OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» МАВЗУСИДА МАЪНАВИЯТ СОАТИДАН! САНЪАТКОРНИНГ БИР ОҒИЗ ГАПИ, КЎП НАРСАНИ ҲАЛ ҚИЛИШИ МУМКИНМИ? 02.07.2015 07:17

DSC_2519

1 июль куни “Ўзбекистон Миллий кутубхонаси”да, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан ташкиллаштирилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов, Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари, сиёсатшунослик фанлари доктори Қаҳрамон Қуронбоев, ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбековлар иштирок этиб, бугунги кундаги энг долзарб мавзулар, уларнинг санъаткорлар билан боғлиқлик жиҳатлари ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

Бугунги кунда ёшлар кимга эргашади? Кимларни ўзига намуна деб биладилар? Шубҳасиз санъаткорларни!

Шунингдек, бугунги кундаги энг муҳим ва асосий бойлигимиз, бу тинчлик!

Бугунги ёшларни нимадан асрашимиз ва нималардан огоҳ бўлишимиз шарт?

Бу каби долзарб ва муҳим саволлар, маънавият соатининг асосини ташкил этди.

DSC_2544

Маънавият соати аввалида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов сўзга чиқиб, Юртимиз Мустақилликка эришгач, 24 йил ичида бўлган муҳим ўзгаришлар, ёшларга яратилаётган имкониятлар, ёшлар таълим олаётган ўқув даргоҳлари, бир қатор хорижий давлатларнинг нуфузли олийгоҳлари ҳам, Юртимизда ўз йўналишларини очганликлари ва бу тан олишдан иборат эканлигини айтиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов: - Бошқа юртлардаги мутахассислар, ёшлар ҳам, бугунги кунда бизнинг Юртимизда ишлаш истагини билдирмоқдалар. Масалан, куни кеча хат келдики, Япониядан 2 талаба Ўзбекистондаги Опера ва балет театрида ишлаш истагини билдиришган. Бу ўз-ўзидан эмас! Улар ҳам интернет орқали юртимизни кузатишган, юртимиздаги тинчликни, яратилган имконият ва шароитни ҳисобга олишган, албатта. Бундан ташқари, хорижий давлатлардан келиб, бу ерда ўз концерт дастурини тақдим этаётган санъаткорлар ҳам кам эмас! Нега? Чунки, тинч юртга санъаткорлар келади! Ким бўлишидан қатъий назар, улар шу ерга келишяпти! Бу ҳам ўз-ўзидан эмас! Ҳаммасига ўзимиз гувоҳ бўляпмиз! Ҳеч қачон уруш бўлса, нотинчлик бўлса, у ерга санъаткор келиб,”хизмат қиламан”, демайди! Чунки, ҳар қандай санъаткорнинг ҳам продюсерлари, маъмурлари қайси юрт тинч эканлигини, самолётдан тушгандан кейин уларни нима ва қандай муносабат кутиб турганлигини ўргангандан кейингина, ўша юртга бориш ҳаракатига тушишади. Бизнинг юртимиз тинч бўлганлиги учун ҳам, бундай ташрифлар амалга ошмоқда, ва улар бизнинг юртга интиладилар. Бунинг учун шукрона айтишимиз керак!

Шундан сўнг, сўз Қаҳрамон Қуронбоевга берилди.

