OzodbekNazarbekov

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! “МИЛЛИЙ КИНОМАТОГРАФИЯ САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛДАГИ РЕЖАЛАР”! БАТАФСИЛ! 01.08.2015 19:08

7T7A7936

30 июль куни соат соат 15.00 да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

7T7A7926

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров,

7T7A7976

7T7A7935

раҳбарият масъул ходимлари, Агентликнинг Ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, “Ўзбекфильм” киностудияси, “Қорақалпоқфильм” киностудияси, илмий-оммабоп фильмлар киностудияси, “Алишер Навоий” Киносаройи ва Киночилар уйи каби кинотеатрлар раҳбарлари, шунингдек, ҳозирги кунда асосан Давлат буюртмасига кўра суратга олинаётган фильмлар режиссёрлари, киноижодкорлар ва ОАB вакиллари иштирок этишди.

7T7A7931 копия

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаров: - Мустақил юртимизда адабиёт, таълим, маданият, санъат ва бошқа соҳалар ривожига алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг Миллий киноматография санъатини ривожлантиришга қаратилган 2004 йил 16 мартдаги “Киноматография соҳасида бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 мартдаги “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, бунинг яққол далилидир. Шунга биноан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги учун 15 та бадиий, 10 та мультипликацион, 20 қисмли ҳужжатли, илмий-оммабоп кинофильм, 60 соатлик ўқув-услубий видеофильмлар яратиш, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмлари белгиланган. Шу мақсадларда давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиб келинмоқда. Халқимизнинг маънавий-маърифий дунёқарашини шакллантирадиган, ёшларни она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга ҳисса қўшадиган, ўз миллий анъаналаримиз, беқиёс миллий меросимизни улуғлайдиган, ёшларимизни ҳозирги кунда бутун дунёда долзарб бўлиб турган диний ақидапарастлик, эсктремизм, зўравонлик ва гиёҳвандлик балосидан сақлаш, уларга тўғри йўлни кино санъати орқали таъсирчан воситалар билан кўрсатиб бериш, ҳамда мавзунинг туб-тубигача етиб бориш, каби мақсадли вазифаларни амалга оширишга ҳисса қўшадиган кўплаб фильмлар яратилди ва яратилмоқда. Кино, одатда томошабинларни бирлаштиради, уларнинг ҳис-туйғуларига таъсир қилади, томошабинларни тарбиялайди ва яхшиликка йўналтиради, десам муболаға бўлмайди. Шу сабабли ҳам, кино санъатини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлардан жамоатчиликни хабардор қилиш ҳам энг муҳим вазифалардан биридир. Бугунги матбуот анжуманининг мавзуси, бугунги “Миллий киноматография санъатини ривожлантириш муаммолари ва истиқболдаги режалар” бўлиб, жорий йилнинг 6 ойлигида амалга оширилган асосий ишлар, келгусидаги режаларимиз ҳақида маълумот берадиган бўлсак, 2015 йилнинг биринчи ярмида, Давлат буюртмаси асосида 4 та бадиий, 2 та мултипликацион, “Зумраша” болалар ҳажвий журналининг 4 та сони, 21 та ҳужжатли, илмий-оммабоп, ўқув фильмлари ишлаб чиқаришга туширилди. Суратга олиш ишлари, режада тасдиқланган тартибда олиб борилмоқда. 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Республика бўйича, кинотармоқ 1 млн.472 минг кишига хизмат кўрсатди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан, 136,7 фоизга кўп. Аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш ҳажми, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан, 122,8 фоизга ошган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини зицензиялаш” тўғрисидаги Низомга биноан, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги мазкур фаолият турларини лицензиялаш бўйича, ишчи ўрин сифатида белгиланган. Ҳисобот даврида, ишчи ўринга мурожаат этган юридик шахсларга, Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекснинг қарорига биноан, 39 та лицензия расмийлаштириб берилган. Жорий ярим йилликда Нодавлат студиялар томонидан суратга олинган 28 та бадиий фильмнинг белгиланган лицензия талабларга мослиги ўрганиб чиқилди, ҳамда 3 та фильмга мазкур талабларга тўғри келмаганлиги сабабли, уларнинг намойишига рухсат этилмади. Айтиб ўтиш