейишган. Ўзи ишлаб, ўзи топиши керак. Жуда бўлмаса, шу ёшида унга олиб берилаётган нарсаларнинг қадрига етиши керак!

 

- Ўғлингизни қайси жиҳатлари ўзингизни болалигингизга ўхшайди?

- Шўхлиги, уялмаслиги, қўшиққа қизиқиши, ҳар қандай жойда қўшиқ айтиб бераверади. Мусиқа тўғрисида мавзу очилса, агар шу ерда бўлса, албатта қўшилган бўларди. 

 photo (11)

- Санъаткор бўламан, деса, рози бўласизми?

- Мен ҳеч қачон йўқ, демайман. Яхши, хурсанд бўлардим. “База” бор, студиялар бор. Лекин, бир нарсани айтаман, хонанда бўламан, деса, тайёрга айёр қилмайман! Ундай нарса йўқ! Биринчи гитарани ўрганади! Эртага “Тоҳирнинг ўғли, шунинг учун машҳур” дейишларини ҳоҳламайман. Ўзининг шахсий машҳурлиги бўлсин, отасиники эмас.

 

- Фарзандларингизни ширин сўзлар билан эркалайсизми?

- “Асалим”, “Гўзалим”, “Жоним”, ўғлимни “Арчи” дейман. Эрталаб уйғотаётганда ҳаммасини фақат эркалатаман. Эрталаб ҳаммаси соат 07.30 да туришади. Шунинг учун фақат яхши кайфиятда бўлиши учун, эркалаб уйғотишим керак. Ўзим ҳам кеч ухласам ҳам, доим вақтли тураман, бу одат! Инсон ўзимга режим қилиб олса, нормал бўлади. Кўп ухлайдиган инсонларга қойил қоламан, ҳаёт ўтиб кетяпти, улар эса ухлаб ётишибди. Бунақа бўлмаслик керак. Масалан, менга вақт етмайди!

 

- Машҳур бўлса ҳам, ҳар бир инсон, оилада оддий инсон. Яқинларингиз оилада, Тоҳир Содиқов эмас, оддий инсон сифатида, оила аъзоларингиз берган танбеҳи? Ёки фикри?

- Ҳар куни танбеҳ! “Сен бундан ҳам зўр бўлишинг мумкин эди! Сен биринчи чиққансан!” Иш бўйича шундай гаплар! Улар мени фақат олға интилишга ундашади! Шундай қилиб турмаса ҳам бўлмайди. Масалан, кимнидир муваффақиятини кўрсангиз, шунга интиласиз. Яхши тарафини олишга ҳаракат қиласиз!

 photo (15)

- Оила сўзига қандай таъриф берган бўлардингиз? Инсон учун оила нима?

- Ўғил бола учун оила ўзидан из қолдириш! Яхши фарзандларни вояга етказиб ўзи яшаётган жамиятда жуда ҳам керакли инсон бўлиш! Халққа ёрдами тегса, жуда хурсанд бўлардим. Жамият ҳам, яхши инсонларга қараб, ҳамма яхши бўлаверса, оила жамиятнинг бир бўлаги. Агар оила мустаҳкам бўлса, жамият ҳам мустаҳкам бўлади. Қачондир, ўйлайманки, давлатимиз янада мукаммалашиб, бутун дунёда “сўм” бўладиган даражага ҳам чиқиш мумкин. Шунинг учун ҳам, мен учун оила энг биринчи даражада!

 

- Оила аъзоларингиз қўшиқларингизни тинглаб, фикр билдиришадими, ёки бунга йўл қўймайсизми?

-Албатта! Биринчи бўлиб, уларга эшиттирилади.

 

- Шу йиллар давомида рафиқангиз сизни ўзгартира олдиларми? Ёки сиз уларни ўзгартирдингизми?

- Иккаламиз ҳам, бир-биримизни яхши тарафга ўзгартирдик.

 photo (5)

- Хонанда сифатида, миллий мақомларимиздан қайси бирини куйлаган бўлардингиз?

- Шуни мен қилмай. Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин! Уларни катталар айтсин, мен ҳаракат қилганим билан ўхшамади. Миллий мақомларни куйлаш учун бунга ўқиш керак, ёки устоз бўлиши керак. Мени устозларим ҳаммаси замонавий мусиқани ўргатишган.

 

- Фақатгина баланд мавқейингиз учун ҳурмат қилиб, гаплашадиган инсонларга муносабатингиз?

- Ундайларни сезасиз, албатта. Эркак кишида ўзи оғайнилар кўп бўлмайди. Оғайнилар бир-иккита бўлади, қолгани эса, таниш-билиш бўлади. Ҳозирги машҳурлигингизга келиб, мақтайдиган оғайнилар ҳам бор, сал тушиб кетсангиз ёмонлайди, гаплашиши ҳам ўзгаради. Ундайлар ҳамма жойда бор, бизда ҳам йўқ эмас.

