OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЛОЛА: БАХТНИНГ ЎЗИ СИЗНИ ИЗЛАБ ТОПАДИ!  22.01.2014 12:29

foto (15)_новый размер

Унинг ижод оламига кириб келиши, сўнг турмушга чиқиши, фарзандли бўлиши, қолаверса, ижодга қайтиши ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлган! У барча қизлар учун идеалга айланиб улгурган. Ҳар бир қиз унга ҳавас қилади, мухлисларининг чеки йўқдек... Ҳар йили унинг концертини жуда кўплаб мухлислари, томошабинлар орзиқиб кутадилар. У ҳам мухлислар ишончини оқлаш учун, ҳар йили ўзига хос ва ўзгача концерт ўтказишга ҳаракат қилади. Унинг бу йилги янги 23,24,25,26 январь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтажак концерти ҳам барчанинг эътиборини тортган. Бугунги cуҳбатдошимиз барчанинг севимли хонандаси Лола.

  foto (16)_новый размер

 - Янги кутилаётган «Кел» деб номланган Янги концерт дастурингиз ҳақида? Бу концертингиз аввалгиларидан нимаси билан фарқ қилади ва бу гал томошабинларни нима билан ҳайратга солмоқчисиз?

- “Кел” деб номланган бу янги концерт дастурим узоқ кутилган дастур бўлмоқда. Биз унга бор меҳру муҳаббатимизни бериб, тайёргарлик кўряпмиз. Бор вақтимизни унга сарфлаяпмиз. Концертда янги “Кел” деб номланган мусиқий альбомимдаги 12 та янги қўшиғим ва бошқа янги, севимли қўшиқларим жаранг сочади. Бу янги концерт дастуримда мени томошабинлар шунчаки хонанда сифатида кўрибгина қолмасдан, балки менинг қалбимга ҳам назар ташлашлари ва аслида қандай инсон эканлигимни билишлари учун астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Яъни, томошабинлар билан қўшиқларим орқали бироз яқинлашиб, улар билан ҳамжиҳатликда бир бутун бўлиб, диллашиш истагидаман! Бу гал ижодий гуруҳимизда ўзгаришлар юз берди! Концерт режиссёри, хореограф ҳам янги. Режиссёр Андрей Африн, у билан мен концерт ғояси устида ишлаяпмиз. Янги хореографлар Низам Каримов ва Нариман Григорян. Шу сабаб, бу гал концертимдаги рақслар, олдинги концертларимдагидан қатъий равишда фарқ қилади! Бу хореографлар Тошкентда яшашмайди, улар концертим учун махсус таклиф қилинган ва шу сабабли ҳам, концертим бироз ортга сурилди. Низам Каримов маҳоратли хореограф, аввал Москвадаги “Тодес” рақс гуруҳида дарс берган, мен аввал унинг рақс маҳоратини ўз кўзим билан кўрмагунча, бўлғуси концертимда ким хореограф бўлишини ҳеч кимга маълум қилмадим.

 

- Ўтган йили концертингизда бир блокда бир неча қўшиқни бошдан охиригача жонли куйлагансиз, бу гал концертингизда жонли ижро бўладими?

- Ўтган гал концертимда шундай қилганимда, афсуски, буни ҳамма томошабинлар ҳам тўғри тушунишмади. Чунки, баъзи қўшиқлар жонли ижрода бутунлай бошқача янгради. Томошабинлар эса, бошқача оҳангда тинглаб ўрганишган. Шунинг учун, бу гал концертда асосий урғуни бошқа жиҳатларга қаратмоқчимиз! Қандай жиҳатлигига, албатта концертда мухлисларнинг ўзлари гувоҳ бўлишади. Аммо, концертимда жонли ижро албатта, бўлади, бир неча қўшиқларни жонли ижрода куйлайман. Лекин, концерт концепцияси бу гал бутунлай бошқача бўлади! Концертда кўплаб рақслар, театрлаштирилган чиқишлар бор! Жонли ижрони тез ҳаракатли рақслар билан бирга амалга ошириш, жуда ҳам мушкул эканлиги сир эмас.! Шунинг учун ҳам, концертда ана шундай рақслар саҳналаштирилмаган қўшиқларни жонли ижрода куйлайман.

 

foto (13)_новый размер

- Ўтган йили концертингизда ноодатий декорация бўлган эди. Бу сафар-чи?

- Бу гал ҳам декорация жуда ўзгача бўлади! Албатта, қандай бўлишини айтиб, сирни оча олмайман. Лекин, жуда ҳам қизиқарли декорация бўлади! Албатта, мониторлар ҳам бўлади, аммо улар одатий кўринишда бўлмайди!

 

- Шу кунгача ижод борасида кўпгина ютуқларга эришдингиз. Ҳаётда эса, нима билан кўпроқ фахрланасиз?

