OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

КАНИЗА: ҲАР ҚАНДАЙ ИНСОН 40 ЁШГА КИРСА ҲАМ, 30 ЁШДАН ОШСА ҲАМ, 15 ЁШИДА ҲАМ, СЕВИШГА ҲАҚҚИ БОР!  14.12.2013 03:57

Kaniza (17)

Каниза шоубизнес оламида, ўзининг қўшиқларидан ташқари, имиджи ва ташқи кўриниши билан ҳам, томошабинлар эътиборини тортган хонанда. У бугунги кунда Консерваторияда ўқиш билан бирга, ўз ижодини давом эттирмоқда. Ўз вақтида танқидларни тўғри қабул қилган хонанда, “Ҳис эт ҳароратимни” қўшиғи ва клипидан сўнг, бошқа бундай клип суратга олдирмасликка сўз берган, ҳозирги кунда, баъзи мавзуларга нисбатан қарашлари ҳам ўзгарган.

  Kaniza (15)

- Қайси қўшиғингизни ўзингизнинг “ташриф қоғозингиз” деб биласиз?

- “Ташриф қоғозим” менимча, биринчиси бу илк “Оқ-қора” қўшиғим, деб ўйлайман. Шу қўшиқ билан танилганман, томошабинлар ёдида қолганман. Қўшиқ ҳақида яхши фикрлар ҳам эшитганман. Шунинг учун, бу қўшиққа яқинда ремекс ҳам қилдик. Бу қўшиқни озгина жойини, тўйларда куйлайдиган попуррига ҳам қўшиқ қўйганман. Чунки, бу қўшиқни томошабинлар сўрашади. Бошлашим билан эътибор қаратиб, олқишлашади. Барибир, томошабинларни қайси қўшиққа кўпроқ эътибор қаратишларини кузатасиз. Мени ўйлашимча, биринчи навбатда мана шу “Оқ-қора”, сўнг, “Ҳис эт ҳароратим!” қўшиғи! (Самимий хижолатомуз) “Ҳис эт ҳароратим” қўшиғимнинг қанчалик шов-шув бўлганини менимча, гапириш ҳам керакмасдир, чунки қанча танқидларга ҳам сабаб бўлди, оғизга тушиб, қайсидир маънода, мени Каниза ҳам қилди, деб ўйлайман. Орада, ўшанда мени танимаганлар ҳам, шу қўшиққа бўлган танқидлар сабаб, мени яхшигина таниб ҳам олишди. Балки, ёмон сўзлар билан, ёмон фикрлар билан ҳам эслаб қолишгандир? Лекин, айтмоқчи бўлганим, тўғри, мен ўшанда таваккал қилдим, лекин, замонавий фикрлайдиганларга менинг бу қўшиғим маъқул ҳам бўлди! Ҳаттоки, “Бўларкану бизда ҳам шундай замонавий қўшиқлар, клиплар қилишса! Сифат тарафлама, хориж клиплари даражасида бўлибди! ” дейишди. Буни эшитиб, тўғриси хурсанд бўлдим. Лекин, тушунаман, биз ўзбекмиз, бизда менталитет бор, ўзим ҳам ваъда бердим, “бошқа бундай клиплар олмайман!” дедим. Тўғрисини айтганда, мен ўшанда хонанда янгилик қилиши керак, деган фикрда, ўша қўшиғим ва клипимни тажриба (экспримент) қилиб кўргандим! Мендан сўнг, кўплар шундай қўшиқ ва клиплар қилиб кўришди. Лекин, ҳеч бири эътиборни тортмади, чунки мен биринчи қилгандим. Ўзи доим бирор ишни биринчи қилган инсонга танқид ҳам бўлади, тошлар ҳам отилади ва эътибор ҳам бўлади! Бундан кейин, яна бир севимли қўшиқларимдан “Жоним сен” қўшиғим, ҳаммага бирдек ёқди! Талабларга кўра, унга ҳам ремекс қилдим. Бу қўшиқни номини эслаб қолмаганлар ҳам, “анови ҳиндча қўшиғингиз бору шуни айтиб беринг” дейишади. Яна, масалан, хонанда Достон Убайдуллаев билан куйлаган дуэтимиз ҳам оммалашди, шу дуэт туфайли жуда кўп тўй хизматларига чақиришди. Ўзбекистон Халқ артисти Насиба Абдуллаева билан куйлаган дуэтимиз ҳам, эътиборда бўлди. Ҳозирги кунда эса, "Ҳаммаси" деб номланган қўшиғим, юзимни ёруғ қилиб, тингловчилар эътиборига тушди! Бундан ташқари, "Журналистлар" қўшиғим ҳам, барчага манзур бўлди. мана шу ҳар икки қўшиғларим "Журналистлар" ва "Ҳаммаси"нинг ижодкорларига ўз миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. “Ташриф қоғозим” шулар, деб ўйлайман.

