OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕК КИНОСИ МУҲИМ ЎЗГАРИШЛАР БОСҚИЧИДА! ЯНГИЧА ТАЛАБЛАР! 29.01.2014 17:45

 UH1A8478_новый размер

“Нодавлат киностудияларда ишлаб чиқарилаётган фильмларга бугунги кунда қўйилаётган талаблар қандай?”, ““Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан қандай ишлар амалга оширилмоқда?” бу каби саволларга жавоб тариқасида, “Ўзбеккино” Миллий агентлигида, киноижодкорлар билан 29 январь куни Давра суҳбати бўлиб ўтди.

UH1A8483_новый размер

Унда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Жаҳонгир Қосимов,

 

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси раиси ўринбосари режиссёр Баҳодир Одилов, кинодраматург Рихсивой Муҳаммаджонов,

UH1A8487_новый размер

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Лицензия бериш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов,

UH1A8441_новый размер

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати ходими Фахриддин Низомов ҳамда,

UH1A8515_новый размер

UH1A8435_новый размер

кўплаб кинорежиссёрлар, продюсерлар, сценарийнавислар ва киноижодкорлар иштирок этдилар.

UH1A8491_новый размер

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур Давра суҳбатида, киноижодкорлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Давра суҳбатини “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати ходими Фахриддин Низомов олиб борди.

UH1A8485_новый размер

Давра суҳбатида биринчи бўлиб, Агентлик Бош директори Жаҳонгир Қосимовга сўз берилди. Жаҳонгир Қосимов “бугунги кунда, умуман кино борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда, қандай ўзгаришлар бўлмоқда, кинонинг сифати қай даражада ўзгармоқда”, каби саволлар туғилаётганлиги, бугунги кундаги фильмлар сифатини яхшилаш, Давлат бюджетига суратга олинадиган фильмлар ҳам, хусусий киностудиялар томонидан суратга олинадиган фильмлар ҳам, томошабинларга битта киноэкрандан намойиш қилиниши ҳақида фикр юритиб, экран битта экан, демак, барча ижодкорларнинг қилаётган ишлари бир эканлигини, томошабинларга яхши сифатли фильмлар етказилиши зарурлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди. Ҳар бир ижодкор яхши ният билан, “зўр фильм қилай, яхши ижод намунаси яратай” деган умидда кино яратишини, баъзида эса, бу ниятлар, маҳорат ва билим, профессионаллик етишмаслиги туфайли амалга ошмай қолишини айтиб ўтди. Орзу-ҳавас ва фильмни профессионал даражада чиқариш бошқа-бошқа нарсалар эканлигини, киноижодкорлар ўзлари учун қандай фильмлар бадиий кенгашдан ўтаётганлиги билан қизиқиб, ўша ўтган сценарийларни ўқиб, ўтган фильмларни кўриб, хулоса чиқаришлари, ўзлари учун фойдадан ҳоли бўлмаслигини билдирди.  Шунингдек, кино инсон қалбига тез таъсир қиладиган санъат эканлиги, фильмларни нафақат катта экран, балки телевидение орқали намойиши ҳам ҳисобга олинса, қанчалаб томошабинлр кўриши мумкинлиги айтиб, шундан келиб чиққан ҳолда бугунги кундаги фильмларга қўйилаётган талаблар, бир неча фильмларни неча марталаб қайта тўғриланиб, қайта ишланиб кейин катта экранда намойиш қилишга рухсат берилганлиги, лекин, бундай қайта-қайта тўғрилаш фильм сифатига таъсир кўрсатиши мумкинлиги, шунинг учун ҳам, фильмни суратга олиб бўлгач эмас, балки сценарий ёзилгандаёқ пухта бўлиши кераклиги, тайёр фильмни тўғрилашдан кўра, сценарийни тўғрилаш кераклиги, чунки, кесилган, қайта монтаж қилинган фильмлар талаб даражада юқори савияга эга бўлмай қолиши мумкинлиги, шунинг учун тайёр фильмнинг кесилмаслигини мантиқан, олдиндан ўйлаш кераклигини, шошма-шошарликка йўл қўйиш яхши оқибатларга олиб келмаслигини таъкидлади. Фильмнинг сценарийси ёзилишидан бошлаб, токи катта экранга чиққунча бўлган жараёнлар ҳақида фикр юритди. Нодавлат студиялар ўз фаолияти бошида, фильмлар суратга олаётган вақтда, баъзи камчиликларга эътибор берилмаган бўлиши мумкинлиги, ҳозирда эса, бундай камчиликлар бартараф этилиши зарурлигини айтиб ўтди. Бугунги кунни, бугунги замонамиз қаҳрамонларини талқин қилувчи, юқори савияли фильмлар яратиш даври келганлигини таъкидлади. Фильмлар ҳоҳ комедия жанрида бўлсин, ҳоҳ мелодрама, маълум бир талабларга жавоб бериши керак. Ҳозирда эса, афсуски, комедия ўрнини бачканалик, мелодрама ўрнини эса, “йиғлоқи” фильмлар, ёки, телеведениеда намойиш қилинадиган “Оталар сўзи” кўрсатувининг қандайдир фильм вариантлари  эгаллаб қолгандек, бўлаётганлигини айтиб ўтди.

