OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

КОНЦЕРТЛАР

BAPY8055

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ФОТОТАНЛОВ” ЛОЙИҲАСИДА ШАХЗОДА! 28.01.2014 04:25

  IMG_0180_новый размер

“Фототанлов” лойиҳаси, “Тасвир” газетаси томонидан, X Frame Media Production студияси ҳомийлигида ҳамда, Fattohhon.com интернет сайти ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз. “Фототанлов” лойиҳаси учун “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилган суратлар орасидан ғолиб фотосурат саралаб олинади.

Фотосуратни саралаб олиш учун, ҳайъат аъзолари, таниқли шоубизнес вакиллари орасидан таклиф қилинади.

“Фототанлов” ғолибини эса, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутади!

IMG_0167_новый размер

“Фототанлов”нинг ўтган 2013 йил ноябрь ойи ғолибини аниқлаш учун, ҳайъат аъзоси сифатида, бу гал кўпгина мухлисларнинг талаб ва истакларига кўра, хонанда Шахзода таклиф қилинди!

IMG_0159_новый размер

 Шахзода ноябрь ойида, “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилиб, чоп этилган барча рангли фотосуратлар билан бирма-бир танишиб чиқди. Сўнг, шунча фотосурат орасидан, газетанинг ўтган 2013 йил 28 ноябрь №48 сонида чоп этилган Роксана Анварова томонидан юборилган “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосуратини ғолиб деб топди!

Демак, “Фототанлов” лойиҳасининг ноябрь ойи ғолиби  “Тасвир” газетасининг 28 ноябрь №48 сонида чоп этилган Роксана Анварова томонидан юборилган “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосурати!

   IMG_0162_новый размер

Шахзода: - Ҳозир менинг ҳаётимда юз берган қувончли ҳодисадан, ҳозирги ҳолатимдан келиб чиқиб, шу фотосуратни танладим. Чунки, унда меҳр ва илиқлик бор. Менга айнан ёққан жиҳати, она эмас, унда айнан ота тасвирланган. Кўриниб турибди, ота қанчалик ўз фарзандини ухлатмоқчи бўлиб ҳаракат қилган, натижада шунчалик чарчаганки, охири ўзи ҳам фарзанди билан бирга ухлаб қолган! Лекин, ота ўзи ухлаётганлигига қарамай, оталик туйғусидан келиб чиқиб, фарзандини маҳкам ушлаб олган! Бу фотосуратда кучли меҳр ва илиқлик бор!

IMG_0154_новый размер

 Демак, “Дадам билан мириқиб ухлайман” фотосурати эгасини, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутмоқда!

  IMG_0150_новый размер

Ҳар ойда, “Фототанлов” ғолиблари аниқланади. “Тасвир” газетаси ва www. Fattohhon.com  сайтини кузатиб боринг,

IMG_0174_новый размер

чунки, “Фототанлов” лойиҳаси “Тасвир” газетасида чоп этилади, лойиҳанинг барча репортаж фотосуратлари эса, www. Fattohhon.com  сайтида ҳам бериб борилади.

  IMG_0147_новый размер

Сиз ҳам  қизиқарли фотосуратларингизни “Тасвир” газетасига юбориб туришни асло унутманг! Ажаб эмас, “Фототанлов”нинг келгуси ойлардаги ғолибларидан бири, сиз бўлишингиз ҳам мумкин!

1951081421_7

Жараённи фотограф Аҳрор Назиров суратга туширди.

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_0173_новый размер