DSC_2512

Республика маънавият тарғибот маркази раҳбари, сиёсатшунослик фанлари доктори Қаҳрамон Қуронбоев: - Юртдошларимизнинг мамлакатимизда бўлаётган ҳар битта яхши ўзгаришларга шукроналик билан ёндошаётганлигининг замирида санъаткорларнинг ҳам хизматлари бор! Ҳар бир ёш ўғил-қиз ўзига идеал қидиради. Бизнинг сўзларимиздан ҳам кўра, санъаткорларнинг бир оғиз сўзи, ёшларга кучлироқ таъсир қилади! Шунинг учун ҳам, бугунги кун санъаткорлари ҳақиқий фидоий бўлишлари керак! Шунинг учун ҳам, авваламбор бугунги тадбирни ташкил этганликлари учун ҳам, Баҳодир ака Аҳмедовга раҳмат айтаман! Бу тадбирни Рўзаи Рамазон ойида ўтказилаётганлиги ҳам бежиз эмас. Чунки, бу ойда қилинаётган ҳар бир иш, фақат яхшилик учун! Қанчалик яхшилик қилсак, бир-биримизни қўлласак, ўргансак, ўрганганларимизни бошқаларга етказсак, етказа олсак, бу жуда катта бахт! Биз авваламбор, санъаткорларнинг маънавиятини кучайтиришимиз керак! Тўғри, бу санъаткорларнинг ҳаммасини маънавияти ёмон, деган гап эмас! Ҳаммасини эмас, айрим, биргина хонанданинг чиқиши, бошқаларининг бор меҳнатларини бир тийин қилиб қўймоқда. Баъзилар “маънавият” деса, “яна баландпарвоз гапми?” дейди. “Маънавият” ҳақида, Муҳтарам Президентимиз, 2008 йил “Маънавият енгилмас куч” асарида ёзганларида таъриф берилган. Таърифда “Инсоннинг руҳан покланиши” дейилган. Инсон қачон руҳан покланади? Қачонки, нимадир ўқиб, ўрганиб, билса, “шукур, ўргандим, билдим” дейди. Мана бу руҳан покланиш! Иккинчисида, айтиладики, “Қалбан улғайиш”! Одамзот қачон қалбан улғаяди? Қачонки, одамзот кимгадир озгина яхшилик қилса, “шукур” дейди. Инсонни иймон, эътиқод, виждон, ғурурини уйғотувчи кучли тарбия! Санъаткорлар ижодий учрашув, ёки  тадбирлар билан бирор жойга борганда, бир оғиз гапининг ўзи, кўп нарсани белгилаб беради! Маънавиятни тушунтиришдан олдин, “маънавиятсизлик” нима эканлигини ўзимиз тушунишимиз керак! Маънавиятсизлик нимага олиб келади? Мана маънавиятсизликнинг оқибатида Украинада бўлаётган жараён! Ёки Қирғизистонда бўлган жараён! Ёки Андижонда бўлган жараён! Ёки Сирияда, Тунисдаги жараёнлар! Ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, автомат билан дам олишга келган инсонларнинг отилиши! Ўзим бир неча маротаба Мисрда бўлганман, бутун Миср-Араб Республикасини фақат туризм боқади, лекин ўша ерда дунёқараши йўқ, онги йўқ одамлар, ўз оёғига ўзлари болта уряптилар. Ўша ерда 4 йилда, 3 марта Президент алмашди. Бундан ким ютдию, ким ютқазди? Ташқаридаги ғараз ниятли кимсалар ютди! Миср Араб Республикаси эса, ютқазди! Энг диққатга сазовор нарсаларни ёққан, синдирган, вайрон қилишган! Уларни қайтариш учун қанча меҳнат ва қанча йиллар керак? Ёки Тунисда бўлиб ўтган жараённи олсак, бир куннинг ўзида у ердан 17 минг сайёҳ чиқиб кетди! Ёки маънавиятсизлик сабаб, Украинада бўлиб ўтган жараёнлар! Ким ютдию, ким ютқазди? Муҳтарам Президентимиз айтадилар: “Бизнинг энг катта ютуғимиз, кўзи чақнаб, кўзи ёниб турган фарзандларимиз! Мустақил фикрга эга бўлган ёшларимиз!” Чиндан ҳам, ҳамма ишни ёшлар қилади! Масалан, маънавиятсизлик, айнан ёшлар маънавиятсизлиги сабаб, Украина қай аҳволга тушди? Энди уни қайта тиклаш учун бутун бир авлод керак! Ким ютди,ким ютқазди? Бу ҳақида кўп гапирилган бўлса ҳам, яна айтаман, бизда бир катта “бало”, бу Россия ва Қозоғистонга бориб, ишлаш чиққан! Бундан 10 йил олдин, битта туманда СПИД хасталиги тасодифан битта, ёки иккита учраб қоларди, холос! Энди-чи? Ҳозир бир туманда СПИД хасталиги 100 дан ортган! Республика бўйича, СПИД хасталигига чалинган гўдаклар сони 2000 дан ортиқ! Бунинг сабаби нима? Сабаб, ўша ишлагани кетганлар, бошқа жойларга ишлашга бориб, қандайдир хасталикларга чалиниб, қайтиб келиб оиласига юқтиришяпти! Ёки эри четга кетганда, рафиқасининг хиёнати! Ўртада ким сарсон? Фарзандлар сарсон! Бир вилоятда болалар билан суҳбатлашганда, “катта бўлганингда ким бўласан?” дейилган саволга, “Мен Россияга кетаман” деб жавоб беришди! Буни қандай тушуниш керак?

Муҳтарам Президентимиз Сирдарёда 3 йил олдин фермерлар билан учрашганларида, савол бердилар: “Қани, айтинглар! Ўша Россия кўчаларини қайси ғурур билан тозалашяпти?”! Ўша инсонлар бир марта бўлса ҳам, ўз кўчасини супурганми? Ёки миллион, миллиард топса ҳам, лекин бу ерда хотини, боласи СПИД бўлиб турса, кимга татийди? Шу ўринда савол туғилади! Ўзбекистонда Россияга ёки Қозоғистонга ишлашга бормаган, бирортаси очдан ўлибдими? Йўқ! Лекин, ўша Россия ва Қозоғистонга ишлашга кетганлари, ўлиб келяпти! Бир кунда 20 тадан 40 тагача тобут келяпти! 2013 йилги маълумотни олсак, 13 ёшли 200 тадан ортиқ қизларнинг тарбиясиз издан чиққан. Аксариятининг ё онаси, ё отаси четга ишлашга кетган. Бола бу ерда сарсон-саргардон! Яқинда Хоразмнинг бир туманида, 12 ёшли бир қиз ўз акасидан фарзандли бўлди! Тошкент шаҳрида, 2 та 13 ёшли қиз, ўз отасидан фарзанд туққан! Мана энди савол туғилади, маънавият керакми, керакмасми?

“Оммавий маданият”, деган “бало”ни яхши биламиз! Бугун “Оммавий маданият” натижасида хорижда бир жинсли никоҳлар урф бўлди! Ҳаттоки, Американинг Президенти ҳам бу нарсани тасдиқлаб, бунинг учун имконият яратиб берди! Буни бир кўзимиз олдига келтирайлик! Бу ахир қандай шармандалик? Яна буни қабул қилмаган давлатлар, “демократик давлат эмас”, деб бошқаларга тазйиқ ўтказишмоқда.

Бизда эса, ота-она ишлаш учун Россияга, Қозоғистонга кетяпти, энг ёмони эса, бола ота ёки она меҳрига тўймаслигидир!  Ота қаҳрини кўрмаган бола, ҳеч қачон йигит бўлолмайди. Айрим жойларда кузатганимда, йигитлар турникка тортила олмайди, ўзини йигитдек тутмайди. Ахир ота меҳри ва қаҳри, бирга келади! Шундан йигит киши пайдо бўлади! Йигит тарбиясида, ота иштироки жуда ҳам муҳим!

