OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЙИЛНИНГ ЭНГ ШОВ-ШУВЛИ ҲОДИСАЛАРИ... 04.01.2014 07:30

ТАСВИР газетасининг 26 декабрь сонида чоп этилган

uh1a5468_novyy-razmer_1

“Йил тўйи” сифатида энг овоза бўлган тўй -23 октябрь куни, “Ўзбекистон” меҳмонхонасининг “Тантаналар зали”да актёр, хонанда Маъмур Султонов ва актриса Севара Солиеванинг тўйи бўлди!

Шунингдек,

23-апрель куни актёр Улуғбек Қодиров "Венеция" ресторанида 6 йилдан буён кўнгил қўйган севгилиси "Шаҳризода" гуруҳи собиқ хонандаси Азизахонга уйланди.

 

18 июнда “Фаровон” ресторанида хонанда Зохиршох Жўраевнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

 

24 июнь куни актриса Шодия Тўхтаева турмушга чиқди.

 

12 август куни хонанда Шербек Шодиевнинг “Флоренция” ресторанида никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

 

2 сентябрь Улуғбек Раҳматуллаевнинг укаси Дилшод Раҳматуллаевнинг тўйи “Фаровон” ресторанида бўлиб ўтди.

 

17 сентябрь куни “Якка Cарой” ресторанида, киношунос, продюсер ва журналист Феруза Нодированинг ўғли Азаматжоннинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

 

25 сентябрь Озода Саидзоданинг онаси Раънохон опанинг 60 ёшли юбилейи, ҳамда Озоданинг синглиси Нилуфарнинг ўғли Абдуллохнинг суннат тўйи биргаликда ўтказилди.

2 ноябрь куни "Радиус-21" гуруҳининг ҳозирги кундаги солисти, Шахзод “Радиус 21” нинг укаси Бекзод Ғуломовнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди.

28 ноябрь куни Фарҳод ва Ширин дуэти вакили Фарҳоднинг опаси Азизахоннинг бахт тўйи бўлди.

 

 КИМ ФАРЗАНДЛИ БЎЛДИ?

968512821_7

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова май ойида ўғилли бўлди, исмини Абдуғаффор қўйишди. (Шунингдек, хонанда Ўзбекистон Халқ артисти юксак унвонига ҳам сазовор бўлди)

5 июль куни актёр Адиз Ражабов қизчали бўлди, исмини Камола қўйди.

28 июль хонанда, актёр ва режиссёр Жаҳонгир Позилжонов қизчали бўлди, исмини Робия қўйди.

Хонанда ва актриса Мадина Мумтоз 16 август ўғил кўрди ва исмини турмуш ўртоғи билан бирга, Муҳаммад Юсуф қўйишди.

3 сентябрь куни, яъни айнан ўзининг туғилган кунида хонанда Сардор Раҳимхон қиз фарзанд кўрди ва исмини Самия қўйди.

1 сентбярь куни хонанда Шохжаҳон Жўраев қизли бўлди.

5 октябрь куни хонанда Улуғбек Раҳматуллаев қизчали бўлди. Исмини Фарзона деб қўйди.

Хонанда Шахзода 11 октябрь куни яна бир бор она бўлди. Жума куни дунёга келган ўғлига Холид деб исм қўйди.

23 октябрь куни хонанда Зиёда ўғилли бўлди.

19 ноябрь куни хонанда Алишер Файз қизли бўлди.

 

64336134_3063

 

ЙЎҚОТИШЛАР...

 

Февраль ойида журналист Жасур Ҳамроевнинг отаси вафот этди...

7 май куни кинооператор Ҳотам Файзиев вафот этди

19 май куни хонанда Сардор Рахимхоннинг отаси оламдан ўтди...

24 май куни Адиб Ўткир Ҳошимов вафот этди...

19 август куни 76 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Диас Раҳматов вафот этди.

2 ноябрь куни Ўзбекистон Халқ артисти Коммуна Исмоилова вафот этди.

30 ноябрь куни актриса Лола Элтоеванинг онаси оламдан ўтди.

Ҳамдардлик билдирамиз...

 

 

ЙИЛ ШОВ-ШУВЛАРИ

uh1a3894_novyy-razmer

 

“Шахзод” гуруҳи Рашид Холиқовнинг хорижда даволаниб, сўнг ижодга қайтиши;

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан бир қатор хонандаларнинг лицензияси муддати вақтидан олдин тугатилиши;

uh1a4111_novyy-razmer

Муниса Ризаеванинг қўл телефони йўқолиши натижасида, ундаги фотосуратлари тарқалиб кетиши;

uh1a4756_novyy-razmer

Хонандалар Ойбек ва Нигора “турмуш қурмоқда” деган шов шувлар тарқалиши;

388278621_7

Райҳон Симферополдаги 8 март куни Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган концертнинг махсус меҳмони  бўлди;

uh1a7472_novyy-razmer_1_0

Режиссёр Жаҳонгир Мирсобитович Қосимов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори этиб тайинланди.

foto(2)_35

Тележурналист Даврон Кабулов футбол машқлари вақти оёғини синдириб олди ва оёғи бир неча ой гипс бўлишига тўғри келди.

alisheruzoqov(7)

Актёр, хонанда ва режиссёр Алишер Узоқов, ҳақиқий футболчи сифатида, “Истиқлол” футбол жамоасига қабул қилинди!

foto(3)_92

Ҳинд актёри Митхун Чакраборти 28-29 май кунлари “Обод турмуш” йилига бағишлаб ўтказилаётган “Истиқлол” санъат саройидаги “Санъат дўстликка чорлайди” деб номланган шоу концертда иштирок этиш учун, ўғли Мимох билан Тошкентга келди.

foto(4)_78

Собиқ “ҚВЗ” жамоасининг номи “Миллион” жамоаси бўлиб ажралиб чиқди!

2112379201_7_0

Хонанда Райҳон администратори билан хайрлашди.

657883821_7

"TURKISH MUSIC BOX"ДА ЎЗБЕК ХОНАНДАСИ ШАХЗОДАНИНГ 2013 ЙИЛ ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ намойиш қилинди.

1755438221_7

“Манго” гуруҳидан гуруҳ аъзоси Фаррух чиқиб кетиб, ўрнига собиқ “Баён”чи Ойбек қабул қилинди.

1373338621_7

Сўз устаси ва актёр Мирзабек Холмедов 2013 йил 14 июль куни Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтган “Мир юмора” фестивалида қатнашди.

1430363621_7

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Саудия Арабистонида ҳам жонли ижрода концерт берди.

657886621_7

Шахзоданинг яна ўғил фарзандли бўлиши катта шов-шувларга сабаб бўлди.

1566977421_7

Актёр Алишер Узоқовнинг автоҳалокатга учрагани ҳақида сохта хабарлар тарқалди.

1771803821_7

Райҳон фарзанд кутаётганлиги барчани қувонтирди.

1851550021_7

Хонанда Нилуфар Усмонова "TURKVISION" Халқаро танловида иштирок этди ва барча юртдошлар уни қўллаб-қувватлашди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова