OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

image(1)

11111

image(2)

image

image

 ЯНГИ 2018 ЙИЛ 

  КОНЦЕРТЛАРИ

IKEU5511

NAMP9115

GXDI0868

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚИСҚА МЕТРАЖЛИ ФИЛЬМЛАР РЕСПУБЛИКА ФЕСТИВАЛИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА! 19.06.2015 01:59

 

logo_0

2015 йил 31 март куни «Камолот» ЁИҲ Васийлик кенгашининг йиғилишида тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури» ижросини таъминлаш мақсадида «Ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Низом» ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг «Қисқа метражли фильмлар Республика фестивалини ўтказиш тўғрисида»ги қўшма қарори лойиҳалари тайёрланди.

Лойиҳага кўра, Фестиваль ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган профессионал ва ҳаваскор киноижодкорлар қисқа метражли фильмлари ва болалар киножурналлари билан иштирок этишлари мумкин. Фестивалда «Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм» учун бош соврин ва «Энг яхши болалар киножурнали» учун бош соврин, шунингдек, «Энг яхши сценарий», «Энг яхши режиссёрлик иши», «Энг яхши операторлик иши» каби йўналишлар бўйича совриндорларни аниқлаш кўзда тутилган.

Эндиликда эса, Ватан, она табиат, гўзаллик, инсонийлик, бағрикенглик, бунёдкорлик, севги, меҳр ва муҳаббат каби мавзуларда, қисқа метражли фильмлар яратиш, бу йўналишда ижод қилаётган ёш истеъдодларни излаб топиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка танитиш, ёш ижодкорларнинг профессионал малакасини ошириш, катта экранларда ўз ижодини намойиш этишига йўл очиб бериш, уларнинг энг яхшиларини саралаб олиб, нуфузли халқаро кинофестивалларга тавсия этиш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш мақсадида, Ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича дастлабки ишлар бошлаб юборилган.