“Оммавий маданият”ни олдини олиш, унга йўл қўймаслик керак ва бизда бунинг олдини олиш учун ҳамма имкониятлар бор! Биринчи навбатда ёшларни бундан асраш, уларни огоҳлантириш керак! Бунинг учун эса, ёшлар ўзига идеал, деб билган санъаткорларнинг маънавиятини шакллантириш, янада такомиллаштириш керак! Оммавий ахборот воситаларида санъаткорларнинг чиқиб бир оғиз гапирган гапи, кўп нарсага сабаб бўлиши мумкин! Ёки бир-икки клипларни олсак, ҳар хил ҳаракатлар билан нималарнидир ўхшатишга ҳаракат қилишяпти. Санъаткор куйлаётган қўшиғининг, ўша қўшиқ шеърининг маъноси бўлиши керак! Агар ўша қўшиқни айтгинг келаётган бўлса, клип олсанг, олиб бориб аввал ноутбукда ўз қизингга кўрсат! Кўрсата оласанми?

Муҳтарам Президентимиз “Ўзбекистон ёшлари, менинг болаларим” дейдилар. Президентимиз фарзандлари, Ўзбекистон ёшларини биз ҳар хил енгил-елпи қўшиқлар билан “тарбия”лашга ҳаққимиз йўқ! Эртани, келажакни ўйлайдиган инсон, маънавият учун қайғуриши керак! Шунинг учун, биз ҳозир Телевидение билан ҳам, “Ўзбекнаво” эстрада Бирлашмаси билан ҳам ҳамкорликда ишлаяпмиз. Маънавиятни янада такомиллаштириш керак!

 DSC_2500

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов: - Чиндан ҳам, биринчи навбатда кўз олдингизга ўз яқинларингизни келтириб кўринг. 13 ёшли бола, шу ёшда нима кўрди, нимани билади? Кимнидир фарзанди, набираси, жияни... Отаси, онаси Россияга ёки Қозоғистонга кетса? У ерда қай даражада қул қилиб ишлатилишини ойнаи жаҳон орқали кўрганмиз. Бу ерда эса, 13 ёшли бола, тарбияси издан чиқиб, акасидан ёки отасидан фарзанд кўриши, буни қандай қабул қилиш мумкин? Нега бундай бўлиши керак? Ўйлаб қаралса, нафақат ота-она, оила, балки санъаткорлар ҳам, болалар тарбиясида бир кўзгу бўлади. Ҳар битта кийиниши, юриш-туриш, қўшиқ куйлашда ҳам! Демак, биз маънавиятни янада такомиллаштиришимиз, шундай куй-қўшиқлар танлашимиз керакки, ёшларга ибрат бўлсин! Боя айтганимдек унсурларни эса, нотўғри йўлдан қайтарсин!