 

- Мухлислар, сизнинг қайси жиҳатингиз учун мухлис бўлишган, деб ўйлайсиз?

- (Самимий) Билмадим. Менимча, ҳар доим авангард, қандайдир ўзгача, ғайриоддий, такрорланмаслигимгадир? Фақатгина қўшиқларим учун эмас, менимча. Ҳар қандай санъаткор ҳам, хит қўшиқни ҳар куни ҳам чиқара олмайди, бу аниқ. Менимча, мана шу образларда ажралиб чиққан ҳолдалигим, ҳам эътиборни тортади. Лекин, қўшиқларимнинг ҳам ўрни бор, деб ўйлайман. Чунки, яхши қўшиқларингиз  бўлмай, фақат ташқи қиёфа бўлса, унда “қўғирчоқ” бўлиб қоласиз.

  Kaniza (18)

- Сиз кетма-кет катта бюджетли клиплар суратга оляпсиз. Лекин, уларнинг баъзилари омма эътиборига тушмаётгандек?

- Энди, кетма-кет янги клип чиқармасангиз ҳам, халқнинг назаридан қолишингиз мумкин! Бизда бугунги кунда санъаткорлар жуда ҳам кўп, уларнинг орасида ажралиб, отилиб чиқишингиз ҳам қийин. Ўзингизни доим “эслатиб”, ижодингиз кўрсатиб туришингиз керак. Бу нарсани фақат ўзимиз учун эмас, халқ, томошабинлар, мухлислар учун, халқ назарига тушиш учун, “шу қўшиғим халққа манзур бўлсин” деб қиламиз. Буларнинг бари, халқимизга, мухлисларга хизмат қилиш учун, деб ўйлайман. Чунки, қайсидир қўшиғим ёқадики, мени тўй хизматларига чақиришади. Айтмоқчи бўлганим, агар ижодда бир тўхтаб қолсангиз, тўхтаб қоласиз. Масалан, баъзи хонандалар турмушга чиқиб, ижоддан бир муддат тўхтаб қолишди. Тўғри, кейин ижодга қайтиб, давом эттириб кетганлари бор! Аммо, тўхтагандан кейин, ўша аввалги мавқейини қайтариб ололмаётгани ҳам бор. Тўхтаб қолса, кетди! Ҳар қандай санъаткор, масалан, ярим йил ижод қилмасин, қанчалик машҳур бўлса ҳам, томошабинлар ёдидан чиқа бошлайди. Энди мана шу кетма-кет суратга олдираётган клипларимни шов-шув бўлиб кетмаётганига келсак, (самимий кулади) булар “Ҳис эт ҳароратим” бўлмаяпти! Агар шундай клип бўлса, албатта танқидли шов-шув, муҳокамалар бўларди! Чунки, айтяпману, қандайдир бошқача нарса қилсангиз, албатта эътиборни тортади. Шу қўшиғимни кўпчилик жуда яхши кўришади. Тўғриси, баъзида, тўйларда келиб, шу қўшиғимни сўрашса, ўзим уялиб кетаман. Энди, ҳамма қатори, содда, сипо нарса қилсангиз, эътиборга тушиши қийинроқ. Бунга вақт керак. Масалан, Фарғонада “Куйдирганим” қўшиғимга миллий кийимлар кийиб, клип суратга олдирганман. Адрас кўйлакларда, келинларнинг оддий фарғонача кийимларда, дўппилар кийиб, ҳаттоки бир ортиқча макияжсиз, клипда чиқдим. Ишонасизми, бу клип ва қўшиқ ҳақида ҳеч ким ҳеч нарса демади! Ваҳоланки, жуда яхши мазмунли қўшиқ ва клип. Ҳеч ким, “мана бўларкану, қўшиғинг яхши чиқибди. Шундай қўшиқлар айтиб, клиплар олсанг ҳам бўлар экану!” ҳам дейишмади! Аҳамият ҳам беришмади.

