OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IMG_4628(1)

image

KYVP2965

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ТАЛАБА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ” ЯКУНИ, ҲАМДА БАКАЛАВРЛАР ВА МАГИСТРЛАРНИНГ БИТИРУВИГА БАҒИШЛАНГАН МАРОСИМДАН! 27.06.2015 04:54

 IMG_5921

26 июнь куни Ўзбекистон Давлат Санъат ва маданият институтида “Талаба ёшлар фестивали” якуни, ҳамда Бакалаврлар ва Магистрларнинг Битирувига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1-12 июнь кунлари мазкур институт талабаларининг анъанавий “Талаба ёшлар фестивали” ўтказилган эди. (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!)

Тадбир доирасида институтнинг ҳар бир кафедралари ўзларининг фаолиятлари билан боғлиқ бўлган кўргазмали воситалар билан қатнашдилар. Фестиваль давомида бадиий ва ғоявий жиҳатдан мустаҳкам саҳна асарлари, концерт дастурлари намойиш қилинди.

 IMG1_5619

Фестивалга тақдим қилинган ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, улар ичидан энг кучлилари ва яхшилари танлаб олинди.

IMG_5866

Фестивалнинг ёпилиши маросимида эса, энг яхши ижодкорлар институт маъмурияти томонидан белгиланган пул мукофотлари билан тақдирланишди.

IMG_5903

Ёшларнинг ижодга бўлган интилишларини ўстириш, уларнинг ижодини рағбатлантириш мақсадида, маъмурият томонидан номинациялар ҳам эълон қилинди. Жумладан, “Йилнинг энг фаол талабаси”, “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси”, “Йилнинг энг яхши хонандаси”, “Йилнинг энг яхши дирижёри”, “Йилнинг энг яхши созандаси”, “Йилнинг энг яхши диплом спектакли” ва бошқалар...

IMG_5929

IMG_5810

IMG_5906

Номинация эгаларига мукофотларни Ўзбекистон Халқ артистлари, устозлар топширишди.

IMG_5618

Шунингдек, таниқли санъаткорлар ва хонандалар иштирокида концерт дастури ҳам бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,

IMG_5670

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистларТоир Қўзиев,

IMG_5821

Дилноза Исмияминова,

IMG_5765

Самандар Ҳамроқулов,

IMG_5677

“Ниҳол” мукофоти совриндори Улуғбек Раҳматуллаев,

IMG_5738

хонанда  Гули Асалхўжаева,

IMG_5708

"Сурхон" гуруҳи,

IMG_5764

"Дурдона" гуруҳи,

IMG_5759

“Тумор” рақс гуруҳи ва бошқалар иштирок этишди.

IMG_5651

Маросимни актриса Нигора Каримбоева ва актёр, хонанда (“Элдидо” гуруҳидан) Дилниёз Ғаффоровлар, ҳамда бир неча ижодкорлар навбатма-навбат олиб боришди.

IMG_5815

Мазкур Фестиваль маданият, санъат соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг янги босқичга кириб бораётганлигини ўзида ифода этади. Келгусида мазкур ёш ниҳоллардан ҳақиқий санъат чинорлари етишиб чиқадилар, деган умиддамиз.

 IMG_5649

Баҳодир Мағдиев “Ориат доно” радиоси журналист: - Мазкур маросимда, институтимиз талабалари билан биргаликда, санъатимиз намоёндалари ҳам иштирок этишяпти. Талабаларга бакалаврлик ва магистрлик дипломлари топширилди. Шунингдек, яқиндагина бўлиб ўтган “Талаба ёшлар фестивали” ғолиблари тақдирланишди. Бугунги бакалаврлар ва магистрларни институт ректори профессор Бахтиёр Сайфуллаевич Сайфуллаев ҳам сўзга чиқиб, самимий қутладилар. У киши саҳнага биринчи бўлиб, санъатимиз намоёндаларидан Ўзбекистон Халқ артисти Яйра Абдуллаевани таклиф этдилар. Яйра опа институт тарихидан сўзлагач, бугунги кундаги муҳташамликни, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, Муҳтарам Президентимизнинг ёшларимизга, санъатга ва хусусан театр санъатига бўлган катта эътиборларини тилга олиб, ўзларининг миннатдорчиликларини билдирдилар. Шунингдек, санъат оламида, актёрликда биринчи бўлиб, Ўзбекистон Қаҳрамони унвони соҳиби бўлган Зикир Муҳаммаджоновни ҳам эслаб ўтдилар. Улардан сўнг, Ўзбекистон Халқ артистлари Шуҳрат Аббосов ва Турғун Азизовлар ҳам ўз табрик сўзларини айтиб ўтишди. Бу фестивалда ўз ижод намуналари билан иштирок этган ёшларимиз, келажакда санъат соҳасида ўз ўрниларига эга бўладилар ва кўплаб ютуқларга эришадилар, деган умиддаман.

 

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG__0640_копия

Фотолар учун Сардор Азимовга миннатдорчилик билдирамиз

 IMG_1744

IMG_5701

IMG_5616

IMG_5620

IMG_5623

IMG_5628

IMG_5658

IMG_5659

IMG_5665

IMG_5671

IMG_5676

IMG_5709

IMG_5718

IMG_5739

IMG_5762

IMG_5766

IMG_5793

IMG_5806

IMG_5822

IMG_5836

IMG_5862

IMG_5903

IMG_5935