керак, тижорат фильмларига ихтисослашган студияларда енгил-елпи, саёз фильмлар яратиш билан шуғулланилмоқда. Бунинг натижасида, кино санъати равнақига бефарқ бўлмаган оддий томошабиндан тортиб, соҳа мутахассисларининг ҳам ўринли эътирозлари келиб чиқмоқда! Бунинг асосий сабаби эса, бу борада ғоявий нуқтаи назардан тартибга солувчи тегишли меъёрий ҳужжатнинг ҳануз ишлаб чиқилмагани эди. Бу камчиликларни бартараф этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорига “ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилди. Унга кўра, тайёрланган ёки намойиш учун олиб келинган аудиовизуал асарларни кўриб чиқиб, хулоса берувчи Экспертлар  гуруҳи фаолиятини йўлга қўйишга ҳуқуқий асос яратилади. Шу билан бирга, аудиовизуал асарларни Давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномасини жорий қилиниши ҳам кўзда тутилган. 2015 йил давомида 12 та Бадиий Кенгаш йиғилиши ўтказилди. Йиғилишларда 7 бадиий фильм, 2 та мультипликацион фильм кўриги, 12 бадиий фильм сценарийси муҳокамага қўйилди. Бир неча фильмлар ва мультфильмлар қабул қилиниб, намойишига рухсат берилди. Бир неча фильмларнинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди ва бир нечтасининг суратга олиш ишлари давом этмоқда. Агентликнинг 2014-2015 йилларга мўлжалланган ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқариш режасига биноан, “Завол билмас умр”, “Ўғлонлар”, “Эҳтиром”, “Из”, “Уста”, “Агар сен ҳақ бўлсанг...”, “Санъатнинг бебаҳо хазинаси” каби ҳужжатли фильмлар устидаги ишлар ниҳоясига етказилди. Ҳозирда “Орзулари ушалган одамлар”, “Аёл бахти”, “Умр бекатлари”, “Ўзбекистон - кўп миллатли энг аҳил оила”, Меҳмонхона хўжалиги” каби 21 та ҳужжатли, илмий-оммабоп ва ўқув фильмлари тайёрланиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида, ҳужжатли фильм тасвирга олинди. Ўзбек халқининг кексаларни эъзозлаш бўйича кўп асрлик қадриятлари ва анъаналари акс эттирилган бадиий фильм сценарийси тасдиқланиб, ишга туширилишга тайёрланди. “Умрбоқий сиймолар”, ва “Замон ва тақдирлар” туркумида, таниқли академик ва олимлар, Ўзбекистон Халқ рассомлари, Ўзбекистон Халқ артистлари каби шахсларнинг ҳаёти, илмий ва ижодий фаолияти ҳақидаги, жами 10 дан ортиқ ҳужжатли фильмларни суратга олиш ишлари бошлаб юборилди. 9 май “Хотира ва Қадрлаш” куни муносабати билан жорий йилнинг 8 май куни кеч соат 18.00 да Алишер Навоий номидаги киносаройда кино санъати равнақига ҳисса қўшган таниқли ижодкорлар иштирокида, хайрия тадбири ўтказилиб, дастурхон ёзилиб, совға-саломлар тақдим этилди. 30 апрель-3 май кунлари Тошкент шаҳрида, 5-6 май кунлари эса, Самарқанд шаҳрида, Тошкент шаҳридаги Гёте институти билан ҳамкорликда, II анъанавий “Шум бола-2015” болалар фестивали, 22-31 май кунлари Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи делегацияси билан ҳамкорликда “Еропа киноси фестивали” ўтказилди. 11 июнь куни Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси билан ҳамкорликда Лондон шаҳрида “Ўзбек киноси” куни ташкил этилди. Ҳозиргача бир қатор бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмларимиз АҚШ, Германия, Хитой, Россия, Австралия каби 10 дан ортиқ мамлакатлардаги халқаро кинофестивалларнинг ташкилий қўмиталарига саралаш босқичи учун юборилган ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. 2015 йил 16-18 март кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбек Миллий кино кунлари фестивали бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда “PROloque”- ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар Республика фестивалини ўтказиш бўйича, ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Фестивални жорий йилнинг 16-21 ноябрь кунлари “Ёшлар ҳафталиги” доирасида ўтказиш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга соҳанинг ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, жорий йилнинг 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзбекистонда миллий киноматография соҳасини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси” тасдиқланди. 