OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

 КОНЦЕРТЛАР

2

image

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҚУДУҚ” ФИЛЬМИ МАХСУС НАМОЙИШ ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИДАН! 03.02.2014 07:29

 Foto Quduq (5)

3 Февраль куни “Киночилар уйи”да “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига кўра, “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган режиссёр Мансур Абдуҳолиқовнинг  “Қудуқ” деб номланган бадиий фильмининг журналистлар учун махсус намойиши бўлиб ўтди.

  Foto (10)

Режиссёр Мансур Абдуҳолиқов

Сценарий муаллифи Ғофур Шермуҳаммад

Оператор Умид Маликов

Рассом Бектош Ражабов

Foto (4) Foto (6)

Бош ролларда: Муҳаммадисо Абдулхаиров, Лола Элтоева, Абдухалил Мигноров, Юлдуз Ҳамидова, Фарҳод Худойбердиев

Foto (12)

Фильм намойишидан сўнг, фильм ижодкорлари йиғилганларга фильмнинг суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлаб, уларни фильм ҳақидаги саволларига жавоб бериб ўтишди.

Foto (7) Foto (3)

 Бош роль ижрочиси Муҳаммадисо Абдулхаиров:- Мен бу фильмда ишлаган ва шу фильм учун меҳнати сингган ҳамма инсонларга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Мен бир нарсани айтиб ўтишим мумкин, мен ўз иштирокимдаги  фильмларимни ўтириб кўра олмайман. Кўпчилик буни бошқача тушунар экан, яъни, мени кўпчилик менсимай шундай қилади, деб тушуниб қолар экан. Мен эса ҳозир шуни тўғри тушунтириб ўтишга ҳаракат қиламан, аслида шундай вақтда мени ҳаяжон босиб қолади. Кўп фильм премьераларида қатнашганмиз, лекин мен у фильмларни кўпини ўтириб бошидан охиригача кўра олмаганман. Фильмни нима бўлганини кўпинча уйдагилар айтиб беришади. Бу фильм эса, мени ўтириб кўрган фильмларим сафида бўлади. Бу жуда камдан кам учрайдиган ҳолат!  Бу фильм билмадим, кимга қандай таъсир қилди, лекин ўзим ўтириб йиғлаб томоша қилдим, кўзимдан ёш чиқди. Бу фильмда жуда чуқур маъно бор. Фильмда оддий қудуқ қазувчи образида кўп нарса билдириб ўтилган. Буни ҳамма ўзи учун ечимини ечган равишда тушунади. Фильм съёмкалари Жиззах шаҳрида бўлиб ўтди. Биз яхши жамоа билан ишладик. Шундай жамоа билан ишласа одам чарчамас ҳам экан. Энг кераклиси, одам касал бўлиб қолмас экан. Бўлмаса ўзингиз кўрдингиз, менинг гримим фақат лойдан иборат. Фақат чанг ютиб ишлаганман, қисқа қилиб айтганда, ҳеч нарса кўзга кўринмас экан. Мени ўзи сценарийни яхшилиб тушунишим учун 2-3 марта ўқийман. Бу фильм сценарийсини ҳам беришганда, мен 2-3 марта ўқиганимда йиғлаган эдим. Ўзи жуда одамга таъсир қиладиган эди. Мана бугун шу фильмнинг кичик доирада намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳам бизлар учун катта бир ҳаяжонли дамлар! Бу фильм катта намойишга тайёр турибди, демак, ҳали катта ҳаяжон яна олдинда! Чунки, у куни янада кўпроқ халқ келади. Ҳар бир ижод намунаси кимгадир ёқади, кимгадир аксинча. Биз ижодкорлар албатта ҳаммага ижод маҳсулимиз манзур келишини ният қиламиз.