- Ҳаётда кўпроқ фахрланадиган жиҳатим, ижодий ютуқларим эмас, фарзандларим!

  foto (2)_новый размер

- Агар кайфиятингиз бўлмаса, ёки ғамгин бўлсангиз ҳам, нима ёки ким сизда табассум уйғотиши мумкин?

- (самимий кулиб) Менинг фарзандларим! Улар, энг яхши кайфиятимни кўтарувчиларим! Кайфиятим бўлмайдими, ёки чарчаймайманми, ҳар қандай ҳолатда ҳам фарзандларимни кўрсам бўлди, ҳамма нарсани унутаман! Ўз-ўзидан кайфиятим кўтарилади. Улар жилмайиб, ёнимга келиб, қучоқлаб, шеър айтиб, ёки рақсга тушиб, нималарнидир гапириб беришса, бўлди, мендан бахтиёр инсон йўқ! Масалан, бугун уларнинг боғчасида байрам бўлди! Ўша байрамга бориб, уларга тикилиб туриб, хаёлимга, “мана ҳақиқий бахт”, деган фикр келди! Фарзандларимиз, уларнинг қувончи, биз учун ҳақиқий бахт! Биз ана шу бахтли онлар учун яшаяпмиз! Ҳаётимиздаги бахтли, қувончли онлар, булар лаҳзалар! Бир сонияда ўтиб кетади. Ўша лаҳзаларда ўзингни бахтиёр ҳис қиласан. Аслида, мана шу қисқа сониялар учун яшаймиз. Бугун ҳам, фарзандларимнинг чиқишларини кўриб, уларга тикилиб турар эканман, ўзимни чинакамига бахтиёр ҳис қилдим! Гўёки, атрофимда бошқа ҳеч ким йўқдек... Бутун олам, фақат мен ва менинг фарзандларимдан иборатдек... Шундай бахтни ҳис қилдимки, уни сўз билан таърифлаб бера олмайман!

 

- Болаларингизда қандай қобилиятни ривожлантиришни истардингиз?

- Ҳар қандай! Мен болалардаги бор қобилиятни юзага чиқариш, ривожлантириш керак, деб ҳисоблайман! Масалан, катта қизим 6 ёшда, мен уни биринчи навбатда соғлом бўлишини истайман ва шунинг учун ҳам уни спорт билан шуғулланишига алоҳида эътибор қаратганман. У сузиш ва йога билан шуғулланади. Бундан ташқари, рақс машқларига қатнашади ва репетитор билан рус тили, математика, ҳамда ўқиш шуғулланиб, мактабга ҳам тайёрланмоқда. Фарзандларимни ҳар тарафлама билимли ва соғлом бўлишлари учун ҳамма имкониятларни яратиб бермоқдамиз. Менимча, ҳар бир ота-она ўз фарзандини ҳар тарафлама етук ва билимли бўлишини, истаса керак. Масалан, фарзандингиз профессионал раққоса ёки, спортчи бўлмаслиги мумкин. Аммо, рақс ва спортдан хабардорлиги унга келажакда фойда беради. Масалан, спорт ва рақс билан шуғулланса соғлом бўлади, ўзига ишончи ортади, ҳаракатлари чиройли бўлади. Аммо, шу билан бирга болани чарчатиб ҳам юбормаслик керак. Агар машғулотларни ўйлаб, ақл билан вақтни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирсангиз, болани ҳам қизиқиши ортади. Масалан, мени қизимда машғулотлар тартиби шундай, ҳафтада икки кун сузишга борса, бир кун йога билан шуғулланади. Мактабга тайёрланиш учун ҳам 2 кун ажратилган. Бу ҳам муҳим чунки, бу йил қизим мактабга чиқади ва у ўқиш, ёзиш, математикадан хабардор бўлиши керак. Бундан ташқари, у боғчага боради, ҳар куни соат 18.00 гача боғчада ва у ерда ҳафта давомида 24 машғулоти бор. Боғчадан келгач, юқорида айтиб ўтган машғулотларимизга ҳам қатнашади. Унинг кун тартибини, чарчамаслигини ҳисобга олиб тузганмиз.

  foto (17)_новый размер

- Ота-онангиз сизнинг тарбиянгизда қўллаган қайси усулни ўз фарзандларингизда қўлламаган бўлардингиз?