3 та бўлим ва 14 банддан иборат чора-тадбирлар режаси, миллий киноматография соҳасининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, соҳада фаолият кўрсатаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб-маҳоратини ошириш, ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш, миллий кино санъатини ривожлантиришнинг бошқа йўналишларини қамраб олади. Режага кўра, “Киноматография тўғрисида”ги Қонун ва 2015 йил мобайнида, 2016-2020 йилларга мўлжалланган “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва унинг тизимидаги корхона-ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш, ҳамда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш, “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг Низоми, ташкилий тузилмаси, вазифа ва функцияларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш, кино-видео хизмати кўрсатиш корхоналари учун ягона чипта хўжалиги тизимини яратиш, шунингдек касса йиғими ва кино-прокатдан олинадиган даромадни тақсимлаш механизмларини тартибга киритувчи меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш каби, бир қатор вазифаларнинг амалга оширилиши режалаштирилган. Миллий киноматография соҳасида фаолият кўрсатаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларни касб маҳоратини ошириш мақсадида, истеъдодли ёш киноижодкорларни ривожланган хорижий мамлакатлардаги таълим муассасаларида, илғор киностудияларга  ўқишга, малака ошириш ва тажриба алмашишга юбориш, хорижий мамлакатларнинг киноматография соҳасидаги етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, шартнома асосида кино соҳаси бўйича онлайн ўқув курслари ўтказиш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ҳудудларидаги Давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда, Ўзбекистоннинг баъзи шаҳар ва туманларида мавжуд кинотеатрлар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиб, кинотеатрларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, ҳар бир вилоятдаги Давлат тасарруфидаги камида 1 та олий тоифали Кинотеатр фаолиятини йўлга қўйиш бўйича, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бундан ташқари, Республика Кинофонди Давлат корхонаси негизида, Ўзбекистон Республикаси Давлат фильмлари фондини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси ва 5 Студия “Ўзбекфильм” АЖ билан биргаликда, замонавий кино ишлаб чиқариш комплекси, яъни киноконцернга айлантириш бўйича таклиф тайёрлаш, каби бир қатор вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Ўйлаймизки, бугунги амалга оширилаётган энг кўламли ишлар натижасида соҳада тўпланиб қолган бир қатор муаммоларни батараф этиш, киноматографияни замон талаблари асосида ислоҳ қилиш, яратилаётган миллий фильмларимизни бадиий-ғоявий савиясини янада ошириш борасида, улкан имкониятлар юзага келиши шубҳасиз. Олиб борилаётган ижобий ишлар билан бирга, ҳали ўз ечимини кутаётган муаммолар ва камчиликлар ҳам мавжуд. Шу билан бирга киноматография соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар киностудияларнинг ижодий жамоаларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ижодкор ва ташаббускор, меҳнаткаш ёшларни тарбиялаш, ҳамда уларга моддий ва маънавий жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш, тизимга хорижий инновацион технологияларни кенг жорий қилиш, шунингдек, оммавий маданиятнинг ёйилишига қарши олиб борилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш, Агентликнинг доимий вазифалари бўлиб келмоқда. Халқимиз ижод аҳлини, айниқса, актёр ва актрисаларни чин дилдан ҳурмат қилади, уларга алоҳида эътибор билан қарайди. Юртбошимиз ҳам, санъаткорларнинг хизматларини юксак қадрлаб, Энг улуғ ва энг азиз байрамимиз, Мустақиллик байрамимиз арафасида, Давлат мукофотлари билан тақдирлайдилар. Ана шундай юксак эътиборга жавобан, “Нималар қила олдик? Нималар қилишимиз керак?” деган савол ҳам, ҳар қандай виждонли, ор-номусли, теран фикрловчи ижодкорни ўйлантириши зарур! Токи, бугунги мулоҳазалар эртага қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларни олдини олишга хизмат қилсин. Соҳадаги муаммо ва камчиликлар ҳаммага тегишли, ҳамда уларнинг батараф этилишидан ҳамма манфаатдор.