UH1A8502_новый размер

Шундан сўнг, сўз “Ўзбеккино” Миллий агентлиги қошидаги Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси раиси ўринбосари режиссёр Баҳодир Одиловга берилди. У киши ҳозирги кунда фильмлар сони кўпайиб бораётганлиги, лекин, сифат ўсиш ўрнига тушиб кетаётганлиги айтиб ўтиб, ҳозирда Бош директор таклифи билан ишчи гуруҳ тузилганлиги, бу гуруҳ томонидан бадиий кенгаш тўғрилаш учун тавсиялар берган фильмларни, ўша фильмлар режиссёрлари билан биргаликда кўриб, зарурий маслаҳатлар берилаётлигини, баъзи фильмлар ҳаттоки 18 марталаб қайта тузатилиб, 18 марталаб қайта монтаж қилдирилаётганлигини, масалан, шу кунларда кўриб чиқилган 6 фильмдан 3 тасини монтаж ёки тузатиш билан тўғрилаб бўлинмаслиги, тузатишлар натижасида, эса 3 та фильмга катта экрандаги намойишга рухсат берилганлиги ҳақида билдирди. Аслида тузатишлар фильм суратга олинмай туриб, сценарийга киритилиши кераклиги, фильмлар ҳозирда ҳаваскорлик фильмларига ўхшаб қолаётганлиги, яна хусусий студиялар томонидан суратга олинаётган бу фильмлар, Алишер Навоий киносаройидек жойларда намойиш қилинаётганлигини айтиб ўтди. Шунинг учун ҳам, ҳозирда кунда фильмлар сифатини ва киноижодкорларнинг малакасини ошириш мақсадида, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмаси, Киночилар уйида, ёш киноижодкорлар учун махсус бепул маҳорат дарслари ташкил қилаётганлиги, эълонлар берилганлиги, бу дарслар, махсус курслар ижодкорлар учун қизиқарли бўлиши, келажакда кинодаги фаолиятида катта ёрдам беришини айтиб ўтди.

UH1A8488_новый размер

Шундан сўнг, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати ходими Фахриддин Низомов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда, май ойида, бадиий, қисқа метражли, мультипликацион, ҳамда телесериаллар Республика фестивалини ўтказишни режалаштирганлигини, мазкур фестивалда Давлат бюджетига суратга олинган фильмлар билан бир қаторда, хусусий студияларда суратга олинган фильмлар ҳам қатнашишлари мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, ҳозирги баъзи бир газета ва интернет нашрларида, баъзи фильмлар ҳақида, ҳаттоки Агентликнинг ҳам хабари бўлмаган ноўрин ва ассосий маълумотлар чоп этилиш ҳоллари юз бераётганлиги, яъни ҳали намойишга рухсат ҳам берилмаган фильмларни “премьераси бўлиб ўтди” деб ёзилиб, ҳамда тасдиқдан ўтмаган фильмларни реклама роликлари намойиш қилинаётганлиги, бу эса тартиб-қоидаларга зид эканлигини айтиб ўтди. Шундай ҳолат юзасидан эса, ўша фильмлар вакиллари тушунтириш бериб ўтдилар. Шунингдек, Фахриддин Низомов апрель ойида, Бўстонлиқда бўлиб ўтажак ёш киноижодкорлар семинари ҳақида ҳам қисқача маълумот бериб ўтди.