Маънавият ҳақидаги гапларни кўп жойларда айтишади, ОАВ томонидан ёзилади. Лекин, баъзилар риоя қилишмайди. Нега? Чунки, ўшаларнинг ўзи, онги ривожланмаган. Биринчи навбатда инсон ўзига савол бериши керак! “Мен қандай юрибман? Нима қиляпман? Қандай кийиняпман? Қандай гапни гапиряпман? Қандай муносабат билдиряпман? Агар бирор инсон, гўдак менга қизиқадиган бўлса, маънавиятимга қизиқадиган бўлса, қўшиғим, шеърим, ижодимга қизиқадиган бўлса, мен шунга жавоб бера оламанми?” Битта болани йўлдан чиқариш, тарбиясини бузишнинг ўзи қанчалик жиноят!  Инсоннинг ўзида,”шу битта бола келажакда ёмон йўлга кириб кетиб, гуноҳ орттирса, шунга шерик бўлиб қолмаяпманми?”, деган савол бўлиши керак! Агар санъаткорларнинг битта клипини олсак, шуни аҳолининг 1 фоизи кўрганда ҳам, қанча бўлади? 10 фоизи кўрса-чи? Агар рейтинги юқори, ҳамма ижодини яхши кўрадиган санъаткор чиқиб, қўшиқ куйласа, уни ҳамма эшитадиган бўлса-чи? Ўша уни қўшиғини тинглаган, клипини кўрган ёш болани ёнида дўсти борми, унга шу қўшиқ, ўша хонанданинг клипдаги кўриниши ҳақида гапирадими, “ановини қара, мана шундай кўринишда юрибди, биз ҳам шундай юрамиз” дейдими? Дейди, албатта! Шундай нарсага оиласида имконият етмаса-чи? «Ановини отаси шундай нарсани олиб бериб қўйибди, сиз менга олиб бера олмайсизми? Нимага унда мени дунёга келтирдингиз?» деб, ота-онасини беҳурмат қиладими? Беҳурмат қилишни ўргангандан кейин нима қилади? Атрофга қараса, қўшниси уйда йўқ, уй бўш, нима қилади? Ўша уйга ошиб туриб, ўғриликка ўтади! Ўша ўзига керак бўладиган нарса илинжида ўғрилик қилади! Қарабсизки, нотўғри йўлдан кета бошлайди. Бу ҳаммаси нима? Тарбия! Тарбия учун эса, ким бўлишидан қатъий назар, шоир,  санъаткор, дизайнер, журналист ёки бошқа касб эгаси, ҳаммаси масъул! Бунга кўзни каттароқ очиб, масъулият билан қараш керак! Қўшиқлар, клиплар ҳам, тўғри йўлга бошлаши керак! Онгни, фаросатни ишлатиш керак! Ана шундагина фарзандларимиз халққа хизмат қиладиган маънавий жиҳатдан баркамол инсонлар бўлиб етишадилар. Мана бу ерда Халқ артистлари, хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлган санъаткорлар ўтиришибди. Лекин, ёшлар ичида оддий саломни эсдан чиқариб қўядиганлари бор! Саломлашсанг, одамга ўхшаб саломлашмайди ҳам. Бу қаердан келиб чиққан? Бу ҳам тарбиядан! Шундан келиб чиқиб ўйлаш керак! Санъаткорнинг ҳар бир босаётган қадами, яхшиликка, тарбияга хизмат қилиши керак, ёмонликка хизмат қилиши керак эмас! Бизнинг вазифамиз, маънавият, маърифат улашиш! Муҳтарам Президентимиз тўғри айтганлар: “Қўшиқ айтган, мусиқа билан шуғулланган боланинг қўлидан ҳеч қачон ёмонлик келмайди!”. Шоирлар ҳам шеър ёзаётганда, санъаткорлар эса, қўшиқ учун шеър танлаганда ҳам, эҳтиёткорлик билан ёндошишлари лозим. Қўшиқ куйлаганда  ҳам, ўйлаб куйлаш керак! Масалан, Алишер Навоийнинг ғазалини куйга солиб, куйласа, Бобур Мирзо ғазалини куйга солиб куйласа, ҳар бир сатри, жуда ҳам кучли эканлигини ҳисобга олиб, ўйлаш керак! Унинг мантиғи, мақсади, тагидаги моҳиятига етиб боргандан кейин, у ҳақида тушунчага эга бўлгандан сўнг, уни куйлаш керак! Олдин бирор санъаткор “Муножот”ни куйласа, мазмунини, Алишер Навоий нима демоқчи эканлигини, ҳаммасини талқин қилиб бера олган! Ҳозир эса, “Муножот”ни бир куплетини айтиб, қолганини давом эттиришни сўрасангиз, на шеърини, на мақсади ва на моҳиятини билишади... Шунинг учун, санъаткорларга илтимос, келажакда куйлайдиган қўшиқларингизни ўйлаб, фикрлаб куйланг, токи халққа хизмат қиладиган қўшиқлар бўлсин! Ўзингизни фарзандингизга ҳам эшиттириб кўринглар! Шу қўшиқни фарзандингизга эшиттиришга лозим топасизларми? Авваламбор, шу ҳақида ўйлаб кўриш керак! 

 DSC_2553

Шундансўнг, Баҳодир Мажидович Аҳмедов сўз навбатини Қобилбек Каримбековга берар экан, у кишининг касбий фаолияти ҳақида юқори фикрлар билдириб, “сиз ойнаи жаҳонда гапираётганингизда ҳамма эшитади, чунки сиз ҳақиқатда қалбимизга тўғри келадиган гапларни рўйи рост етказиб берасиз!” деб, айтиб ўтди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков ҳам, ўз навбатида фикрлар учун миннатдорчилик билдириб ўтгач, ҳозирги кунда юз бераётган долзарб сиёсий  ҳолатлар юзасидан фикрларини баён этди.

 Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков: - Бу ерда ҳозир санъаткорларимизнинг гапи, халқнинг юрагига тез кириб бориши ҳақида, фикрлар бўлди. Чиндан ҳам, бугунги кунда санъаткорларни қўшиқ куйлашдан ташқари, кўрсатувларни ҳам чиройли олиб бораётганлиги, тадбирлардаги иштирокини кузатиб, айтаманки, сизлар катта кучсиз! Мана ҳозир Баҳодир ака ҳам, Қаҳрамонжоннинг ҳам гапларидан таъсирландим. Чиндан ҳам, Мисрни олсак, тинчлик, осойишталик йўқ! Битта Қоҳиранинг ўзида 15 миллион аҳоли яшайди! У ерда Аҳмад ал-Фарғоний бобомиз бор! Аммо, у ерда ҳар хил оқимлар ҳам бор! Масалан, “Биродар мусулмонлар”, улар ким? “Ал-Қоида”нинг ўнг қаноти ҳисобланади. Сурияни олсак, ери биздан 2 баробар кичик, Тожикистондан сал каттароқ, 185 минг кв км. 26 миллион халқи бор, 3 миллион қочоқ! Фаластин ўзи қочоқлар мамлакати дейилса, Сурия халқи Фаластинга қочиб ўтяпти! Шунинг учун ҳам, буларни кўриб, биз ўз юртимиздаги тинчликка “минг шукур, раҳмат” деймиз! Матбуот ва экран орқали, мана шу тинчлигимизнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришда сиз санъаткорларнинг хизматингиз беқиёс! Лекин, атрофга назар солсак, афсуски, айрим муаммолар ҳам бор. Масалан, Экология муаммоси, ёшларнинг турли мафкураларга берилиши! Мисол учун, Сурияда 1996 йил Ўзбекистонда туғилган, қидирувдаги бола, автомат кўтариб юрибди! “Жиҳод қиламан, Ўзбекистонга бориб қонни дарё қилиб оқизаман” дейди. Улар Ироқ ва Шом Ислом давлати, матбуотда ИШИД деб, кўп бериляпти. Ўзи Ироқ ва Шомдаги Ислом давлати эмас, “Ироқ ва Шомдаги Ислом душманлари”, деган бўлардим. Улар секин-аста Афғонистонга ҳам кириб келишди. Бу катта муаммо!

