OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“БИЗ ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИМИЗ” ШИОРИ ОСТИДАГИ “ФУТБОЛ ШОУ”ДАН! БАТАФСИЛ! 24.06.2015 18:32

photo (83) 

22 июнь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида, “Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати ташаббуси билан, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, «Ўзбекнаво» Эстрада бирлашмаси, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, «Ўзбектеатр» ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси билан ҳамкорликда, 26 июнь “Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш” кунига бағишланган, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остидаги “Камолот кубоги” доирасида, хонандалар ва актёрлар иштирокида “Футбол шоу” бўлиб ўтди! (“Футбол шоу”га тайёргарлик жараёнларига ўтиш!)

Футбол шоуда иштирок этаётган барча иштирокчилар аввалига “Камолот” ЁИҲ биносига йиғилиб, у ердан тартиб билан махсус автобусларда стадионга йўл олишди. (Фоторепортажга ўтиш!)

Ўйин олдидан кичик ўзига хос матбуот анжумани ўтказилиб, шоунинг қандай ўтиши, иштирокчилар томонидан муҳокама қилиб олинди.

photo (8)

Майдоннинг бир тарафига катта экран ўрнатилганлиги учун, томошабинлар майдоннинг иккинчи тарафидан жой олишди.

photo (6)

Майдонда томошабинлар учун футбол шоу олдидан мини концерт уюштирилиб, унда хонандалар Муниса Ризаева,

photo (14)

Улуғбек Раҳматуллаев,

photo (7)

Сардор Раҳимхон,

photo (18)

Равшан Намозов,

photo (11)

Манзура,

photo (19)

Алишер Файз,

photo (17)

Шохруххон ва бошқалар иштирок этиб, шўх қўшиқлари билан томошабинларга кўтаринки кайфият бағишладилар.

photo (15)

photo (12)

photo (13)

photo (10)

Хонандалар майдонга қўшиқлари бошланишида Ўзбекистон ва “Камолот” ЁИҲТ байроқлари ўрнатилган очиқ кабриолетда кириб келгач,

photo (9)

сўнг майдон ўртасида, мухлислар олдида машинадан тушиб, майдонда юриб қўшиқ куйладилар.

photo (20)

photo (21)

Сўнг, “Футбол шоу”га старт берилди ва

photo (22)

photo (23)

photo (24)

майдонга хонандалар, ҳамда актёрлар жамоалари кириб келишди.

photo (2)

Футбол шоу режиссёри Нозим Жумаев

Бош ҳакам Бодибилдинг бўйича Ўзбекистон чемпиони Ҳабибулло Низомов

photo (5)

Футбол шоуни шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

photo (4)

ва радиобошловчи Музаффар Мирзабеков олиб боришди!

 photo (29)

Хонандалар жамоаси:

Мураббий: Равшан Намозов

Дарвозабон: Дилниёз Ғаффоров (“Элдидо” гуруҳи)

Команда капитани Адҳам Солиев

Достон Убайдуллаев

Сардор Раҳимхон

Шохруххон Йўлдошев

Музаффар (“Афруз” гуруҳи)

Жамшид (“Афруз” гуруҳи)

Баҳром Назаров

Мустафо

Элдор (“Элдидо” гуруҳи)

Достон (“Элдидо” гуруҳи)

Иноятилло Сатторов

Азамат Жалолов (Сomedy Uz)

Аброр Абдураҳмонов (Сomedy Uz)

Ислом Тўхтасинов (Сomedy Uz)

Ёқут Турсунов (Сomedy Uz)

Сирожиддин Юсупов (Сomedy Uz)

Умар Шамсиев ва бошқалар...

 photo (32)

Актёрлар жамоаси:

Мураббий: Дилшодбек Каттабеков

Дарвозабон: Собир Отажонов

Команда капитани Валижон Шамсиев

Шукурилло Исроилов

Меҳриддин Раҳматов

Толиб Мўминов

Самандар Ҳамроқулов

Жавлон Шодмонов

Йигитали Мамажонов

Шерзод Саидалиев

Азиз Раметов ва бошқалар...

 photo (27)

Ўйин бошланиши ҳам ўзига хос кечди. Актёрлар жамоаси билан биринчи бўлиб “саломлашишни истамаган” Достон Убайдуллаевга жавобан, Музаффар Мирзабеков бунинг учун хонандаларга “тўйда навбат бермасликларини” билдирди.