 

- Унда сиз, эътиборни қўшиқларимга қаратишим керак, улар янада мазмунли, эсда қоладиган бўлиши керак, деб ўйламайсизми?

- Мен албатта, қўшиқларимга аҳамият беришим керак, деб ўйлайман ва бунга ҳаракат ҳам қиляпман! Чунки, клип яхши бўлиб туриб, қўшиғингиз яхши бўлмаса ҳисоб эмас! Қўшиқларимнинг сўзларида, ҳаттоки аранжеровкасида, қўшиқ билан ишлаётганлар билан бирга, ҳар доим ҳамма нарсага аҳамият бераман! Масалан, ҳар доим бошқалар олиб чиқмаган мавзуларни олиб чиқишга, чиройли сўзларни ишлатишга ҳаракат қиламан! Тўғри, жуда ҳам зўр, маъноли қўшиқларни куйлаб бўлишган. Лекин, барибир қандайдир ҳаракатлар қиляпман! Масалан, “Жоним сен” қўшиғимда ҳам қандайдир чиройли сўзларни олиб, ҳаракат қилганман. Масалан, шоирга ҳам, шундай сўзлар ҳар доим ҳам келмаслиги мумкин. Шунчаки қўшиқ бўлса, ташлаб қўяман, ундай қўшиққа клип ҳам суратга олмайман. Тўғри, битта қўшиғимни тан оламан, “Ойижон” қўшиғим, бошида унинг номи “Жиннивой” эди. Уни  бошида бир фильмга саундтрек қилмоқчи эдик, кейин у клип бўлиб кетди. Ўзи фильмга атаб куйланган ҳазиломуз қўшиқ эди. Уни куйлашни ҳоҳламаганман, лекин, фильмга атаб айттиришганди. У фильм экранларга чиқмади.

  Kaniza (19)

- Ўз ҳаётингиздан олинган қўшиғингиз ҳам борми?

- Қўшиқларим ичида ҳаётимдан олинган, ҳаётий қўшиқларим 60-70 фоиз десам ҳам бўлади. Ҳар бир ижодкорнинг дарди бўлса, ижодида акс этади. Масалан, шоир дарди бўлса дардини ҳам қўшиб ёзади, хонанда куйлайди. Консерваторияда 4 курсда ўқийман, мана бугун дарсга кирганимда, устозларим “овозингни тембри ўзгарибди! Биринчи, иккинчи курслардаги вақтингдан фарқ қилади. Овозингда дард пайдо бўлибди!” дейишди. (самимий) “Оҳ, устоз ичимдаги дардларимни айтсам, албатта, овозда ҳам дард пайдо бўлади-да!” дедим. Эшитиб, бир тарафдан хурсанд ҳам бўлдим. Тўғри, менинг қўшиқларимда, менинг ҳаётим ҳам албатта бор. Барибир кимнидир ҳаётини куйлаган тақдиримда ҳам, қўлимга шеър беришганда ҳам, орасида қайсидир жойи тегишли бўлиб қолади. Ўша жойи ёқяпти, дейман, ўша жойини бошқача куйлайман! Ўша нарса ич-ичимдан чиқиб келади!  Масалан, “Жоним сен” ҳаётимдан куйланган қўшиқ! Балки, шунинг учун ҳам бошқача чиққандир? “Оқ-қора” ҳам, ҳаётимдан олинган. Тўғрисини айтсам, ҳозир қайси қўшиғимни, қайси жойи ўз ҳаётимданлигини, ҳаммасини эслай олмаяпман. Менга 2-3 яхши мавзулар беришди. Лекин, тўғрисини айтсам, уларни куйлашга ҳали ёшлик қиламан, деб ўйладим. Жуда жиддий мавзулар эди, уларни куйлашга ҳали жуда ҳам ёшман шекилли, дедим. Аввал турмушга чиқиб, фарзандли бўлай, шундан кейин, бундай ақл ўргатадиган, насиҳатомуз қўшиқларни куйларман, ҳли вақти эмас, дедим.