- Аксинча, ота-онам менинг тарбиямда қўллаган ҳар бир усулни фарзандларимда қўллаган бўлардим. Аммо, буни ота-онамчалик амалга ошира олмаяпман, деб ўйлайман. Чунки, онамлар мени кўпинча, “болаларни ортиқча эркалатиб юборяпсан” деб койийдилар. Лекин, болаларни болаликда эркалатмасангиз, қачон эркалатасиз? Аммо, мен ҳам ўзимга яраша қаттиққўл онаман, уларнинг тарбиясига алоҳида эътибор беришга ҳаракат қиламан. Лекин, ҳеч қачон фарзандларимни қаттиққўллик билан жазоламайман! Масалан, бурчакка турғазиб қўймайман, ёки баъзилардек хонага қамаб жазоламайман! Агар фарзандларим, жазолаш керак бўладиган тартибсизлик қилса, унда фақат бир усулни қўллашим мумкин, яъни бир кунга мультфильм кўрсатмаслигим, ёки компьютер ўйинларини ўйнашга рухсат бермаслигим мумкин. Лекин, бунинг олдидан албатта, улар билан гаплашиб, бунинг сабабини тушунтираман! Мен улар билан кўп суҳбатлашаман, ҳамма нарсани тушунтириб беришга ҳаракат қиламан. Нима қилиш керак, нима мумкин эмас, нима яхшию, нима ёмон, нима тўғрию, нотўғрилигини албатта, тушунтириб бераман! Фарзандларим ҳам хатоларини тушунишиб, ўша нотўғри ишни бошқа қайтаришмайди.

 

- Фарзандларингиз сизни машҳур хонанда эканлигингизни билишадими?

- (камтарлик билан) Ҳа, албатта. Масалан, қизимнинг бундан бироз жаҳли ҳам чиқади. У менга (ҳолатга кириб) “Ойижон, нега мендан ҳамма сиз ҳақингизда сўрайди? Бу мени ғашимга тегади. Нима учун ҳамма фақат сиз ҳақингизда гапиради? Мен сизнинг қизингиз эканлигимни, сиз хонанда эканлигингизни айтишади! Ҳамма менга “сенинг ойинг хонанда Лола” дейишади. Бу эса, мени ғашимга тегади” дейди. (самимий кулиб)  Лекин, менинг қўшиқларим, клипларим ва концертларим унга жуда ҳам ёқади! У концертларимга келади. Бир ўзи эмас, дугоналари билан! Масалан, ўтган йили 2 та дугонаси билан келишди! Концерт кўришади, қўшиқларимни тинглаб, рақсга ҳам тушишади. Қизимни анча улғайиб қолди, десам ҳам бўлади.

 

- Бахтли оила вакилисиз. Инсоннинг оила қуриши учун энг оптимал ёши қайси вақт деб ўйлайсиз?

- Менимча, ҳар қандай ёшда кеч эмас! Оила қуриш учун аниқ бир оптимал ёш белгиланмаган, ҳамма Оллоҳга аён. Ҳар бир инсоннинг ўзига боғлиқ бу. Ким учундир 18 ёш бўлса, ким учундир 30 ёш бўлиши мумкин. Ҳеч қандай қонун-қоиданинг ўзи йўқ. Кимдир 20 ёшда оила қуриши ва бир ўтмай ажрашиб кетиши ҳам мумкин. Кимдир эса, ўз бахтини 30-35 ёшгача кутиши ва ўз бахтини учратиб, бир умр бахтли бўлиши мумкин. Ҳамма нарсанинг ўз вақти соати бор, назаримда. Масалан, бир дугонам 29 ёшда эди, ҳамма унинг оила қурмагани ҳақида гапирарди. У ҳам ўз кутган бахтини, инсонини топди. Баъзиларга ўхшаб, ёши ўтиб кетаётганлиги учунгнна турмушга чиқмади. Балки, ўзи кутгандек, ўзи истаган, ўзига мос инсонга турмушга чиқди. Ҳозир у жуда ҳам бахтли. Шунинг учун ҳам, ўйлайманки, ҳар бир қиз, барибир албатта, ўз кутган шаҳзодаси, муҳаббатига эришади, деб ўйлайман. Фақат, бунга ёпишиб олиб, фақатгина “ёшим ўтиб кетяпти, тезроқ турмушга чиқишим керак” деган фикр билан яшаш керак эмас. Фақат, ҳаётдан баҳра олиб яшаш керак, назаримда. Масалан, саёҳат қилиш, бирор соҳани ўрганиш, яхши асарлар ўқиш, кино, спектакллар кўриб, ҳаётдан завқланиб яшаш керак. Шунда, ўйлайманки, кутган бахтинг албатта сени топади!

   foto (12)_новый размер

- Сиз инсон тақдирига нима битилган бўлса, ҳаммаси шундай кечишига ишонасизми, ёки инсон ўз тақдирини, келажагини ўзи белгилаб, ўзгартириши мумкинлигига ишонасизми?