UH1A8530_новый размер

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Лицензия бериш бўлими бошлиғи Рустам Шариповга сўз берилиб, у киши 2013 йилда прокатга рухсат олган фильмлар ҳақида ўз ахборотини тақдим қилди. “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Лицензия бериш бўлими бошлиғи Рустам Шарипов, ҳар бир жараён ўзининг таҳлил натижалари билан ўринли эканлиги, 2013 йилда хусусий киностудиялар томонидан жами 43 та бадиий кино-видеофильмлар намойиш учун тавсия этилганлиги, шулардан 5 таси 2013 йилнинг ноябрь ойидан эътиборан ўз фаолиятини бошлаган янги таркибдаги эксперт баҳолаш комиссияси томонидан намойиш этишга тавсия этилганлиги, Эксперт баҳолаш комиссиясига тавсия этилган фильмлардан 2 таси бугунги кунда қайта ишланиш жараёнида, улардан бири учинчи кўрикда намойишга тавсия қилинганлиги, Эксперт баҳолаш комиссиясига тавсия қилинган 4 та фильм эса, афсуски намойиш қилишга тавсия қилинмаганлиги, 2014 йилнинг январь ойида, Эксперт баҳолаш комиссиясига тақдим қилинган фильмлардан 5 таси намойиш учун тавсия қилинганлиги, 2003-2013 йиллар давомида, хусусий студияларда яратилган 351 та бадиий кино-видеофильмга Давлат рўйхатидан ўтказиш гувоҳномаси берилганлиги, бугунги кунда мамлакатимизда, аудиовизуал маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган жами 302 та хусусий студия фаолият олиб бораётганлиги, 2013 йил давомида, 2014 йилнинг январь ойида улардан 30 тасигина фильм суратга олганлиги, 302 та хусусий студия бўлса, фақат 30 тагина фильм суратга олинган бўлса, улар маълум бир саноқли студияларга тегишли бўлса, қолган студиялар нима билан шуғулланмоқда, деган савол туғилиши табиийлиги ва яқин кунларда, раҳбар топшириғи билан мазкур студиялар фаолияти кўриб чиқилиши мумкинлигини, маълум қилди. Шунингдек, бугунги кунда чиндан ҳам фильмлар сифати, кўтарилиш ўрнига тушиб кетаётганлигини айтиб, асосий сабаб сифатида, шахсий фикрига кўра, сценарийси ўтмаган, ёки сценарийдаги камчиликлар тўғриланмаган фильмлар суратга олиб қўйилганлиги ва ҳозир улар намойиш этишга рухсат берилиши учун Агентликка олиб келинаётганлиги, натижада Эксперт баҳолаш комиссияси уларни кўриб чиқиб, тузатиш учун тавсиялар бераётганлиги, аммо афсуски намойишга мутлақо муносиб бўлмаган фильмлар ҳам бўлаётганлигини, айтиб ўтди. Афсус билан куни кеча бир болалар фильми олиб келинганлиги, ҳамда фильмдаги ҳолатларнинг бачканалиги туфайли, Эксперт комиссияси томонидан кучли эътирозларга сабаб бўлганлиги ва намойишга тавсия этилмаганлигини билдирди. Кузатиш бўйича, 2-3 ой давомида бундай фильмлар келаверишини, лекин уларни кўриб чиқиб, тегишли тавсиялар берилиши ва тузатишлар берилиши натижасида, намойишга лойиқ фильмлар ҳам пайдо бўлаётганлигини айтиб ўтди. Шунингдек, фильм сценарийдан бошланишини, 2013 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб бугунга қадар, “Ўзбеккино” Миллий агентлигига 30 дан ошиқ сценарийлар топширилганлиги, улардан фақат 2 тасига 4-5 марта қайта ишлангандан сўнг, фильм суратга олиш учун тавсия берилганлиги, қолган сценарийлар эса, қайта ишлаш жараёнида эканлиги, 30 фоизига эса фильм суратга олишга умуман тавсия берилмаганлигини, қолган сценарийлар устида, сценарий бўлимининг ходимлари астойдил ишлаётганларини айтиб ўтди. Мазкур талаблар сусаймаслиги, бу ҳолатлар ёш авлоднинг маънавий соғлиғи билан боғлиқ эканлигини билдирди. Яхши сценарий ёзиш учун, ёш киноижодкорлар сценарий назариясини билишлари кераклигини, устозлардан сабоқ олишлари, ўз устида ишлашлари зарурлигини таъкидлади.

UH1A8437_новый размер

Кинодраматург Рихсивой Муҳаммаджонов бугунги кундаги киноларга қўйилаётган талаблар ҳақида, хусусий студияларнинг ҳам фильмларининг йиллик ҳисоботига бағишланган матбуот анжумани ўтказиш кераклиги, плагиатга бўлган муносабат ҳақида фикр юритиб, ёш ижодкорларни плагиат фильмлар суратга олмасликка чақирди.

  UH1A8464_новый размер

Шундан сўнг, давра суҳбатига йиғилган киноижодкорлар, ““Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва тегишли жавоблар олдилар.

UH1A8465_новый размер

UH1A8454_новый размер

Жумладан, актёр Матёқуб Матчонов, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов, актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон, “Киночилар уйи”дан фойдаланиш хизмати бошлиғи Ҳотам Ҳамроев, “Маданият ва маърифат” телеканалидан Шоира Рауфбоева ва бошқалар, ўз савол, талаб ва фикрларини билдириб ўтдилар.

UH1A8442_новый размер  

Ҳозирда ўзбек киноси яна бир ўзгариш босқичида турибди. Ўзбек киносининг савияси кўтарилишига хизмат қиладиган янги ўзгариш ва талаблар, келгусида ўз натижасини беради, деган фикрдамиз.

Феруза Фаттохова

Саида Вахобова

1951081421_7

Фотолар учун X Frame media production студияси фотографи Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз

UH1A8472_новый размер

UH1A8460_новый размер

  UH1A8525_новый размер

UH1A8444_новый размер

UH1A8458_новый размер

UH1A8459_новый размер

UH1A8451_новый размер

UH1A8446_новый размер

  UH1A8480_новый размер