OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ФОТОТАНЛОВ ЛОЙИҲАСИДА РАЙХОН! 31.01.2014 18:02

UH1A0559

“Фототанлов” лойиҳаси, “Тасвир” газетаси томонидан, X Frame Media Production студияси ҳомийлигида ҳамда, Fattohhon.com интернет сайти ҳамкорлигида ўтказилиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз. “Фототанлов” лойиҳаси учун “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилган суратлар орасидан ғолиб фотосурат саралаб олинади.

UH1A0539

Фотосуратни саралаб олиш учун, ҳайъат аъзолари, таниқли шоубизнес вакиллари орасидан таклиф қилинади.

“Фототанлов” ғолибини эса, X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутади!

UH1A0556

“Фототанлов”нинг декабрь ойи ғолибини аниқлаш учун, ҳайъат аъзоси сифатида, бу гал кўпгина мухлисларнинг талаб ва истакларига кўра, хонанда Райҳон ва унинг умр йўлдоши Йигитали Мамажонов таклиф этилди!

1951081621_7

Жараённи эса, фотограф Аҳрор Назиров суратга туширди.

UH1A0527

Райҳон ва Йигитали Мамажоновлар декабрь ойида, “Тасвир” газетасига мухлислар томонидан юборилиб, чоп этилган барча рангли фотосуратлар билан бирма-бир танишиб чиқдилар.

UH1A0733

Хонанда Райҳоннинг таклифи билан Янги 2014 йил бошланиши муносабати билан, Янги йилга муносиб совға сифатида, ғолиб бир эмас, 2 та бўлди!

UH1A0566

“Янги йилда мўъжизалар юз беради. Шунинг учун ҳам, ғолиб Янги йил сони учун 2 та бўлсин!” деди Райҳон.

UH1A0549

Сўнг, шунча фотосурат орасидан, Райҳон ва Йигитали томонидан, газетанинг №50  (839) 12 декабрь (2013 йил) сонидаги  Айюбхон Рустамов томонидан юборилган “Қўлимда нима бор топинг-чи?” фотосурати, ҳамда “52 (841) 26 декабрь (2013 йил) сонидаги Лайло Содиқова томонидан юборилган “Навбат мусиқий танаффусга!”  фотосуратлари ғолиб деб топилди! Бахтиёр жуфтлик Райҳон ва Йигитали, яхши ният билан мана шу ўғил ва қиз бола суратларини ғолиб деб эълон қилишди.

 UH1A0572

Райҳон: - Биринчидан ғолибларни танлаш жуда ҳам қийин бўлди! Кейин, Янги йил бўлганлиги учун ҳам, бир эмас, 2 та ғолиб бўлишини истадик. Ҳамма суратларни кўриб чиқдик. Ҳамма болалар бир-бирларидан чиройли, бир-бирларидан ширин. Лекин, Янги йил мавзусига мос келганлиги учун, ўйлаб-ўйлаб иккита қуёнча кийимидаги бир қизча ва бир ўғил болани ғолиб деб топдик!

 UH1A0577

Йигитали Мамажонов: - Биз икковимиз ҳам бир хил фикрдамиз. Болажонлар ҳаммаси жуда ҳам ширин. Ҳамма болажонлар бир хилда чиройли, қалби тоза, соф. Ўйлашимизча, Янги йилга қуёнчалар мавзуси яқинроқ. Оппоқ қуёнчалар оппоқ қорни эслатишади. Шунга ўйлаб, қуёнча кийимидаги болажонларни ғолиб сифатида танладик.

 UH1A0589

X Frame Media Production студияси раҳбари Иззат Юсупов: - Суратларни кўриб, очиғи қайси бирини танлаш ҳам мушкул. Шунинг учун ҳам, Райҳон ва Йигиталининг фикрига қўшилган ҳолда, мана шу болажонларни ғолиб деб топдик. Ҳар қандай байрамда аввало болажонлар қувонадилар. Айниқса, Янги йил улар учун алоҳида байрам. Шуни ҳисобга олган ҳолда, биз ҳам болажонларни қувонишларини истаймиз.

 UH1A0721

Демак, мазкур фотосуратлар эгаларини X Frame Media Production студияси томонидан фотосессия кутмоқда!

Ҳар ойда, “Фототанлов” ғолиблари аниқланади. “Тасвир” газетаси ва www. Fattohhon.com  сайтини кузатиб боринг, чунки, “Фототанлов” лойиҳаси “Тасвир” газетасида чоп этилади, лойиҳанинг барча репортаж фотосуратлари эса, www. Fattohhon.com  сайтида ҳам бериб борилади.

UH1A0561

Сиз ҳам  қизиқарли фотосуратларингизни “Тасвир” газетасига юбориб туришни асло унутманг! Ажаб эмас, “Фототанлов”нинг келгуси ойлардаги ғолибларидан бири, сиз бўлишингиз ҳам мумкин!

Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

UH1A0714

UH1A0728

UH1A0726

UH1A0723

UH1A0562

UH1A0588

UH1A0566

UH1A0538

UH1A0497