- Мен иккаласига ҳам ишонаман. Бир тарафдан тўғри, тақдир йўллари белгиланган, аммо, тақдирнинг йўлидан қандай бориш, қандай йўлни танлаш бизнинг ўз қўлимизда, деб ўйлайман. Биз танлаш ҳуқуқига эгамиз ва ўз йўлимизни, вазиятни ўзгартиришимиз мумкинлигига ишонаман. Ҳаммаси ўз танловимизга, қандай қарор қабул қилишимизга боғлиқ. Шунинг учун ҳам, ўйлайманки, тақдиримиз ўз қўлимизда. Лекин, мен ҳаётда нимаики юз бермасин, ҳаммаси яхшиликка бўлишига ишонаман! Ҳеч нарса шунчаки юз бермайди!

 

- Клипларингизда асосан ўзингиз роль ижро қиласиз. Қаҳрамонларингизда қандайдир дард бордек туюлади. Баъзилар муҳаббатдан азоб чеккан, алданган, қандайдир бир руҳан изтироби бордек... Агар қўшиқларингиз ва клипларингиз, ўзингиз айтгандек, қисман сизнинг ҳаётингизга тегишли бўлса, унда сиз ҳам ҳаётда шундай алданиб, изтироб чекишингизга тўғри келганми?

- Йўқ! Изтироб чекмаганман, ҳеч нарсадан ҳафсалам пир бўлмаган! Биласизми, бу шунчаки ҳаётий ташвишларимдан келиб чиққан, ҳолатлар десам ҳам бўлади. Мен ҳам инсонман, масалан, ҳаётий ташвишлар, қайғуришлар бўлиши мумкин. Болаларим учун, ота-онам учун қайғурган вақтларим бўлади. Ҳаётий ташвишлар кимда бўлмайди? Ҳаётнинг албатта, қоронғу ва ёруғ кунлари бўлади. Аммо, ҳеч қачон ҳаётда чуқур изтироб чекмаганман! Қандай қийинчилик бўлишидан қатъий назар, ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман! Ҳаммаси, барибир яхшилик билан якун топади!

 

- Ҳаётда нимадандир афсус чекканмисиз?

- Йўқ, мен ҳаётда ҳеч нарсадан, ҳеч қачон афсусланмаганман! Нимаики бўлмасин, ёки нимагадир улгурмадингми, қилинмадими, демак, ҳаммаси шундай бўлиши керак бўлган! Буларнинг ҳаммасини нимадир тушунишинг, хулоса чиқаришинг учун, тажриба, ёки тақдир туҳфаси сифатида қабул қилиш ва ҳеч нарсадан афсусланиш керак эмас! Мен ҳеч нарсадан афсусланмайман, аксинча, тақдирдан миннатдорман! Масалан, қандайдир бир синов учун, балки у мени нимадир қадрига етишим учун юз бергандир, ёки мен бугун нимадир тушуниб етишим учун ўша ҳолат юз бергандир, шунинг учун ҳам, менимча инсон афсусланиши эмас, ҳар бир юз берган ҳолатдан миннатдор бўлиши керак, назаримда.

  foto (10)_новый размер

- Ҳаёт синовлари сизнинг назарингизда...

- Ҳаёт синовлари ҳар хил бўлади. Масалан, ҳаётда нимадир танлашга тўғри келганда, инсон албатта, ўз бахти учун курашиши керак! Бахтинг ўз қўлингда ва ҳаммаси фақат ўзингга боғлиқ! Токи, сен ўзинг нимадир қилмагунингча, ҳеч нарса ўзгармайди! Масалан, шундай ҳоллар юз берадики, баъзи инсонлар ўз ҳаётларидан норози бўлишади, уларга нимадир ёқмайди, аммо улар буни ўзгартиришдан чўчишади. Улар ҳар куни, “агар ҳаётим ундай эмас, бундай бўлганида....” дейишади. Ўзларини ўзлари, эзишади. Аммо, бунинг ўрнига, менимча, бундай деб ўтирмай, ҳаракат қилиш керак! Ҳаракат қилиш учун эса, қатъият, жасурлик, ҳаракат керак! Биз ўз бахтимизни ўзимиз яратамиз! Бунинг учун, курашиш керак! Ўз бахтимизни ўзимиз яратамиз! Ўтириб олиб, қачон ҳаммаси ўзгаради, деб ўтиргандан кўра, ҳаракат қилиш керак! Агар ҳаммаси қачон ўзгаради, деб ўтиргани билан инсон бахтли бўлиб қолмайди! Агар ҳаётингизда нимадир ёқмаса, ўзгартиринг! Чунки, барибир бир марта яшаймиз. Эртага қайтадан туғилмайсиз. Иккинчи марта туғилиб, ўша нарсани тўғрилаш мумкин эмас. Агар бугун нимадир ўзгартириш мумкин бўлса, нимадир амалга оширгингиз келса, қандайдир орзуйингиз бўлса, албатта, ҳаракат қилинг! Билмадим, масалан, менинг ҳаётимда қандай қийин вазият, ҳолат бўлмасин, барчаси фақат яхшилик  билан якун топган. Бу борада мен жуда ҳам бахтли инсонман. Менимча, Оллоҳдан сўраш эмас, ундан миннатдор бўлиш керак, деб ўйлайман. Ҳаётимиздаги ҳар бир янги кун учун, бахтли эканлигимиз учун. Масалан, кўз тегмасин, мен бахтли инсонман. Аҳил оилам, турмуш ўртоғим, ота-онам, фарзандларим, ака-укам, сингилларим бор. Бу эса, энг катта бахт! Қолаверса, самимий дўстларим, севимли ишим, яхши ҳамкасбларим бор. Доим атрофимдаги ва менга учраётган инсонлар борасида ҳам омадим келган, деб ўйлайман. Албатта, ҳаётимда қандайдир қийин оилавий вазиятлар ҳам бўлган, аммо барчаси яхшилик билан якун топган. Иш борасида ҳам қийинчиликлар бўлган. Масалан, оилали бўлиб, маълум бир муддат уйда ўтиргач, яна шоу бизнесга қайтгач, яна қайтадан иш бошлашим қийин бўлди! Аммо, бу ҳам яхшиликка бўлди, чунки мен ўзимнинг севимли ишим билан шуғулландим.