Бўлиб ўтган воқеаларни ёдга олсак, ёдингизда бўлса керак, яхши ҳамки, 2010 йил юртимиздаги Андижон, Фарғона, Наманган ҳудудида, ҳамда Қирғизистонда ғаламислар кутган нарсалар бўлмади! Битта ҳам ўзбек аскари Қирғизистон ҳудудига кирмади! Ҳаттоки, ўша вақтдаги Қирғизистоннинг Президенти ҳам, бунинг учун Муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирди! Лекин, бугун ҳам, у ерда вазият барқарор эмас... Менга Чингиз Айтматов, Манас юрти ҳақида, бу гапларни айтиш оғир, аммо дунёдаги 110 та қашшоқ давлат ичида Қирғизистон ҳам бор. Булар ичида Тожикистон ҳам бор! Сабаби, у ерда ҳам тинчлик, осойишталик йўқ! У ернинг 27 фоиз аҳолиси ўзбеклар. Сабаби, Тожикистон бир вақтлар, 1929 йилгача Ўзбекистон составида автоном бўлган, пойтахти Самарқанд эди. Қирғизистонда-чи, неча бор Президент алмашди. Атрофимизда нотинчлик! Бошқа муаммолар ҳам мавжуд, бизнинг минтақа, табиий бойликлар, ишчи кучи кўп ва ҳоказо. Албатта, шунинг учун ҳам бу ерга интилишлар кўп. Янги таҳдидлар бўлмайди, деб ким кафолат беради? ИШИД бўйича ҳам, афсуски, Россия, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар орқали, Сурия ва Ироққа кетиб қолиш ҳолатлари, учрамоқда!

Миссионерлар ҳам пайдо бўлди! Ҳозир ер юзи бўйича 9 миллион миссионерлар изғиб юришибди. Улар Ислом динидан айнитиб, бошқа динга олиб кетади. Туппа-тузук одамлар чўқиниб юришибди. 67 ёшли бир амаки 3 та боласини шунга етаклаб олиб боряпти! Ҳар ойда 100 доллар берар экан, агар оғайнингни олиб борсанг яна 200 доллар, бир ойдан кейин бепул Жанубий Кореяга, 4 ойдан кейин бепул Америкага олиб бориб, келар экан! Шундай йўллар билан секин-секин кириб келишяпти! Дунё бўйича бир йилда миссионерлар 55 миллиард варақа чиқазар экан! Шу жумладан, ўзбек тилида ҳам. Миссионерлар тинч ўтиргани йўқ! Христианлар Суданни, Эфиопияни бўлиб юборишди!

Афғонистонда-чи? Уруш неччи йиллардан буён давом этяпти! 17 давлат қурол етказиб беради. Афғонистонда энг охирги маълумотларга кўра, 6 миллион ўзбек яшайди, 17 миллион пуштун, 8 миллион атрофида тожиклар ва яна бошқалар, жами 32 хил миллат! У ерда уран ҳам, пахта ҳам, бор. Лекин, у ерда турли кучли давлатларнинг манфаатлари тўқнаш келган! Қанчалаб афғон урушларда қирилиб кетди. Афғонистонлик 3 миллион қочоқлар Эронда! 4 миллион қочоқ Покистонда! Афғонистонда ҳамон нотинчлик, 16 миллион ўқотар қурол бор! Агар 33 миллион аҳолиси бўлса, ҳар 2 та кишига биттадан қурол! Масалан, бемалол автоматни қўйиб, масжидга кириб кетади, ёки танкни уйини дарвозахонасига қўйиб, ухлагани кириб кетади! Бу ахир даҳшат! Шундай давлатнинг ёнидамиз! Мана бизда “Гиёҳвандликка қарши” тадбирлар ўтказилди, роликлар суратга олинди. Афғонистонда-чи, қанчалаб қора дори етиштирилади. Мана қандай давлат ёнидамиз? Айтилса, маълумотлар кўп! Албатта, бугун ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз керак! Ёшларимизни асрашимиз керак! Агар биз доимо огоҳ бўлсак, маънавиятимиз кучли бўлса, бизнинг тилимиз, динимиз, санъатимиз, маданиятимизга раҳна солмоқчи бўлганларнинг ўзи, тарих саҳнасидан супурилади!

