OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЁШ МУТАХАССИСЛАРГА ЮКСАК ЭЪТИБОР! 03.07.2015 03:22

 DSC_1742

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Ёшлар клуби” аъзолари, ҳамда вазирлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг мутахассисларига ўқув курсларини якунлаганлик тўғрисидаги сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Муҳтарам Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида белгиланган устивор вазифаларнинг ижросини таъминлаш, ёш мутахассисларнинг сиёсий, ижтимоий ва ҳуқуқий билимларини ошириш, маънавий оламини бойитиш мақсадида 22-29 июнь кунлари ташкил этилган ўқув курслари ҳар бир тингловчида унутилмас таассуротлар қолдирди. Мамлакатимизнинг таниқли олимлари, малакали дипломатлар, вазирликлар ва юқори ташкилотлар раҳбарларининг маърузалари ҳамда ҳаётий тажрибалари асосидаги сабоқлар тингловчиларни мустақил фикрлашга, ўз устида муттасил ишлаб, лидерлик қобилиятини шакллнтиришга, энг муҳими, мустаҳкам гаржданлик позициясига ҳамиша содиқ қолишга даъват этди.

DSC_1571

“Юксак маънавият – енгилмас куч” китобининг мазмун-моҳияти”, “Бошқарувда қарорлар қабул қилиш”, “Дипломатик протокол тушунчаси”, “Стратегик менежмент ва унинг функциялари”, “Инсон ресурсларини бошқариш” каби дарслар жараёнидаги савол-жавоблар ёшларнинг дунёқараши қанчалар кенгайиб бораётганини кўрсатди.

DSC_1768

Кунлик сабоқлардан сўнг, ёшлар пойтахтимиздаги Халқаро Анжуманлар саройи, Алишер Навоий номидаги Миллий Кутубхона ва музейларга саёҳат қилиб, кейинги йилларда юртимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишларига бевосита гувоҳ бўлдилар. Турли спорт мусобақаларида иштирок этдилар.

Ўқув курслари якунида тингловчилар Ёшлар маданият ва санъат марказида “Нима қилдик Ватан учун?” шиори остида саҳналаштирилган концерт дастурини намойиш қилдилар. Мазкур концертда ва сертификат топшириш маросимида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Мажидович Аҳмедов иштирок этди.

DSC_1810