  

- Томошабинлар 10 йилдан кейин ҳам, қайси қўшиқларингизни яхши кўриб, тинглашади, деб ўйлайсиз?

- Ўйлайманки, 10 йилгача, ҳали яна қўшиқларим бор! Ҳали яна кўп қўшиқлар куйламоқчиман. Менимча, (самимий кулиб) бу саволга яна беш йилдан кейин, жавоб бера оламан! 5 йилдан кейин, аниғини айта оламан! Менимча, “Жоним сен” бўлиши ҳам мумкин! Мана яқинда, тўйда шундай ҳолат бўлди. Мини диск аппарати яхши ишламади. “Йиғиштиринглар, жонли айтиб бераман” дедим ва меҳмонларга “қайси қўшиғимни куйлаб берай?” десам, меҳмонлар бақириб, “Жоним сен” дейишди. Куйлаб бердим, манзур бўлди. Вазифтдан чиройли чиқиб кетдим. Бўлмаса, составим билан эмасдим, ўша ердаги составга “қўллаб юборасизлар” дедим, яхши чалиб беришди. Хонанда, ҳамма нарсага тайёр туриши керак, деб ўйлайман. Шунинг учун, ўйлайманки, нафақат бу қўшиғим, балки, ижодим бор, 10 йилгача, ижодимни қилиб бораверай, маълум бўлади. Вақт кўрсатади.

  Kaniza (9)

- Сизни ҳам фильмларда роль ижро қилиш ниятингиз борми?

- Фильмларда роль ижро қилганман, лекин у фильмлар ҳали катта экранларга чиқмади. “Гуноҳ” деган фильмни эса, 90 фоизи суратга олиб бўлинди. Яна бир комедик фильм ҳам, суратга олиш ишлари ҳали тугалланмаган. Агар режиссёрлардан яхши ролга таклиф бўлса, нима учун йўқ? Албатта, роль ижро қиламан. Ҳозир актрисалар ҳам, қўшиқ куйлашяпти-ку. Биз ҳам, бор маҳоратимизни ишга солиб, роль ижро қилишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, бошида роль ижро қилишга бироз қийналганман. Аммо, кейин мана ўзимга клиплар суратга олдирдим. Ўшанда, ролни ўзим ижро қилишим керак эди. Камеранинг олдида ҳажон, уялишлар бўлади, лекин кейинчалик ҳаммаси ўтиб кетади. Бошида суратга олиш ишлари вақтида, хижолат бўлиб, “нега 20-30 талаб одамлар қараб туришибди? Ортиқча одамлар чиқиб кетишсин.” ҳам деганман. (самимий кулади) Ҳозир мана ўрганиб ҳам кетдим! Ҳозир камерага эмас, ҳаётдан қандай ҳис қилиб ўйнаб беришингиз керак бўлса, худди шундай қилиб ролга киришга ҳаракат қилиб, ижро қиляпман. Агар ҳозир мени йиғлайдиган ролларга чақиришса, бемалол дарҳол йиғлаб ҳам бера оламан. Шундоқ кўзимдан ёш отилиб чиқиб кетади.

 

- Нима учун? Ҳаётингизда дардли лаҳзалар кўп бўлганми?

- Барибир ҳаётингизда шундай лаҳзалар бўлади. Сизнинг ҳаётингизга яқинроқ ёки, дардли роллар бериб қўйишса, бемалол ижро қила оласиз! Ўзи умуман, ҳаётда барибир кимга ҳам осон? Нафақат ижодда, балки ҳаётда ҳам дейлик, осонликча, меҳнатсиз ва қийинчиликларсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, деб ўйлайман. Ҳамма ўзидан ўтганини ўзи билади. Нафақат санъаткорларнинг, балки ҳамманинг дарди бор? Ҳаттоки, ишламай уйда ўтирадиган аёлнинг ҳам дардини эшитсангиз ҳам эҳ-ҳе дейсиз!