 DSC_2607

Шундан сўнг, Қобилбек Каримбеков берилган саволлардан бири, “ИШИД” ҳақидаги саволга сиёсатчи сифатида ўз фикрларини билдириб, тўхталиб ўтди: - ИШИД, Ироқ ва Шомдаги Ислом Давлати, Шом, бу Суриянинг қадимий номи! Ўзбек халқи  тарихида Суриянинг ўрни катта бўлган, чунки Амир Темур бобомиз жуда буюк арбоблар, илм-фан, ганч, минора қурувчи, олимларни ўша ердан олиб келганлар. У киши эгаллаган ҳудудлар таркибига, қадимий Шом, яъни Сурия ҳам кирган. Бугунга тўхталадиган бўлсак, бугоун Ироқ ва Шомдаги Ислом Давлати, Суриянинг 37 фоизини эгаллаб турибди, Ироқнинг эса, 40 фоиз ҳудудини эгаллаб олишган. Тахминан, 50 мингдан 80 минггача мунтазам армияси борлиги ҳақида, маълумотлар бор. Қолаверса, бошқа давлатлардан ёлланганлар борганлиги ҳақида маълумотлар бор, афсуски, Қашқадарёдан ҳам Шаҳрисабзлик йигит ўз хотинини туҳфа қилиш учун олиб кетаётганда қўл тушган. Бундайларни қўпол бўлса ҳам айтаман, “даъюс” дейди, бу сўзнинг луғавий маъносини билиш керак. Чунки, баъзида айримлар билиб-билмай, бу сўзни ҳақорат маъносида тўғри келмаган жойда ишлатишади. ИШИД нинг  раҳбарлари ҳам турли ном ва тахаллусларда юришади. Улардан айримлари ўз қилмишларига яраша жазо сифатида, ўлим топишди ҳам. 2001 йил Жума Намангоний, (Жума Ҳожиев) Афғонистоннинг Қундуз шаҳрида, 2009 йил эса, Тоҳир Йўлдош ярадор бўлиб, 4 кун комада ётиб, ўлган. ИШИД раҳбарларига қарши, дунёдаги 126 та шайх очиқ мактуб ёзди. Бу мактуб муаллифларидан бири, раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф эди. Ҳаттоки, Саудия Арабистонининг ўзида ҳам булар жиноятчи, деб эълон қилинган...

Хўш, бунга манба қаерда? Манба бу вайронкор мафкуралар!

Бутун ер юзида 22 та араб давлати бор, у ерларда 360 миллион араб яшайди. Уларнинг грамматикасини эса, бизнинг бобомиз Маҳмуд Замахшарий ёзган! Ҳаттоки, икки араб, бир-бири билан тортишиб қолишса, бири “ноҳақсан” деса, иккинчиси, ““Замахшарий”да бундай ёзилган”, деса, биринчиси, “бўлди”, деб ён бераркан. Бизни шундай кучли ва бой маънавий меросимиз, маданиятимиз бор! Огоҳ бўлишимиз керак! Давлатимиз кучли! Муҳтарам Президентимиз бор, халқимиз бунёдкор! Биз албатта, фарзандларимизни, ёшларимизни эҳтиёт қилишимиз керак!

Баъзида, университетга кетаётганимда, кўчаларда, айрим ҳолларда кичик қизчаларни ҳижобга ўраб қўйилганини кўрсам, жуда юрагим эзилади! Ишончим комилки, Ўзбекистонимизда билимли, улуғлар кўп, бундай ҳолатларда ота-оналарга тўғри тушунтириш керак, деб ўйлайман. 

Менга Туркманистонлик Рашид Меридовнинг гапи маъқул бўлди, у Муҳтарам Президентимизга “Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич, бизнинг Президентимиз шу хабарни етказиб қўйишни айтди, “биз Туркман халқи Ўрта Осиёдаги об-ҳавони, мувозанатни сизнинг позициянгиздан белгилаймиз!” деди.

Шунинг учун ҳам, шундай юртда яшаётганлигимизнинг қадрига етишимиз керак!

 DSC_2547

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов: - Бундан қанча ғурурлансак ҳам кам! Чунки, шунча инсонлар, Ўрта Осиёдаги мувозанатни, Ўзбекистон позицияси қандай бўлишидан белгилаши, бу жуда ҳам юқори ҳолат! Ҳозир санъаткорларимиз хабардор бўлган маълумотлар, жуда ҳам муҳим. Чунки, Инсон доимо билмаганини ўрганиши керак! Ҳамиша бохабар ва огоҳ бўлиши зарур! Кўпинча, ёнимиздаги маълумотлардан хабардор бўлмаслигимиз, газета ва журналларда ёзилган нарсаларни мазмун-моҳиятига етиб, ўқимаслигимиз мумкин. Ҳозир китоб биздан эмас, биз қанчалик китобдан узоқлашганимиз, сезилади. Агар “2014-2015 йил давомида қандай газета, журнал ёки классик асар ўқидинг?” деб, савол берилса, 4-5 одамгина «мана бу адабиётни ўқидим» дейиши мумкин. Уйга бориб, фарзандингиздан “сиз билан қайси бир асар тўғрисида гаплашамиз?” деб сўранг. Қани, қандай жавоб берар экан? “Кеча фалон корейс фильмини кўрдим, фалон сериални кўрдим” деб, тўлиқ гапириб бериши мумкин, лекин, “мана бу асарни ўқидим” деган жавоб бўлармикан? Ҳаттоки, “Темур тузуклари”да ҳам, олимлар, билим бергувчиларнинг ўрни юқори поғоналардан бирини эгаллаган! Ҳаттоки, Амир Темур ҳам, “Илм бериш, энг катта, муқаддас, шарафли ишлардан бири” деганлар. Илм берадиганлар фақатгина академик, профессорлар эмас! Энг катта илм берадиган инсонлар, бу ота ва она! Чунки, тарбия бу энг катта илм! Ота-она масалан, фарзандининг таътил вақтида, уйга 4 та бўлса ҳам китоб олиб бориб, “болам, мана бу асарни тўлиқ ўқиб чиқиб, маъносини тушунтириб берасиз” деса, бу жуда катта иш бўларди! Биз мана шундай тарбияни йўқотиб қўйдик. Тўғри, уйимизда китобларимиз кўп, китобларни олиб, гардеробда кийим сақлагандек, тахлаб қўямиз. Лекин, уларни қўлга олиб, очиб ўқийдиган жараёнга келтиришимиз керак! Бундан ҳаммамиз тўғри хулоса чиқаришимиз керак! Фарзандларимизни, ақлли, идрокли, билимли ва заковатли бўлиб етишиши, ўзимизга боғлиқ! Мана ҳозир Қоҳирани айтиб ўтишди, мен ўзим Қоҳирага борганимда, энг катта кутубхонасига кирганман! У ердаги сайёҳлар дам олиш жойларининг гўзаллигини кўрганман. Энди эса, ойнаи жаҳон орқали у ерларда бўлаётган ҳодисалар, бўлаётган жаҳолатни кўриб, ёки Украинадаги қанчалик гўзал жойларни вайрон бўлганини кўриб, беихтиёр “Шунчалик ҳам вайронагарчилик бўладими? Уруш шунчалик ҳолатга олиб келадими?” деяпмиз. Шунинг учун ҳам, бугун юртимиздаги тинчликнинг қадрига етишимиз керак! Бугунги бўлиб ўтган гаплардан хулоса чиқариш керак! Тарбия беришда, санъаткорларнинг ҳам ўрни катта! Санъаткорлар ҳам, ёшларга ҳар жиҳатдан кўзгу ва намуна бўлишлари керак! Юртимиз ҳамиша тинч бўлсин! Тинчлигимизга асло кўз тегмасин!

