OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ! 25.06.2015 09:22

 

logo_0

Шу кунларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суратга олинган ва хусусий киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмларнинг ноқонуний савдоси ва намойишини олдини олиш бўйича, тегишли идоралар томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ишчи гуруҳи билан ҳамкорликда гавжум жойлар, бозорлар, савдо комплекслари ва шохобчаларда ўзбек фильмларининг ноқонуний савдоси бўйича мониторинг ўтказилиб, қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди!

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги давлат бюджети маблағларига, шунингдек, нодавлат киностудиялар томонидан суратга олинган фильмларнинг ноқонуний савдоси ва намойиши билан шуғулланаётган шахслар, ҳамда интернет ресурсларига яна бир бор мурожаат қилиб, уларни белгиланган қонун талаблари доирасида фаолият олиб боришга чақиради, шунингдек, қонунбузарларга нисбатан аниқ чоралар кўрилишини маълум қилади!