Foto (11)

Фильмнинг сценарий муаллифи Ғофир Шермуҳаммад: - Бу сценарийни 3-4 йил олдин ёзгандик. Режиссёр Мансур билан маслаҳатлашиб юрардик. Кўпчиликка маъқул ҳам бўлди, маъқул бўлмаганлар ҳам бўлди. “Бу ҳозир оғир бир мавзу, шартмикан шу мавзуга қўл уриш”, деганлар ҳам бўлди. Сўнг, “агар бу асар адабий журналларда чиқса балки ўйлаб кўрармиз” деган шундай бир таклиф бўлди. Шундан келиб чиқиб, “Шарқ юлдузи”га олиб бориб бергандик, чоп этилди. Мен жуда хурсандман, 2013 йил бу асар ҳам фильм бўлиб, ҳам адабий нашр этилди, мен буни катта ютуқ, деб ҳисоблайман. Энди фильмни ғояси ва мавзуси ҳақида гапириб ўтиришим шарт эмас, деб ўйлайман, чунки, ҳозиргина фильмни ўзингиз кўрдингиз. Албатта, ҳар ким ўзича талқин қилиши мумкин. Фильмни Жиззах вилоятида, дашт қишлоқларида съёмка қилишди. Орада мени ўзим ҳам бир кун съёмка майдонига бордим, у ердаги шароитларни кўриб, тўғриси ижодий гуруҳга жуда ҳам катта раҳмат айтаман. Съёмка жараёни, ёзнинг жуда бир жазирама пайтларида давом этаётган экан. Мен бориб Муҳаммадисо акани кўриб, ўзимни раҳмим келиб кетди. Ҳатто, у кишидан кечирим ҳам сўрадим, “ака узр, мен сценарий ёзиб, сизни шундай қийнаб қўйибман”, дедим. Чунки, у кишининг юзларига лой чапланган ва яна гримёр қиз келиб, уларни юзларига ҳам 2 минутда сув сепиб туради. Сабаби, шу даражада иссиқ-ки, уларнинг юзларидаги грим қуриб қоляпти! Шундай бир оғир шароитларда съёмка бўлди. Энди бизнинг ишимиз ёзиб бериш, уни қай даражада съёмка қилиш режиссёрга, ижодий гуруҳга боғлиқ. Фильмнинг биринчи муаллифи албатта, режиссёр ҳисобланади.

Foto Quduq (10)

Режиссёр Мансур Абдуҳолиқов: - Ҳамма шу фильмда меҳнат қилганларга катта раҳмат айтаман. Биз съёмкани шундай бир ёзнинг жазирама пайтида қилган эдик. Томошабинларга ишонарли чиқиши учун, съёмка жойи учун ҳам шундай даштроқ жой танланган эди. Бизга у ерда шароитлар яратиб берган ҳамма инсонларга катта раҳмат айтаман. Фильм мавзуси ҳақида алоҳида гапирмайман, чунки фильмни кўрган томошабинлар ўзи учун хулоса чиқаргани маъқул, деб ўйлайман.

Foto Quduq (8)

 Фильм воқеаларига кўра, бош қаҳрамон Лаллай (Муҳаммадисо Абдулхаиров) қишлоқда қудуқ қазиш билан шуғилланади. У ўта оқ кўнгил ва лафзига содиқ инсон бўлади. Бу образни актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров ўта ишонарли ижро этган.

Foto Quduq (6)

Фильмнинг энг таъсирли эпизодларидан бири, Лаллай қудуқ қазиш жараёнида топиб олган суяклар учун, ўз хонадонида маърака ўтказиш учун тайёргарлик кўраётган бир пайтда, унинг суякларни топиб олган хонадон эгаси келиб, уни тайёргарлик қилаётган таомига тезак қўшиб юбориш эпизодини алоҳида эътироф этиш мумкин.

Foto Quduq (7)

Фильм воқеалари Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида суратга олинган. Фильмда собиқ Иттифоқ даври кўрсатилган.

Foto (8)

Фильм 7 февраль куни омма эътиборига ҳавола этилади.

Foto (9)

Феруза Фаттохова

  1951081621_7

Фотолар учун X Frame Media Production студияси фотограф Аҳрор Назировга миннатдорчилик билдирамиз

Foto (1)

  Foto Quduq (9)

Foto (2)

  Foto (5)

  Foto Quduq (4)

Foto Quduq (3)

Foto Quduq (1)

Foto Quduq (2)