 

- Ундайларни ўзингиздан узоқлаштирасизми?

-Йўқ. Мен умуман ҳеч кимни ўзимдан узоқлаштирмайман ҳам, яқинлаштирмайман ҳам!

 photo (19)

- Сизнингча эркак кишида қайси фазилатлар бўлиши керак?

- Гапига жавоб бериш! Бўлди!

 

- Сизни муомалада ҳам самимий, ҳам бироз қўполроқдек муомала қилади, дейишади. Буни ўзингиз қандай изоҳлайсиз?

- Мен дангалини гапираман! Агар интервью олишса, ёки гаплашишса, мен нима ўйлаётганимни ростини айтаман. Агар айта олмасам, ичимдаги бир нарса, “шуни айта олмадинг-а, қўрқдинг-а” деб туради. Ўғил болаларда шундай бўлиши керак. Мен шундай тарбия олганман. Дадам ҳарбий учувчи бўлган. Мен ҳарбийнинг уйида катта бўлганман! Бизда ҳамма нарса аниқ, тўғри бўлиши керак. Ёки умуман бўлиши керак эмас. Чунки, мен бор нарсани айтаман. Аммо, саломлашиш, муомалада қуполлик қилмайман. Ўзим бозорларда ҳам, бошқа жойларда ҳам ўзим юраман, одамлар билан ҳам гаплашаман. Баъзилар ўзига тан соқчи ҳам олиб олади. Нима қилади? Унинг ўрнига ёшликдан спорт билан шуғулланиб, машқ қилиш керак! Ҳаммаёқда гап билан чиқиб кетса бўлади.  Тўғри, қизларда тан соқчи бўлса тушунаман.

 

- Ўзингиз спортнинг қайси тури билан шуғулланасиз?

- Ҳозир формани ушлаб туриш учун спорт залда машқ қиламан. Ҳамма спорт турларидан оз-оздан хабарим бор. 7 ёшдан 14 ёшгача гимнастика билан шуғулланганман. 14 дан 16 ёшгача эса, ҳам акробатика, ҳам бокс билан шуғулланганман.

 photo (13)

- Қўшиқларингизнинг кўпи муҳаббат ҳақида. Муҳаббат туйғуси инсонга қанчалик керакли, деб ўйлайсиз?

- Бу энг асосий туйғу! Усиз ҳеч нарса бўлмайди! Ҳамма нарсани ёмон кўрсангиз, негатив қарасангиз, яшашнинг кераги йўқ. Бир куни офисимга бир арман йигит келди, мен билан сўрашиб, ҳеч иши юришмаётганлигини, ҳеч нарсага ҳафсаласи йўқлигини айтди. Унга позитив бўлишни маслаҳат бердим. Бориб ишла, ҳамма ишим ўхшайди, деб ўзингни ишонтир, ҳаракат қил, дедим. Шу гапдан кейин у кетди, 2 ойдан кейин келиб, ҳамма ишлари яхши бўлаётганини айтиб кетди. Унга ҳаётда оқ ва қора чизиқлар бўлишини айтдим. Ўғил бола, ҳеч нарса бўлмайди, деб ётиб олиши керак эмас. Ҳаётни яхши кўриши керак! Офтоб чиқяпти, қушлар сайраяпти. Ҳаёт чиройли, ҳаёт давом этяпти. Шу каби нарсаларга аҳамият бериш керак!

 

- Эркак киши ўз ҳис-туйғулари ҳақида очиқ гапириши керакми?

- Ўғил бола сир бой бериши керак эмас. Кўп эшитиши керак, кўп гапириши керак эмас. Шунинг учун интервью беришни ёмон кўраман. Мақтаниш керак эмас, кам гапириб, кўп ҳаракат қилиш керак.

 

- Ҳеч ким ҳеч нарсадан кафолатланмаган. Бир куни овозингизни йўқотиб қўйсангиз, нима билан шуғулланасиз?

- Овозимни яна қайтариб олиш билан! Йўлда тўхтамайман!

 photo (3)

- Эркин услубда кийинишни ёқтирасиз. Сиз учун ташқи кўриниш қанчалик муҳим?

