OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ФУТБОЛ ШОУ” ҲАҚИДА ИШТИРОКЧИЛАР ФИКРЛАРИ! 25.06.2015 20:17

 7T7A6432

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  артист Самандар Ҳамроқулов: - “Футбол шоу”, “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида ўтказилди. Чиндан ҳам келажак авлод ҳар жиҳатдан етук, соғлом, жисмонан бақувват, баркамол бўлиши керак! Гиёҳванд моддалар ва шу каби зарарли, ҳамда тўғри йўлдан чалғитадиган нарсаларга асло чалғиши керак эмас! Ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда, “Футбол шоу” каби хайрли тадбирларнинг аҳамияти катта. Биз санъаткорлар ҳам, Ўзбекистон ёшлари соғлом ва ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишлари тарафдоримиз ва бунинг учун ўз ҳиссамизни қўшиш ниятидамиз. Ўйлайманки, бундай хайрли ишларнинг натижаси ҳам яхши бўлади!

 7T7A6578

“Ниҳол” мукофоти совриндори Достон Убайдуллаев: - «Футбол шоу»да иштирок этганлигимдан жуда хурсандман! Бундай “Футбол шоу”да биринчи марта қатнашишим! Санъаткорларни спорт формасида кўриб, биргаликда футбол ўйнаш завқ бағишлади, янгилик бўлди! Бундай тадбирларнинг кўпроқ бўлиши тарафдориман, чунки биз санъаткорлар фақатгина тўй, концертлардагина эмас, шундай спорт тадбирларида, ёшларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиб, ўзимиз ҳам спорт билан шуғулланиб, соғлигимизга қараб турсак, яхши бўлади, деб ўйлайман.

 7T7A6594

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон: - “Футбол шоу” зўр, эмоциялар тўлиб-тошиб ётибди! Жуда ҳам позитив кайфиятдаман! Бундай тадбирлар кўп бўлиши керак! Ёшларни соғлом турмуш тарзига жалб этишда хонандаларнинг ҳам ҳиссаси катта бўлаётганлигидан жуда ҳам хурсандмиз! (самимий кулиб) “Футбол шоу” баҳона, футбол ўйнашни ҳам ўрганиб олдим!

 7T7A6562

Актёр Толиб Мўминов: - “Футбол шоу”, авваламбор ёшларимизни Гиёҳвандликка қарши бўлиш, спортга яқинлаштириш, соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида ўтказилди. Спорт ва санъат уйғунлиги, санъаткорларимиз ҳам, спортда нималарга қодирлигини кўрсатиб, ёшларимизнинг спортга бўлган қизиқишларини янада орттириб, уларни “соғлом танда соғ ақл” дегандек, ҳаракат қилишга ундашмоқда. Бунинг натижасида, стадиондаги томошабин ёшлардан келгусида, Ватанимиз обрўсини янада юқори кўтарадиган, халқаро мусобақаларда ғолиб чиқиб, юрт шарафини улуғлайдиган спорт усталари етишиб чиқади, деган фикрдаман. Бу каби тадбирлар ёшларимизни ҳам, санъаткорларимизни ҳам бирлаштиради, ҳамжиҳатликка ундайди. Эзгу мақсад йўлида ҳаракат қилишга, соғлом турмуш тарзига йўналтиради. Мен ўзим масалан, спорт турларидан стол тенниси билан мунтазам шуғулланаман, доим мусобақаларда иштирок этаман. Стол тенниси бўйича Касаба уюшмалари томонидан ўтказилган мусобақаларда, Шайхонтоҳур туманида ғолиб бўлиб, шаҳар босқичига чиқдим. Тўғри, шаҳар босқичида кучлилар кўп бўлди, балки ғолиб бўлишим мумкин эди, лекин сабаб ўзимда, яна ҳам кўпроқ шуғулланишим керак экан!

 7T7A6433

Актёр Йигитали Мамажонов: - Авваламбор, “Футбол шоу” билан, ёшларни табриклайман! Чунки, бу тадбир чинакамига ёшлар байрами бўлди, десам адашмайман! Ҳаммалари кўтаринки кайфиятда, бундай тадбирлар, барча ёшларни, санъаткорларни бирлаштириб, бирдамликка, ҳамжиҳатликка чорлайди. Тинч ва фаровон юртда шундай ажойиб тадбирлар бўлади! Ёшларимиз ҳар тарафлама соғлом бўлишлари учун ҳам, шундай тадбирлар ўтказилмоқда, уларнинг ҳар доим эътиборда эканликлари билдирилмоқда. Биз ҳам шоу яхши ўтиши учун астойдил ҳаракат қилдик. Ўзимиз ҳам доим спорт билан шуғулланишга ҳаракат қиламиз, ҳар шанба ва якшанба кунлари футбол ҳам ўйнаймиз.

 7T7A6571

Актёр ва режиссёр Жавлон Шодмонов: - “Футбол Шоу” қизиқарли бўлишига ҳаракат қилдик. Бу шоу “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида, ёшларимизга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди. Агар ёшлар мана шу “Футбол Шоу”дан таъсирланиб, спорт билан шуғулланишса, соғлом турмуш тарзига риоя қилишса, хурсанд бўлардим. Биз ўзимиз ҳам спортга бефарқ эмасмиз, йиғилиб, ҳар ҳафта футбол ўйнаймиз. Ёшларга тилагим, ҳар доим соғлом турмуш тарзига риоя қилишсин, спорт билан шуғулланишсин!

Cаида Вахобова

Феруза Фаттохова