OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҚОРА ҚУЗҒУНЛАР” ФИЛЬМИ-ЖУРНАЛИСТЛАР УЧУН ЁПИҚ НАМОЙИШДАН СЎНГ! 01.12.2013 05:12

 

IMG_4827_новый размер

1 декабрь куни “Ғунча” кинотеатрида режиссёр Ҳилол Насимовнинг “Қора қузғунлар” фильмини журналистлар учун ёпиқ намойиши бўлиб ўтди.

IMG_4823_новый размер

Мазкур намойишни журналист Шоира Рауфбоева ташкиллаштирди.

Намойишда, актёр ва актрисалар, киноижодкорлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

IMG_4721_новый размер

“Қора қузғунлар” фильми жиддий мавзудаги фильм бўлиб, унда бош ролларни Лола Элтоева, Меҳриддин Раҳматов ва Шодия Тўхтаевалар ижро қилишган.

Шунингдек, Бахтиёр Қосимов, Рихси Иброҳимова, Абдураим Абдуваҳобов ва Феруза Собитоваларни ҳам турли характердаги ролларда кўришимиз мумкин.

Фильм детектив жанрида бўлиб, огоҳликка ундайди. Инсон ҳаётида ҳаммага ҳам ишонавермаслиги зарурлиги, баъзида ҳаттоки энг яқин инсонинг ҳам сенга хиёнат қилиши мумкинлиги ишонарли далиллар билан кўрсатиб ўтилган.

Фильм реал воқеалар асосида суратга олинган.

Фильмнинг бош қаҳрамони ўрта ёшли тадбиркор, ўз яқин дўстининг тузоғига илиниб фожеали тарзда ҳалок бўлиши, унинг рафиқаси эса, эри ҳаётлигида туҳматларга ишониб ва унинг вафотидан сўнг унга беҳуда азоб бергани учун чеккан изтироблари томошабинни ўйлашга мажбур қилади.

IMG_4772_новый размер

Актриса Лола Элтоева эса, терговчи аёл ролини маромига етказиб ижро қилган. Унинг ижросидаги терговчи аёл, бошқа фильмлардаги бу соҳадаги аёллар образларидан фарқ қилади. У қатъий, ўз касбига содиқ бўлишидан ташқари, меҳрибон оила бекаси, она ҳамдир. Фильмда, бу жиҳатлар ҳам яхши очиб берилган.

Аммо, баъзи жиҳатлардан томошабинларда саволлар ҳам пайдо бўлди. Масалан, Бахтиёр Қосимов ижросидаги ота образи, унинг характери, ҳамда эр (Меҳриддин Раҳматов) ва  хотин (Шодия Тўхтаева) ўртасидаги совуқ муносабатлар, ҳамда уларни вазиятни ойдинлаштиришга уринмасликлари, биров мавҳум бўлди. Бу саволлар юзасидан, режиссёр Ҳилол Насимов билан ҳам суҳбатлашдик.

Фильм намойишидан сўнг, барча ОАВ вакиллари фильм ижодкорлари билан фикрлашдилар. Фильм ҳақида кўплаб ижобий фикрлар билдирилди.

“Қора қузғунлар” фильми январь ойидан катта экранда намойиш қилиниши кутилмоқда.

Фильм режиссёри Ҳилол Насимов ва устоз актриса Гавҳар Зокированинг фикрлари эса, чоршанба куни батафсил сайтимизда.

Саида Вахобова

IMG_4826_новый размер

IMG_4817_новый размер

IMG_4835_новый размер