 

- Инсонлар билан мулоқотда, уларнинг салбий тарафларига аҳамият берасизми, ёки ижобий?

- Албатта, ижобий тарафларига! Тўғри, ҳафсаланг пир бўлмаслиги учун биринчи салбий жиҳатига эътибор қилиш керак, дейишади. Лекин, мен инсонлар билан биринчи марта танишганда, иложи борича, уларда яхши тарафларини кўришга ҳаракат қиламан. Қандайдир салбий жиҳатларини изламайман. Бу нима учун керак ўзи? Ахир ҳар қандай инсон билан танишиш, учрашиш ёки суҳбатлашиш, инсонга хурсандчилик бағишлаши керак, деб ўйлайман.

 

- Ким биландир биринчи марта кўришганингизда, биринчи бўлиб, нимасига эътибор берасиз? Масалан, кийим, ёки буюмларидан?

- Биринчи навбатда, туфлисига аҳамият бераман. Агар туфлиси, тозаланмаган ёки менинг дидимда бўлмаса, билмадим, менимча, муомала қилишим ҳам бироз қийинроқ кечса керак. Ўзимда ҳам агар, кийган туфлим кийимимга мос эмаслигини сезиб қолсам, асабийлашаман! Масалан, ўша туфлини шошиб, кийиб кетган бўлишим мумкин. Ўйлайманки, туфли, умуман, оёқ кийими инсоннинг дидини, қанчалик тартибли экани ва характерини кўрсатиб бера олади. Бундан ташқари, инсоннинг қўллари ҳам, парваришланган, тоза ва чиройли бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Бу ҳам унинг қанчалик озода ва тартибли эканлигини билдиради.

  foto (11)_новый размер

- Сиз бирор инсон ҳақида унинг ташқи кўринишига қараб хулоса чиқарасизми, ёки у билан мулоқотда бўлгачгина фикр билдирасизми?

- Одатда, ташқи кўринишига қараб кутиб олишади ва ақлига қараб кузатишади, дейишади. Бирор инсон ҳақида фақатгина ташқи кўринишига қараб хулоса чиқармайман. Ташқи кўриниш, кийинишидан унинг дидини, қанчалик озодалиги, интизоми, характери ҳақида билиш мумкин. Лекин, унинг қалбини аниқлаб бўлмайди. Бунинг учун, албатта мулоқот керак. Ҳар қандай вазиятда, дейлик, зиддият бўладими, албатта гаплашиб олиш керак, деб ўйлайман. Ўзингизча хулоса чиқаришингиз тўғри эмас, аввало гаплашиб олиш керак.

 

- Сизга қай бири маъқул, тўлиқ мустақил ва эркин бўлишми, ёки севимли инсонга қарамлик?

