OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

УЛУҒБЕК РАҲМАТУЛЛАЕВ ВА ОЙХОН ИФОРЗОДА "ФОТОТАНЛОВ" ЛОЙИҲАСИДА! 22.01.2014 10:30

Fototanlov oktayabr (14)_новый размер

“Фототанлов” лойиҳаси, “Тасвир” газетаси томонидан, X Frame Media Production студияси ҳомийлигида ҳамда, Fattohhon.com интернет сайти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Fototanlov oktayabr_новый размер

Эслатиб ўтамиз. “Фототанлов” лойиҳаси учун “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилган суратлар орасидан ғолиб фотосурат саралаб олинади.

Fototanlov oktayabr (10)_новый размер

Фотосуратни саралаб олиш учун, ҳайъат аъзолари, таниқли шоубизнес вакиллари орасидан таклиф қилинади.

“Фототанлов” ғолибини эса, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутади!

Fototanlov oktayabr (17)_новый размер

2013 йил “Фототанлов”нинг октябрь ойи ғолибини аниқлаш учун, ҳайъат аъзоси сифатида, хонанда Улуғбек Раҳматуллаев,

Fototanlov oktayabr (16)_новый размер

телебошловчи, актриса ва хонанда Ойхон Ифорзода,

Fototanlov oktayabr (18)_новый размер

ҳамда X Frame Media Production студияси директори Иззат Юсупов таклиф қилиндилар.

1951081621_7

Жараённи эса, фотограф Аҳрор Назиров суратга туширди.

Fototanlov oktayabr (9)_новый размер

Ҳайъат аъзолари суратлар борасида бир муддат баҳслашдилар. Октябрь ойида, “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилиб, чоп этилган барча рангли фотосуратлар билан танишиб чиқдилар.

Fototanlov oktayabr (12)_новый размер

Сўнг, ҳал қилувчи сўз хонанда Улуғбек Раҳматуллаев томонидан айтилиб, ниҳоят ғолиб аниқланди!

Fototanlov oktayabr (21)_новый размер

Демак, “Фототанлов” лойиҳасининг октябрь ойи ғолиби “Тасвир” газетасининг 17 октябрь №42 сонида чоп этилган Зуҳра Эрниязова томонидан юборилган “Туғилибмизки, уйимизга “Тасвир” келади...” фотосурати! 

  Fototanlov oktayabr (7)_новый размер

X Frame Media Production студияси раҳбари Иззат Юсупов: - Сурат профессионал бўлмаса ҳам, унда болаларнинг “Тасвир” газетасига бўлган меҳри жуда чиройли ифода этилган! Мен ўзим ҳам “Тасвир” газетасини доим ўқиб бораман. Ўйлайманки, ҳамма “Тасвир” газетаси мухлислари, муштарийлар бу фотосуратни кўришса, ҳайрон қолишади. Чунки, бу ерда “Тасвир” газетасини анча йиллардан буён йиғилганлиги аниқ билиниб турибди.

  Fototanlov oktayabr (13)_новый размер

Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев: - Бу фотосуратни танлаганимни сабаби, мени бир нарса қойил қолдирди. Бу фотосуратдагилар “Тасвир” газетасининг муқоваси рангли бўлмаган вақтларидан бошлаб йиға бошлаганлар. Шунчалик шу газетани яхши кўришади ва ҳақиқий мухлислар! Кейин, суратда болалар тасвирланган. Болажонлар ҳам “Тасвир”ни яхши кўришади. Яъни, бу газетани нафақат катта балки, болалар ҳам яхши кўришади! Шунинг учун ҳам бир овоздан шу фотосуратни танладик.

  Fototanlov oktayabr (15)_новый размер

Телебошловчи, актриса ва хонанда Ойхон Ифорзода: - Бу суратда болалар тасвирланганлиги эътиборимни тортди! Ҳақиқий болалик, болаларнинг завқланиши! Бола ҳеч қачон алдамайди, самимий ва беғубор бўлади! Болалар чиндан ҳам “Тасвир”ни қанчалик яхши кўришларини шу фотосурат орқали кўрсатиб беришган.

  Fototanlov oktayabr (6)_новый размер

Демак, “Туғилибмизки, уйимизга “Тасвир” келади...” фотосурати эгасини, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутмоқда!

Fototanlov oktayabr (5)_новый размер

Ҳар ойда, “Фототанлов” ғолиблари аниқланади. “Тасвир” газетаси ва www. Fattohhon.com  сайтини кузатиб боринг, чунки, “Фототанлов” лойиҳаси “Тасвир” газетасида чоп этилади, лойиҳанинг барча репортаж фотосуратлари эса, www. Fattohhon.com  сайтида ҳам бериб борилади.

Fototanlov oktayabr (20)_новый размер  

Сиз ҳам  қизиқарли фотосуратларингизни “Тасвир” газетасига юбориб туришни асло унутманг! Ажаб эмас, “Фототанлов”нинг келгуси ойлардаги ғолибларидан бири, сиз бўлишингиз ҳам мумкин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

Fototanlov oktayabr (22)_новый размер

Fototanlov oktayabr (19)_новый размер

Fototanlov oktayabr (11)_новый размер

Fototanlov oktayabr (4)_новый размер Fototanlov oktayabr (1)_новый размер