OzodbekNazarbekov

 

 

 

img_4793

 

 ВИДЕО  

 


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО”ДА ҲИСОБОТ ЙИҒИЛИШИ 28.07.2015 06:08

 DSC_1772

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгашининг жорий йил олти ойи якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Кенгаш аъзолари, Бирлашма ходимлари, Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

DSC_1956

Дастлаб Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши раиси Иқбол Мирзонинг йиғилиш кун тартибидан ўрин олган масалаларга ўтишдан аввал Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгиланган долзарб вазифаларга эътибор қаратди. Ушбу қарордан келиб чиқиб Кенгаш ҳамда унинг ижрочи органи ҳисобланган “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан амалга оширилиши зарур бўлган ишларни таъкидлаб ўтди.

DSC_1832

Шундан сўнг, Бирлашманинг бош директори вазифасини вақтинчи бажарувчи Муроджон Маджидовнинг ҳамда Жамғарма директори Ислом Худойбердиевнинг ҳисоботлари тингланди.

DSC_1758

Маълумки, мамлакатимиздаги теле ва радиоканалларда эфирга узатилаётган, кафе ва ресторанларда мониторлар орқали намойиш этилаётган, миллий менталитетимизга тўғри келмайдиган, маънавиятимизга зид бўлган клиплар, кўрсатувлар ва эшиттиришларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 15 июнда махсус Ҳаракат дастури тасдиқланган. Ушбу Ҳаракат дастурида Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши ҳузурида ягона Бадиий кенгаш тузиш вазифаси белгиланган бўлиб, йиғилишда мазкур Бадиий кенгаш Низоми тасдиқланди ва Вазирлар Маҳкамасига юборишга келишилди.

DSC_1778

Бундан ташқари, “Истиқлол” санъат саройида ўтказиладиган концерт дастурларидаги қўшиқларнинг камида 60 фоизи жонли ижро этилишини кўзда тутувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш таклифи ҳам, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан маъқулланди.

DSC_1746

Кенгаш ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг 2015 йилнинг ўтган олти ойидаги фаолияти қониқарли деб топилди.

DSC_1741

DSC_1960

DSC_1923

DSC_1904

DSC_1891

DSC_1877

DSC_1873

DSC_1839

DSC_1834

DSC_1818

DSC_1791

DSC_1784

DSC_1753

DSC_1749