   Kaniza (2)

- Қўшиқларингизни қайси тарафларига кўпроқ аҳамитя берасиз?

- Кўпроқ сўзларига албатта! Мавзусига, бастакорлар билан аранжеровкасига аҳамият бераман!

 

- Қайси қўшиғингизни куйлаганингизда кўпроқ кўзингизга ёш келади?

- “Жоним сен”!

 Kaniza (6)

- Нима учун? Ҳаётингизга алоқадор тарафи, шунчалик юқорими?

- (самимий) Ҳар бир инсон ҳаётида бўлганидек, тўғри, мен ҳам севганман! Севиш айбми? Севги-муҳаббат, ҳамманинг бошидан ўтадиган туйғу, ҳолат! Лекин, ҳақиқий севги жуда ҳам кам! Мен ҳақиқатдан севганман, жуда қаттиқ севганман ва ҳалигача севаман... Лекин, бирга бўлолмадик... Менинг уйимдагилар ҳам ҳоҳлашмади, унинг уйидагилар ҳам рози бўлишмади!

   

- Севги учун охиригача, кураша олмадингизларми?

- Оилаларимиз тўғри келмади. Ким онасининг гапидан устун чиқади? Она, барибир она! Онасини норози қилиб, уйланмайдию, йигит киши. У бошқага, онаси айтган қизга уйланди... Майли, нима бўлган тақдирда ҳам, мен бундай севгини бошқа учратмадим. Ҳақиқий муҳаббатни, кўзингга қараб, кўзлари ёниб туради-ку! Бир нарсангиз учун эмас, кимлигингиз учун ҳам эмас, фақат ўзингизни севадиган муҳаббатни! Бошида ҳамма нарса чиройли бўлади, кейин ниқоблар ечилгандан кейин, инсоннинг асл юзи кўринади.

  Kaniza (1)

- Қандай танишгандингизлар?

- О... танишишимиз ҳақиқий комедия бўлганди. Илк танишганимизда, мен унинг устидан кулганман. Шу йигитни ҳаётда ҳақиқатдан севиб қоламан, деб ўйламаганман ҳам! У ҳақиқатдан кўнглимга йўл топа олган. Дўстлар, дугоналарим билан кўришиб қолиб, бирга ўтиргандик. Даврамизда у ҳам бор эди ва нотаниш эди, негадир менга кулгили кўринган. Ёнимдаги дугонамга у тўғрида кулиб, гапирганман. “Қара, юзини қара” деб, негадир, роса кулгим келган, кулиб ўтирганман. Ҳаёт қандай айланиб кетишини билмас экансиз! Шу инсонни севиб қолишимни, ҳаётимда кутмаганман! Уйимга совчилар жўнатиб, нияти жиддийлигини билдиргандан кейин, мен ҳам унга жиддий қарай бошладим. Орада учрашиб, уришиб, ярашиб дегандек, ҳаммада бўладию... Фақатгина, айрилаётганингдагина ўша инсонни сенга қанчалик қадрли эканлигини билар экансан! Ўшандагина, мен тушундимки, мен уни қаттиқ севган эканман! Ўзим англамаган ҳолда севган эканман... Билмадим... Тўғри, кўп журналистлар мендан “севган инсонингиз борми?” деб сўрашади. “Йўқ” дердим. Лекин, билмадим ҳозир буларнинг барчасини сизга айтиб беряпман. Аммо, шуни айтишим мумкин, севги бор нарса, мен бундан уялмайман, чунки, ҳар қандай инсон 40 ёшга кирса ҳам, 30 ёшдан ошса ҳам, 15 ёшида ҳам, севишга ҳаққи бор! Севгисиз ҳаётни тасаввур ҳам қилиб бўлмайди! Мен ҳам буни тўғри, деб ўйлайман. Севгисиз, яшаб бўлмайди. Мен буни бугунги кунга келиб тушуниб етдим. Масалан, эртадан кечгача иш билан банд 2 инсонни олсангиз, бирини севган инсони йўқ, бириники бор, дейлик. Солиштиринг, севгилиси бор инсон ёниб туради, севгиси йўқ инсон, чарчаган бўлади! Фарзанди бор инсон ҳамма муҳаббатини, фарзандига беради. Онамлар ҳам, “дадангдан сўнг, ҳамма муҳаббатим сизларга ўтган. Фақат сизларни деганман”, дейдилар. Барибир севган инсон бошқача бўлади. Муҳаббат бўлгандан кейин, инсон ҳам яшайди. Ёшлигингизда муҳаббатга унчалик аҳамият бермаслигингиз мумкин, бошқача фикрлашингиз мумкин. Лекин, бугунги кунда, менимча, севгисиз яшаб бўлмайди. Ўйлаб қарасам, ўшанда ўсмирлик вақтларим бўлган экан ва ўша муҳаббатим бўлган йигитга аҳамият бермаган эканман. Ҳаттоки, “Қанақа севги? Нима?” ҳам дердим. “Уйимдагилар турмушга беришса, эримни севарман” дердим. Уйимдагилар шундай тарбия беришган: “Эркак киши ҳеч қачон аёл кишига дўст бўлмайди!” Онам ҳам айтардилар, “ҳеч қачон ишонма, ҳаммаси сохта бўлади, пайтида керак бўлса, турмуш ўртоғинг бўлган тақдирда ҳам, у билан яхши яшаб кетишингга кафолат йўқ! Инсоннинг ичида қандайлигини билмайсан! Ҳаёт давомида, ниқоблар ечилгандан кейин кўриб келаверасан” деганлар. Шу гаплар миямга ўтирганча, ҳаётда бошқа дугоналаримни, қариндошларимни ҳаётларини ҳам кузатаман. Кўпинча, қиз болани турмушга олиб олишгунча, “хўп-хўп”, тўйдан кейин эса, чиқиб келаверади. Тўполонлар, уришлар ҳам, уриш бўлмаса ҳам, “уйда ўтир, унндай қил, бундай қил” характерини кўрсатишлар... ҳаёт шундай экан... Тўғри, оила қуришни, фарзандлар кўришни истайман, албатта. Масалан, хонанда Нилуфар Усмоновага ҳавас қиламан, уч фарзанди бор, ижодни ҳам баравар олиб боряпти. Мен ҳам шундай оилавий ҳаёт ва ижодни баравар олиб боришни жуда истардим. Лекин, қани энди, тушунадиган инсонинг бўлса! Сени каръерада ҳам қўллаб-қувватлаб, ҳаётда ҳам суянган тоғинг бўлса, сен ҳам уни севиб, ардоқласанг! Лекин, тушунадиган инсон кам. Ҳозирги кунда, менга бир нарсага эришиш учун, бир нарсадан воз кечишимга тўғри келяпти. Ҳозирги оила қуриш учун таклифларда шундай. Шунинг учун ҳам, шошилмаяпман!

 

- Сизни маълум бир муддат негадир “Дамас” автомобилида юрганингизни кўришди. Бу кўп гапларга сабаб бўлди!

- Машинамни таъмирлатаётгандим! Шунинг учун, янги администраторимнинг машинасида юришга тўғри келди. Санъаткорни машинасига қараб баҳо бериш керак эмас. Энг муҳими санъаткор ўзига қараб юрса, тўй хизматларига кундалик кўча кийимларида кириб бормаса бўлди, деб ўйлайман. Ҳалол меҳнат қиляпман, қўшиғимни куйлаяпман. Маданият доирасидан четга чиқмаяпман. Қандай машинада келишимни нима аҳамияти бор?

  Kaniza (7)

- Сизнинг тасаввурингиздаги бахт?

- Тасаввуримдаги бахт, биринчи навбатда оилам, фарзандларим бўлиши, ёнимда ота-онам бўлиши, фарзандлар кўрсам, уларни вояга етказиб, турмушга бериб, уйлантириб, дегандек, ўшанда ҳам ота-онам ёнимда бўлишса, шуларни орзу қиламан! 

 

- Реклама ва пиарнинг фарқини тушунтириб бера оласизми?

- Меним ўйлашимча, реклама ва пиар битта нарса! Пиар ҳам рекламага ва реклама ҳам пиарга хизмат қилади.

  Kaniza (16)

- Сиз учун пиарнинг чегараси?