Баҳодир Мажидович Аҳмедов, ҳар ойда бир марта мана шундай суҳбатлар ўтказилиб, дунёда бўлаётган янгиликларни тўғри таҳлил қилиб, фикрлашилса, фойдадан ҳоли бўлмаслигини, мақсадга мувофиқ бўлишини айтиб, “Маънавият соати”ни якунлар экан, олдинда кутилаётган бўлиб ўтажак “Шарқ тароналари” фестивали ва бунинг учун кетаётган юқори даражадаги тайёргарликлар ҳақида ҳам қисқача айтиб ўтди. Мазкур фестивалда 98 давлатдан 65 давлат ва 3 та халқаро ташкилот қатнашиш истагини билдирганлигини, ҳалигача бошқа давлатлардаги фестиваллар бундай даражага эришмаганлигини ва бу жуда катта натижа эканлигини маълум қилиб, бу ҳаммаси тинчлик ва одил сиёсат шарофати эканлигини, таъкидлади.

Чиндан ҳам, ҳар қандай халқни, миллатнинг энг катта кучи, бу унинг маънавияти ва маданиятидир! Маънавиятсиз инсонни осонгина тўғри йўлдан чалғитиш, турли фикрларга оғдириш мумкин. Маънавияти кучли, билимли инсонни эса, ҳеч ким тўғри йўл ва мақсаддан адаштира олмайди! Шунинг учун, бугунги кун ёшлари ҳар жиҳатдан билимли, ҳар қандай ҳолатларда огоҳ бўлишлари зарур! Бугунги кунда ҳар биримиз юртимиздаги тинчликни қадрига етишимиз, юртимиз ривожи учун имкон қадар, ўз камтарона ҳиссамизни қўшишга интилишимиз керак, деб ўйлаймиз.

 DSC_2658

“Эътироф” ва “Ниҳол” мукофотлари совриндори  Улуғбек Раҳматуллаев: - Тўғриси, бугунги “Маънавият соати”га келиб, ўзимга керакли бўлган кўплаб маълумотлар олдим, дунё воқеаларидан хабардор бўлдим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли сиёсий шарҳловчи Қобилбек Каримбеков шунчалик кўп янгиликлар, мазмунли фикрлар айтдиларки, нафақат ўзим, балки залда ўтирганларни қанчалик таъсирланганликларини ҳис қилдим. Ўйлайманки, бундай йиғилишлар кўп бўлиши керак! Чунки, юрт тинчлиги ҳаммамиз учун жуда ҳам муҳим! Мени ҳам, 2 фарзандим бор, уларнинг тарбияси, тинчлиги, келажаги ҳақида кўп ўйлайман! Шунинг учун ҳам, бугунги кўтарилган мавзу, юртимиз тинчлиги, тинчлигимизни кўролмайдиган ғаламисларнинг ёмон ниятларига қаршилик, доим огоҳ бўлишимиз кераклиги, жуда ҳам муҳим. Ахир нафақат ўзимиз, балки фарзандларимиз ҳам, тинч, фаровон юртда яшашларини истаймиз!

