OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ» ТАДБИРИДАН! 21.06.2015 02:08

 IMG_0950

“Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати, ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан 20 июнь куни “Абдулла Қодирий” истироҳат боғида  “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” деб номланган, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остидаги тадбир бўлиб ўтди.

Унда, Гиёҳвандлик иллатлари, зарарли оқибатлари тўлақонли очиб берилган видеоролик танлови ғолиблари тақдирландилар.

Шунингдек, соғлом турмуш тарзи тарғиботи, ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш мақсадида, спортнинг турли йўналиши билан шуғулланувчи спортчи ёшлар иштирокида бир неча саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.

IMG_0985

IMG_1111

IMG_1106

IMG_0987

IMG_0977

 

Даврон Эргашев, “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, Отабек Муталхўжаев, Шохруххон, “Дурдона” гуруҳи ҳамда бир неча ёш хонандалар иштирокидаги концерт, томошабинларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.

Гиёҳвандлик инсон ҳаётига хавф соладиган ҳамда, турли жиноятларга йўл очадиган хавфли касаллик бўлганлиги учун ҳам, унга қарши курашишда, огоҳлик, айниқса, ёшлар орасида бу хавфнинг зарарли оқибатларидан огоҳ бўлиш, ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш муҳим аҳамиятга эга. Гиёҳвандликнинг олдини олиш юзасидан, ёшлар билан ўтказилаётган учрашувлар, ҳамда тадбирлар, уларни огоҳликка ҳамда, соғлом турмуш тарзига, ҳамда келажакда юртимизга муносиб ва керакли, ҳар жиҳатдан етук авлод бўлишга, ҳамда Ватанимиз равнақига ўз муносиб ҳиссаларини қўшишга ундайди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

 IMG_5131

IMG_5130

IMG_1115

IMG_1109

IMG_1105

IMG_1004

IMG_0954