- Менимча, ҳар иккиси ҳам маъқул эмас! Чунки, мен тўлиқ мустақил ва эркин бўлишга интилмайман. Чунки, эркак ва аёл муносабатларида, тўлиқ эркинлик бўлиши мумкин эмас, назаримда. Энди, маънавий эркинликка келсак, яъни, масалан, фикр ва қарашлар эркинлиги, албатта керак. Чунки, инсон ўз фикрига эга бўлиши керак. Аммо, тўлиқ мустақил бўлиш, бу бутунлай бошқа нарса. Чунки, аёл кишида барибир ўз севган инсонидан бироз қарамлик бўлиши табиий. Баъзи бир аёлларга, эркак кишига қарамлик ёқади. Лекин, менимча, ҳамма қай тарафлама қарам бўлишга боғлиқ. Масалан, моддий қарамлик бошқа нарса, маънавий қарамлик бошқа нарса. Қарамликнинг ўзи менимча, тўғри сўз эмас. Мен бу сўзни ёқтирмайман, чунки ўзим қарамликни ёқтирмайман. Лекин, ёнингда кучли инсон бўлса, ҳоҳлайсанми, йўқми, сен ундан бир поғона пастроқ бўлишингга тўғри келади ва ундан қайсидир маънода озгина қарам бўлишинг табиий. Шунинг баробарида, эркак киши ҳам маънавий, фикр тарафлама аёл кишига бироз қарам бўлиши ҳам мумкин. Бир ёстиққа бош қўяр экан, эркак ва аёл бир бутунга айланиб, ҳаттоки вақт ўтиб, бир-бирларига ўхшаб ҳам қоладилар. Вақт ўтиб, масалан, эркак киши аёлига ўрганиб, усиз қарор қабул қила олмаслиги ҳам мумкин. Бу ҳам қайсидир маънода, қарамлик ҳисобланади. Агар шундай ёқимли қарамлик бўлса, бу нормал ҳолат, деб ўйлайман. Ўйлайманки, соғлом муносабатларда қарамлик икки тарафдан бўлади.

 

- Ҳар куни уйқу олдидан кунингизни сарҳисоб қиласизми ва нималар ҳақида ўйлайсиз?

- Ҳа, албатта, кўп нарсалар ҳақида ўйлайман. Баъзида, ўй-хаёлларим менга уйқу ҳам бермайди. Масалан, ҳозир кўпроқ концерт ҳақида ўйлаяпман. Чунки, концертга оз вақт қолди, тайёргарлик ишлари эса кўп. Ҳозир шулар ҳақида ўйлаяпман. Кўп нарсалар келади, хаёлга, масалан, болаларим ҳақида кўп ўйлайман. Уларни боғчага қандай кийинтириш ҳақида, уларни нима қизиқтириши, оилам ҳақида ўйлайман.

  foto (9)_новый размер

- Янги йилни шовқин дўстлар даврасида кутиб олган маъқулми, ёки оила даврасида?

- Албатта, оила даврасида! Масалан, бизнинг оилада ўз анъаналаримиз бор! Янги йилни доим оила даврасида кутиб оламиз! Анъанага кўра, узоқдаги қариндошлар, яқинлар ҳам келишади. Ҳаммамиз бирга бўлишимиз керак. Ҳаммамиз ўз фарзандларимиз билан бирга, онамларникида йиғиламиз. Ота-онамларни 7 та неваралари бор. Ҳаммамиз йиғиламиз, бу анъана, болалигимдан шундай бўлиб келган! Албатта, Янги йилга бир ҳафта қолганида, арча ясатамиз, бир-биримизга совғалар тайёрлаймиз. Совғаларни ўраб, кимгалигини ёзиб, арча тагига йиғамиз! Арча таги, тоғ бўлиб, совғаларга тўлиб кетади.  Кейин, Янги йил кириши олдидан ҳаммамиз арча атрофига  тўпланиб, ҳар бир оиланинг аъзоси чиқиб, яхши тилаклар билан ҳаммага совғаларини тақдим қилади! Бу анъана болалигимдан то бугунги кунгача давом этиб келмоқда! Бундан ташқари, мен ўзим ҳам, ўз оиламда байрамлар ташкил қилишни жуда ёқтираман! Йилига 2 марта энг катта байрам, фарзандларимнинг туғилган кунларини уюштирамиз! Бундан ташқари, турмуш ўртоғимнинг туғилгани кунини алоҳида нишонлаймиз! Қолаверса, ҳар қандай оилавий байрамни чиройли қилиб, ташкиллаштира оламан!

 

- Инсонларга ҳаётда қандай ҳаётий тажриба керак, деб ўйлайсиз?

- Инсонларга ҳаётда ҳар қандай ҳаётий тажриба керак, деб ўйлайман. Бу ҳаёт мактаби! Бу мактабда дарс қолдира олмайсан. Ҳар қандай синовлар, кўнгилсизликлар, қийинчиликлар, ҳаммаси ўз-ўзидан бўлмайди. Оллоҳ, биз енгиб ўта олмайдиган синовни бермайди. Инсон қанчалик кучли бўлса, қийинчиликлари ҳам шунчалик кучли бўлади. Қандай қийинчилик бўлмасин, демак, уни енгиб ўтишга кучимиз етади. Натижада эса, биз хулоса чиқариб, тажриба орттирамиз, янада кучлироқ бўламиз. Шунинг учун ҳам. инсонга ҳар қандай ҳаётий тажриба керак, деб ўйлайман.

  foto (7)_новый размер

- Атрофдагиларнинг фикрларига қанчалик аҳамият берасиз?