- Пиарнинг чегараси, жуда ҳам юзсизлик бўлиб кетиши керак эмас, деб ҳисоблайман. Қўлингдан келса, бачканалик бўлса ҳам, агар ўзингга шуни эп кўрсанг, майли, лекин юзсизлик бўлиб кетмаслиги керак. Барибир ўзбекмиз, ўзбекчилигимизга тўғри келиши керак, деб ўйлайман.

 

- Машҳурлик сизни ўзгартира олдими?

- Менимча, бир грамм ҳам ўзгартира олмади! Менда (кулиб) манманлик, юлдузлик касали, деган нарсалар бўлмаган! Тўғри қандайдир ўзгарасиз, барибир. Аммо, бу фақат дунёқараш билан боғлиқ. Дунёқарашим ўзгарди. Бошимдан ўтган нарсаларни куйлаб, қандайдир енгил тортдим. Яхши тарафлари кўп. Ўзимга минус орттириб, “вой, мана бу одам бўлиб, юлдуз бўлиб қолибдими?” деган гапни ортимдан ҳам, ёнимда ҳам эшитмадим! Эшитмай ҳам!

  Kaniza (13)

- Умр ва ижод йўлингизда ортга назар солсангиз, нималарга ачинасиз?

- Жуда ҳам ачинадиган нарсам йўқ! Фақат ўша пайтларда онамлар, дизайнер бўлсин, деганларига, мусиқа билим юртида ўқимаганимга ачинаман. Тўғри, ҳозир Консерваторияда 4 курсда ўқияпман. Лекин, биринчи курсга кирганимда, ўша билим юртида ўрганишим керак бўлса нарсаларни, ноталарни қўшимча ўқитувчилардан дарс олиб ўрганишимга тўғри келган! Қийин бўлди! Мусиқий билимим ўша пайтдан бўлиши кераклигини тушундим. Бу ҳам ачинарли эмас, чунки қўшимча дарслар ва тажриба билан ўрганиб кетдим. Ўқишга ҳеч қачон кеч эмас!

  

- Устозлардан олган қайси сабоқларга ҳозир амал қилмаяпсиз?

- Менимча, ҳаммасига амал қиляпман, деб ўйлайман. Лекин, бўлиб туради, ҳалиги масалан, бир ҳафтада 3 марта бориб, овозингиз устида ишлашингиз керак бўлади. Шу ишим кўпайиб кетиб, баъзида 2 марта, 1 марта бўлиб қолади. Вақт етмай қолади. “Устоз, уйда шуғулландим, распевка қилдим” дейман. Ўқитувчим бўлсалар, “у ҳисобмас, кел бу ерда шуғуллан” дейдилар. (самимий кулади) Фақат шу холос.

 Kaniza (14)

- Ойингиз сизни қайси тарафлама кўп уришадилар?

- Ойимлар мени кийиниш тарафлама кўп койийдилар. (кулади) Мен ўзи қандайдир ўзгачароқ нарсаларни танлайман. Ойим эса, “яна шундай қиляпсанми?” дейдилар. “Оддий бўлиб чиқ” дейдилар. Лекин, барибир қўллаб-қувватлайдилар. Охири ўз фикримга, кўндириб оламан. (кулади) Оилада 4 фарзандмиз, 1 акам ва 2 опам бор.

  

- Хонандалик соҳасида сизга энг ёқмайдиган ҳолат?