 DSC_2651

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Ҳамроқулов:  - Бугунги “Маънавият соати”нинг аҳамияти, биз учун жуда ҳам катта! Асосий мазмун, тинчликка қаратилган! Ўзбекистон ҳозирда ҳақиқий тинчлик барқарор бўлиб турган давлат! Ҳозирги кунда энг қимматли бойлик, бу тинчлик эканлигини жуда кўпчилик билади! Беҳисоб шукурки, ана шу тинчлик, бизда муқаррар! Юртимиз ҳамиша тинч ва гўзал бўлсин! Ҳозирги суҳбатда ҳам, айтилдики, маънавиятсизлик ва бошқа нарсалар ҳам, ҳаммаси ўқимаслик ва бекорчилик оқибатидан келиб чиқади! Инсон, ҳеч қачон бекорчи бўлиши керак эмас! Режа тузиши, доим режа билан иш тутиши, билим олиши керак! Масалан, шу кутубхонани олсак, ёшлар учун ҳамма шароитлар яратилган.  Адабиётлар ҳоҳласангиз китоб шаклида, истасангиз электрон вариантларда ҳам бор! Бундай жойга келиб, фақат ўқиб-ўрганиш керак! Ўқиб-ўрганмаган инсоннинг келажаги ҳам бўлмайди! Қолаверса, ҳозир суҳбатда ҳам, китоб ўқиш ҳақида айтилди, чиндан ҳам инсон бирор асарни киносини кўришдан ҳам кўра, китобини олиб ўқиса, у кўпроқ фойда беради. Чунки, “инсон ўз тақдирини ўзи яратади” деган фикр негизида ҳам, шу нарса бор. Инсонни биринчи ўринда тасаввури ишлаши керак, тасаввурини ишлатишни билиши керак! Масалан, икки киши бир асарни ўқиса, қаҳрамонини иккиси ҳам ўзгача тасаввур қилади. Китоб ўқиганда эса, инсоннинг тасаввури ишга тушади. Тасаввур гўзал бўлиши учун эса, гўзал асарларни ўқиши керак. Китобни эса, ёмони бўлмайди! Инсонни қўлига китоб олмагани, унинг фожеаси, дейиш мумкин. Демак, ўша китоб ўқимаган инсонни уйида отаси ҳам, қўлига китоб ушламаган. Қуш инида кўрганини қилади, дейишади. Илмсизлик оқибатидаги воқеаларга афсуски, ҳаётда ҳам дуч келганмиз. Ўзим кузатган бир ҳаётий воқеада, фарзанд отасини уради, кейин эса, боласи ҳам уни уради. Боласини боласида ҳам шу ҳолат такрорланади, натижада буни тўхтатиб бўлмайди! Бунинг сабаби, ҳаммаси илмсизликда! Шундай тарбиясизлик бўлмаслиги учун эса, инсон ўқиши, илм олиши керак! Ўқиш фақат журналистларгагина эмас, ҳаммага керак! Журналистлар орасида ҳам китоб ўқимайдиганлари, оқсайдиганлари бор. Оддий бўлаётган миш-миш, ғийбатлардан обрў олаётганлари ҳам бор! Уларда ҳам шунга яраша натижа бўлади, вақти келади, тўхтайди. Умрбоқийлик учун эса, илм олиш, китоб ўқиш керак! Илмли инсонларни битта гапиданоқ тушунасан, чунки уларнинг гаплари ҳам маъноли, мазмунли бўлади! Шунинг учун ҳам, инсон ҳамиша ўқиб-ўрганиши керак, изланишда бўлиши керак, деб ўйлайман.

 DSC_2489 копия

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Матбуот хизмати бош мутахассиси  Азизбек Турдиев: - Бугунги кунда информацион технологиялар ривожланган сари, ядро полигонларидан кўра, мафкура полигонларида кетаётган “жанглар” хавфли тус оляпти. Чунки, бугун бир мамлакатга иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан эга чиқиш учун, унинг ҳудудларига бостириб кириш шарт эмас! Унинг фуқароларини онги ва қалбини эгалласанг бўлди! У мамлакат ўз-ўзидан сенга хизмат қила бошлайди! Замонавий мафкуравий глобализм хуружларидан бири шу ва бу ҳавойи гап эмас, ён-атрофимиздаги мамлакатлар мисолида, реал воқеликка айланиб бормоқда! Мана шунинг олдини олиш, инсонларни атрофда бўлаётган воқеаларга “кўзингизни очинг, нима бўляпти” деб, огоҳликка ундаш керак! ИШИД деган бир “бало” пайдо бўлди бутун дунёда, афсуски, бу узоқларда эмас! У ерда афсуски, Марказий Осиёдан борган жангарилар ҳам бор! Бу бефарқлик ва лоқайдлик оқибатида, нафақат ҳаёти, балки тушунчалари ва қаршлари ўзгариб кетган юртдошларимиз ҳам бор. Эндиликда, келгусидаги авлодларни, ёшларни мана шундай нотўғри йўлларга кириб қолмаслиги учун, бугун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш керак! Ким  тарғибот қила олади? Бугунги ёшлар кимга кўпроқ эргашяпти? Очиқ айтиш керак, бугунги ёшлар китоб ортидан эргашаётгани йўқ, афсуски! Ҳаттоки, олимлар ортидан ҳам эргашяпти, деб бўлмайди. Лекин, ёшлар санъаткорлар ортидан эргашишяпти! Шуни инобатга олиб, авваламбор, санъаткорларга ён-атрофимизда бўлаётган воқеалар ҳақида кенгроқ маълумот берсак, уларнинг сиёсий-маънавий жиҳатдан маълумотлар билан қуроллантирсак, кўпроқ маълумотлар берсак, улар ўша учрашувларда, концертларда, ёшларнинг саволларига жавоб бера оладилар, уларни огоҳликка ундаб, тўғри фикрлашга йўналтира оладилар. Қолаверса, бу каби маънавият соатларидан улар ўзларининг мафкуравий иммунитетларини мустаҳкамлайдилар. Бундан ташқари, ишонаманки, шу ердаги маърузалардаги фикр-мулоҳазаларни мустаҳкам эгаллашса, ҳар қандай мунозара-баҳсда, ўз позициясини қатъий ҳимоя қила оладилар ва ҳар қандай баҳсда ғолиб чиқа оладилар. Биз келгусида бундай тадбирларни ҳар ой ўтказиш ниятидамиз. Ўйлайманки, бу ҳамма учун фойдали жараёнга айланади.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

DSC_2479

DSC_2485

DSC_2489

DSC_2659

DSC_2494

DSC_2628

DSC_2638

DSC_2632

DSC_2602

DSC_2599

DSC_2556

DSC_2545

DSC_2537

DSC_2520

DSC_2510

DSC_2506

DSC_2501

DSC_2497