OzodbekNazarbekov FZSL5502IMG_0262баннер туй_2

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

САРДОР РАҲИМХОНДАН “ИЯ”ДАН “БОДОМГУЛИМ”ГА АЙЛАНГАН АУДИОПРЕМЬЕРА! МР3! ОСМОНДАГИ ОЙНИНГ ХУДДИ ЎЗИМАН ДЕР... 11.07.2015 03:57

 photo (2)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ўзининг ҳар бир янги таронасига катта аҳамият бериши ва бу тарона ўзига хос бўлиши аниқ! Унинг навбатдаги янги “Бодомгулим” (ёки “Ия, ия”) таронаси ҳам, ҳазиломуз аммо, ўзгача мавзуда!

Бу қўшиқ хонанданинг “Жамилахоним ёмонлар” қўшиғининг мантиқий давоми ҳисобланади!  Қўшиқ шеъри Аҳад Қаюм, мусиқа ва аранжировкаси  эса, Учқун Шарипов томонидан яратилган.

photo (9)

Қўшиқдан аввал, мухлислар томонидан унинг стикери ҳам тарқаб кетди!

photo (4)

Бу ажойиб қўшиққа видеоклип суратга олиниши ҳам режалаштирилган бўлиб, унда бош ролни таниқли аёл хонанда ижро этади! Кимлиги сир сақланаётган бу хонанда Сардор Раҳимхон билан кутилмаган жуфтлик бўлиши аниқ!

 photo (3)

Жонга тегди сени ёмон қайсарлигинг,

Эркалигинг, таннозлигинг, ўжарлигинг!

Кўзин сузган ҳар гўзалга кўнгил берсам,

Айбинг билиб, менинг қадрим билармидинг?

 

Жонга тегди, сенинг ёмон айёрлигинг,

Эговлаш учун ҳар балога тайёрлигинг,

Бир гапирсам, ўнта қилиб қайтармасдан,

Бир зумгина жим туролсанг, ўлармидинг!

 

Ерга урсанг, кўкка сапчир тинмайди-ей,

Нима қилай, яхши гапга кўнмайди-ей...

 

Аразласа, дарров айтар дадасига,

Аста-аста,  секин-аста онасига,

Дадасиям, онасиям етмагандек,

Қолган гапни айтар катта холасига!

 

Бодомгулим “Бойваччанинг қизиман” дер,

“Осмондаги ойнинг худди ўзиман” дер,

Бир пиёла чой дамлашни билмайди-я,

“Оқ от минган шаҳзодага арзирман” дер!

ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!

 САРДОР РАҲИМХОН_

 ”БОДОМГУЛИМ”_ “ИЯ-ИЯ”_MP3