OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ШОХРУХХОНДАН “АЙЛАНАДИ ЮЛДУЗЛАР” МР3! БИЛАРМИСАН, НАҚАДАР, СЕНИ СОҒИНГАНИМ... 13.06.2015 02:56

 Photo (3)

Шохруххоннинг “Айланади юлдузлар” таронасини муҳаббат ва соғинчнинг ўзига хос ифодаси, дейиш мумкин. Қўшиқ мусиқаси рақсбоп бўлиб, лекин сўзлари эса мураккаб бўлмаса ҳам, ундан ошиқнинг севгиси ва соғинчини англаш қийин эмас! Қўшиқ сўзи Шаҳбозга, мусиқаси эса, Шохруххоннинг ўзига, аранжеровкаси эса Жасур Бадалбаевга тегишли.

Бу қўшиққа клип суратга олиш режалаштирилган.

 Photo (5)

 Ўртамизда шаҳарлар, бизларни айирар,

Лек барибир ҳис этар, севилган юраклар...

Кўрмоқликни истайман, лекин иложим йўқ,

Хавотир ҳеч олмайман, севасан кўнглим тўқ...

 

Айланади юлдузлар, айланади самолар,

Менга ҳамроҳ осмонлар, соғинчим сенга йўллар,

Айланади юлдузлар, айланади самолар,

Сен ҳақингдаги ўйлар, васлинг томон чорлар...

 

Кимлар билан қайларда юрасан, билмайман,

Гоҳо буларни ўйлаб, ўзимга сиғмайман...

Билармисан, нақадар, сени соғинганим,

Лек сенга билдирмайман, қанчалар кутганим...

Photo (4) 

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 

ШОХРУХХОН_

«АЙЛАНАДИ ЮЛДУЗЛАР»_МР3