- Жуда унчалик эмас! Тўғри, уйдагилар ҳам айтишади, масалан, тўй-ҳашамларда, тўғри чиройли кийинган инсонлар ичида чиройли кийиниш керак. Лекин, қишда ҳам оқ костюм-шим кийиб юришни ёқтирмайман, албатта! Қизлар киядиган материалдан костюм-шимлар кия олмайман, менга ёқмайди! Дидимга ҳам тўғри келмайди! Ҳеч қачон ҳеч нарсани тиктириб ўтирмайман, тайёрини оламан! Нормал костюм-шимлар бор. Гап кўринишда эмас, гап ичингдан чиқаётган нарсани беришда! Бизда эса, негадир кийиниш керак, аввал қўшиғингни тўғрила, кейин кийинасан, инсоннинг ичи, қалби чиройли бўлиши керак. Ўша юрагингдан чиқаётган нарсага келишади одамлар. Тўғри, қизлар кийинсин. Қизларим, “аёл хонандалар концертига билет олиб беринг”, дейишади. “Тушасанми”, десам, “кийимини кўришга тушаман”, дейишади. Алдаса керак, балки қўшиғини ҳам эшитар, лекин мен уларни бундай қўшиқларда катта қилмаганман.

 

- Саҳна либоси, кундалик кийимдан фарқ қилиши керак, деган фикрга муносабатингиз?

- Тўғри, саҳна маданияти бор, бу нарса бўлиши керак. Ҳамма нарса мукаммал бўла олмайдию. Фильмда Жумавойга кийим кийдириб қўйилганини кўрганмисиз? Одам кийган кийимида ўзини эркин ҳисобламаса, шу нарса услубига тўғри келмаса, худди шундай бўлади. Саҳна кийими инсонга ёқадиган ва қулай кийим бўлиши керак. Қўшиққа, ўша инсон танасига ҳам мос келиши керак. Шу  нарсаларга эътибор бериш керак. 

 

- Нимани кечира олмайсиз?

- Сотқинликни! Ҳар қандай тарафлама!

 photo (9)

- Энг кўп ишлатадиган сўзингиз?

- Лексикон бағоят бой, билмадим қайси бири. Ҳаммасидан бор! Буни бошқалар сезса керак.

 

- Ўзингизни нималардан чеклайсиз?

- Аураси ёмон, оғир инсонлардан! Баъзи салбий таъсир қиладиган инсонларнинг гапларини эшитиб, чарчаб кетасиз. Ҳаётга негатив қарайдиганлар. Шулардан ўзимни четлаштираман, улар билан ишим ҳам бўлмайди. Ундай инсонларни дарҳол сезаман.

 

- Ёшликда эришмаган нарсаларингиз ҳам борми?

- Нимагаки эришган бўлсам, ҳаммаси меҳнат орқали бўлган. Лекин, эришмаган нарсаларим ҳам бор. Ёшликда мен ўйлардимки, хонанда бўлгач, Россияда ҳам машҳур бўлишни ҳоҳлардим. Чунки, ўшанда хонанда бўлгач, 3 ойда Олма-отага чиққанмиз, телевиденияда кўрсатган. Ҳозир ундай ҳаракат ва энергия йўқ. Агар ҳозир мен 16 ёш бўлиб қолганимда, ҳаммаёқни “бузиб” юорган бўлардим. Орада шундай вақт бўлдики, ҳамма ўзи билан ўзи бўлиб кетди. Кейин Мустақилликдан сўнг, ҳаммаси яхшиланди. Қўшнилар билан муносабатлар ҳам яхшиланди! Мана ҳозир нечтаси бориб, “Голос”, танловларда қатнашиб, ютиб ҳам келишяпти. Лекин, мени ўша орзуйим ушалмай қолган. Энди ҳаракат ҳам қилмайман. Чунки, ёшлигимдан жуда кўп сафарда бўлганман, жуда кўп учганман. Агар билетларимни берсам, чемодан-чемодан чиқади. Поезд ва машиналарни ҳисобга олмаганда! Ҳозир саёҳатга фақат дам олишга бораман.

 

- Мухлисларни смс, телефон орқали кўп безовта қилишларига муносабатингиз?
- Нормал қарайман, телефонни ҳам зўр функциялари бор. Баъзи вақтда “блок”, “хайр”.

 photo (12)

-Ижодда бир хиллик бўлмаслиги учун нима қиласиз?

-Қўшиқ ёзаётганда, битта услубда кетаётганингизни сезсангиз, дарҳол тўхтатиб, бошқасига ўтиш керак. Ҳамма нарсага эътиборли бўлиш керак, дунёда нима гап, ўзимизда нима гап?

 

- Сиз учун энг муҳим нарса?

- Инсон ўзини ўз Ватанида керакли инсон, деб ҳис қилиши керак. Ўз Ватанингда керакли инсон бўлиш керак. Инсон ўз юртида керак бўлмаса, бошқа жойда ҳам керак бўлмайди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 

“Тасвир” газетасида чоп этилган

photo (14)

photo (8) photo (4)

photo (7)