OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО”ДА! ЙИҒИЛИШ! 29.07.2015 04:01

 

photo_(2)_173

«Ўзбекфильм» АЖда миллий кинематография соҳасини янада ривожлантириш масаласига бағишлаб, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров, жамият масъул ходимлари ҳамда таниқли киноижодкорлар иштирокида ишчи йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссияси қарорига мувофиқ, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров давлат улушини бошқариш бўйича «Ўзбекфильм» АЖда давлатнинг ишончли вакили бўлиб тасдиқлангани эълон қилинди.

Шундан сўнг, «Ўзбекфильм» АЖнинг 2015 йил олти ойлик фаолияти якунлари танқидий кўриб чиқилди, йўл қўйилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Йиғилишда «2016-2020 йилларда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги ва унинг тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш» Давлат дастури лойиҳасини тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, «Ўзбекфильм» АЖ бинолари ва моддий-техник базасини экспертизадан ўтказиш, молиявий ҳужжатларни тўлиқ асослаш, дастур лойиҳаси учун таклифларни тақдимот кўринишида муҳокамага киритиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда, «Ўзбекфильм» АЖ фаолиятига доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.