OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ОТАБЕК МУТАЛХЎЖАЕВНИНГ ЯНГИ АЛЬБОМ ТАҚДИМОТИДА ҚАНДАЙ ШОВ-ШУВ ЮЗ БЕРДИ? 03.12.2013 11:13

 UH1A9929_новый размер  UH1A9933_новый размер

2 декабрь куни «Star» караоке клубида «Ниҳол» мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаевнинг “Дунё учун севма мени” деб номланган янги альбоми тақдимоти бўлиб ўтди.

UH1A0135_новый размер

Бу тақдимотга нафақат шоу бизнес вакиллари, балки Отабек Муталхўжаевнинг ашаддий мухлислари, фан-клуби ва яқинлари ҳам йиғилдилар.

UH1A0122_новый размер

Байрамона кеча меҳмонларини тақдимотни ташкил этган Отабек Муталхўжаевнинг продюсери, киношунос ва журналист Феруза Нодирова кутиб олиб, уларга ажратилган столларга, безатилган дастурхон атрофига таклиф этди.

UH1A9887_новый размер

Тақдимотни тележурналист Даврон Кабулов олиб борди.

UH1A0755_новый размер UH1A0753_новый размер

Кечада Отабек Муталхўжаев ўзининг энг сара қўшиқларидан куйлади.

   UH1A9820_новый размер

Шунингдек, дуэтдошларидан Нилуфар Усмонова билан куйлаган дуэти, кечага янада файз киритди!

UH1A0045_новый размер

Отабекнинг мухлислари ва айниқса, “Роббим” фан-клуби учун тақдимот янада унутилмас бўлди. Чунки, шу куни Отабек ўз мухлислари билан ҳам биргаликда қўшиқлар куйлашди!

UH1A9800_новый размер

Отабек мухлисларнинг саволларига ҳам жавоб қайтарди. Саволларда олдин ҳам кўп берилган бўлса-да, “Ҳозир кимни яхши кўрасиз?” саволига, Отабек Нилуфар Усмоновага қараб “Нилуфарни яхши кўрвомман” деб жавоб қайтариши барча учун кутилмаган бўлди. Лекин, бир неча дақиқа ўтиши билан бунинг сабаби ҳам ойдинлашди. Чунки, Нилуфар Усмонова ўтирган стол саҳна яқинида бўлиб, Отабекка аниқ кўриниб турган, ҳамда ўша тарафни чироқ нурлари аниқ ёритиб турган эди. Натижада чиндан ҳам, Отабек Нилуфарни аниқ ва яхши кўраётган эди!

UH1A0085_новый размер

Отабекни дуэтдошлари ва ҳамкасблари самимий табриклашди.

UH1A9984_новый размер

UH1A0326_новый размер

Тақдимотга, кўплаб хонандалар, актрисалар, шоубизнес ва ОАВ вакиллари келишди. Жумладан, Нилуфар Усмонова, Ёдгор Мирзажонов, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Шахзода Муҳамедова, Динейра, Каниза, Жамила Ғофурова, Фирдавс Пазлитдинов, Умидахон, Нилуфар синглиси Феруза билан, Гранд радиосидан Иброҳим Аҳмедов рафиқаси билан, Comedy uz резидентлари, Наргиза Салмонова, Муқаддас Саъдуллаева, актриса Замира Бешимова ўғли билан, Отабекнинг яқин ҳамкорларидан Шуҳрат Тешабоев, журналист Жасур Ҳамроев, продюсер Иззат Юсупов ва бошқалар...

UH1A9766_новый размер

Тақдимот ташкиллаштирилаётгандаёқ, унинг бошқа тақдимотлардан фарқи, самимий тарзда ўтиши, мухлислар ва шоубизнес вакиллари ўзларини эркин ҳис қилиб, ортиқча расмиятчиликларсиз, ҳақиқий қувноқ шоу бўлиши ҳақида айтилган эди. Чиндан ҳам шундай бўлди! Байрамона тақдимот давомида, барча берилиб рақсга тушди, Отабек билан баравар қувониб, унинг қувончига тенг шерик бўлишди!