- Тўйларга борганда, баъзиларни спиртли ичимлик ичиб, маданият доирасига мос келмаган ҳар хил гаплар гапириши. Кейин санъаткорни телевизорда чиққанига қараб, баҳо бериш керак эмас, деб ўйлайман. У ҳаётда бошқа инсон бўлиши мумкин. Масалан, менга “телевизорда кўрганда жуда бир мағрур, манман бўлса керак, деб ўйлардик. Ҳаётда жуда очиқкўнгил, самимий экансиз. Ҳаттоки, табиий чиройли экансиз.”  дейишади. Ҳаттоки, кўп грим қилмасликни маслаҳат беришади. Айтмоқчи бўлганим, кимнидир хатосига кимдир жавоб бериши керак эмас-ку. Нима учун, бизнинг санъаткорларни ёмон, дейишади? Айнан, ҳаётини! Энг ёқмаган ҳолат, мана шу! Нима учун, қарасангиз, баъзи аёл хонандаларнинг яхши оилавий турмуши йўқ? Демоқчиманки, буни ҳаммасига тарқалган гап-сўзлар сабаб бўлади. Ҳамма шундай ўйлаганими? Санъатимизни ҳурмат қилишадию, қўшиғимизни эшитишадию, яхши кунларида, тўйларда хизмат қиламизу, биз инсон эмасмизми? Бизнинг ичимизда “порядочный” яъни, ўзига тўғри инсон йўқми? Мана шу ҳолатлар ёқмайди. Қолган ҳаммасига чидаса, кўникса бўлади. Ўзи санъаткор бўлсанг, тишинг темирдан бўлиши керак экан. Мен бошида бундай ўйламагандим. Киришиб, чуқурлшиб бораверган сарингиз, кўп нарсани, ҳаттоки “гадонинг душмани гадо” эканлигини ҳам тушунар экансиз. Лекин, санъат йўлини танлаганимдан афсусланмайман! Аксинча, ҳозирги кунда мен ижод қилмасам, касал бўлиб қоламан. Буни оила аъзоларим ҳам билишади. Санъат йўлини танлашимдан аввал ҳар хил касб эгаси бўлиб кўрганман. Лекин, санъатга кириб келгач, бу соҳа айнан мен ҳоҳлаган соҳалигини тушунганман.

  Kaniza (3)

- Санъатдан олдин, қайси соҳаларга уриниб кўргансиз?

- Тадбиркорликка қизиққанман, уринганман. Ҳаттоки, бизнес қилиб, тилла тақинчоқлар ҳам сотганман. Жуда бир магазин очмаганману, тадбиркорлик қилганман. Буни ҳам нолимайман, яхши тарафлари бор. Ўзимни ўзим эплаб, санъаткор бўлмасимдан олдин, ўзимга “Матиз” автомобили сотиб олганман.

  Kaniza

- Ҳозирги кундаги ҳаётий қарашларингиз нималардан иборат?

- Ҳаётга ҳар хил қараш мумкин. Ёшингиз катта бўлгандан кейин, ҳаётга жиддий қарай бошлайсиз. Оила ҳақида ўйлайсиз. Ижод ҳақида ҳам жиддий ўйлайсиз. Масалан, мен ҳозир 5-6 нарса қилсам, яхшилаб ўйлаб, ичидан биттасини танлаб, чиқараман. Чуқурлашиб борган сарингиз, жуда жиддий қарай бошлайсиз. Олдингига нисбатан, ҳар бир қадам ўйлаб ташлайсиз. Олдингига қараганда, тажриба ҳам ошиб боради. Дунёқараш ҳам ўзгаради.

 

- Энг ашаддий мухлисингизни танийсизми?

- О... Энг ашаддий мухлисимнинг исми Дилором! Жуда ажойиб қиз, ҳақиқий мухлис! 5-6 марталаб, ишхонамга келиб кетган. Унда жуда ҳам танилмагандим. Мен йўқ вақтларимда келиб, телефон рақамларимни сўраган экан. Кейин менга деб, мен билан ҳали кўришмай туриб, гуллар, совғалар ташлаб кетган. Мен билан учрашишни, суратга тушишни жуда ҳоҳлаган экан. Мен у билан кўришмайман, демагандим, фақат шундай вазият бўлган, вақт туфайли ҳеч учрашиш тўғри келмай қолган. Охири кўришганмиз, кўзлари ёниб туришидан ҳақиқий мухлисим эканлигини билганман! Ҳозир мен билан ўртоқдек, телефон рақамларимни олган, телефонлашиб турамиз. Шу қиз астойдил ҳаракат қилиб, кўришиб, мухлис сифатида кўнглимга йўл топа олди. Бошқалар ҳам совғалар, гуллар ташлаб кетишади. Лекин, бу қизга қойил қолдим, жуда бир астойдил самимий ҳаракат қилди! Оддий қиз билан ҳақиқий мухлиснинг фарқи шунда, деб ўйлайман.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Kaniza (11)

Kaniza (4)

Kaniza (5)

 

  Kaniza (12)

Kaniza (8)