photo (28)

Буни эшитиб, “саломлашишни” Достон Убайдуллаевнинг ўзи бошлаб юборди!)))

photo (35)

Жамоалар бир-бирларига ўзаро совға ҳам беришди. Яъни актёрлар жамоаси хонандалар жамоасига “Станиславский”нинг китобини,

photo (36)

ўз навбатида хонандалар эса, уларга граммофон ҳадя қилишди!

photo (34)

Сўнг, қуръа ташланди, бунинг учун мураббийлар чақирилиб, осмонга танга отилди, лекин танга қайтиб тушмади!))))

photo (37)

photo (38)

Бундан кейин, ўзимизнинг миллий ўйинлардан арқон тортиб, ким ўйинни биринчи бошлашини аниқламоқчи бўлишди! Энди арқон тортиш авжига чиққан, муҳим вақтда, кутилмаганда Адҳам Солиевни “кимдир телефонда тўйга айтиб қолди!)))))  Адҳам Солиев ҳам қўл телефонда тўй ҳақида гаплашиб, арқонни қўйиб юборди ва қуръада актёрлар жамоаси биринчи бўлиб ўйин бошлайдиган бўлишди!

photo (41)

Ўйин бошланди!

photo (25)

Маълум бир вақт турли ҳолатларда кечган ўйинда биринчи голни Баҳром Назаров киритди, ҳамда бу голни жамоадошлар билан нишонлашди ҳам!))))

photo (40)

Ўйин давомида Наримон Султонхўжаев айниқса фаоллик кўрсатди, аммо селфида!)))) Копток қўлга тушди дегунча, ҳар қандай ҳолатда у турли вазиятдаги селфиларни амалга оширди! Унинг инстаграми ҳам тўлиб кетган бўлса ажаб эмас!))))) Унинг селфилари натижасида, хонандалар жамоаси иккинчи голни ҳам амалга ошириб улгуришди!

photo (48)

Бундан ташқари, Шукурилло Исроиловнинг ўрнига Comedy Uz иштирокчиларидан 6 таси майдонга тушишди. Бу борада вазн масаласи ҳисобга олиниб, шундай йўл тутилди!))))

photo (46)

Майдонда юз бераётган ҳар бир воқеага махсус репортёр Иноятилло асло бефарқ қараб туролмади!)))) У ҳар бир ҳолат юзасидан, иштирокчилардан фикрлар олишга астойдил ҳаракат қилди!))))

photo (43)

Танаффус вақтида эса, Футболчиларнинг кийиниш хонасида юз берган ҳолат катта экранда намойиш этилди. У ерда мураббий Дилшодбек Каттабеков ҳамма ўйинчиларни ютқазганлари, тўп ўтказиб юборганликлари учун “аёвсиз жазолаб чиқди”!)))) Аммо, ўйинчилар ҳам “бўш келишмади”! Улар Дилшодбекни яхшилаб, қўл-оёғини боғлаб, ўзлари футболни давом эттиргани чиқиб кетишди!))))

photo (49)

Ўйин давомида Адҳам Солиев пенальти учун, ўз-ўзидан йиқилиб ҳам олди, аммо бунга футболчилар “ишонишмади”!))))) Пенальтини иложи йўқлигини кўриб, хонанда ҳам шартта ўрнидан туриб кетди.)))

photo (56)

Мустафо эса, “жароҳат олдим” деб йиқилди, аммо унга “ҳеч қаеринг лат емади, ўзимиз кўрдик-ку” дейишса, “қалбим жароҳатланди”, деб жавоб қайтарди.))))

Бундай ҳолатларни кузатиб турган мураббий Равшан Намозов ҳам, шартта устки кийимини ечдию, тайёр спорт кийимида ўйинни давом эттириш учун майдонга тушиб кетди!

photo (61)

Бироздан сўнг кутилмаганда ҳамма хонандалар оёғини ушлаб, вой-войлаб, ерга ётиб олишди! Шарҳловчилар эса, уларнинг ҳийласини тушуниб қолиб, бу вақтни чўзиш учун қилинган “араб усули” эканлигини айтиб, уларни турғазиб юборишди!))))

photo (57)

photo (60)

photo (58)

photo (59)

