OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

«ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ»ДАН ШОКОЛАДЛИ КЕКС! (ЁКИ “НЕГРИТЯНКА”) 24.01.2014 13:31

 6

Пазанда Ойхон бу гал, жуда мазали шоколадли кексни тавсия қилади.

5

Шоколадли кекс учун керакли маҳсулотлар:

Кофе (80мл сувга 2чой қошиқ кофени дамланг ва совутиб олинг)
тухум 2 та
Сут 130 мл
Ўсимлик ёғи  130мл
Какао 80мл
Ун 250мл
Шакар 250 мл
Ванилин 1почка
Разрыхритель 2 чой қошиқ


4

Аввал барча суюқ маҳсулотлар (сут, ёғ, совутилган аччиқ кофе, тухум)ни шакар билан аралаштириб, битта масса ҳосил қиламиз. То шакар эригунча яхшилаб аралаштирамиз.


2 Кейин ун, какао, ванилин ва разрыхлителни қўшиб (Ойхон: - Разрыхлителим кам экан, шунинг учун кексим керакли даражада кўтарилмади!) аралаштиришда давом этамиз.

3

Айни шу пайт шоколад бўлакларини ҳам қўшиш мумкин. (Ойхон: - Мен солган бўлаклар катталик қилди ва кекс тубига чўкиб кетиб эримади, сиз бир оз майдалаб солинг!!!)

1

Сўнг, махсус идишни маргарин бн яхшилаб мойлаб, массани солинг.

180 градус қизиган духовкага 40-50 дақиқага солинг.

охири

Кекс тайёр!  Ёқимли иштаҳа!

7

Ойхон: - Аввалига онамлар билан доим тайёрлайдиган усулда пиширмоқчи эдим! Кейин интернетда шу рецептни кўриб қолдим ва шу асосида тайёрладим! Акам, онам, синглим пиширган нарсаларимни гап-сўзсиз ейишади. Энг инжиқ ва одил баҳо берувчи жиянларим ва поччамга жудаям ёқди! Бу эса мени муваффақиятим! Ура!

image

Демак, келгуси сафар яна Пазанда “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!