- Фақат яқинларимнинг фикрларига қулоқ соламан. Чунки, атрофимда турли инсонлар ва фикрлар жуда кўп. Агар ҳар биттасига аҳамият қилсам, ақлдан озишим ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам, менга яқин инсонлар, онам ва отамнинг гапларига қулоқ соламан. Мен жуда ҳам қайсарман, атрофдагилар нима дейишларидан қатъий назар, минг уларни фикрларини эшитсам ҳам, охир-оқибат, ўз билганимни қиламан. Лекин, фақатгина икки инсоннинг фикрлари, менга ҳамманикидан муҳимроқ, ҳаттоки ўз фикримдан ҳам! фақат уларгина менинг фикримни ўзгартира олишлари мумкин. Чунки, мана шу икки инсон менинг энг катта танқидчиларим! Улардан ҳеч қачон бошқалардек, мақтов эшитмайман. Улар менга ҳеч қачон, “о, сен ҳамма зўрсан” дейишмайди! Онам жуда ҳам босиқ, у киши менга доим хатоларимни аниқ айтадилар, отамлар ҳам жуда босиқ инсон, менга ортиқча эмоцияларини ҳам билдирмайдилар. Улар доим менга йўл-йўриқ кўрсатишади, керакли маслаҳатларни беришади. Бир сўз билан айтганда, осмондан ерга тушириб қўйишади. Балки, шунинг учун ҳам, ерда юрсам керак.

 

- Ҳаётда қандай комплексларингиз  бор ва улар билан қандай курашасиз?

- Комплексларим бор. Ўйлайманки, бу нарса ҳаммада бўлса керак. Комплексларим кўп, лекин улар ҳақида қандай айтиш мумкин, ахир улар комплекслар бўлса? (кулади)

 

- Агар ишингизга бироз ўзгартириш киритиш имконияти бўлса, қандай ўзгартириш киритган бўлардингиз?

- Тўғриси, соат вақтини кўпайтирган бўлардим! Менга 24 соат вақт камлик қилмоқда! Қандайдир улгура олмаяпман! Фарзандларимга қарайман, концерт ишлари билан шуғулланаман, қарабсизки, бир зумда кеч киради! Яна фарзандларимни боғчадан олиш керак, уй юмушлари, қарабсизки, вақт тун. Қарасам, бир қанча ишларга улгура олмаган бўламан! Шунинг учун ҳам, бир кеча кундуз, яъни 24 соатга, яна қўшимча соатлар қўшган бўлардим!

  foto (8)_новый размер

- Қачон охирги марта иккиюзламачиликка дуч келдингиз?

- Бу тез-тез юз берадиган ҳолат. Айниқса, бизнинг ишимизда, яъни шоу бизнесда! Агар имкони бўлганда, айнан мана шу нарсани ўзгартирган бўлардим. Чунки, шоу бизнесда иккиюзламчилик ва носамимийлик кўпроқ. Инсонлар бир-бирига ёлғондан кулиб, жилмайишади. Ишимизда, ҳаётимизда мана шу нарса бўлмаслигини ҳоҳлардим. Лекин, афсуски бунинг иложи йўқ. Энг муҳими эса, инсоннинг ўзи мана шундай иккизлачи бўлиб қолмаслиги керак, назаримда. 

 

- Пластик хирургияга муносабатингиз? Аёллар ва шу билан бирга эркаклар пластик хирургиясига?

- Инсон, ўзи нимани истаса, шуни амалга ошириши мумкин. Мен ўзи табиийлик тарафдориман. Лекин, агар инсон ўзи шуни ҳоҳласа, ўша операциясиз иложи бўлмаса, дейлик бирор нуқсони бўлса, шу операция билан тўғриланса, демак, бу ҳамманинг ўз ҳоҳиши ва шахсий иши, деб ўйлайман. Мен буни муҳокама қила олмайман, қилишни ҳоҳламайман ҳам, чунки бу ҳаммани шахсий иши ва мени буни муҳокама қилишга ҳаққим йўқ, деб ўйлайман. Энди ўзимга келсак, агар вазият тақозо қилса, ўйлаб кўришим мумкин. Лекин, тўғриси, пластик операция қилдиришга қўрқаман.

 

- Ҳозирги кунда интернет ва ижтимоий сайтлардан фойдаланиш жуда ҳам оммабоп. Дейлик, сиз, интернетдаги дўстлар билан ҳаётда ҳам кўришиб ва дўстлашганмисиз?

