OzodbekNazarbekov

        ЯНГИ   

МУАЛЛИФЛИК

   ЛОЙИҲАСИ

photo

   

  

 

 

КОНЦЕРТЛАР!

IKEU5511

GATF7772

NAMP9115

     ВИДЕО

   

 

 

 

 

 

 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАЗАНДА “ОЙХОННИНГ ОШХОНАСИ”ДАН КАРАМ ДЎЛМА! 06.02.2014 10:27

 IMG_6332

Керакли маҳсулотлар:

1 та карам

0,5 кг фарш

Бир пиёла гуруч

2 та пиёз

Таъбга кўра 2 дона картошка

1 дона сабзи

Таъбга кўра туз

Зира

Ўсимлик ёғи

Томат

 

Карамнинг ўзагини (сердцевина) олиб ташлаб, қайнаган сувда 15 дақиқа қайнатиб олинг.

1 дона пиёзни қирғичдан чиқариб, сувини сиқиб ташланг. Гуручни тозалаб, ювинг. Қиймаган гуруч, туз ва зира қўшиб фарш тайёрлаб олинг. (янада мазали бўлиши учун помидор ҳам қўшиш мумкин)

IMG_6333

Карамнинг баргларини эҳтиёткорлик билан ажратиб олинг. Қаттиқ жойларини олиб ташлаб, фаршни қўшиб, ўраб чиқинг.

IMG_6327

Текис, бир хил ва асосийси зич ўрашга ҳаракат қилинг!  Акс ҳолда сувга тушгач очилиб кетади!

IMG_6323

Қозон ёки катта товани қиздириб, ўсимлик ёғи солинади.

IMG_6321

Майда тўғралган пиёз, қирғичдан ўтказилган сабзи, картошкани кетма-кетликда қовуринг.

Ойхон: -

Картошкани бизнинг оилада унчалик ҳам хуш кўришмайди. Шунга мен камроқ ишлатишга ҳаракат қилдим!

 

Қозондаги қовурмага туз ва томат солиб, яна бир оз қовурасиз, сўнг сув қуясиз. Қайнаб чиққач, карам дўлмаларни бир текисда қозонга териб чиқинг. Керак бўлса, яна бир оз қайнаган сув қўшасиз. Ўртачадан пастроқ оловга димлаб қўйинг.

 

Ойхон: - Яна бир гап, карамли дўлмаларни қовурмасиз ҳам, шунчаки аввал қозонга териб чиқиб, сув билан димлаб қўйсангиз ҳам, жуда мазали пишади!

 

IMG_6329

Хуллас, 35-40 дақиқада, Карам дўлма тайёр!

IMG_6330

Кўкат ва сметана билан безатиб, дастурхонга тортасиз! Ёқимли иштаҳа!

IMG_6331

Келгуси сафар, яна Пазанда “Ойхоннинг ошхонаси”да кўришгунча!