Ўйин давом этди. Бу вақтда Йигитали сумкага коптокни солиб олганча, дарвоза томонга югурди. Албатта, хонандалар жамоасидаги ўйинчилар унинг йўлини тўсиб чиқишди. Аммо, Йигитали бўш келмай, ўзига хос трюклар билан уларнинг устидан “учиб” ўтиб, дарвозагача етиб борди ва гол амалга оширилди!!!!!!!

photo (45)

Жамоаларда ўзаро иштирокчилар алмашуви юз бериб, Сардор Раҳимхон актёрлар жамоасига ўтди ва уни дарвозага турғазишди. Шунда 2 бора тўп билан шошиб келган шогирди Мустафо устозига қарата тўп тўпа олмай қайтиб кетди. Натижада, Сардор Раҳимхон шу сабабли вақтинча ўйинни тарк этишига тўғри келди!)))))

photo (55)

Шукурилло Исроилов кутилмаганда бош ҳакамга "қўлингдаги қизил карточкани бериб тур" деб, сўраб олиб, унинг ўзига “қизил карточка” кўрсатиб,

photo (63)

унинг ўрнига ўзи бош ҳакам бўлиб олди!))))

photo (64)

Дарвоза олдида, хонандалар жамоаси ўйинчилари “жонли девор” ҳосил қилишганда, дарвозабон Дилниёз Ғаффоровнинг жаҳли чиқди ва коптокни ўзи билан бирга майдондан олиб чиқиб кетди!))))

photo (67)

Ўйинни давом эттириш учун копток керак эди! Бошқа копток ҳам дарров топила қолди!))) Ўзиям коптокмисан копток!

photo (68)

photo (69)

Уни актёрлар жамоасининг барча аъзолари зўрға думалатиб, келиб,

photo (70)

бир амаллаб дарвозага жойлашди!)))))

Аммо, бош ҳакам Шукурилло Исроилов бу ҳолатни ҳисобга олмади!)))))

photo (74)

Ҳисоб 2:2 бўлганди, аммо дурангни ҳеч ким ҳоҳламасди!

Пенальти белгиланди!

photo (71)

Дарвозадаги ўз жойига қайтган дарвозабон Дилниёз, коптокни ҳам қайтариб олиб келди!)))

photo (76)

Ниҳоят, пенальтилар бўйича, 2:3 ҳисобида хонандалар жамоаси ғолиб бўлишди!

photo (79)

photo (80)

Ғолиб жамоа улкан медаль билан тақдирланди!

photo (81)

Ўйин давомида Сomedy Uz дан Аброр Бахтиёрович, Иноятилло, ҳамда хонандалардан Адҳам Солиев, Сардор Раҳимхон, Дилниёз Ғаффоров, актёрлардан Шукурилло Исроилов, Валижон Шамсиев, Йигитали Мамажонов, Наримон Султонхўжаев, Дилшодбек Каттабековлар жуда фаол ҳаракат қилишди!

Ўйин олдидан “Гиёҳвандлик иллатлари, салбий оқибатлари” ҳақидаги видеоролик намойиш этиб ўтилди!

photo (82)

Бу чинакам профессионал футбол эмас, Футбол шоу!

Футбол шоуни ўтказишдан асосий мақсад эса, ёшларни кўнгилочар шоу орқали спортга бўлган қизиқишларини орттириш, уларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ундашдир! Муҳими ғалаба ҳам эмас, муҳими иштирок ва эзгу мақсад! Ёшларга шоу орқали гиёҳвандлик зарари ва спорт ҳамда, соғлом турмуш тарзининг афзалликларини намойиш этиш! Мазкур шоуни кўрган, спортга қизиқмаган ёшлар ҳам, ўз севимли хонанда ёки актёрининг майдондаги чаққон ҳаракатларини кўриб, кўнглида спортнинг бирор турига қизиқиш пайдо бўлса, келажакда бирор спорт тури бўйича яхши натижаларга эришса, Юртимиз байроғини мусобақаларда баланд кўтарса, ажаб эмас!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун

Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

photo (85)

 photo (84)

photo (78)

photo (77)

photo (72)

photo (73)

photo (66)

photo (65)

photo (62)

photo (54)

photo (75)

photo (53)

photo (52)

photo (51)

photo (50)

photo (47)

photo (44)

photo (42)

photo (41)