7T7A7888

7T7A7940

Шундан сўнг, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбари Аҳмаджон Умаровнинг таклифига кўра, журналистлар ва бошқа иштирокчилар, ўзларини қизиқтирган саволлар билан Аҳмаджон Умаровга, агентликнинг бошқа масъул ходимлари ва киноижодкорларга мурожаат қилдилар ва тегишли жавобларни олдилар.

7T7A7956

Жумладан, ягона киноконцерн ташкил этилиши, кино-видео хизмати кўрсатиш корхоналари учун ягона чипта хўжалиги тизимини яратиш борасидаги фикрлар айниқса, кўплаб саволларни келтириб чиқарди ва жамият масъул ходимлари бу саволларга ўринли жавоблар қайтардилар.

7T7A7921

Шунингдек, билетларнинг  онлайн сотилишини йўлга қўйиш, томошабинларга бўлган қулайликлар борасида ҳам саволлар бўлди. Бунга жавобан, бу масала юзасидан келажакда амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, ҳамда авваламбор кинотеатрдаги заллар ўриндиқларининг рақамлаштирилиши кераклиги юзасидан, фикрлар билдирилиб ўтилди.

7T7A7919

Бундан ташқари, сценарийлар борасида ҳам саволлар бўлди ва уларга ҳам мазмунли жавоблар қайтарилди. Айниқса, топширилаётган сценарийларда жуда кўплаб орфографик хатоларга йўл қўйилаётганлиги танқид остига олинди.

7T7A7913

Шунингдек, фильмларни суратга олиниши борасида авваламбор, техник тарафлама ҳам сифатга эътибор қаратилиши кераклиги,  алоҳида таъкидлаб ўтилди.

7T7A7912

Бугунги кунда Ўзбекистондаги киностудиялар, киностудияларни вилоятларда ҳам, ривожлантириш режага киритилганми, нима учун фильмларимиз фақат ички бозорга мўлжаллангандек, қачон фильмларимиз борасида жаҳон миқёсига чиқилади, деган мазмунда ҳам саволлар бўлди.

7T7A78919

Лицензиялаш, аудиовизуал маҳсулотларни эксперт баҳолаш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов: - Бугунги кунда мамлакатимизда, 370 та хусусий Нодавлат студия бор. Буларнинг фаолият йўналиши кино-телевизион асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш қилиш. Лицензия олиш, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сонли қарори, 2-иловаси билан тасдиқланган, Низом талабларига биноан амалга оширилади. Бу лицензия фақат юридик шахсларга, уларнинг мурожаати ва тақдим этган ҳужжатлар тўпламлари асосида расмийлаштирилади ва 5 йилга топширилади.

Кейинги саволлар юзасидан эса,  Рустам Шарипов адабиёт ва санъатни бир боғга қиёслаб, унда ҳар бир гул, яъни ҳар бир адабиёт ва санъат асари ўз ўрнига эга эканлиги, ҳамда ҳар бир ижодкордан Шуҳрат Аббосов ёки, яна бир бошқа режиссёр каби бўлишини талаб қилиш нотўғри эканлигини ҳам айтиб ўтди. Бу тажриба ва сифат билан боғлиқ эканлигини ҳам билдирди. Бундан ташқари хусусий фильмлар ҳақида ҳам сўз юритиб, йилига 2 марта Нодавлат студиялар раҳбарлари, режиссёрлар, актёрлар ва операторлар билан йиғилиш ўтказилишини, ҳамда унда фильмлар таҳлил қилишларини ҳам айтиб ўтди.

 7T7A7905

Йиғилишда яна фильмларга сарфланаётган маблағлар миқдори, киритилаётган ўзгаришлар, фильмларни суратга олиш жараёнларига замонавий технологияларнинг жалб этилиши, болалар учун суратга олинаётган фильмлар, ҳозирги кунда томошабинларнинг фильмларга бўлган қизиқишлари, фильмларнинг намойиш этилиши бўйича талаблар ҳақида ҳам, саволлар бўлиб, фикр алмашилди. Миллий фильмларимизни янада ривожлантириш, фильмлардаги халқимизнинг ўзига хос қиёфаси, характери, дунёқараши акс этиши кераклиги ҳақида, шунингдек, фильмларнинг ишлаб чиқарилиш муддати, фильмларнинг рекламаси масаласи, кинотеатрлар тизими кераклиги, ҳақида фикрлар билдирилди.

7T7A7899

Шунингдек, Кинофонддаги фильмларни ҳозир қандай шароитда сақланаётганлиги, қанча фильм борлиги, фильмларнинг 2004 йилгача киноплёнкага суратга олинганлиги, ҳозирги кунда фильмлар фақатгина сақлаш учун киноплёнкага суратга олиниши, агар ҳарорати белгиланган миқдорда сақланса, киноплёнкадаги фильмларни 200 йилгача сақлаш мумкинлиги, бу нарса дунё тажрибасида ҳам қўлланилиши, Республика Кинофондини, Давлат фильмлари фондига айлантириш ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

7T7A7896

Йиғилиш иштирокчиларидан бир неча ижодкорлар сўзга чиқиб, ҳозирги кунда кинодраматурглар тайёрлаш масаласи, сценарийлар савияси, фильмларни томошабинларга таъсири, бир хил фильмларни қайта-қайта кўрган билан фойдаси йўқлиги, телевиденияда фильмлар ҳақида ҳар хил кўрсатувлар берилиб, уларда фильмларни муносиб таҳлил қилинаётганлиги, ёшларнинг тарбиясига ижобий таъсир қиладиган фильмлар суратга олиш ҳақида, ўз фикрларини билдиришди.