UH1A9695_новый размер UH1A9693_новый размер

Кечанинг илк шов-шуви эса, Ойбек ва Нигора дуэтидаги Ойбекка тегишли бўлди! Ойбек Отабек Муталхўжаев куйлаган сокин таронага танца тушиш учун, ҳамма кутганидек дуэтдоши Нигорани эмас, кутилмаганда Fattohhon.com сайти раҳбари Феруза Фаттоховани таклиф қилди. Бу ҳолат бир зумда барчанинг эътиборини тортдию, қўл телефонлари, фотоаппаратларга муҳрланиб, яшин тезлигида инстраграмм, вацап, телеграммлардан “уча” бошлади. Шу ернинг ўзида, “Нигора ва Ойбек энди бирга эмасми?” деган хитоблар янгради.

UH1A9898_новый размер

Нигора эса, кулиб бу “танца”ни қўл телефонига олиш билан банд эди. Аммо шов-шувлар шу даражага етдики, охири Нигоранинг ўзи инстаграмм орқали ҳаммаси жойида эканлиги, жаҳли чиқмаётганлиги ҳақида ёзишига тўғри келди!

UH1A0392_новый размер UH1A0389_новый размер

Кечанинг кейинги шов-шуви, Отабек Муталхўжаев ва Шаҳзода Муҳамедова биргаликда танца тушганлари бўлди! Мухлислар орасида, “Отабек ва Шахзода турмуш қуришди, деган гаплар рост экан” деган гаплар ёйилиб кетди.

UH1A0263_новый размер

Отабекнинг “Дунё учун севма мени” клипида суратга тушган болаларнинг ҳам шу ерда эканлиги ва Отабекни уларни эркалаб кўтариб юрганлигига кўзи тушган баъзи мухлислар, “Ие, ўша клипдаги Отабекнинг фарзандлари дейишганди-я, ана рост экан, ўша болаларни эркалаб кўтариб юрибди” деб, бир зумда ўзларининг фикрларига ўзлари ишониб қўя қолишди.

UH1A0007_новый размер

UH1A0592_новый размер UH1A0113_новый размер

UH1A9880_новый размер

Кеча давомида, Отабекка мухлисларидан жуда кўплаб совғалар топширилди.

UH1A0035_новый размер

Мухлислар орасида, атайлаб олис вилоятлардан ҳам келганлари борлиги барчани ҳайрон қолдирди.

Ўз навбатида Отабек Муталхўжаев томонидан кечанинг барча иштирокчилари, меҳмонлари ва мухлисларига Отабек Муталхўжаевнинг фотоси туширилган футболкалар ҳамда, янги “Дунё учун севма мени” мусиқий альбомининг CD ва DVD вариантлари совға қилинди!

UH1A0736_новый размер

Кеча самимий ва файзли ўтди!

Саида Вахобова

UH1A0443_новый размер

Фотолар учун  X Frame Media Production  студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз.

UH1A9964_новый размер

UH1A9940_новый размер

UH1A9923_новый размер UH1A9783_новый размер

UH1A9859_новый размер

UH1A9849_новый размер

UH1A9816_новый размер

UH1A9810_новый размер

UH1A9771_новый размер

UH1A9731_новый размер

UH1A9719_новый размер

UH1A9708_новый размер UH1A0587_новый размер

UH1A9681_новый размер UH1A9677_новый размер

UH1A0622_новый размер

UH1A0608_новый размер

 

  UH1A0422_новый размер

UH1A0417_новый размер

UH1A0398_новый размер

UH1A0408_новый размер

  UH1A0378_новый размер UH1A0306_новый размер

UH1A0360_новый размер UH1A0141_новый размер

UH1A0154_новый размер

  UH1A0286_новый размер

UH1A0104_новый размер

UH1A0087_новый размер

UH1A0056_новый размер

UH1A0025_новый размер

UH1A0012_новый размер

  UH1A0023_новый размер

UH1A0003_новый размер