- Одатда, уйдан узоқда бўлганингда шундай ҳолат юз беради. Масалан, мен Лондонда, Москвада яшаганимда, Ватандан узоқда ўзимни ёлғиз ҳис қилганман! Онам ёнимда бўлсалар ҳам, барибир ўз уйннг, юртингдан узоқда бўлсанг, барибир соғинч ҳисси кучли бўлар экан. Ўз юртдошларингни кўргинг, ўз тилингда сўзлашаётганларни эшитгинг келади. Шунда табиийки, интернет орқали юртдошлар билан суҳбатлаша бошлайсан. Мен ҳам Лондонда яшаётган вақтимизда, Лондонда таҳсил олаётган ўзбек талабалари билан интернет орқали мулоқотда бўлганман. У ерда таҳсил олаётган ҳамма талабалар тўпланиб, бирга талабаларга хос кечалар ўтказганмиз, Янги йилни бирга нишонлаганмиз! Мана шундай мулоқотлар, юрт соғинчини енгишга бироз бўлса ҳам ёрдам берган. Ўша вақтда интернет орқали танишган дўстларим билан ҳалигача яхши муносабатдамиз.

  foto (6)_новый размер

- Сизга ҳеч эсда қоларли чув тушириш, ҳазил уюштиришганми?

- Албатта! (самимий кулиб) Бир неча йиллар аввал шундай ҳолат содир бўлган. Зилола (хонанда Шахзода) билан бирга фотосессиядан чиқиб келсак, кўчада, менинг машинам ёнида, катта сават турибди. Ичида, чақалоқ ва хат! Хатда айнан менинг номимга “Лола менинг боламни ўз қарамоғингизга олинг, биламан, сиз қалби тоза, меҳрибон инсонсиз, биламан, боламни кўчага ташламайсиз” деб илтимос қилиб ёзилган! Буни ўқир эканман, шундай бир карахт ҳолатга тушганманки, ҳалигача ёдимда! Қолаверса, унда жуда ёш бўлганман, ҳаммаси шундай бир кутилмаган бўлганки! Айниқса, менинг энг нозик жиҳатим бу болалар! Мен ҳеч қачон болаларга бефарқ бўла олмайман! Тўғриси, ўшанда ҳаттоки, нима қилишни ҳам билмай қолганман! Чақалоқ, йиғлаяпти, уни нима қилиш керак, қандай овутиш керак, билмаганман. Ёнимдаги Зилола болани қўлига олиб овутди, у болани қандай овутишни биларди, чунки унинг ўз фарзанди бор эди. Шундан кейин Зилола, “болани мен олиб кета қолай” деди. Кейин эса, кутилмаганда буни уюштирганлар келиб, бунинг ҳазил эканлигини билдиришди. Хуллас, жуда ҳам эсда қоларли ҳазил бўлган!

 

- Тингловчилар сизнинг қўшиқларингизни тинглашади. Сиз эса, ўзингиз қандай қўшиқ ва мусиқалар тинглашни ёқтирасиз?

- Мен ўзим, сокин ва романтик қўшиқлар ва мусиқалар тинглашни ёқтираман. Шаде, Стинг қўшиқларини тинглайман.

 

- Лола ошхонада? Дейлик, қайси миллат ошхонаси сиз учун энг экзотик ҳисобланади?

- Менга япон ошхонаси таомлари ёқади. Лекин, менимча, энг экзотиги ҳинд ошхонаси таомлари бўлса керак. Энди қандай таом ёқишига келсак, мен ва қизим япон ошхонасидан сушини ёқтирамиз. Ўғлимга денгиз маҳсулотлари унчалик ёқмайди. Лекин, қизим иккимиз денгиз маҳсулотларига бефарқ қарай олмаймиз. Балиқ, креветкалар жону дилимиз.

  foto (5)_новый размер

- Нима деб ўйлайсиз, хонанда ҳар йили яккахон концерт ўтказиши мажбурийми?

- Бу нарса ҳоҳишга боғлиқ, деб ўйлайман. Қолаверса, вазиятга ҳам боғлиқ! Дейлик, бир йили амалга ошмади, кейинги йили ўтказиш мумкин. Масалан, менинг яккахон концертим 2013 йил ноябрда бўлиши керак эди. Аммо, амалга ошмади ва қарабсизки, январь ойида ўтказадиган бўлдим. Бунга шахсий сабаблар бўлди. Қолаверса, юқорида айтганимдек, хореографни ҳам кутишимизга тўғри келди. Шунинг учун, концертни 2014 йил бошида ўтказишга қарор қилдик. Ўйлайманки, Янги йил омадли ва жўшқин йил бўлади, шунинг учун ҳам, йилни янги концерт дастури билан бошлашга қарор қилдик!

Саида Вахобова

 

foto (1)_новый размер

foto (3)_новый размер

foto (4)_новый размер