7T7A7974

 “Премьерадан сўнг” кўрсатуви муаллифи, журналист Шоира Рауфбоева: - Касбим тақозосидан Умеш Меҳра исмли Ҳиндистонлик кинопродюсердан интервью олгандим. Ҳиндистонда ҳам Давлат фильмлари ва хусусий фильмлар бор. Биз кўрадиган ҳинд фильмлари асосан, хусусий фильмлар. Мен ўша продюсерга “кино сиз учун санъатми ёки саноатми?” деган саволни бердим. У эса, “кино бу мен учун саноат, чунки у орқали топган пулимга бола-чақамни боқаман. Лекин, мен уни санъат даражасида томошабинга етказаман, чунки бола-чақамга едираётган ноним ҳалол бўлиши керак!” деб жавоб қайтарди! Мана шу гап, ҳеч ёдимдан чиқмайди! Ўйлайманки, фильм суратга олаётганлар мана шу принципда ишлашса, ўринли бўларди. Ўша продюсерга берган иккинчи саволимга, яъни, “Дунёда яхши фильмлар бор, ёмон фильмлар бор ва ҳинд фильмлари бор! Сиз бунга қандай қарайсиз?” деб  савол берсам, уни шунақа жаҳли чиқиб кетдики! Ўз фильми учун, ўзининг юртини фильмлари учун, туриб бера оладиган инсонни мен ўша ерда кўрдим! Бизда эса, бемалол бошқаларнинг фильмлари ҳақида, киноижодкорлар интервью бериб юбораверишади. Мен “Премьерадан сўнг” дастурида кўплаб фильмларни премьерасидан кейинги фикрлар билан қизиқаман. Томошабинларни фильмнинг премьерасидан сўнг, у ҳақида билдирадиган фикрлари ҳам бўлиши керак! Ўзини фильми учун туриб бера оладиган, ўз фильмида мақсади аниқ бўлган ижодкор бўлса, кўрсатувга қўрқмасдан бориши керак. Кўрсатувнинг мақсади, фильмни ёмонлаб, йўқ қилиб ташлаш эмас! Кўрсатувга 50 минут берилган ва бу битта фильм учун ажратилади! Фильм кўрсатилишга, таҳлил қилишга арзиса, олинади! Жуда бўш, танқидга ҳам арзимайдиган фильмлар олинмайди! Ҳайрон қолганим, шу Умеш Меҳрада бор журъат, нега бизнинг киночиларимизда йўқ? Афсуски, бизнинг киночилар анча қўрқоқдек, незаримда. Томошабинлар фақатгина хусусий фильмларни кўриш учун келаётганлари йўқ! Бу рақобат! Сифат даражаси бўлиши керак! Яхши фильмга ҳам, ёмон фильмга ҳам жуда кўп меҳнат сарфланади! Бизга ўша Умеш Меҳра каби, ўз фильми учун қалқон бўла оладиган киноижодкорлар керак!

7T7A7870

Шундан сўнг, ҳозирги кунда суратга олинаётган фильмлар, фильмлар суратга олишда фақатгина Тошкент шаҳри билан чегараланиб қолмай, вилоятларда ҳам суратга олиш ишлари олиб борилаётганлиги, вилоятларда бўлаётган ўзгаришларни ҳам, фильмларда акс эттириш, ҳужжатли фильмларда ҳам, шу жиҳатларга эътибор бериш масалалари, ёш киноижодкорларга берилаётган имкониятлар, ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.

Бу каби йиғилишлар, саъй-ҳаракатлар, ўзбек киносининг ривожи учун, келажакда савияли, мазмунли фильмлар яратилиши учун асос бўлади, деган умиддаман.

Феруза Фаттохова

photo__(13)__21

Фотолар учун фотограф Муҳаммадалига миннатдорчилик билдирамиз

7T7A7893

7T7A7983

7T7A79716

7T7A7960

7T7A7881

7T7A7879

7T7A7877